AZAMAT KAMOLOV
1.04K subscribers
8.41K photos
1.24K videos
55 files
3.77K links
Download Telegram
⚡️СУЛТОН АЛИ ВА МОЦАРТ

Уйқу элитдими, Султонни, ё дард,
Кечқурун тушига кирибди Моцарт.

Сўлғин юзларида кўриб таҳлика,
Сўз қотибди секин Султон Алига:

— Сен халқинг қалбида юрган пайтларинг,
Эллик, эллик бешга кирган пайтларинг,

Йўқлаб келгани йўқ, шогирд, мухлислар,
Куйинг чалиб машҳур бўлган артистлар...

Бу ҳол балки сенга сабоқ, панд бўлди,
Аччиқ ситамларинг қонда қанд бўлди.

Дунё тинглаб дерди: "Салом, ўзбеклар!"
Сендан кечди хуллас калом, ўзбеклар...

Ҳали ортингдан кўп гиналар бўлар,
Энди фарқи йўқдир — нималар бўлар.

Билсанг, истеъдодлар кўп яшамаслар,
Кўп яшаса — билки, хўб ярамаслар...

Мен ҳам қон қусгандим саҳарлар билан,
Ҳасадгўй ичирган заҳарлар билан!

Ўшанда қўл силтаб дўсту хешларга,
Кетгандим кирганда ўттиз бешларга...

Бизни билмадилар юрак етишмай,
Иккимиз қийналдик буйрак етишмай.

Майли, яшасинлар шулар ўзи ҳам,
Энди керак бўлмас, диализи ҳам!..

Тургил оғам, келгин олиб бошингни,
Нишонлаймиз эллик олти ёшингни...

Ғайрат Шералиев

👉@azamatkamak81👈
😢93👏2
Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳуқуқ-тартибот идораларида 100 мингдан зиёд ходим коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлаяпти.

Лекин кўп ҳолларда бу иллатнинг сабаблари четда қолиб, оқибати билан курашилаяпти. Коррупцияга йўл қўймайдиган превентив чоралар ҳали етарли эмас. Ҳар куни одамларнинг иши тушадиган ҳокимлик, кадастр, банк ва солиқ идораларида бюрократия, “коррупциявий туйнуклар” тўлиқ йўқолгани йўқ.

Тақдимотда шу борадаги қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Юртимизда 43 та назорат идораси бор. Ҳамма вазирликларда комплаенс назорат бўлимлари ташкил этилган. Аввало, уларнинг самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилди. Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги инспекцияларнинг бу борадаги фаолиятига ҳам танқидий муносабат билдирилди.

Президент коррупциянинг фақат камайгани эмас, қанчасининг олди олинганига қараб, давлат идоралари фаолиятини баҳолаш кераклигини таъкидлади.

Ер ажратиш бўйича шаффоф тизим жорий қилинган. Лекин, жойларда бу борада ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳалигача учраб турибди. Шу боис кадастр, “Ўзбеккосмос”, қурилиш ва бошқа тегишли ташкилотлар маълумотларини таҳлил қилиб, бундай ҳолатларга бутунлай чек қўйиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Прокуратура тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва барча соҳалар устидан “рақамли назорат” ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Telegram | YouTube
❗️Қуролли Кучлар академияси ислоҳ қилиниб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий таълим муассасалари – 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ҳамда Авиация ва учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш маркази институт мақомида мазкур университет таркибига ўтказилади. Бу марказлашган вертикал тизимни ҳосил қилиб, қўшинларнинг жанговар салоҳиятини ошириш, дуал таълимни кенгайтириш, илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.

Янгиликлардан яна бири – тор доирадаги ихтисосликлар бўйича “2+2” тартиби йўлга қўйилишидир. Яъни, психолог, алоқачи, таъминотчи, омборчи каби 18 хил ёндош соҳа мутахассислари бошқа олий таълим муассасаларининг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинади.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, янги ўқув йилидан бошлаб, битирувчи босқич курсантлари учун танлов асосида “Олий Бош Қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади. Мазкур стипендия соҳиби бакалавриатни тамомлаганидан сўнг 5 йил мобайнида олий ҳарбий таълим муассасаларининг магистратурасига имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Эндиликда олий ҳарбий таълим муассасаларининг 36 та таълим йўналиши битирувчилари бирйўла иккита диплом – фуқаролик ва ҳарбий касбга мўлжалланган мутахассислик эгаси бўлади. Бу уларнинг ҳарбий хизматдан кейин ҳам фаол ишлаши имконини беради.

Telegram | YouTube
Тоҳир Арипов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи эди.

Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Абдувосит Абдураззоқов тайинланди.

Telegram | YouTube
Yangi soʻz va atamalar ro'yxati.pdf
225 KB
40 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг 2025 йил 30 июлдаги 62-сон баёнига биноан Ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида шакллантирилган ҳамда расмий муомалага киритиладиган янги сўз ва атамалар рўйхати тасдиқланди.

Жумладан:

Аванс => Бўнак
Автопилот => Автобошқарув
Айсберг => Музтоғ
Бодикамера => Ёнкамера
Доставка => Етказиш
Линк => Ҳавола
Навигатор => Йўллагич
Наждак => Қумқоғоз
Пароль => Ўрон
Переплёт => Муқовалаш
Портфолио => Йиғмажилд
Светофор => Йўлчироқ
Челленж => Чорлов

Telegram | YouTube
1
Мудофаа вазирлиги тизимида тайинловлар:

Генерал-майор Фарҳоджон Шерматов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.

Полковник Кадиржон Турсунов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Қаҳрамонжон Зоидов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Абдулла Хамраев Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Бахтиёр Раҳимов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тиббий хизмат полковниги Улуғбек Расулов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | YouTube
2
Мудофаа вазири бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.

Telegram | YouTube
3
ОЛАМ  ВА ОДАМ

Ёзнинг бир  кечаси... Овлоқ адирда
Дўнгсада ётардим осмонга қараб.
Кўзимга сиғарди бутун коинот,
Ўзимга сиғарди етмиш минг тараф.

Чўғлардай милтиллар миллиард юлдузлар,
Оқ кўрпа устида сузиб борар ой.
Оламлар кесишган буюк нуқтада
Она фалак менга солиб қўйган жой.                                 

Узатсам юлдузга етади қўлим,
Кўзимга сиғади борлиқ ва ҳаёт.
Менда тугаса-да  агарчи   ўлим,              
Мендан бошланади бутун коинот.
                                        
Эшқобил ШУКУР

👉@azamatkamal81👈
2👍1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Галина Каримовна Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди;

Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;

Рустам Туйчиевич Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири лавозимидан озод этилди;

Жавлон Абдужалолович Вахабов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимига тайинланди;

Баходир Хамидович Ташматов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси аграр соҳада ишлаб чиқариш, даромадларни кўпайтириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Умаралиевич Ханаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимидан озод этилди;

Элдор Отамуродович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Азиз Хасанович Азимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди;

Сергей Николаевич Гордеев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ички ишлар ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Гулрухсор Кудратовна Хатамова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Фаррух Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати комплекс ахборот-тарғибот ва мафкуравий тадбирларни амалга ошириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Фатхиддин Фазлиддинович Мухиддинов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди;

Хусниддин Камалитдинович Хашимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти Администрация фаолиятининг ахборот таъминоти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Шухратжонович Хусаинов Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Ойбек Улугбекович Умаров
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти хўжалик фаолияти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:

Мухиддинов Фатхиддин Фазлиддинович
назначен на должность заместителя начальника Департамента по подготовке аналитического контента для совещаний и поездок в регионы Администрации Президента Республики Узбекистан;

Хошимов Хусниддин Камалитдинович назначен на должность заместителя начальника Департамента по подготовке аналитического контента для совещаний и поездок в регионы Администрации Президента Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности заведующего сектором информационного обеспечения деятельности администрации Департамента планирования и информационного обеспечения Администрации Президента Республики Узбекистан;

Норматов Улугбек Рауф угли назначен на должность заместителя начальника Департамента внешних связей Администрации Президента Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности ведущего консультанта сектора изучения и анализа общественного мнения Администрации Президента Республики Узбекистан;

Хусаинов Улугбек Шухратжонович назначен на должность исполняющего обязанности директора Агентства эффективности управления и в связи с этим освобожден от должности заместителя руководителя Департамента по взаимодействию с регионами и подготовке аналитических материалов Администрации Президента Республики Узбекистан;

Умаров Ойбек Улугбекович
назначен на должность заместителя управляющего делами Администрации Президента Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности заведующего сектором хозяйственной деятельности Финансово-хозяйственного департамента Администрации Президента Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X
1👍1😁1
Айт биродар, шунчалар ҳам дил ғуборми,
Ҳеч кўнгилнинг ташвишини емаймиз.
Ғам чекамиз, уним борми, буним борми,
Эртага ҳам куним борми демаймиз...

Ўлмасбек Самарқандий.

Кунингиз хайрли ўтсин!


👉@azamatkamal81👈
👍41
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, Каримова Эъзозхон Ғопиржоновна - Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.

👉@azamatkamal81👈
👍3🤔21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм

- Тез икки хонали сон айт!
- Қирқ тўрт 😂


👉 @azamatkamal81👈
👍2👎2👏1😁1