#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
⚡️Воронеж ва Бухоро туризм соҳасида ҳамкорлик қилади
Воронеж вилояти Тадбиркорлик, савдо ва туризм вазирлиги ва Бухоро вилояти туризм бошқармаси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Меморандумда томонлар ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш назарда тутилган.
Хусусан, бунда сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кўргазмалар, конгресслар, ярмаркалар, семинарлар ташкил этиш ва уларда иштирок этиш, минтақаларнинг туризм индустрияси субъектлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашиш режалаштирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

👍12❤1
#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
⚡️Александр Гусев: Воронеж ва Бухоро ишбилармонлари ўртасида фойдали алоқалар ўрнатамиз!
Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
“Туризм, қишлоқ хўжалиги ва саноат Бухоро вилояти билан ҳамкорликни ривожлантиришимиз мумкин бўлган соҳалардан энг муҳимидир. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан бўлиб ўтган учрашувда батафсил гаплашдик.
Биз бугун Воронеж корхоналарига ташрифимиз чоғида саноат соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича ишлаймиз. Ишончим комилки, биз Воронеж ва Бухоро ишбилармонлари ўртасида фойдали алоқалар ўрнатамиз.
Бугун биз туризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирдик, чунки Бухоро вилоятида ноёб тарихий обидалар бор. Қадимий Бухоро ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу архитектура ва тарихий обидалар сақланиб қолган музей шаҳардир.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишларини ҳам муҳокама қилдик. Булар озиқ-овқат ва нефт-кимё саноати, қурилиш материаллари саноати, тиббий асбоб-ускуналар саноатидир. Шу йилнинг кузида Бухоро вилоятига боришни режалаштирганман, - дея ёзиб қолдирди у телеграм каналида.

Telegram
Гусев
Туризм, АПК и промышленность — лишь немногие из тех отраслей, в которых мы будем развивать сотрудничество с Бухарской областью Республики Узбекистан. Обсудили это на встрече с Хокимом региона Ботиром Зариповым.
Взаимодействие в промышленном секторе мы детально…

👍5❤2😱2🤬2
#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи тафсилотлари Россия оммавий ахборот воситаларида ҳам фаол ёритиб борилмоқда. Жумладан, “Блокнот Воронеж” нашри “Биз Бухорога борамиз” сарлавҳали хабарни эълон қилди. Унда шундай дейилади:
Ўзбекистон бой тарихга эга гўзал ва қизиқарли мамлакатдир. Тарихий шаҳарлари, ноёб миллий таомлари, гўзал табиати - бу сайёҳларни жалб қилиши мумкин бўлган узоқ рўйхатнинг бир қисмидир.
Энди бу гўзалликнинг барчаси Воронеж аҳолиси учун янада қулайроқ бўлади. Вилоят губернатори Александр Гусев Ўзбекистон Республикаси билан алоқаларни фаол ривожлантиришга интилаётганини таъкидлади. Хусусан, Бухоро вилояти билан. Вилоятимиз раҳбарининг Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан учрашувида туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Бу ташриф Бухоро вилояти ишбилармонлари билан вилоятимиз ўртасида яқин алоқа ўрнатиш учун яхши имкон эканлиги таъкидланди.
Айниқса, туризмни ривожлантириш ҳақида кўп гаплашилди. Александр Гусевнинг айтишича, Бухоро вилоятида ҳар бир сайёҳ учун қизиқарли бўлган ноёб жойлар кўп. Улар орасида қадимий шаҳар-музей ҳам бор.
Бундан ташқари, минтақа раҳбарлари озиқ-овқат ва нефт-кимё саноатидаги алоқаларни қандай ривожлантириш ҳақида фикр алмашишди. Қурилиш материаллари ва тиббиёт асбоб-ускуналари саноатида ҳамкорлик ҳам эътибор марказида бўлди.
Дарвоқе, Александр Гусев шу йилнинг кузида Бухорога жавоб ташрифини амалга оширмоқчи.

Блокнот Воронеж
Едем в Бухару: как будет развиваться туризм между Воронежской областью и Узбекистаном
Место с богатейшей историей
👍9
#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига бизнес ташрифи давом этмоқда. Хабар берганимиздек, кеча Бухоро делегацияси Воронежда бўлиб, қатор тадбирларда иштирок этишди.
Жумладан, ташриф дастурига кўра дастлаб Ботир Зарипов Воронеж губернатори Александр Гусев ҳамроҳлигида Воронеж шаҳридаги “Ғалаба майдони” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Улуғ ватан уруши ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар руҳига ҳурмат бажо келтирди.
Шундан сўнг минтақа раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, ишбилармон доиралар иштирокида бизнес мулоқот ташкил этилди. Унда Бухоронинг савдо-иқтисодий, инвестицион, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги салоҳияти ҳамда мавжуд имкониятлари ҳақида ахборот берилди. Ушбу йўналишларда икки ҳудуднинг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олинди.

👍6🤬2
#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Куннинг иккинчи ярмида вилоят делегацияси Воронеж саноат парки негизидаги "Марказ" махсус иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Воронеж расмийларига кўра, "Марказ" махсус иқтисодий зонаси 600 гектардан иборат саноат паркининг 220 гектарини эгаллайди. Иқтисодий зонада импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш кўзда тутилган. Жумладан, ҳозирда ташаббускорлар озиқ-овқат, оғир машинасозлик, энергетика, электрокимё ва кабел, нефть ва газ машинасозлиги, кемасозлик ускуналари (кема қисмлари бўйича), радиоэлектроника, фармацевтика, тиббиёт саноати, двигателлар, транспорт инжиниринги учун бутловчи қисмлар ва жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишмоқда.
Бухороликлар гофрокартон қадоқлаш ишлаб чиқарувчи “Архбум”, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган техника ва ускуналар ишлаб чиқарувчи “Воронежсельмаш”, шунингдек, “Ангстрем”, “Выбор-ОБД” корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирдилар.

👍14🤬2
#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Шу куни вилоятдошларимиз маданий обидалар жойлашган Петровская қирғоғида ҳам бўлишди. Воронежнинг марказий бозорига ташриф чоғида меҳмонларга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини намойиш этилди.
Учрашувлар якунлари бўйича ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан келишиб олинди.
Шунинг билан Бухоро делегациясининг Воронежга ташрифи якунланди. Ташрифнинг навбатдаги манзили Татаристон Республикаси бўлади. Бу ерда ҳудудлар ўртасида инвестициялар, саноат ва савдо ҳамкорлигига бағишланган қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

👍22❤4👏2🤬2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегациянинг Воронежга ташрифи тафсилотларини маҳаллий оммавий ахборот воситалари кенг ёритиб борди. Жумладан, Воронеж телеканали Воронеж ва Бухоро вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари муҳокама қилинганлиги, бу борада икки томонлама манфаатли келишувларга эришилганлиги ҳақида батафсил ахборот намойиш этди.
Унда таъкидланганидек, томонлар саноат ва қишлоқ хўжалигида яқин ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр. Хусусан, Бухоро томони Воронеждан наслдор қорамол сотиб олиш ниятида. Яна бир йўналиш – туризм. Бу борада ҳам минтақалардаги тегишли бошқармалар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Муносабатларни ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи жавоб ташрифидир.

👍12❤2🥱1
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация бугун Татаристон Республикасида ўз бизнес сафарини давом эттирди. Дастлаб делегация аъзолари маиший кимё ва ёғ-мой ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири саналган "Нэфис Косметикс” фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Қайд этиш жоизки, мазкур компания маиший кимё бозорининг барча асосий йўналишларида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, компания 2017 йил охирида идишларни ювиш воситалари ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича Россия бозорида иккинчи, кир ювиш кукунлари ва кукунли тозалаш воситалари бозорида учинчи ўринни эгаллаган. Компания томонидан 400 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Ўрганишлар жараёнида мазкур компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу борада компания раҳбарияти билан келишувларга ҳам эришилди.

👍9❤4🤬2👏1
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Ташриф доирасида Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Шамил Агеев ва ҳудуд ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ҳамкорликни кенгайтириш борасида учрашув ўтказилди.
Мулоқот аввалида Шамил Агеев Татаристоннинг Ўзбекистон билан алоҳида муносабатлари борлигини таъкидлади.
Ўз навбатида Ботир Зарипов икки мамлакат президентларининг дўстона муносабатлари туфайли кейинги йилларда самарали ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди.
Шундан келиб чиқиб, учрашувда саноат кооперацияси ҳамда ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида икки ҳудуд Савдо-саноат палаталари ўртасида ўтказиладиган қўшма тадбирлар режаси кўриб чиқилди ва ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида мустаҳкам иқтисодий-гуманитар алоқалар ўрнатилган ва улар изчил ривожланиб бормоқда. Унинг узвий давоми сифатида Казань шаҳрида “Парвоз Хумо Равнақ” МЧЖнинг савдо уйини очиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

👍16🤬4👏1
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Ташриф доирасида Татаристон Раиси Рустам Миннихонов ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Рустам Миннихонов Ботир Зариповга Татаристон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган эътибори учун миннатдорлик билдирди.
У дўстона Россия - Ўзбекистон муносабатлари доирасида Татаристон билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини юксак қадрлашини таъкидлади.
Бунда икки давлат Президентларининг алоҳида ҳиссаси борлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, у агросаноат мажмуаси, уй-жой коммунал хўжалиги, маданият, туризм, спорт, фан ва таълим, шунингдек, кадрлар тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик ривожланаётганини алоҳида қайд этди.
Ўз навбатида Ботир Зарипов самимий қабул ва Татаристоннинг илғор тажрибаси билан яқиндан танишиш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда Татаристон ва Бухоро вилояти ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

— Ишончим комилки, режалаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши Татаристон ва Бухоро вилояти ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди. Шу боис биз товар ва хизматларни ўзаро етказиб бериш ҳажми ва турларини кўпайтириш устида ишлашни давом эттиришимиз керак. Бунинг учун бизда ҳамма нарса бор, – деди Рустам Миннихонов.
Бундан ташқари, у агросаноат мажмуаси, уй-жой коммунал хўжалиги, маданият, туризм, спорт, фан ва таълим, шунингдек, кадрлар тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик ривожланаётганини алоҳида қайд этди.
Ўз навбатида Ботир Зарипов самимий қабул ва Татаристоннинг илғор тажрибаси билан яқиндан танишиш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда Татаристон ва Бухоро вилояти ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍19🔥2👏2❤1👎1🤬1
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида ўз хизмат сафарини давом эттираётган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация бугун Қозон шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ бухороликлар билан юзма-юз учрашиб, улар ташвиш-муаммоларини тинглади.
Вилоят ҳокими хорижда турли касб-корда ишлаб, оиласи эҳтиёжларини қоплаётган барча юртдошларимизга бухороликларнинг қизғин саломини етказиб, улар билан дилдан суҳбат қуриб, келгусидаги ишларига муваффақият тилади.
Самимий мулоқот давомида Бухоро вилояти ҳокими Россия давлатида меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб бораётган юртдошларимизнинг иш, яшаш шароитлари билан қизиқди, таклиф, фикр ва мулоҳазаларини эшитди. Билдирилган мурожаатларга мулоқотни Бухородан ZOOM орқали онлайн кузатган шаҳар-туманлар ҳокимлари, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари ҳамжиҳатлигида ечим изланди.
Вилоят ҳокими суҳбат давомида хорижда ишлаётган юртдошларимизга ўзлари бўлиб турган давлат қонун-қоидаларига амал қилишлари, юртимиз шаъни, халқимизнинг қадр-қимматини кўтариш, энг асосийси, соғ-саломат ишлаб, юртимизга, оилалари бағрига қайтиб келишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади. Албатта, бу борада вилоятда яратилаётган шарт-шароит, маҳалла ва қишлоқларда ишга туширилаётган истиқболли лойиҳалар туфайли барпо қилинаётган даромадли иш ўринлари хусусида атрофлича маълумот бериб, ўзининг таклиф ва тавсияларини билдирди.
Шунингдек, вилоят раҳбари жумладан, Бухоро вилоятида аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракат, одамларга берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида гапирди.
Меҳнат мигранти сифатида хорижда ишлаётган фуқароларнинг оилаларидан хабар олиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича шаҳар, туманлар ҳокимлари, мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.

👏13🤬2❤1
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
“Татспиртпром” компанияси 1997 йилда Татаристон Республикасининг ўша пайтда мавжуд бўлган спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарини бирлаштирган давлат унитар корхонаси сифатида ташкил этилган. 2004 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилади, унинг ягона акциядори Татаристон Республикаси Ер ва мулк муносабатлари вазирлиги ҳисобланган.
2013 йилда Татаристон ҳукуматига тегишли бўлган "Связинвестнефтехим" ОАЖ "Татспиртпром" ОАЖнинг 100 фоиз акцияларига эга бўлади.
2015 йилга келиб “Татспиртпром” Россияда ароқ ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланади, орадан бир йил ўтиб, унинг ишлаб чиқарилиши 34,8 фоизга (11,58 миллион декалитр) ошади.
2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра компания Белуга гуруҳини (1,96 миллион декалитр), Сибир алкоголь гуруҳини (1,33 миллион декалитр) ва “Муваффақият анъаналари”ни ортда қолдириб, Россиядаги энг йирик ароқ ишлаб чиқарувчи (2,05 миллион декалитр) сифатида баҳоланади.
Бухоро делегацияси бугун мазкур ишлаб чиқариш субъектида ҳам бўлди. Бухородаги “Шоҳруд” заводи билан ҳамкорликни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегациянинг Татаристонга ташрифи давом этмоқда.

👍15🤬10🤮1
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Татаристон Республикаси Туризм давлат қўмитаси (Россия Федерацияси) ва Бухоро вилояти Туризм бошқармаси (Ўзбекистон Республикаси) ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум ва йўл харитаси имзоланди.
Ҳужжатни Татаристон Республикаси Туризм давлат қўмитаси раиси Сергей Иванов ва Бухоро вилояти Туризм бошқармаси бошлиғи Сухроб Бобокалонов имзолади.
Меморандумда томонлар ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни назарда тутади.
Томонлар ўз ваколатлари доирасида кўргазмалар, конгресслар, ярмаркалар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш тўғрисида хабардор қилади.
Ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ҳар бир томон минтақаларининг туризм индустрияси субъектлари ўртасида алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиш режалаштирилган.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

👍13🤬5🔥3
#tatarstan_ru
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
⚡️Татаристоннинг расмий tatarstan.ru сайти Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегациянинг ушбу мамлакатга ташрифи тафсилотлари бўйича фоторепортаж эълон қилди
Батафсил: 👉https://tatarstan.ru/press/photo.htm/photoreport/9717259.htm

❤9👍5🤬3
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Татаристонга бизнес ташрифи доирасида Қозон шаҳридаги Башир Рамеев номидаги замонавий ва технологик IТ-паркда бўлишди.
IТ-парк директори Руслан Власов меҳмонларга IТ-паркнинг ташкил этилиши ҳақида сўзлаб берди, ҳозирги кундаги фаолияти билан яқиндан таништирди.
Маълум қилинишича, мазкур IТ-парк ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги иккинчи технопарк бўлиб, у 2022 йилда ташкил этилган.
Технопаркнинг асосий мақсади – стартаплар, IТ-компаниялар, креатив ташаббускор ёшлар ва инвестиция фондлари вакилларини ушбу бизнес-кварталда жамлаш, республикага янги технологик компанияларни ташкил этувчи шахсларни жалб қилишдир.
Бу ер нафақат резидентлар ва стартаплар майдони, балки у турли интерактив маҳорат дарсларида қатнашиши мумкин бўлган болалар IТ-паркини ҳам уйғун тарзда бирлаштирган.
Мулоқотда рақамли саноат учун ўзаро ҳамкорликда ишлаш, IТ-парк резидентлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

"Қозон" агропарки - бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорларининг маҳсулотлари сотиладиган замонавий, кўп тармоқли мажмуа ҳисобланади.
2013 йилда ташкил этилган ташкилот асосан нон ва қандолат, гўшт ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади.
Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқондан тўғридан-тўғри, воситачиларсиз савдо қилишнинг ўзига хос тизими яратилган бўлиб, бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига муваффақиятли бизнес ташкил этиши учун барча шарт-шароитларни яратиш, харидорни эса сифатли ва арзон маҳсулот билан таъминлаш имконини беради. Шунингдек, агропарк ўзининг меҳмонхона ва овқатланиш шохобчаларига ҳам эга.
Ташриф дастурига кўра, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегациянинг навбатдаги ташриф манзили айнан мазкур агропарк бўлди.
Агропарк фаолияти билан танишув ва ўрганишлар чоғида бундай илғор тажрибани Бухорода ҳам қўллаш, шу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари, хусусан, деҳқон ва фермерлар ҳамда қайта ишловчи субъектлар, сотувчи ва харидорлар учун замонавий қулайликлар яратиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.
Бу борада икки томонлама манфаатли ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.

👍11👏6🤬2
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация "Татнефтехиминвест-холдинг" АЖда ҳам бўлди.
Қайд этиш жоизки, холдингнинг асосий мақсади Татаристон Республикаси нефт-кимё комплексининг моддий, табиий ресурс, ишлаб чиқариш ва илмий-техник салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга ҳисса қўшиш ва шу асосда фойда олиш, шу жумладан, углеводород ва минерал хомашёдан фойдаланиш ҳисобига Татаристон Республикаси нефт-кимё комплекси корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, илмий-техникавий салоҳиятдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган.
Холдинг бош директори Рафинат Яруллин иштирокида кечган мулоқотда Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг бу борада мавжуд салоҳияти ҳақида тўхталди.
Холдингнинг бизнес юритишнинг муваффақиятли тажрибасидан келиб чиқиб, нефть-кимё йўналишидаги янги лойиҳалар орқали ҳамкорликни кенгайтириш нияти билан ўртоқлашди.
Учрашув якуни бўйича Татаристон томони ўзаро ҳамкорликнинг муҳокама қилинган йўналишларида ҳамкорликни фаоллаштиришга ўзаро тайёр эканлигини билдирди.
Муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.

👍17👎1🤬1
#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегациянинг Татаристонга ташрифи чоғида “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси, унинг резидентларига тақдим этилаётган имтиёз ва қулайликлар ҳақида тақдимот қилинди.
“Иннополис” махсус иқтисодий зонаси 2005 йил 22 июлдаги "Россия Федерациясида махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Федерал қонунга мувофиқ ташкил этилган.
У ҳозирда нафақат Татаристон, балки бутун Россия Федерацияси бизнеси учун энг яхши жойлардан бири ҳисобланади. Хўш, нега? Чунки махсус иқтисодий зона - Россиянинг энг ёш шаҳри экотизимининг муҳим қисми, ҳар қандай босқичда лойиҳанинг муваффақияти учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга.
Хусусан, махсус иқтисодий зонанинг ҳар бир резидент компанияси (рус ёки бошқа хорижий иштирокчиси) хизматлар ва солиқ имтиёзлари тўпламини ҳамда халқаро тоифадаги инфратузилмага кириш ҳуқуқини олиш имконига эга.
Қолаверса, “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси резидентлари хориждан товарларни ҚҚС тўламасдан паст божхона тўловлари асосида олиб киришлари мумкин.
Иннополис экотизимининг муҳим қисми ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи Карнеги Меллон университети (АҚШ) билан ҳамкорликда фаолият юритувчи IТ университети ҳисобланади. Иннополис университети томонидан тайёрланган юқори малакали кадрлар, шунингдек, минтақадаги ихтисослашган университетларнинг яқинлиги махсус иқтисодий зона резидент компаниялари учун муҳим афзалликдир.
Тақдимотда Бухородаги эркин иқтисодий зоналарда ҳамкорларга яратилаётган шарт-шароитлар, улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Бу борада ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунинг билан Бухоро вилояти делегациясининг Россия Федерациясига бизнес ташрифи якунланди.

👍10🤬4❤2
#халқаро_алоқалар
#Бухоро_Қувайт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 январдаги “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар дастлабки натижаларини бера бошлади.
Хусусан, куникеча вилоят ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Ризо Асадовнинг Қувайт давлатининг "Gulf Care General Trading Co. Ltd" компанияси халқаро бизнес директори билан ўтказган учрашувида Бухоро вилоятида 4 та янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Жумладан, қувайтлик ишбилармонлар кўҳна кентда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, диагностика маркази, тиббиёт йўналишидаги техникум ҳамда тиббий лаборатория ташкил этишга киришишмоқда.
Учрашувда мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

👍8
#халқаро_алоқалар
#Бухоро_Қозоғистон
Жорий йилнинг 14 - 16 октябрь кунлари вилоят ҳокими ўринбосари Ризо Асадов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятига расмий ташриф билан борди.
Ташриф давомида Туркистон вилояти билан ўзаро инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Делегация, шунингдек, йирик ишлаб чиқариш объектлари билан танишиб, салоҳиятли инвесторлар билан учрашувлар ўтказди.
Қизилорда ва Павлодар вилоятлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ҳам муҳим келишувларга эришилди. Мазкур келишувлар икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2022 ва 2023 йилларда Қозоғистон Республикасига Бухоро вилоятидан 37,0 млн долларлик, жумладан, 70 минг тоннадан ортиқ 21,0 млн долларлик мева сабзавот маҳсулотлари, 4,1 млн долларга 6,5 минг тонна узум шарбати, шунингдек, 12 млн долларга қурилиш материаллари, тўқимачилик маҳсулотлари, электр товарлари экспорти амалга оширилган.
2024 йилнинг ўтган даврида Қозоғистонга амалга оширилган товарлар экспорти ҳажми эса 9 млн. доллардан ошди. Шундан 4,5 млн долларига 10 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари, 1,0 млн долларига қурилиш материаллари, 900 минг долларга 1,7 минг тонна узум шарбати, шунингдек, 2,4 млн долларга электротехника, фармацевтика, тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Вилоятдаги экспортчи корхоналар томонидан 2024-2026 йилларда қозоғистонлик ҳамкорлар билан қўшимча 10 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланган. Ҳозирги вақтда Қозоғистон Республикаси тадбиркорлари иштирокида Бухоро вилоятида 8 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда.

👍15🔥1🙏1