AZAMAT KAMOLOV
980 subscribers
8.39K photos
1.23K videos
54 files
3.76K links
Download Telegram
#Муҳокама_учун_мавзу

"Футболка"нгдаги ёзувни айт, мен сенга кимлигингни айтаман...

Футболкангиздаги сўзнинг маъносини биласизми? Албатта, йўқ деб жавоб берасиз. Чунки кийим олаётганда унда нима ёзилганига кўпам эътибор бермайсиз. Аммо эҳтиёт бўлинг, агар сиз ўша сўз ёзилган тилни билмасангиз, унда ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли кўпроқ.

Хўш, кийимлардаги (асосан, Ғарбдан келадиган футболка ва бошқа либослар)даги ёзувлар қандай маънони англатади?

👕Flirt – ўйнашмоқ, қичиқ қилмоқ;

👚Christianity – насронийлик дини;

👕Mis- (misdeed) – ёмон, нотўғри (ёмон иш);

👚Theocracy – теократия, руҳоний қўлида бўлган ҳокимият, фаҳшга тайёргарлик;

👕Hussy – қўпол, қўрс қиз;

👚Chorus girl – театр хорида иштирок этувчи раққоса қиз;

👕Lust – қаттиқ шаҳвоний истак;

👚Eccentricity – жуда ғалатилик, ғайритабиийлик;

👕Vicar – черков бош руҳонийси;

👚Croix – хоч (фр.);

👕Woolen – жунли, юнгли мато;

👚Gross – ахлоқсиз, уят, шарманда, номуссиз, хоч;

👕Athirst – даҳрий;

👚Nike – қадимги юнонларда ғалаба худоси;

👕Nude – яланғоч;

👚Kiss me – мени ўп, бўса ол;

👕Whore – фоҳиша;

👚Tippler – алкаш;

👕Lustry – шаҳватпараст;

👚Adulterer – фосиқ, зинокор;

👕Bitch – фоҳиша, зинокор аёл, урғочи ит;

👚Bawdy – қўпол, шаҳват ва гуноҳга мойил;

👕Buy me – мени сотиб ол;

👚Dram – бир қултум спиртли ичимлик;

👕Follow me – менга эргаш;

👚Take me – мени ол ёки олиб кет;

👕Bad boy – ёмон бола;

👚Vixen – ёмон аёл, урғочи тулки.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳокама_учун_мавзу

«Фохишанинг миллати бўлмайди»

⚡️"Канн"да ғолиб чиққан фильм ғуруримизга тегди. Демак, ориятимиз, миллий ғуруримиз ҳали ўлмаган! У бор. Бу яхши!

Фақат бир нарсани тушунолмаяпман. “Анора”га нисбатан бирдан уйғониб кетган миллий ғуруримиз нега экранни эгаллаб олган сериалларга нисбатан ишламаяпти?!

1. Қўшниси билан дон олишиб юрган келин.
2. Эрининг дўсти билан ётиб юрадиган хотин.
3. Келини билан юрадиган қайнота.
4. Қайнонаси билан севишадиган куёв.
5. Акасининг хотинини йўлдан урадиган ука.
6. Қайнукасига кўзини сузган келинойи...


Нега бу сюжетлар тегмаяпти ғуруримизга?!
Нима
учун бу сериаллар топтамаяпти миллий ўзлигимизни?!
Шу сериаллар ичида ҳам фохиша бош қаҳрамон сифатида олиб чиқилгани йўқми?!


❗️ Айримларидаги образлар фохишадан ҳам баттар-ку!

🫂 “Анора”ни ҳали ким кўради бизда, қаерда кўради? Лекин юқорида саналган мазмундаги сериалларни ҳар куни миқ этмасдан кўряпмиз-ку. Энг ёмони, уларни болаларимиз ҳам кўряпти.

✔️ “Анора” фохиша ҳақида, ўзбек ҳақида эмас. Террорчининг миллати бўлмаганидек, фохишанинг ҳам миллати йўқ.

❗️Лекин сериаллар ўзбек ҳақида.

▫️ Уларни қўшни мамлакатлар телеканаллари ҳам намойиш қилаётганини ҳисобга олсак, миллатимиз ҳақида мана шундай “зўр” имижни ўзимиз яратмаяпмизми?!
Бунинг
учун қандайдир махсус кенгашлар, тақиқлар керакми?

💠 Йўқ! Шунчаки виждон, миллий ғурур ва албатта, фаросат керак!

✍️ Жаҳонгир Аҳмедов, кинорежиссиёр

Yoshlar kundaligi
👍11