AZAMAT KAMOLOV
1.1K subscribers
7.94K photos
1.11K videos
51 files
3.44K links
Download Telegram
#таълим
#дастур
#муҳокама

⚡️Ҳурматли ота-оналар, педагоглар, экспертлар ва таълим фидойилари эътиборига!

🔹Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги "Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-22 сон Фармони қабул қилинди.

🔹Мазкур ҳужжатга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалири директорлари, педагог кадрлар, ўқувчиларнинг ота-оналари, малакали мутаҳассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида йиллик ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни кенг муҳокама қилиш учун Интернет ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклатилган.

🔹Шунга асосан, Тошкент вилояти халқ таълими тизимини 2022 йилда ислоҳ қилиш бўйича вилоят дастури ишлаб чиқилди ва эълон қилинди. Мазкур ҳудуддий дастур билан қуйидаги линк орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.

https://toshvil.uz/uz/toskent-viloatida-halk-talimi-tizimini-2022-jilda-islo-kilis-bujica-viloat-dasturi

🔹Шунингдек, Тошкент вилояти халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 2022 йил учун йиллик ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилди ва эълон қилинди.

🔹Мазкур ҳудуддий дастурлар билан қуйидаги линк орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.

https://toshvil.uz/uz/toskent-viloati-halk-talimi-tizimini-islo-kilis-bujica-tuman-saar-kesimida-2022-jil-ucun-jillik-ududij-dasturlar

🔹Азиз педагоглар ва ота оналар! Эртамиз давомчилари бўлган азиз фарзандларимиз, жамиятимизнинг эртанги тақдири ва тараққиётини белгилаб берувчи бу муҳим жараёнларда барчамиз фаол бўлайлик. Дастурлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Муҳокама_учун_мавзу

"Футболка"нгдаги ёзувни айт, мен сенга кимлигингни айтаман...

Футболкангиздаги сўзнинг маъносини биласизми? Албатта, йўқ деб жавоб берасиз. Чунки кийим олаётганда унда нима ёзилганига кўпам эътибор бермайсиз. Аммо эҳтиёт бўлинг, агар сиз ўша сўз ёзилган тилни билмасангиз, унда ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли кўпроқ.

Хўш, кийимлардаги (асосан, Ғарбдан келадиган футболка ва бошқа либослар)даги ёзувлар қандай маънони англатади?

👕Flirt – ўйнашмоқ, қичиқ қилмоқ;

👚Christianity – насронийлик дини;

👕Mis- (misdeed) – ёмон, нотўғри (ёмон иш);

👚Theocracy – теократия, руҳоний қўлида бўлган ҳокимият, фаҳшга тайёргарлик;

👕Hussy – қўпол, қўрс қиз;

👚Chorus girl – театр хорида иштирок этувчи раққоса қиз;

👕Lust – қаттиқ шаҳвоний истак;

👚Eccentricity – жуда ғалатилик, ғайритабиийлик;

👕Vicar – черков бош руҳонийси;

👚Croix – хоч (фр.);

👕Woolen – жунли, юнгли мато;

👚Gross – ахлоқсиз, уят, шарманда, номуссиз, хоч;

👕Athirst – даҳрий;

👚Nike – қадимги юнонларда ғалаба худоси;

👕Nude – яланғоч;

👚Kiss me – мени ўп, бўса ол;

👕Whore – фоҳиша;

👚Tippler – алкаш;

👕Lustry – шаҳватпараст;

👚Adulterer – фосиқ, зинокор;

👕Bitch – фоҳиша, зинокор аёл, урғочи ит;

👚Bawdy – қўпол, шаҳват ва гуноҳга мойил;

👕Buy me – мени сотиб ол;

👚Dram – бир қултум спиртли ичимлик;

👕Follow me – менга эргаш;

👚Take me – мени ол ёки олиб кет;

👕Bad boy – ёмон бола;

👚Vixen – ёмон аёл, урғочи тулки.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Жараён #Муҳокама_марказида

АСОСИЙ ҚОНУНИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Бугун Қонунчилик палатасида конституциявий ислоҳотларни бошлаш таклифи билдирилди.
Демак, мамлакатимиз қонунчилиги яна бир муҳим даврга қадам қўймоқда.

Конституция ва унинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида илиқ-иссиқ гаплар баробарида, танқидий фикрларни ҳам кўп эшитамиз. Асосий эътироз, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасига тааллуқли бўлиб, янаям чуқурроқ таҳлил қилсангиз, бу муҳокамаларда қизғин қатнашаётган барча давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлаш мақсадида эканлигини тушунасиз.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Конституциявий ислоҳотлар таклифини билдирганда, табиийки, ҳукмрон партияга мухолиф кайфиятдаги сиёсий партиялар вакиллари ҳам таклиф ва ташаббусларни билдиришди. Асосийси, қонун ижодкорлари Конституцияни такомиллаштириш масаласидаги ғоя ва фикрлар билан бир нуқтада бирлашишди.

Яқин орада бу масала муҳокамаси “Миллий тикланиш” ДП ва ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари иштирокида қўшма йиғилиш форматида ўтказилади. Шу кунларда биз – "Миллий тикланиш"чилар электорат манфаатларидан келиб чиқиб, Бош қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш борасида таклифлар, ташаббуслар мажмуини шакллантиришга киришдик.

Халқ уйида ишлар ҳар доимгидек қизғин. Биз мамлакатимиз тарихида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган муҳим қарорлар қабул қилиш арафасидамиз.

@odiljon_tojiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳокама
#менингкоституциям

⚡️Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.

🔹Бу ҳақда замондошларимиз муносабатларини бериб боришда давом этамиз.

🔹Оҳангарон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Санобар Абдуқодирова бу борада ўз фикрларини ўртоқлашди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM