#xalqaro_ziyorat
#turizm_haftaligi
Ботиржон Шахриёров, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари:
“Зиёрат туризми ихлосмандлари учун турли тилларда Бухородаги зиёратгоҳлар ҳақида китоблар чоп этилмоқда,мусулмон давлатларидаги ОАВ вакиллари учун инфо-турлар ташкил қилинмоқда. Шунингдек, 2030 йилгача Бухорода туризм инфратузилмаси янада ривожлантирилади”.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#turizm_mavsumi
#fotojarayon
Бухоро бугун: туризм мавсуми бошида сайёҳлар оқими ошиб бормоқда.
Бухорода сайёҳлик мавсуми авжида. Мавсумга энди старт берилганига қарамай, шаҳримизга келган катта сайёҳлар оқимини кузатиш мумкин.

#turizm
#халқаро_алоқалар
Жорий йилнинг март ойида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Туризм бошқармаси вакилларидан иборат делегация аъзолари Индонезия, Малайзия ва Сингапур давлатларига бориб, Бухоронинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб этган ҳолда соҳа ва элчихона вакиллари билан учрашувлар ўтказган эди.
Учрашувлар давомида ушбу давлат фуқароларини Ўзбекистонга, хусусан, Бухорога саёҳатини амалга ошириш юзасидан бир қатор келишувларга эришилганди.
Келишувлар самараси ўлароқ апрель ойидан бошлаб Бухорога мазкур давлатлардан кенг оқимда саёҳат гуруҳлари кела бошлади.
Хусусан, индонезиялик Shax Sharif Zainal Abidin Naqshbandi бошчилигидаги бир гуруҳ сайёҳлар Етти пир бўйлаб зиёрат амалларини ўташди.
Индонезиялик сайёҳлар ўз зиёрат амалларини 5 кун давомида амалга оширишади.

#muammo_takliflar
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шахриёров ва Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов бошчилигида туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникацияларга оид муаммо ва таклифлар юзасидан комплекс йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 100 дан ортиқ идора ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар, туманлар ҳокими ўринбосарлари ва қатор тизим ташкилотлар иштирок этди.
Кун тартибида туризм, маданият, маданий мерос ва ахборот оммавий коммуникацияларга оид масалалар кўриб чиқилди. Дастлаб вилоят Туризм бошқармаси бошлиғи Суҳроб Бобокалоновнинг ҳисоботи тингланди. Унга оид муаммо ва таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, Бухоронинг эски шаҳар қисмида юзага келаётган тирбандликка барҳам бериш, чиқиндилар учун мўлжалланган замонавий қутилар ўрнатиш, тарихий ҳовузларни тиклаш, таъмирлаш, сув билан таъминлаш ва микроиқлим тизимини яхшилаш, яшил зоналарни кўпайтириш, маҳаллий гидлар учун шаҳарнинг тарихий қисмида “Гидлар маркази” ни ташкил этиш, Бухорода “Ипак ва зираворлар” карвони тадбирини ташкил этиш каби вазифаларни амалга ошириш ишлари муҳокама қилинди.
Муаммо ва таклифлар асосида мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш вазифаси юкланди. Муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

#Buxoro
⚡️Бухорода туризм мавсуми кўрсаткичларда
Жорий йилнинг январь - август ойларидаги кўрсаткичларга юзланадиган бўлсак, вилоятимизга 880, 2 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, уларга кўрсатиладиган хизматлар орқали туризм экспорти 220,1 млн. АҚШ долларга етказилди. Хорижий сайёҳлар оқими эса ўтган йилнинг мос даври (753,2 минг)га нисбатан 116,8% га ошди.
Шу билан бирга, республика ҳудудларидан Бухорога 2,8 млн. нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида келди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври (2,4 млн)га нисбатан 116,6% га ошди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Бухородан республика ҳудудларига 819,6 минг нафар сайёҳларнинг саёҳатлари ташкил этилди.
Қолаверса, жорий йилнинг март ойида Бухоро шаҳрида “Ички туризм ярмаркаси” ва “Bukhara Destination Forum”и бўлиб ўтди. Унда, Миср, Иордания, Ливан, Жазоир каби араб давлатларидан туризм соҳа вакиллари, вилоятдаги ва республика ҳудудларидан туроператор, гид-экскурсовод, меҳмонхона хўжалиги мутасаддилари иштироки таъминланди.
2024 йилнинг 3 - 5 май кунлари Бухоро шаҳрида “II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали” бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида 42 та мамлакатдан 157 нафар хорижий меҳмонлар ташриф буюришди.
Зиёрат туризм йўналишида, жорий йилнинг 30 май куни Сингапурда “Crescent Rating” ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган “Halal In Travel - Global Summit 2024” умумжаҳон саммитида 27 та давлатнинг 80 нафардан кўпроқ вакиллари иштирок этган бўлиб, бу йилги “Halal In Travel - Global Summit 2024” мукофоти Бухоро вилоятига топширилди.
2024 йилнинг март - август ойларида Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мадрасасида “Ички туризм ярмаркаси” ҳамда “Миллий сувенирлар” фестивали юқори савияда ташкил этилди.
Бунда, 100 га яқин туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ҳамда 2 минг нафарга яқин томошабинлар иштирок этди.
2024 йилнинг январь - август ойларида туризм ва ёндош соҳаларда қарийб 12,3 минг нафар янги иш ўринлари ташкил этилиши натижасида бугунги кунда туризм ва унга ёндош соҳаларда 64,9 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

#yangi_rukn
⚡️Вилоят туризм бошқармаси матбуот хизмати “Сайёҳ билан йўл-йўлакай суҳбат” рукнини тақдим этади
- 90 ёшли Бухорога илк бор келган қашқадарёлик Ҳимоят момо;
- Бухорода бир неча соат бўлиб, шаҳримизни севиб қолган руминиялик оила;
- Бухорони жуда тоза шаҳар, дея эътироф этган россияликлар;
- Шунчаки француз сайёҳининг таассуротлари;
- Италян сайёҳларининг ҳангомаси.
🇺🇿Бухорога хуш келибсиз!

Buxoroda keyingi yillarda turizmni rivojlantirish, sayyohlik obektlarini takomillashtirish, xizmat ko‘rsatish sifatini yaxshilash borasida qator chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Xususan, yanvar-oktyabr oylari davomida viloyatda 14 ta yangi mehmonxona, 12 ta hostel, 39 ta oilaviy mehmon uyi tashkil etildi. Shuningdek, 38 ta yangi turoperator va turagent faoliyati yo‘lga qo‘yilishi natijasida ularning soni 2023 yildagi 143 tadan 181 taga yetdi.
Viloyatga joriy yil boshidan 1 mln 401 mingdan ziyod xorijiy sayyoh tashrif buyurib, ularga ko‘rsatiladigan xizmatlar orqali turizm salohiyati yanada oshdi. Shu bilan birga, respublika hududlaridan 3 million 500 ming nafar mahalliy aholi sayyoh sifatida tashrif buyurgan.
Bu esa o‘z navbatida mazkur sohaga qaratilayotgan yuksak e’tibor hamda hukumatimiz tomonidan turizm sohasida faoliyat olib borayotgan tadbirkorlik sub’yektlariga berilayotgan imtiyoz va yengilliklar natijasidir.
📸 Tohirjon Istatov fotolavhasi

#Sarhisob2024
Buxoro viloyatiga yakunlanayotgan yilning o‘n bir oyida 1 mln 588 ming xorijiy sayyoh tashrif buyurib, ularga ko‘rsatiladigan xizmatlar orqali turizm salohiyati yanada oshdi. Shu bilan birga, respublika hududlaridan 3 mln 800 ming nafarga yaqin mahalliy aholi sayyoh sifatida Buxoroga keldi.
Bu esa o‘z navbatida mazkur sohaga qaratilayotgan yuksak e’tibor hamda hukumatimiz tomonidan rasmiy bayramlar arafasida berilayotgan ketma-ket dam olish kunlari natijasidir.
Ma’lumot uchun: Yangi yil bayramida dam olish kunlari (28 dekabrdan 2 yanvargacha) viloyatga 100 mingga yaqin sayyoh tashrifi kutilmoqda.