BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.7K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Корея Республикаси ва БАА билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари”нинг 2020 йил учун белгиланган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли бажариш зарурлиги таъкидланди.
Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по перспективам расширения торгово-экономического, инвестиционного и финансово-технического сотрудничества с Японией, Республикой Корея и ОАЭ.
Указано на необходимость полного и качественного выполнения определенных на 2020 год мер в соответствии с «дорожными картами» с этими странами.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств.

#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #Yaponiya #JanubiyKoreya #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва молия соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш борасида иккала томоннинг фаол саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию ОАЭ во главе с министром энергетики и инфраструктуры этой страны Сухейлем аль-Мазруи.
На встрече были рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-эмиратского многопланового сотрудничества.
Глава нашего государства с удовлетворением отметил активные усилия обеих сторон по реализации договоренностей
на высшем уровне, прежде всего в торгово-экономической, инвестиционной и финансовой сферах.

#Mirziyoyev #qabul #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.
Мутасаддилар лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва йил якунигача мўлжалланган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари бу лойиҳалар энергетика тизими барқарорлигига ҳамда иқтисодиёт тармоқларига инвестиция оқими янада кўпайишига замин яратишини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о крупных энергетических проектах, реализуемых в партнерстве с Объединенными Арабскими Эмиратами.
Ответственные лица представили информацию о текущем состоянии проектов и мероприятиях, запланированных до конца года.
Глава государства отметил, что данные проекты создадут основу для устойчивости энергосистемы и дальнейшего увеличения притока инвестиций в отрасли экономики.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #BAA

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#xalqaro_aloqalar #BAA

Куни кеча БААда хизмат сафарида бўлиб турган Бухоро делегацияси Шаржадаги “Sharjah Department Of Goverment Relations” (Ҳукумат билан алоқалар департаменти)да ижрочи директор Мажид Абдулла Ал-Қосими билан учрашди.

Мазкур учрашувда Бухоронинг Ислом цивилизасияси ҳамда туристик салоҳияти бўйича тақдимот ва видеороликлар намойиши ўтказилиб, икки томон маданияти, таълим соҳаси ҳамда инновациялар бўйича музокаралар олиб борилди.

Бунда Шаржа ва Бухоро вилояти ўртасида яқин биродарлик муносабатларини йўлга қўйиш, хусусан, туризм йўналишидаги соҳа вакиллари билан музокаралар олиб бориш орқали Бухоронинг туристик потенциалини кенг тарғиб қилиш, авиақатновларни йўлга қўйиш ва БААдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Шаржа ва Бухоро вилояти ўртасида биродарликни ўрнатиш бўйича бўлиб ўтадиган расмий маросимни жорий йилнинг ноябр ойида ўтказишга келишиб олинди.

Шу куни Бухоро делегацияси “Sharjah Commerce and Tourism Development” (Тижорат ва туризмни ривожлантириш бошқармаси) раҳбари Кҳалид Ал Мидфа билан ҳам учрашди.

Суҳбат чоғида Бухоронинг туризм потенциали, юртимизда туристлар оқимининг ошаётганлиги, 93 та давлат учун 30 кун визасиз режимнинг жорий этилганлиги таъкидланди ҳамда икки томон туризм соҳасидаги ҳамкорликни ўзаро манфаатли равишда кенгайтириш имкониятлари бўйича фикрлар алмашилди.

Учрашув сўнгида Шаржада Бухоронинг туризм салоҳияти ва Бухорода Шаржанинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга (тв, масс-медиа ва ЛЕД экранларда) келишиб олинди ва икки томонлана англашув Меморандумини имзолаш учун таклифлар тақдим этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xalqaro_aloqalar #BAA

БААдаги Ал-Қасимия Универститетининг “Узлуксиз таълимни таъминлаш ва ривожлантириш маркази” директори Др. Атта Ҳассан ҳамда профессор Др. Валид Ал-Вакил билан учрашувда Бухоро вилояти делегацияси вакиллари томонидан Бухородаги Мир Араб Олий мадрасаси талабаларининг ушбу университетда таҳсил олишларига оид фикр-мулоҳазалар илгари сурилди.

Мазкур Университетда ҳозирги кунда 168 га яқин миллат талабалари араб тилидан таҳсил олади. Бу ерда талабалар нафақат араб тилини, балки, ҳозирги “медиа араб тили” да гапиришни ўзлаштиришади.

Ушбу Университетнинг асосий мақсади дунёнинг барча бурчакларидан талабаларга исломий ва инсоний қадриятларни таъкидлайдиган рақобатбардош таълим даражасини бериш, илмий тадқиқотлар ва жамоат хизматида таниқли академик ҳамжамиятни шакллантиришдан иборат. Шунингдек, дунё аҳолиси ўртасида энг юқори даражадаги мувофиқликка эришиш учун глобал ҳамжамият ривожланишига самарали ҳисса қўшиш ҳисобланади.

Учрашув чоғида Бухородаги Мир Араб Олий мадрасаси талабалари учун ушбу Университетда махсус араб тили курслари ташкил этилиши муҳокамаси, қолаверса, медиа (замонавий) араб тилида сўзлашувчи гидлар ва талабаларни тайёрлаш мақсадида Мир Араб Олий мадрасаси билим юрти талабаларидан заҳира шакллантириш, уларга замонавий сўзлашув араб тили дарсларини ташкил этиш, талабаларда ушбу тилда эркин сўзлаша олиш кўникмасини ҳосил қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашув якунида меҳмонлар университет шарт-шароитлари билан танишдилар.

Шу куни Бухоро делегацияси “Crown Plaza Dubai Marina” меҳмонхонаси раҳбарияти билан ҳам учрашишди.
Мазкур учрашувда Бухоро давлат университетининг сиртқи бўлим талабалари ҳамда Бухоро туризм ва маданий мерос техникумининг 3-4 курс талабаларини меҳмонхона сервиси йўналишида тажриба алмашинуви бўйича 12 ойлик малака оширишни мазкур меҳмонхонада ташкил этилиши бўйича ўзаро таклифлар ўрганилди. Маълум бўлишича малака оширган талабаларга махсус халқаро даражадаги сертификат берилади.

Суҳбат давомида кейинги ўқув йилидан бошлаб, Бухородан дастлаб 10 нафар талабани мазкур меҳмонхонада малака ошириши бўйича келишувга эришилди.

Кун давомида Бухоро делегацияси Crown Plaza Dubai Marina меҳмонхонасида бўлиб ўтган ЕвроОсиё кўрфази (EurAsia Gulf) бизнес платформаси ташаббуси билан Ўзбекистондаги инвестиция имкониятлари ва туризм салоҳиятига асосланган B2B учрашувида қатнашишга ҳам муваффақ бўлди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистоннинг инвестиция ва туризм салоҳияти ҳақида ҳамда икки томон соҳа вакиллари ўртасида мазкур йўналишларда ўзаро фикр алмашилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#muzeylar_faoliyati
#Sharja #BAA

⚡️Шаржа Музейлар бошқармаси ўзаро тажриба алмашинувида Бухородаги музейлар билан ҳамкорлик қилмоқчи

БАА нинг Шаржа музейлари бошқармаси (СМА) 2006 йилда автоном ҳукумат органи сифатида ташкил этилган. Мазкур ташкилот Шаржа бўйлаб ислом санъати ва маданияти, археологияси, мероси, илм-фан, денгиз ҳаёти, шунингдек, Шаржа ва минтақа тарихини ўз ичига олган турли соҳаларни қамраб олган 16 та музейларни назорат қилади.

Бухоро вилояти делегацияси БААга ташрифи давомида Шаржа Музейлар бошқармасида ҳам бўлди.

Бошқарма раҳбарияти билан суҳбат чоғида Бухоронинг Арк музей-қўриқхонаси тарихи ҳамда Бухоро вилоятининг 18 та музейлари салоҳияти ҳақида тақдимот қилинди.

Шунингдек, Арк музей-қўриқхонаси ходимларининг тушунчаси ва малакасини ошириш, музейларда мавжуд экспозициялар ва экспонатлар моҳиятини маҳаллий ва хорижий сайёҳларга тўғри ва аниқ етказа билиш, музейларнинг дизайнерлик ва экспозиционерлик фаолиятини тўғри йўлга қўйишда, Шаржа музейлар бошқармаси тажрибасини ўрганиш бўйича келишувларни амалга ошириш кераклиги таъкидланди.