BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.2K subscribers
78.9K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

💧Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Бухоро вилоятида жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва тегишли давлат идоралари ҳамкорлигида аҳолининг таклиф ва мурожаатлари асосида ичимлик суви ва оқова тизимларини қуриш ва таъмирлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар амалда ўз ифодасини топмоқда.

🛠Хусусан, дастур доирасида Ромитан туманининг "Пойжўй" МФЙда 10,6 км, "Марзия" МФЙда 16,9 км, "Хўжа Убон" МФЙда 8,0 км, "Хофиз Работ" МФЙда 13 км сув тармоқларини янгидан қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

⚙️Юқорида кўрсатилган ишлар бажарилиши натижасида 1 800 га яқин хонадон илк бор ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

🔥Шофиркон туманида суюлтирилган газ истеъмолчиларига кун давомида 8 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ тарқатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

🔥 "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали Қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан Бухоро шаҳар "Марғосим" кичик саноат зонасида табиий газ тармоғи тортилмоқда.

✍️ "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#жараён

Ҳаво ҳароратининг совуқ бўлишига қарамай, жойларда истеъмолчиларга табиий газни бир маромда ва муаммосиз етказиб бериш мақсадида соҳа ходимлари фаолиятларини давом эттирмоқда. Мавжуд муаммолар жойида ўрганилиб, ўз вақтида бартараф этилмоқда. Хусусан, "Когонтумангаз" газ таъминоти бòлими ходимлари томонидан газ маромлаш қурилмалари назорат қилинмоқда. Газ таъминоти бўлимида тун-у кун ишлайдиган 5 та махсус бригада ташкил этилган.

✍️"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён
#Носозликлар_бартараф_этилмоқда

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда унинг таркибидаги барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналаридаги тезкор чиқиш бригадалари ҳозирги об-ҳаво шароитига шай ҳолатда, доимий навбатчилик асосида ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Ҳудудларда келиб чиқаётган аварияли узилишлар тезкорлик билан таъмирланмоқда. Айни соатларда линиялар хизматгоҳи ходимлари томонидан юқори кучланишдаги “Мохихосса” 35 кВ электр узатиш тармоғида келиб чиққан нуқсонлар бартараф қилинмоқда.

“Бухоро ҲEТК” АЖ матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#жараён

⚡️Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ҳамда мавсумни беталофот ўтказиш мақсадида аҳоли хонадонларининг уй ичи газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилмоқда. Хусусан, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, мавжуд муаммолар юзага келса тезкорлик билан соҳа вакилларига мурожаат қилиб, ўз вақтида бартараф этилиши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилмоқда.

🔥“Пешкутумангаз” газ таъминоти бўлими ходимларининг навбатдаги манзили туманнинг “Чиғирчи” маҳалласида бўлди. Маҳалладаги аҳоли хонадонларининг уй ичи газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён
#Қоровулбозор_тумани

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Подстанциялар хизматгоҳи ходимлари томонидан Қоровулбозор туманида жойлашган юқори кучланишдаги подстанциясиларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Электр қурилмаларининг техник ҳолати талаб даражасига келтирилиб, синов ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида олиб борилиши техник ускуналар мустаҳкамлигининг ошиши, келиб чиқиши мумкин бўлган аварияли ўчишларнинг олди олиниши ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни меъёр даражасидаги электр энергияси билан таъминлашда ўз самарадорлигини кўрсатади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#жараён

ЮРТИМИЗНИНГ ЛИДЕР ТАДБИРКОР АЁЛЛАРИ

📍Аёл - жамият кўзгуси" мавзусида навбатдаги тадбир -- бизнес-тур ана шу шиор остида Ғиждувон туман ва Бухоро шаҳрида ташкил этилди.

🔹 Ушбу бизнес-турда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, бизнесини ривожлантирган, имтиёзли кредитлар олиб жамиятда ўз мавқеини кўтарган, шунингдек бошқа ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаган Ғждувон туманидаги "Ўктамжон Мирзаалимов" миллий ширинликлар тайёрлаш корхонаси, "Ҳамидова Дилфуза" ЯТТ миллий либослар тикиш цехи, оилавий тадбиркор Мавжуда Аллаева тикув цехи ҳамда Бухоро шаҳридаги Наргиза Аллакованинг "Наргиза дизайн" фирмасида бўлишди.

♻️ АТ "Халқ банки" Бухоро вилоят филиали ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур бизнес-турдан опа-сингилларимиз мотивация олиб, ўзлари ҳам келажакда шу тадбиркорлар сингари фаолият бошлаш истаклари борлигини билдирдилар.

Бизнес-тур чоғида хотин-қизлардан 10 нафари тадбиркорларга шогирд сифатида бириктирилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#танқиддан_сўнг
#жараён_давом_этмоқда

Хабар берганимиздек, жорий ҳафта аввалида вилоят ҳокимлик соати йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ҳудудларда ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда ўрнатилган ва ҳар хил турдаги реклама қурилмаларининг давлат тилида бўлишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлари томонидан ноқонуний тартибда йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида, дарахтларда жойлаштирилган турли шахсий эълонлар ва давлат тилига мос келмайдиган ёзувлар, баннерлар борлиги аниқланиб, улар тегишли тартибда олиб ташланмоқда. Фуқаролар ва тадбиркорларга зарур тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Жумладан, вилоят ва Бухоро шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳининг навбатдаги ўрганишлари давомида Ибн Сино кўчасининг “Универсал” спорт мажмуасидан Ҳазрати Имом дарвозасига қадар бўлган қисмида тадбиркорлар томонидан ўзларига тегишли бўлган бино ва ер участкаларида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда темир, ёғоч қурилмали (конструкция) пешлавҳа, эълон, чақирув, реклама воситалари жойлаштирилишига эътибор қаратилиб, ҳудуд ноқонуний ўрнатилган реклама ва ташқи ёзувлардан тозаланди.

Жараёнлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён #СувниТежаш

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида канал ва ариқларни бетонлаш сувни тежаш бўйича биринчи галдаги вазифа сифатида айтиб ўтилган эди.

Шу муносабат билан айни кунларда Қоракўл туманида ҳам сув танқислигининг олдини олиш учун ички ариқларни бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, Сайёт маҳалласидаги 300 га яқин хонадон ва "Самад Бешим" фермер хўжалигига қарашли дала майдонларини суғорадиган 1 км. атрофидаги ички ариқ бетонлаштирилмоқда.

—Тупроқ ўзанли ариқларда одатда сувнинг ярми ариқнинг ўзида йўқолади, —дейди Сайёт ҳудуди раҳбари Қаҳрамон Рустамов. Канални бетонлаштирилиши натижасида эса сувдан фойдаланиш коэффициенти 90-95 фоизгача ошади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#жараён

♻️ Жондор туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан  4Н198 "4Р48 автойўли — Ойтуғди қ. — Жуйсафар қ. — Мустақиллик қ. — 4Р71 автойўли"да йўл белгилари ва устунларини тартибга келтириш ҳамда йўл минтақасини чиқиндилардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#live
#жараён

Ёмғир сувларини беталофат йўналтириш бўйича вилоят штаби фаолияти йўлга қўйилди

Кучли ёмғир оқибатида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатларни таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Арк қўрғонида штаб фаолияти ташкил этилди.

Унда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, тўпланиб қолган ёмғир сувларини бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга транспорт воситаларининг барқарор ва хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, сув остида қолиши мумкин бўлган хавфли участкаларга алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берилди ва ташкилий-техник чоралар белгиланди.

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси тизимидаги корхоналар тасарруфида бўлган барча зарурий техника воситалари шай ҳолга келтирилган.

Айни пайтда 4Р-72 автомобиль йўлининг 0-1км оралиғида ёмғир сувларидан ҳосил бўлган сунъий кўлмаклар бартараф этилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#жараён

Бухоро шаҳрида ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатма:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:

Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли ҳамда 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорларида:

бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;

бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;

реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#жараён

Бухоро шаҳрида ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.

📷Суратлар Ислом Каримов кўчасида амалга оширилган ишлардан олинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташаббуси билан ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Тоҳир Истатов фотолавҳаси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён #ХотираАбадийҚадрМуқаддас
Ботир Зарипов бухоролик II жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги ва пул мукофотларини етказди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён #ХотираАбадийҚадрМуқаддас
Вилоят фаоллари Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#жараён

⚡️ Дастурга асосан ўқув семинарининг асосий дарс машғулотлари бошланди

Айни пайтда ўқув курсида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректори Алишер Умаров томонидан Миллий кадрлар захирасидаги номзодларга "Давлат хизматчилари учун дипломатик протокол ва этикет қоидалари" мавзусида ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
араён

Бухоро вилоятида талаба бўлиш орзусидаги абитуриентлар учун тест синовлари давом этмоқда. Имтиҳонлар Бухоро шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси ва “Ёшлик” спорт мажмуаларида ўтказилмоқда.

Тест синовлари ўтаётган объектлар барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, ҳудудда ота-оналар учун кутиш жойлари, тест жараёнларини онлайн кузатиш имкониятлари яратилган.

Бухоро вилоятида 40 минг 874 нафар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагидаги абитуриентдан ҳужжатлар келиб тушган.

21 июль ҳолатида 1-смена тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1740 нафар абитуриентдан 1625 нафари имтиҳонда иштирок этди. 115 нафар талабгор иштирок этмади.

📸 Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлардан_хабарлар
#жараён

Пешку тумани "Дейча" маҳалласида амалга оширилаётган асфальтлаштириш жараёнидан видео лавҳа.


https://www.youtube.com/watch?v=ZnWW5ZPKrwU