#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани
Аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, “Қўшходим” маҳалласидаги ички йўлларни равонлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига мувофиқ белгиланган реестрга киритилган эди.
Айни кунларда “Бухоро туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан маҳалла ҳудудидаги қишлоқ кўчаларининг 4 кмдан ортиқ узунликдаги ички йўллар асфальтлаштирилмоқда.
Ўз навбатида кўп йиллар ўнқир-чўнқир бўлиб, ҳақли эътирозларга сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани
"Работиён" маҳалласида жойлашган 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти қозонхонасида кўмир ёқилғисида ишловчи ECO DUO русумли автоматлаштирилган ёндиргич (горелька) ўрнатилиб, синовдан муваффақиятли ўтказилди. Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари ва бошқа тегишли мутасаддилар мазкур ёндиргичнинг имкониятлари билан танишишди.
"ALTER" Ўзбекистон - Польша қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ёндиргич ва унинг ишлаш тизими, кунлик кўмир сарфи тўғрисида корхона раҳбари Азизбек Турдиқулов батафсил ахборот берди.
Баъзи табиий газда ишловчи иситиш қозонларига кўмир ёқилғисида ишловчи ёндиргичларни ўрнатиш имконияти борлиги юқори баҳоланди.
Ботир Зарипов вилоятда барча ижтимоий соҳа объектлари, иссиқхона хўжаликларида шу каби иситиш қозонларини ўрнатиш, бу борада "ALTER" қўшма корхонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари ҳақида тўхталди.
Шундан келиб чиқиб, амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram

Бухоро туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларини инфратузилмасини ҳамда аҳоли яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Ушбу ишларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жумладан, айни пайтда “Бухоро туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси йўлсозлари томонидан қарор ижроси доирасида “Боғикалон” маҳалласи “Ўба” қишлоғининг 1.8 км ички кўчалари 1.3 млрд сўм маблағ ҳисобига бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

"Шергирон" МФЙда россиялик инвесторлар ҳамкорлигида "Следопыт" палатка ва сумкалар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган. Бунинг учун 300 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилинган.
— Корхонамиз 2021 йил декабрида ташкил этилган. Ҳозирда бу ерда 80 нафар ишчи-мутахассис меҳнат қилмоқда. Шундан 70 нафарини шу ҳудуддаги ишсиз ва даромадсиз бўлган хотин-қизлар ташкил этади. Бугунга келиб уларнинг ҳар бири 2-3 миллион сўм маош олмоқда. Корхона томонидан Россия Федерацияси билан йилига 120 минг дона палатка тикиб бериш учун шартнома имзоланган. Ҳозирда ойига 1,500 дона палатка ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотимиз ҳозирда фақат экспортга йўналтирилмоқда, – дейди корхона раҳбари Маликбек Чориев.

#Live
#ташкилий_сессия
#Бухоро_тумани
Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Сариев, вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Вилоят раҳбари охирги йилларда Бухоро туманидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги даражага кўтариш борасида сезиларли ўзгаришлар қилинганлигини қайд этди. Таъкидланганидек, ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, туман маркази ва қишлоқларни ободонлаштириш, коммуникация тизимини ривожлантириш борасида илдам қадамлар қўйилди.
— Аммо шунга қарамай, Бухоро шаҳрининг атрофида жойлашган, қулай инфратузилмага эга туманда мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти, десак хато бўлмайди. Айниқса, ҳудудда инвестицияларни жалб этиш борасидаги ишлар қониқарсиз бўлиб, бу ҳолат Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қаттиқ танқид қилинди ҳамда туман ҳокими Хайрилло Жўраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, - деди Ботир Зарипов.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Хайрилло Жўраевни Бухоро тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
“Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келаётган Сафаров Ҳалимжон Салимович номзоди Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги депутатларга маълум қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда туманни Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.

#ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари
#Бухоро_тумани
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, айниқса, "Ёшлар дафтари” рўйхатидаги йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.
Ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасидаги ишлар Бухоро туманида ҳам фаоллик билан амалга оширилмоқда. Куни кеча "Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи 2 нафар ёшларга гўзаллик салони жиҳозлари, 14 нафарига тикувчилик машинаси ва 1 нафарига компьютер тўплами топширилди.
Қайд этиш жоизки, бугун юртимизда жорий этилган “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” каби рўйхатлар борлигининг ўзиёқ одамларга умид, яхши турмуш тарзига ишонч уйғотмоқда. Хитой тажрибаси асосида қўлланилаётган янгича тизим мамлакатимизда ҳеч бир инсон эътибордан четда эмаслиги, барча фуқароларнинг яхши яшаши, иш билан таъминланиши учун шароитлар яратилаётганидан далолатдир.

#пахта_2023
#Бухоро_тумани
“Bahor chench cluster” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан Бухоро туманидаги пахта далалаларида йиғим-теримда "CE-220" русумли пахта териш машинасининг кучидан унумли фойдаланилмоқда. "CE-220" русумли пахта териш машинасининг асосий афзаллиги шундаки, машина кунига 20 тоннагача пахта теради. Ўтказилган тажрибалар ушбу комбайнда терилган пахта далаларида ҳосилдорлик қўлга терилганга нисбатан 5-6 центнергача юқорилигини кўрсатди. Шунингдек, 1 кунда 400 нафар одамнинг ўрнини боса олиши фермерларимизга қулайлик яратмоқда.
Маълум бўлишича, мавсумда "CE-220" моделдан пахта териш машинаси сифатида, қолган даврларда универсал-ҳайдов трактори сифатида фойдаланиш мумкин. Яъни фермер бу машинани фақат пахта териш учун эмас, қолган қишлоқ хўжалик юмушларида ҳам ишлатади.Янги авлод техникасининг ютуғи шунда.

Жорий йилда эрта баҳорда Бухоро туманида яхши ниятлар билан 7 минг 770 гектар майдонга чигит қадалган эди. Айни кунларда ҳудудда 30 минг тонналик “оқ олтин” хирмонини бунёд этиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Бугун, 14 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Деҳча” маҳалласидаги “Ҳайдар Аҳмад”, “Работиқалмоқ” маҳалласидаги “Даврон Давлат”, шунингдек, “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги пахта майдонларида бўлиб, йиғим-терим ишларининг боришини кўздан кечирди. Теримчилар билан мулоқот қилди. Илғорларга совғалар топширди. Уларга миннатдорчилик билдириб, ишларига унум ва барака тилади.
Кластер ва фермер хўжалиги раҳбарларига терим суръатини янада ошириш, терим ишлари олиб борилаётган ҳар бир дала майдони бошида озиқ-овқат, ичимлик суви ва иссиқ чой ташкил қилиш, терим пулларини кундалик тўланишини таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш юзасидан тавсия ва топшириқлар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори асосида Галаосиё деҳқон бозорига туташ МЗ7 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 258,5 км қисмида ҳам пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилмоқда.
"Фаровон йўл сервис" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари жорий йил июнь ойида бошланган.
Лойиҳага кўра ер ости ўтиш йўлининг узунлиги 40,5 метр, эни 4 метр, бўйича 2,10 метрни ташкил этади.
Вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосари, соҳа мутасаддилари мазкур объектда бўлиб, қурилиш ишларини кўздан кечиришди. Ўрганишлар жараёнида автобекатлар ҳам эътибордан четда қолмади.

#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Бухоро_тумани
Кейинги пайтда Бухоро тумани маркази, Галаосиё шаҳарчасидан ўтган асосий йўл, яъни М-37 русумли автомагистралида автомашина ва техникалар ҳаракатидан тирбандлик тез-тез кўзга ташланар, бу ҳол нафақат транспорт ҳайдовчилари, балки шу йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдалар учун ҳам катта ташвишга айланаётгани кўпчиликка маълум. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори асосида Галаосиё деҳқон бозорига туташ М-З7 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 258,5 км қисмида жорий йил июнь ойида пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилиши бошланган эди.
Бугун, 26 декабрь куни умумий қиймати 9,1 миллиард сўмдан иборат иншоот қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ўз навбатида аҳолига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди. Зеро, бу иншоот йўлдаги тирбандликни камайтиришда, автомобиллар ёқилғиси сарфини камайтиришда, энг муҳими, пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда қўл келади.
Ерости ўтиш йўлининг узунлиги 40 метр, эни 4 метр ва баландлиги 2,5 метрдан иборат. Иншоотни лойиҳалартириш ва рўёбга чиқаришда буюртмачи ташкилот “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ҳамда бош пудратчи “Фаровон йўл сервис” МЧЖ жамоаси алоҳида жонбозлиги бор. Муҳими, тирбанд йўл муаммоси шу тахлид ҳал қилинаётганидан аҳоли мамнун ва хотиржам.
Ер ости пиёдалар ўтиш йўлининг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Тадбирда вилоят ҳамда шаҳар ва туман мутасаддилари, йўл қурилишига дахлдор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
— Ҳар куни шу йўлдан ишга ўтиб-қайтамиз, болаларимиз мактаб, боғчасига қатнайди, аммо кейинги бир неча ойда йўлдан ўтиш ниҳоятда қийинлашди. Ҳушёр ва эҳтиёткор бўлмаган одам йўл-транспорт ҳодисасига учрамаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Ниҳоят, бу ерда пиёдалар ерости йўли қуриб битказилгани кўнглимизга хотиржамлик бағишлади десак, муболаға эмас, — дейишди маҳаллий йўловчилардан Мубина Сафоева ҳамда Руқия Амоновалар. — Шаҳарга кираверишда “Карвон” буюм бозорида, ундан сўнг Работак аҳоли пунктида замонавий услубда худди шундай ерости ўтиш йўли барпо қилинганини кўриб, роса ҳавас қилдик. Ана энди бизда ҳам шундай кўркам ер ости туннели қуриб ишга туширилгани айни муддао бўлди. Муҳими, катта йўлни кесиб ўтишда чўчимаймиз ва ортиқча қийналмаймиз.