BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
79K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Жараён #СувниТежаш

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида канал ва ариқларни бетонлаш сувни тежаш бўйича биринчи галдаги вазифа сифатида айтиб ўтилган эди.

Шу муносабат билан айни кунларда Қоракўл туманида ҳам сув танқислигининг олдини олиш учун ички ариқларни бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, Сайёт маҳалласидаги 300 га яқин хонадон ва "Самад Бешим" фермер хўжалигига қарашли дала майдонларини суғорадиган 1 км. атрофидаги ички ариқ бетонлаштирилмоқда.

—Тупроқ ўзанли ариқларда одатда сувнинг ярми ариқнинг ўзида йўқолади, —дейди Сайёт ҳудуди раҳбари Қаҳрамон Рустамов. Канални бетонлаштирилиши натижасида эса сувдан фойдаланиш коэффициенти 90-95 фоизгача ошади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube