BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.6K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#turizm_mavsumi
#fotojarayon

Бухоро бугун: туризм мавсуми бошида сайёҳлар оқими ошиб бормоқда.

Бухорода сайёҳлик мавсуми авжида. Мавсумга энди старт берилганига қарамай, шаҳримизга келган катта сайёҳлар оқимини кузатиш мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#turizm_mavsumi
#Buxoro

⚡️Бухорода туризм мавсуми кўрсаткичларда

Жорий йилнинг январь - август ойларидаги кўрсаткичларга юзланадиган бўлсак, вилоятимизга 880, 2 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, уларга кўрсатиладиган хизматлар орқали туризм экспорти 220,1 млн. АҚШ долларга етказилди. Хорижий сайёҳлар оқими эса ўтган йилнинг мос даври (753,2 минг)га нисбатан 116,8% га ошди.

Шу билан бирга, республика ҳудудларидан Бухорога 2,8 млн. нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида келди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври (2,4 млн)га нисбатан 116,6% га ошди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Бухородан республика ҳудудларига 819,6 минг нафар сайёҳларнинг саёҳатлари ташкил этилди.

Қолаверса, жорий йилнинг март ойида Бухоро шаҳрида “Ички туризм ярмаркаси” ва “Bukhara Destination Forum”и бўлиб ўтди. Унда, Миср, Иордания, Ливан, Жазоир каби араб давлатларидан туризм соҳа вакиллари, вилоятдаги ва республика ҳудудларидан туроператор, гид-экскурсовод, меҳмонхона хўжалиги мутасаддилари иштироки таъминланди.

2024 йилнинг 3 - 5 май кунлари Бухоро шаҳрида “II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали” бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида 42 та мамлакатдан 157 нафар хорижий меҳмонлар ташриф буюришди.

Зиёрат туризм йўналишида, жорий йилнинг 30 май куни Сингапурда “Crescent Rating” ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган “Halal In Travel - Global Summit 2024” умумжаҳон саммитида 27 та давлатнинг 80 нафардан кўпроқ вакиллари иштирок этган бўлиб, бу йилги “Halal In Travel - Global Summit 2024” мукофоти Бухоро вилоятига топширилди.

2024 йилнинг март - август ойларида Бухоро шаҳридаги Нодир Девонбеги мадрасасида “Ички туризм ярмаркаси” ҳамда “Миллий сувенирлар” фестивали юқори савияда ташкил этилди.

Бунда, 100 га яқин туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ҳамда 2 минг нафарга яқин томошабинлар иштирок этди.

2024 йилнинг январь - август ойларида туризм ва ёндош соҳаларда қарийб 12,3 минг нафар янги иш ўринлари ташкил этилиши натижасида бугунги кунда туризм ва унга ёндош соҳаларда 64,9 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube