#muzeylar_faoliyati
#Sharja #BAA
⚡️Шаржа Музейлар бошқармаси ўзаро тажриба алмашинувида Бухородаги музейлар билан ҳамкорлик қилмоқчи
БАА нинг Шаржа музейлари бошқармаси (СМА) 2006 йилда автоном ҳукумат органи сифатида ташкил этилган. Мазкур ташкилот Шаржа бўйлаб ислом санъати ва маданияти, археологияси, мероси, илм-фан, денгиз ҳаёти, шунингдек, Шаржа ва минтақа тарихини ўз ичига олган турли соҳаларни қамраб олган 16 та музейларни назорат қилади.
Бухоро вилояти делегацияси БААга ташрифи давомида Шаржа Музейлар бошқармасида ҳам бўлди.
Бошқарма раҳбарияти билан суҳбат чоғида Бухоронинг Арк музей-қўриқхонаси тарихи ҳамда Бухоро вилоятининг 18 та музейлари салоҳияти ҳақида тақдимот қилинди.
Шунингдек, Арк музей-қўриқхонаси ходимларининг тушунчаси ва малакасини ошириш, музейларда мавжуд экспозициялар ва экспонатлар моҳиятини маҳаллий ва хорижий сайёҳларга тўғри ва аниқ етказа билиш, музейларнинг дизайнерлик ва экспозиционерлик фаолиятини тўғри йўлга қўйишда, Шаржа музейлар бошқармаси тажрибасини ўрганиш бўйича келишувларни амалга ошириш кераклиги таъкидланди.