BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.5K subscribers
78.1K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Ҳалолликнинг баҳоси борми?

👉Батафсил: (ушбу ҳаволада)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бокс. Бухоролик Муҳаммад Шехов IBF Intercontinental камари соҳиби!

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компаниясининг навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилди.

Турнир доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Уларнинг икки нафари ўз вазнларида IBF Intercontinental камари учун жанг қилишди. Иккинчи энг енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун кечган жангда бухоролик Муҳаммад Шехов (15-0-1) Осиёнинг кучли чарм қўлқоп усталаридан Зонг Лиу (Хитой, 19-2-0)га қарши рингга чиқди. Ўн раунд тўлиқ давом этган жангда Шехов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва IBF Intercontinental камарини қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️“Пахта-2024”: Бухоро туманида биринчилардан бўлиб пахта йиғим-теримига киришилди

Чаноқлардаги оппоқ бўлиб очилган лўппи-лўппи пахталар беихтиёр киши эътиборини ўзига тортади. Бухоро тумани деҳқонлари ҳам бу йил одатларига биноан далада чинакамига ғайрат-шижоат кўрсатмоқдалар. Табиат инжиқликлари, сув тақчиллиги деҳқонларнинг тажрибакорлиги, ишбилармонлиги эвазига енгиб ўтилмоқда. Эндиги вазифа машаққат эвазига етиштирилган “оқ олтин”ни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишга қаратилган.

Жорий йил туманда 7 минг 800 гектар майдонга чигит экилиб, ғўза мавжуд агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди. Шундан дастлабки босқичда 5 минг гектарда дефолиация ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йилги натижага қаралса, Бухоро туманида пахтачиликка ихтисослашган 265 та фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган 7 минг 700 гектар майдонда етиштирилган пахта ҳосилидан баракали хирмон кўтарилган. Ҳудудда “WBM Romitex”, “Bahor chench textil” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган фьючерс шартномалари асосида 30 минг тоннадан ошириб “оқ олтин” хирмони бунёд қилинган.

Айни кунга келиб эса ҳудудда йил бўйи қилинган меҳнат маҳсулини нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга эътибор кучайтирилган. Масалан, биргина “Янги турмуш” ҳудудида бораётган пахтачилик фаолиятини олсак, унда пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган 26 та фермер хўжалиги бўлиб, улар тасарруфидаги экин ери 1 минг 80 гектарни ташкил этмоқда. “Янги турмуш” ҳудудида бир йил бурунги мавсумда 717 гектар ерда “Бухоро-6”, “Бухоро-8” ва “Бухоро-10” навига мансуб пахта етиштирилган бўлса, сентябрь ойи дастлабки ҳафтасидан бошланган йиғим-теримга 26 та отрядга бириккан 2500 дан ортиқ кўнгилли ҳашарчи теримчи кучи билан ҳосил саранжомланган.

Ҳудуд пешқадамлари сифатида Қаҳрамон Дўстов раҳбарлигидаги “Маҳфират-Муҳаррам”, Мустафо Рамазонов бошчилигидаги “Мустафо”, Фарҳод Назаров қўли остидаги “Фахриддин чорвадор”, Шавкат Ризаев бошчилик қилаётган “Ҳикмат Шавкат файз” фермер хўжаликларида баракали ҳосил етиштириш тажрибаси ўзлаштирилган. Улар ҳиссаси билан ўтган йилги мавсумда “Янги турмуш” ҳудудида миришкорлар барпо этган “оқ олтин” хирмони салмоғи 2 минг 700 тоннага етказилган бўлиб, бу кўрсаткични жорий йилда янада оширишга астойдил ҳаракат қилинмоқда.

Жорий йилги йиғим-терим мавсумида Бухоро тумани пахтакорлари биринчилардан бўлиб ҳосилни йиғиб-териб олишга киришдилар. Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун туманда 181 та терим отряди ташкил этилиб, уларга 11 минг 600 нафар теримчи жалб этилгани, шунингдек, “Кунжи Қалъа” МФЙдаги “Янгиобод” пахта қабул қилиш маскани биринчи пахта карвонини қабул қилгани юқоридаги фикримиз далили.

Зеро, туман пахтакорларининг бу йилги мақсади “оқ олтин” хирмонини ҳадемай 31 минг тоннага етказиш ва қабул масканларига топширишдир. Бунинг учун дала бошида зарур меҳнат шароити яратилиб, ҳосилни ташиш учун етарли техника воситалари шай ҳолатга келтирилмоқда.

Пахта карвонини қабул қилиш олдидан "Чорбакр" зиёратгоҳида ва “Янгиобод” пахта қабул қилиш масканида тармоқ масъуллари, агрокластерлар ходимлари, фермерлар иштирокида тадбир ташкиллаштирилиб, долзарб мавсумда “оқ олтин” хирмонига ўз ҳиссасини қўшаётган барчага куч-ғайрат ҳамда баракали ҳосил тилаб дуолар қилинди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Қоракўл: "Расулобод" ҳамда "Боғиканда" ариқлари бетонлаштирилмоқда

Сув тақчиллиги йилдан йилга сезилаётган кейинги пайтда экин ерларини суғориш ва маҳсулот экиб етиштиришда фойдаланиладиган канал ва ариқларни тартибга келтириш, ўзанини бетонлаштириш, имкони қадар сув сарфининг олдини олиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шундан келиб чиқиб, айни кунда Қоракўл туманининг "Қуйи Янгибозор" маҳалласининг қарийб 500 гектар майдонига сув олиб борадиган "Расулобод" ҳамда "Хўжакон" маҳалласи ҳудудидаги 750 гектардан ортиқ экин майдонини “оби ҳаёт” билан таъминлашга хизмат қиладиган Боғиканда ариқларида бетонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунёдкорлик ишларини тез ва соз олиб бориш мақсадида ариқларга махсус экскаватор ва ўндан ортиқ ишчи кучи жалб қилинган.

— Ҳозирда 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Қуйи Янгибозор қишлоғимизда 750-800 гектар томорқа ерларини суғоришда кўп қийинчиликка дуч келардик. Ниҳоят, бу муаммо бартараф этилиб, Расулобод ариғининг қишлоққа кириб келадиган 2,5 километр қисми ўзанини бетонлаштириш ишлари бошланганидан жуда хурсандмиз, — дейди шу қишлоқда яшовчи меҳнат фахрийси Равшан Аллоқулов. — Негаки, бетонлаштириш туфайли сувнинг беҳуда йўқотилишига чек қўйилиб, зарур пайтда томорқаларимизни бемалол суғориш имкони вужудга келмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube