BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.6K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#туризм
#Ғиждувон_тумани

Ғиждувонда бир пайтлар машҳур бўлган сополсоз уста Ибодулла Нарзуллаевнинг фарзанди Алишер Нарзуллаев сулоланинг олтинчи авлод вакили сифатида кулолчилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. У Президент соврини учун ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танловида ғалаба қозонган. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвони билан тақдирланган.

Сополсозликда ўз йўли ва услубини яратган ҳунарманд Япония, АҚШ, Франция, Германия ва бошқа мамлакатларда ўтказилган нуфузли кўргазмаларда ўз асарлари билан иштирок этиб, мунтазам совриндорлар қаторидан жой олган.

Бугун, 13 апрель куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Ғиждувонда Нарзуллаевлар оиласи томонидан ташкил этилган сополчилик ҳақида ҳикоя қилувчи уй-музей, Ўзбекистон халқ устаси Алишер Нарзуллаевнинг кулолчилик устахонасида ҳам бўлди. Вилоят раҳбари халқ амалий санъатининг қадимий анъанасини ардоқлаб келаётган оилавий сулола фаолияти билан яна бир бор яқиндан танишди. 20 сотихдан ортиқ майдонни эгаллаган ҳовли, унда табиий ва миллий анъаналар услубида кулоллар учун яратилган муҳит, таъбир жоиз бўлса, оддий гил тупроқдан санъат асари бунёд қилиш маҳоратига оид бир неча босқичли иш жараёни ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Балки шу боис миллий ҳунармандчилигимизнинг ёрқин намунаси бўлмиш бу даргоҳ меҳмонлар, хорижий сайёҳлар билан доимо гавжумдир. Ушбу мажмуада кулолчилик музейи, кўргазма зали, амалий санъатнинг кулолчилик, каштачилик ва гилам тўқимачилиги йўналишлари бўйича устахоналари, миллий таомларимиз тақдим этиладиган ошхона, меҳмонлар учун мўлжалланган маҳорат дарслари ўтиш хоналари ва меҳмонхона мавжуд.

Бу ерда машҳур халқ устаси вилоят раҳбарига кулолчилик устахонаси, анъанавий кулолчилик, каштачилик ва гилам тўқимачилигининг яратилиш тарихи ҳақида батафсил маълумот берди. Ишлаб чиқариш, ранг-бўёқ тайёрлаш цех ва ўчоқлари, қолаверса, бой тарихий ашёларига эга уй музейи, унда қадрли бўлган осори-атиқалар билан таништирди.

Шу ерда ҳудудда туризмни ривожлантириш истиқболлари кенг муҳокама қилинди. Хусусан, ўзига хос тарихий аҳамиятга эга Нарзуллаевлар хонадони, уй-музейини Ғиждувоннинг яна бир ташриф қоғозига айлантириш, сайёҳларни кўпроқ вақт олиб қолиш учун қизиқарли дастурлар ишлаб чиқиш ва тарғибот қилиш, бу орқали ҳудуднинг туризм брендини яратиш, интернет платформаларида Нарзуллаевлар сулоласи, кулолчилик мактаби ҳақидаги реклама роликларини кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#туризм
#тунги_мобиль_бозор

Бухоро вилоятида янги иш ўринларини яратишда туризм асосий драйвер соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳудудда туризм хизматларини ошириш ва шу мақсадда туризм объектларининг инфратузилмасини тубдан яхшилаш, хусусан, “туризм кўчалари”ни ташкил этиш ҳамда ички ва чет эллик сайёҳларни вилоятнинг бой моддий ва номоддий маданий мероси билан яқиндан таништириш чораларини кўрилмоқда.

Сайёҳлик масканларининг инфратузилмасини ривожлантириш, янги туристик йўналишлар ва маҳсулотларни жорий қилиб, соҳадаги илғор хорижий тажрибани татбиқ этишга эътибор қаратилмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ туризм ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантириш йўналишида Бухоро шаҳри М.Иқбол кўчасида "Саҳид Зарафшон" меҳмонхонасига туташ ҳудудда сайёҳларга туну кун хизмат кўрсатувчи "Тунги мобиль бозор" ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Бугун “Devel Eco Group” МЧЖ томонидан амалга оширилган лойиҳа натижасида барпо этилган "Тунги мобиль бозор" тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Қайд этиш жоизки, маскандаги ҳар бир иншоот Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятларининг рамзий дарвозалари макети кўринишида қурилган. Ўзбек миллий таомларини тайёрлайдиган умумий овқатланиш шохобчалари, сувенирлар сотиладиган дўконлар, ҳунармандчилик расталари - барчаси бу ерга келганларнинг ҳавасини орттиради. Бу ерга тематик услубдаги ёритиш мосламалари ўрнатилган.

Миллий услубда барпо қилинган, савдо-сотиқ қилиш учун барча шароит ва имкониятлар йўлга қўйилган маскан Бухоро шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари билан гавжум бўлди.

Тадбирда фольклор жамоаларнинг саҳналаштирилган томошалари намойиш қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туризм
#тунги_мобиль_бозор

Бухоро шаҳридаги М.Иқбол кўчасида "Саҳид Зарафшон" меҳмонхонасига туташ ҳудудда сайёҳларга туну кун хизмат кўрсатувчи "Тунги мобиль бозор" ташкил этилди.

Бугун “Devel Eco Group” МЧЖ томонидан амалга оширилган лойиҳа натижасида барпо этилган "Тунги мобиль бозор" тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#туризм #реставрация

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 майдаги 102-сонли йиғилиш баёнига асосан тасдиқланган манзилли рўйхатга кўра, Бухоро вилоятидаги 38 та маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш мақсадида 44,7 млрд. сўм маблағлар ажратилган. Ҳозирда 24 та маданий мерос объектида малакали уста-реставраторлар томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Объектларда Бухоро минтақавий реставрация маркази билан биргаликда юртимизнинг Қашқадарё, Хоразм, Навоий ва Жиззах вилоятларидан жалб қилинган жами 200 нафардан ортиқ уста ва реставраторлар меҳнат қилмоқда.

Мазкур ишларнинг бориши ва Бухоро тарихий марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 18 август куни Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шахриёров тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва соҳа мутахассислари билан биргаликда Бухоронинг эски шаҳар қисмидаги маданий мерос объектларида бўлди. Ўрганишлар давомида уста-реставраторларга ишларни жадаллаштириш, техника-хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, объектларда қурилиш чиқиндиларининг тўпланиб қолишини олдини олиш ҳамда таъмирлаш жараёнида объектларнинг тарихий-бадиий қийматига путур етказмаслик бўйича керакли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, реставрация ишларига вилоятнинг чекка туман ва шаҳарларидан ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларидан малакали уста-реставраторларни жалб қилиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туризм соҳасига масъул бўлган Б.Шахриёров томонидан Бухоро тарихий марказида ва маданий мерос объектларида фаолият юритаётган ҳунармандларга ҳам миллий кийимларда, ўзига бириктирилган ҳудудларда, маданий мерос объектларига зарар етказмаган ҳолда, хушмуомалалик ва ўзбекона одоб билан фаолият юритиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#туризм

Ботир Зарипов Стевен Обеегадоони қабул қилди

Шунингдек, бугун вилоят раҳбари Маврикий Республикаси Бош вазир ўринбосари, Уй-жой ва ердан фойдаланишни режалаштириш ҳамда Туризм вазири Стевен Обеегадоони қабул қилди.

Ўзаро самимий мулоқот давомида Ботир Зарипов Бухоронинг туризм салоҳияти, сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан туризм соҳасини янги босқичга олиб чиқилиши ва Бухоронинг туризм салоҳияти, қадимий тарихи, маданий-мерос объектлари, зиёратгоҳлари ва гўзал табиатини саёҳат қилиш бўйича жаҳон миқёсида қизиқишнинг кескин ортгани хусусида маълумот берди. Туризм йўналишини янада ривожлантириш ва юртимизга сайёҳлар оқимини кенг жалб қилиш мақсадида тур компанияларга яратилган енгилликлар ҳамда чет эллик сайёҳлар учун виза режимининг соддалаштирилганини таъкидлади. Ҳамда Маврикий Республикаси фуқароларини ҳам жаҳон цивилизациясига, маънавий, маданий ва диний қадриятларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган қадим Бухорога таклиф қилди.

БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти - UNWTO 25-юбилей сессияси доирасида юртимизга келган Стевен Обеегадоо ўз навбатида самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Мартабали меҳмон ўз ўрнида Бухоронинг қадимий бой тарихи, унинг муқаддас қадамжоларини кўриш, туризм йўналишида икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш, халқаро миқёсида ўтказиладиган фестивалларда иштирок этиш ниятида эканлигини қайд этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube