Bizning Namangan
896 subscribers
13.7K photos
7.84K videos
6 files
1.76K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
🌤🌤 Наманганда 5 январь куни ёғингарчилик кузатилмайди, туман тушиши мумкин

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 5 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 2°совуқ-3°илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
#Таклиф

Сиздан угина биздан бугина😎

@voqif_uz
Балиқ истеъмоли саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Депрессияни бартараф қилади.

Кўз ўткирлиги ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Астма ривожланишининг олдини олади.

Яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Диабет хавфини камайтиради.

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартагача камайиши мумкин.

@voqif_uz
#Тезкор

⚡️Тошкент вилоятида Док-1 Макс дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этди.

Ҳурматли ота-оналар Док-1 Макс дори воситасини уйингизда бўлса зудлик билан йўқотинглар!

@voqif_uz
Идиш ювиш машинаси - соғлиқ учун зарар!

Тадқиқотда кўрилган спиртли этоксилатларнинг ичак ҳужайраларига таъсири одамларда бир қатор яллиғланиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

@voqif_uz
#тезкор

⚡️ Ўзбекистонда феврал ойидан дунёга машҳур BYD электромобиллари сотила бошлайди

Дунёдаги энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчи BYD бир ойдан сўнг – февралда сотувни бошлайди.  Нархлар ишлаб чиқарувчидан кафолат ва хизмат кўрсатиш билан бошқа автосалонларга қараганда қулайроқ бўлади.

@voqif_uz
Саудия Арабистонида Роналду ва Жоржина учун бир қоида бекор қилинади

Саудия Арабистонида турмуш қурмаганларнинг бир уйда яшаши тақиқланган.

Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес эса ҳали расман никоҳдан ўтмаган. Шу боис яқинда "Ан-Наср"га кўчиб ўтган футболчи учун бир қоида бекор қилинади. Яъни Роналду Жоржида билан бирга турмуш қурмаган жуфтликларнинг бир уйда яшашини тақиқловчи қонундан озод этилади.

@voqif_uz
#Тезкор #Тарқатинг

Ўта оғир 2 жиноятчи Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги қамоқхонадан қочиб кетибди❗️

Биттаси Андижондан ва яна бири эса Фарғонадан экан.

Нўмонов Муҳаммадсодиқ 1992 йил Фарғона вилоятида туғилган.

Қадиров Азизбек 1986 йил Андижон шаҳрида туғилган.

Ҳозирда қамоқдан қочган 2 жиноятчи жуда катта куч билан қидирилмоқда.
❗️Водийга қатнайдиган шопирлар огоҳ бўлсин.

Расмни тарқатинг, буларни кўрганлар бўлиши мумкин.

Мурожаат учун:
+998987717616
+998902103434

@voqif_uz
#Даҳшат

❗️Бухорода икки қиз яшаш хонадонида осилган ҳолда топилди

Улардан бири 21 ёшда, иккинчиси 24 ёшда бўлган. Иккала ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@voqif_uz
Расмий хабар!
Қишки таътил кунлари узайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023-йилнинг 17-январигача давом этади.

2022-2023-ўқув йилининг ИИИ чораги 2023- йилнинг 18-январидан бошланади.

Жорий йилнинг 11-17- январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.

@voqif_uz
#Тезкор
❗️ Тошкентда 19:28 да зилзила содир бўлди

@voqif_uz
Bizning Namangan
#Тезкор ❗️ Тошкентда 19:28 да зилзила содир бўлди @voqif_uz
⚡️Афғонистондаги 6 баллик зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун соат 19:25 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=6. Зилзила эпицентри Тошкентдан 562 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 4 балл, 321 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км.
Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км.
Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км.
Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 514 км.
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 515 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 525 км.
Тошкент вилоятида 3-4 балл, 536 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 562 км.
Навоий вилоятида 3-4 балл, 626 км.
Бухоро вилоятида 3-4 балл, 668 км.
Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км.
Қорақалпоғистон Республикасида 3 балл, 1169 км.

@voqif_uz
Оналарга ишхоналардан уйларига эрта жавоб берилади.

Фарзандлари боғчага бораётган бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади.

10-18-январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Болалари боғчага борадиган оналарга бу хабарни етказинг

@voqif_uz
#Тезкор #Диққат
⚡️⚡️⚡️Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритилади

Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.

Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.

@voqif_uz
#ибрат

Суратдаги одам оти билан иш қилаётган пайт қаттиқ жала қуйиб юборибди. Атрофдаги ҳамма пана жой излаб, хавфсиз жойга яширинибди. У эса жойидан қимирламай, отини маҳкам қучоқлаган ҳолда ёнида қолибди.

Ёмғир тўхтагач, атрофдагилар ундан бунинг сабабини сўрашганида, у жилмайган ҳолда шундай жавоб берибди: "у мени энг муҳтож бўлган пайтим ташлаб кетмайди-ку, мен уни қандай ташлаб кетайин"!

Қиссадан ҳисса: "Бўрон"да ёнингизда турганларни асло унутманг! Чунки "қуёш" чарақлаб турганида ҳар ким ҳам атрофингизда гирдикапалак бўлаверади.

Оғир кунда жонингизга оро кирганларни ташлаб кетманг!

@voqif_uz
Ҳурматли фуқаролар!

⚡️ 2022 йил 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

❗️Дори олаётганда қадоғига қаранг, агар "MARION BIOTECH" бўлса олманг, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини асранг!

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз дорихоналарида Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш кўрсатмасини берган бўлиб, ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди.

Агар бирор тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолган бўлса, бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар бериш сўралади.

Ҳурматли юртдошлар!

Агар ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни, шунингдек, дорихоналарда Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг савдосига гувоҳ бўлган тақдирингизда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ёки унинг шаҳар ва туманлар бўлимларига ҳамда қуйидаги ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун телефон: 1103

Қуйида компания томонидан ишлаб чиқарилган асосий дори воситалари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“Анасеп” гель;
“Белдомакс” номидаги барча дори воситалари;
“Бревефлора” касулалари;
“Док-1 Макс” номидаги барча дори воситалари;
“Кюрамакс Виталонг” капсулалари;
“Леворекс” номидаги барча дори воситалари;
“Найтфорс” таблеткаси;
“Тергамон-сул” дори воситаси;
“Траванайт” таблеткалари;
“Ферофорт” номидаги барча дори воситалари;
"Кюразит" номидаги барча дори воситалари;
"Нол грипп" номидаги барча дори воситалари;
"Цинепар" номидаги барча дори воситалари;
"Амбронол" сиропи;
"Травамакс" номидаги барча дори воситалари;
“Фракджоин” капсулалари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин
!

Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад…

@voqif_uz
Уйқудан эрта туришнинг 3 нарсага фойдаси бор: ақлга, баданга, иймонга.

1-Ақл яхши ишлайдиган пайт тонг вақтида бўлади. Ана шу пайтда уйғонган боланинг ақли кўп нарсага етадиган бўлади. Бундай боланинг дарси ҳам, ишлари ҳам чиройли чиқади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб юради. Ўртоқлари билан ҳам яхши ўйнайди.

2- Бадан доимо соғ бўлиши учун эрта туришни одат қилиш керак. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш соғлиқни мустаҳкамлайди. Уйқудан кеч турган боланинг кучи бир оз сўниб қолади.

3-Иймон кучли бўлиши учун ҳам тонгда турган яхши. Иймонли бола тонгда таҳорат олиб, Аллоҳга чиройли ибодат қилади.

Ибн Умардан Розияллоҳу Анҳу ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабда қилган ишларига барака ато қил “. (Ибн Можа ривоятлари).

@voqif_uz
Жума кунининг 6 сири

Жума
– ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

1️⃣. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

@voqif_uz