BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
76.3K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Бухоро_тумани

Кейинги пайтда Бухоро тумани маркази, Галаосиё шаҳарчасидан ўтган асосий йўл, яъни М-37 русумли автомагистралида автомашина ва техникалар ҳаракатидан тирбандлик тез-тез кўзга ташланар, бу ҳол нафақат транспорт ҳайдовчилари, балки шу йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдалар учун ҳам катта ташвишга айланаётгани кўпчиликка маълум. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори асосида Галаосиё деҳқон бозорига туташ М-З7 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 258,5 км қисмида жорий йил июнь ойида пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилиши бошланган эди.

Бугун, 26 декабрь куни умумий қиймати 9,1 миллиард сўмдан иборат иншоот қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ўз навбатида аҳолига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди. Зеро, бу иншоот йўлдаги тирбандликни камайтиришда, автомобиллар ёқилғиси сарфини камайтиришда, энг муҳими, пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда қўл келади.

Ерости ўтиш йўлининг узунлиги 40 метр, эни 4 метр ва баландлиги 2,5 метрдан иборат. Иншоотни лойиҳалартириш ва рўёбга чиқаришда буюртмачи ташкилот “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ҳамда бош пудратчи “Фаровон йўл сервис” МЧЖ жамоаси алоҳида жонбозлиги бор. Муҳими, тирбанд йўл муаммоси шу тахлид ҳал қилинаётганидан аҳоли мамнун ва хотиржам.

Ер ости пиёдалар ўтиш йўлининг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Тадбирда вилоят ҳамда шаҳар ва туман мутасаддилари, йўл қурилишига дахлдор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

— Ҳар куни шу йўлдан ишга ўтиб-қайтамиз, болаларимиз мактаб, боғчасига қатнайди, аммо кейинги бир неча ойда йўлдан ўтиш ниҳоятда қийинлашди. Ҳушёр ва эҳтиёткор бўлмаган одам йўл-транспорт ҳодисасига учрамаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Ниҳоят, бу ерда пиёдалар ерости йўли қуриб битказилгани кўнглимизга хотиржамлик бағишлади десак, муболаға эмас, — дейишди маҳаллий йўловчилардан Мубина Сафоева ҳамда Руқия Амоновалар. — Шаҳарга кираверишда “Карвон” буюм бозорида, ундан сўнг Работак аҳоли пунктида замонавий услубда худди шундай ерости ўтиш йўли барпо қилинганини кўриб, роса ҳавас қилдик. Ана энди бизда ҳам шундай кўркам ер ости туннели қуриб ишга туширилгани айни муддао бўлди. Муҳими, катта йўлни кесиб ўтишда чўчимаймиз ва ортиқча қийналмаймиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Бухоро_шаҳри

Қайд этиш жоизки, нафақат Бухоро шаҳрида, балки шаҳарлараро йўлларда автомобиль транспорти воситалари ҳаракатининг кўпайгани ҳисобига йўллар меъёридан ортиқ юклама билан ишлаётгани боис тез-тез тирбандликлар вужудга келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бинобарин, кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг соҳага оид қатор фармон ва қарорларига мувофиқ йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш йўналишида янги вазифалар ва чора-тадбирлар белгилангани тизим фаолиятини ривожлантиришда асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ана шу саъй-ҳаракатнинг бир ифодаси сифатида айни янги йил шодиёнаси олдидан Жондор, Қоракўл, Олот туманларига кетиладиган “Жондор” автошоҳбекати рўпарасида ҳам қулай ва замонавий услубдаги ер ости пиёдалар ўтиш йўли барпо қилиниб, фойдаланишга топширилгани юртдошларимизга байрам туҳфаси бўлди.

Эътиборлиси, ер ости пиёдалар ўтиш йўли кечаю кундуз ёруғлик билан таъминланади. Шунингдек, бу ерда махсус кузатув мосламалари ҳам ўрнатилган. Қолаверса, ногиронлар аравачасидаги одамлар учун ҳам қулайликлар яратилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Бухоро_шаҳри

Айтиш мумкинки, Бухоро шаҳрида энг гавжум ва тирбанд нуқталардан бири саналган Қаюм Муртазоев кўчаси, марказий дорихона биноси олдида бажарилган лойиҳа туфайли эндиликда ундан бир кеча-кундузда 5 мингдан кам бўлмаган йўловчи фойдаланиш имконига эга бўлди. Жорий йил сентябрь-декабрь ойлари давомида объектнинг қурилиш ишлари икки сменада ташкил қилиниб, унда қирққа яқин ишчи-ходим ва йигирмага яқин махсус техника кучи жалб қилинган.

Мазкур ер ости пиёдалар ўтиш йўлининг умумий қиймати эса 4 миллиард сўм бўлиб, унинг узунлиги 32 метр, эни 4 метр ва баландлиги 2,5 метрни ташкил қилади. Бунда буюртмачи ташкилот “Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат муассасаси бўлса, бош лойиҳачи “Равон йўл лойиҳа” хусусий корхонаси ва шунингдек, иншоотни ўз вақтида ва сифатли қуриб битказишни бош пудратчи сифатида “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” давлат муассасаси ўз зиммасига олганди.

Янги йил байрами арафасида мазкур иншоот ҳам фойдаланишга топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Бухоро_шаҳри

Муҳаммад Иқбол кўчасида, Бухоро давлат университети олдида бунёд этилган замонавий услубдаги ер ости пиёдалар ўтиш йўли иншоотининг умумий қиймати 6,4 миллиард сўмни ташкил қилиб, унинг йўлак узунлиги 38 метр, эни 4 метр ва баландлиги 2,5 метрдан иборат. Ўтган ойлар давомида бу ерда “Бухоро минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат муассасаси буюртмаси асосида бош пудратчи “Бухоро мунтазам йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси ишчи-мутахассислари ўз билим ва касбий маҳоратларини намоён қилдилар. Объект бўйича бош лойиҳачи “Равон йўл лойиҳа” хусусий корхонаси ҳисобланади.

Ер ости ўтиш йўли ўзига хос меъморий ечимга эга, у миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган ҳолда қурилган.
Иншоотларнинг фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов барчани янги иншоотлар ва қолаверса, Янги йил билан самимий муборакбод этар экан, аввало, манзили сари ошиққан ҳар бир йўловчи соғ ва хавф-хатарсиз ўз манзилига етиб олиши зарурлиги, зеро, бу саъй-ҳаракат замирида “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун” деган ҳаётий ва халқпарвар тамойил ётганини эътироф этди.

Таъкидланганидек, жорий йил вилоятимизда ўзига хос бунёдкорликлар йили сифатида тарихда қолмоқда.

Ўтган ойларда босқичма-босқич тарзда аҳоли серқатнов бўлган тўртта ҳудудда пиёдаларнинг ҳаракатланишида қулайлик яратиш мақсадида ер ости йўллари қуриб фойдаланишга топширилган эди. Бугун эса яна тўртта ер ости йўли очилди. Бу билан бухороликларга хизмат кўрсатаётган ўзига хос меъморий ечимга эга ерости пиёдалар ўтиш туннели сони 8 тага етказилди. Ўрганишлар ва талаблардан келиб чиққан ҳолда шаҳарнинг гавжум нуқталарида ер ости пиёдалар ўтиш йўллари сонини янада кўпайтириш, бу билан йўловчилар хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, автотранспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Вилоятда келгуси 2024 йилда яна 15 тага яқин гавжум чорраҳа ва тирбанд йўл бўйида ер ости ва усти пиёдалар ўтиш йўлларини барпо этиш кўзда тутилмоқда.

Тадбирда ер ости пиёдалар ўтиш йўллари қурилишида алоҳида жонбозлик кўрсатган йўлсоз муҳандис-қурувчилар меҳнати алоҳида эътироф этилди. Улар муносиб рағбатлантирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

Сўнгги йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида вилоятимизда 120 та дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда йўл ва транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани юртдошларимизни жуда хурсанд қилди.

Хусусан, шу йилнинг ўзида Ғиждувон ва Қоракўл туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивлари ҳамда уй-жойга талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда замонавий андозадаги жами 2 300 та хонадонга мўлжалланган 87 та уй-жой барпо этилаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Бундан ташқари, турли дастурлар доирасида ижтимоий соҳа иншоотларидан 28 та таълим, 6 та соғликни сақлаш, 5 та спорт-соғломлаштириш ҳамда 25 та бошқа маъмурий бино-иншоотлар барпо этилаётгани маҳаллий аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилади, албатта.

Қайд этиш жоизки, мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида вилоятда нисбатан энг кўп аҳолисига эга Ғиждувон туманида янги массив учун “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинидан ер майдони ажратилиб, қурилиш-бунёдкорлик ишлари ўтган йилдан бошланган эди.

Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли шинам турар жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма иншоотлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган мазкур жараён бугун якуний босқичда ниҳоясига етказилмоқда. Замонавий андоза ва кенг кўламдаги бинокорлик ишлари самараси ўлароқ, бугун кўз ўнгимизда халқпарвар “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган “Янги Ўзбекистон” массиви қад ростлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

Янги Ўзбекистон” массивини фойдаланишга топшириш маросими катта тантанага айланди. Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, секторлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Вилоят раҳбари, фаол нуронийлардан Аҳад Шарипов, маҳалла фаоли Шаҳло Хўжаева ҳамда бошқалар йиғилганларни фойдаланишга топширилаётган янги ва шинам турар жой иншоотлари, замонавий инфратузилма, қулай муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан самимий қутлаб, кейинги йилларда юртимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш, аввало, маҳалла ва қишлоқлар қиёфасини янгилаш, туманлар марказларини шаҳарсозлик қоида ва меъёрларига мос, янгича андозаларда қайта қуриш, қолаверса, ҳудудда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳалари фаолияти сифатини кўтаришда муайян чора-тадбирлар амалга оширилганини эътироф этдилар. Мактаб ва мактабгача таълим тизимида яхши натижа бераётган ислоҳотлар Ғиждувонда ҳам ўз самарасини бераётгани қайд қилинди.

Ботир Зарипов ўз табригида “Янги Ўзбекистон” массивига кўчиб ўтаётган ёш оилаларни самимий қутлар экан, туман марказидан 15 километр узоқликда, Қизилқум чўлига туташ “Қутчи” массивига қарашли “Барака” маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун ҳам эркин иқтисодий зона ташкил қилинаётгани аҳоли ижтимоий муҳофазаси учун катта имконият эканини таъкидлади. Мазкур ҳудудда ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш баробарида биринчи босқичда 500 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, одамлар моддий манфаатдорлиги оширилади. Бу “Янги Ўзбекистон” аҳоли масканида истиқомат қиладиган хўжаликлар учун ҳам қўшимча даромад манбаи деганидир.

Фақат шу эмас, ҳудудда тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда узунлиги 28 километр бўлган темир йўл тармоғи қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда. Бу эса ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш баробарида янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг уй-жойга муҳтож қатламларини турар жой билан таъминлаш имкониятини беради.

Тантанада дуога қўл очган нуронийлар Яратгандан юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, туманга кўрк бўлган “Янги Ўзбекистон” массивида барпо қилинган ўзига хос шаҳарча ва ундаги шинам иншоотлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорликларини билдирдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

“Барака” массивида барпо қилинган “Янги Ўзбекистон” аҳоли масканида айни кунда 468 та хонадонга мўлжалланган жами 24 та, ҳар бири 5 қаватдан иборат замонавий турар жой иншоотлари қад ростлаган. Бу турар жойларнинг ҳар бири 20 та ёш оилани ўз бағрига олиши баробарида табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси, оқава сув тармоғига уланган бўлиб, атрофи мўъжаз шаҳарчани эслатадиган обод манзилга айлантирилмоқда. Бу қурилиш ишларида пудратчи сифатида жонбозлик кўрсатган “Agro Mir Bulding” МЧЖ ва Зафар Жўрақулов бошлиқ бинокорлар жамоасига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Ҳудудда баркамол авлод таълим-тарбияси учун 1 минг 56 ўринга эга 53-сонли, уч қаватли умумтаълим мактаби, 360 ўринга мўлжалланган 57-сонли, икки қаватли шинам давлат мактабгача таълим ташкилоти, унинг ёнидан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли икки қаватли оилавий поликлиника қуриб фойдаланишга топширилгани кўпларни мамнун қилди. Эндиликда ҳудудда ўндан ортиқ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси билан бирга истироҳат боғи ҳам ташкил этилаётгани, турар жой иншоотлари атрофи кўкаламзорлаштирилаётгани айни муддао.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

Дарвоқе, “Барака” МФЙ нинг “Янги Ўзбекистон” аҳоли масканида барпо қилинган шинам турар жойлардан дастлабкиси умидли спортчи, бир неча марта мамлакат ва ҳатто, уч карра Осиё чемпиони Узукжамол Юнусовага бепул расмийлаштириб берилиб, унинг келгуси йил март ойида Жаҳон чемпионатида муносиб қатнашишига катта ишонч билдирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Ғиждувон_тумани

Шу ерда вилоят раҳбари ва мутасаддилар шаҳарча кўринишини олган массив аҳоли вакиллари билан самимий мулоқот қилишиб, турар жойларда яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Янги Ўзбекистон” массивининг фойдаланишга топширилгани ғиждувонликлар учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Тантана баҳонасида тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Вилоятимиз санъат усталарининг дилтортар қўшиқлари барчага байрамона кайфият улашди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Қоракўл_тумани

⚡️Янги йил арафасида Қоракўлда яна битта мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

"Эски қалъа" маҳалласида бўш турган бино негизида замонавий кўринишга келтирилган 46-ДМТТнинг янгича қиёфаси кўзни қувонтиради.

Қуввати 180 ўринли ушбу муассаса хоналари миллий қадриятларимизни акс эттирувчи ўқув-методик жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари тиббиёт хонаси, ошхона ва ётоқхоналар болажонлар учун хизмат қилишга шай ҳолатга келтирилган.

Тадбир давомида қорбобо ва қорқиз сингари эртак қаҳрамонлари томонидан улашилган байрам совғалар болажонларга чинакам байрам кайфиятини туҳфа этди.

Эътиборлиси, ушбу муассасанинг ишга тушиши билан туманда боғча ёшидаги болаларнинг қамров даражаси 83 фоизга етказилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube