BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.8K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Вобкент: қуёш панели — барқарор энергия манбаи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 16 февралда “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга биноан мамлакатда умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини, шу жумладан, 2 100 МВт — йирик қуёш ва шамол электр станциялари, 1 200 МВт — ижтимоий соҳа объектлари, хўжалик субъектларининг бино ва иншоотлари ҳамда хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари, 550 МВт — тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш, қолаверса, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш орқали 2023 йилда қўшимча 5 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 4,8 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилиш мақсад қилинган.

Бу борада Вобкент туманида ҳам манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Биргина ўтган йил давомида тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида қуввати 0,8 МВт қувватга тенг бўлган юздан ошиқ объектга кичик қувватли қуёш панеллари ҳамда 3,8 минг литр ҳажмли гелиоколлекторни ўрнатиш ишлари бажарилгани ўнлаб меҳнат жамоаларига катта қулайлик бўлди.

Бугунга келиб ҳудудда ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш режасига мувофиқ амалда, шу йил ярми даврида яна 70 тадан ортиқ ижтимоий соҳа иншооти ва давлат идорасида 0,401 МВт кичик қувватли қуёш панели ҳамда 6,40 минг литр ҳажмдаги гелиоколлекторлар ўрнатилгани кўпларни мамнун қилмоқда.

Юқоридаги қарорга асосан ўтган бир йил давомида ҳудудаги 70 тадан ортиқ тадбиркорлик субъектига 1,3 МВт қувватли қуёш панели ўрнатилиб, маҳаллий тадбиркорлар ҳисобидан 1 та 4 МВт қувватли кичик ФЭС, яъни фотоэлектр станциясини қуриш мақсад қилинган. Бу борадаги ишлар давом эттирилиб, тадбиркорлик субъектларига 0,079 МВт кичик қувватли қуёш панели ўрнатилмоқда.

Яқинда Вобкент тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими биноси томига ҳам қуёш панеллари ўрнатилди. Бу 100 фоиз электр энергиясини тежаш имконини беради. Бугунга келиб электр энергиясига бўлган талабнинг юқорилиги энергияни тежаш ва қайта тикланувчи энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни тақозо этаётган экан, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими биносини узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 20 кВт соат қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилгани тармоқ моддий-техник имкониятларини яхшилаш учун мақсадга мувофиқ иш бўлди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Диққат, танлов!

“BUXORO YOSHLARI” ГАЗЕТАСИ ТАНЛОВЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИНГ👇

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси муассислигидаги “Buxoro yoshlari” газетаси таҳририяти “Соғлом ҳаёт – бахтли келажак!” номли лойиҳа доирасида 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар ўртасида танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

Танловда қуйидаги мавзулар асосида ўз ижод намуналарингиз билан иштирок этинг:

👉“Сув - ҳаёт манбаи” мавзусида мақолалар;
👉Жисмоний нуқсони бор ёш хотин-қизлар ҳақида “Зийнат” мақола ва видеороликлар;
👉IT соҳасида қизиқиши бор ва бошқа турли соҳаларда иш билан банд бўлган жисмоний нуқсони бор ёшлар ҳақида тайёрланган “Матонат ва ибрат” мақолалар ва кўрсатувлар.

✍️Маълумот ўрнида: мавзуга оид мақола ҳажми 2 - 2,5 варақдан ошмаслиги ҳамда 14 шрифтда, 1,5 интервалда бўлиши сўралади. Видеороликлар 3-4 минутгача, кўрсатувлар 15 минутгача бўлиши тавсия этилади.

❗️Ҳар бир иштирокчи фақат бир йўналишда иштирок этади.

Танловда иштирок этиш учун жўнатилган ижодий ишлар Бухоро ёшлар маркази биносида жойлашган Таҳририятда (3-қават) қабул килинади.

Қўшимча маълумот учун @by_gazeta_yoshlar ҳамда @zulfizar0631 га мурожаат қилишингиз мумкин.

🔴Ҳужжатларни қабул қилиш 15 ноябрда якунланади. Танлов ғолиблари Таҳририят ижодий жамоаси томонидан тузилган ҳакамлар томонидан аниқланади.

🔊Танловнинг тақдирлаш маросими 2024 йилнинг 29 ноябрида бўлиб ўтади.

🎉Ғолиблар Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан берилган грант маблағлари ҳисобидан ажратилган совғаларга эга бўлишади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Бухорони зиёрат қилгани келди.

Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик меҳмон билан норасмий учрашув ўтказди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

Мол-мулк ва ер солиқларини тўлашни унутманг!

Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланиб, қарздорлик суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади.

📲Сиз Soliq мобил иловаси орқали 2024 йил учун ҳисобланган mol-mulk ва yer soliqlari ҳақида маълумот олишингиз ҳамда тўловларни тез ва осон амалга оширишингиз мумкин.

✔️ОХИРГИ МУДДАТ - 15 ОКТЯБРЬ

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Жорий йилги пахта ҳосили учун Когон туманидаги 239 та фермер хўжалигида жами 7096 гектар майдонда ғўза парваришланди.

Ўтган йилда когонликлар умумий пахта майдонининг 1 минг гектарида етиштирилган “оқ олтин” ҳосили “BAHOR CHANCE TEXTILE” МЧЖ агрокластери қабул масканида саранжомланган. “Когон”, “Сиёзпоён”, “Янги ҳаёт”, “Мустақиллик”, “Ўртачўл” МФЙларида етиштирилган 3 минг тоннага яқин сифатли уруғлик пахта ҳосили айнан агрокластер ҳисобига қабул қилинган. Жорий йил мавсумидаги кўзланган ҳосил салмоғи ҳам бултургисидан мўлроқ. Фермер хўжаликларида ҳар гектар пахта майдони ҳосилдорлигини 40 центнерга етказиш мақсад қилинган.

Пахта ҳосилини сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси муҳим агротадбирлардан биридир.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Чолоки” МФЙ ҳудудида бўлиб, дефолиация тадбирини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари ғўза майдонларини дефолиация қилиш ишларини жадаллаштириш, хусусан, ОВХ пуркагичларидан кенг фойдаланиш, дефолиантлар захирасини яратиш, ишчи эритма тайёрлаш майдончаларини ташкил қилиш, дефолиацияни сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатималар берди.

Маълумот учун: Айни пайтда туманда 6 896 гектар майдонни дефолиация қилиш режалаштирилган. Бунинг учун 17 та ОВХ пуркагич агрегати ҳозирланган бўлиб, ҳудудлар миқёсида 17 та отряд иш олиб бормоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube