BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.6K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_мерос
#Реставрация

8 та маданий мерос объектларида асрашга доир ишлар бошланган бўлиб, Бухоро минтақавий реставрация марказининг малакали уста-реставраторлари томонидан реставрация, консервация, таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда:

♻️ Бухоро шаҳридаги “Арк” мажмуаси, “Абдуллахон”, “Абдулазизхон”, “Амир Олимхон” мадрасалари, “Масжиди Калон”, “Хўжа Калон” масжидлари, “Тўрақулбой уйи” – маданий мерос объектларида ҳамда Жондор туманидаги “Қизбиби” мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ишлари бошланган

♻️ реставрация ишларини амалга ошириш режалаштирилган 12 та маданий мерос объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши билан келишиш жараёнида ҳамда 5 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ишлари давом этмоқда

🎞“Ўзбекистон 24” телеканали “Янгиликлар 24” информацион дастури
🎙Сухроб Шеров
📹Олим Зиёев

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_мерос
#Реставрация

8 та маданий мерос объектларида асрашга доир ишлар бошланган бўлиб, Бухоро минтақавий реставрация марказининг малакали уста-реставраторлари томонидан реставрация, консервация, таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда:

♻️ Бухоро шаҳридаги “Арк” мажмуаси, “Абдуллахон”, “Абдулазизхон”, “Амир Олимхон” мадрасалари, “Масжиди Калон”, “Хўжа Калон” масжидлари, “Тўрақулбой уйи” – маданий мерос объектларида ҳамда Жондор туманидаги “Қизбиби” мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ишлари бошланган

♻️ реставрация ишларини амалга ошириш режалаштирилган 12 та маданий мерос объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши билан келишиш жараёнида ҳамда 5 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ишлари давом этмоқда

🎞“Ўзбекистон 24” телеканали “Тафсилот” дастури
🎙Гулмира Нажмиддинова
📹Олим Зиёев, Фаррух Фатуллаев

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#туризм #реставрация

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 майдаги 102-сонли йиғилиш баёнига асосан тасдиқланган манзилли рўйхатга кўра, Бухоро вилоятидаги 38 та маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш мақсадида 44,7 млрд. сўм маблағлар ажратилган. Ҳозирда 24 та маданий мерос объектида малакали уста-реставраторлар томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Объектларда Бухоро минтақавий реставрация маркази билан биргаликда юртимизнинг Қашқадарё, Хоразм, Навоий ва Жиззах вилоятларидан жалб қилинган жами 200 нафардан ортиқ уста ва реставраторлар меҳнат қилмоқда.

Мазкур ишларнинг бориши ва Бухоро тарихий марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 18 август куни Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шахриёров тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва соҳа мутахассислари билан биргаликда Бухоронинг эски шаҳар қисмидаги маданий мерос объектларида бўлди. Ўрганишлар давомида уста-реставраторларга ишларни жадаллаштириш, техника-хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, объектларда қурилиш чиқиндиларининг тўпланиб қолишини олдини олиш ҳамда таъмирлаш жараёнида объектларнинг тарихий-бадиий қийматига путур етказмаслик бўйича керакли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, реставрация ишларига вилоятнинг чекка туман ва шаҳарларидан ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларидан малакали уста-реставраторларни жалб қилиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туризм соҳасига масъул бўлган Б.Шахриёров томонидан Бухоро тарихий марказида ва маданий мерос объектларида фаолият юритаётган ҳунармандларга ҳам миллий кийимларда, ўзига бириктирилган ҳудудларда, маданий мерос объектларига зарар етказмаган ҳолда, хушмуомалалик ва ўзбекона одоб билан фаолият юритиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube