BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.3K subscribers
94.9K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик
#Бухоро

🌳“Яшил макон”: Лойиҳада бухоролик ёшлар ҳам фаол қатнашмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳрида ҳам ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин ташкил этилмоқда.

Шаҳардаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида “Долзарб 40 кунлик” доирасида кўчатлар экилиб, яшил майдонлар барпо этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Бухоролик ёшлар ҳам ушбу хайрли ишларда фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, бугун, 27 октябрь куни Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро шаҳар бўлими ташаббуси билан “Кўҳна ва Боқий Бухоро” маданий марказига туташ боғ ҳудуди бўйлаб кўчат экиш акцияси ўтказилди. Акцияда Бухоро шаҳар ҳокимлиги ва агентликнинг шаҳар бўлими масъуллари, фаол ёшлар қатнашишди.
Акция доирасида ёшлар томонидан 300 туп манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Шунингдек, бу борада жойларда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан бирга ранг-баранг акциялар ўтказилиб, кенг жамоатчилик вакиллари ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари ҳам фаол олиб борилмоқда.

Мақсад табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик
#Бухоро

🌳 Бухорода давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимиз иқлими шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Вилоятимиздаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида “Долзарб 40 кунлик” доирасида кўчатлар экилиб, яшил майдонлар барпо этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, 11 ноябрь куни шундай тадбир вилоят ҳокимлигида ҳам ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ҳокимлик аппарати гуруҳ раҳбарлари, котибияти мудирлари ва ишчи ходимлари ҳокимият ҳовлисига эзгу ниятлар билан турли хилдаги манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Бундай тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик
#Бухоро

Вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ва унинг тасарруфидаги спорт объектларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил қилинди. “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида ўтган тадбирда мевали, манзарали ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик

Атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш орқали юртимизда экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг вазифамиз ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудида кўчат ўтқазиб боғ яратиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Когон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли майдонда кўчат ўтқазиш тадбири уюштирилди.

Ушбу хайрли лойиҳа доирасида бошқарма ходимлари мазкур майдон ҳудудига минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди. Мазкур тадбирда Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов бошчилигидаги шаҳар мутасаддилари ҳам фаол иштирок этишди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик

Атроф-муҳит мусаффолигини асраш, табиат яшиллигини муҳофаза қилиш – хайрли иш. Шунинг учун ҳам Президентимиз бошлаб берган “Яшил макон” умуммиллий ташаббусини ҳаётга кенг татбиқ этишга барча бирдек фаол иштирок этмоқда.

"Долзарб 40 кунлик" тадбири доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан бошқарма биносининг ташқи ва ички ҳовлисига 100 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍3