Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.91K subscribers
67.4K photos
4.45K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
#Live_foto
#Ҳудудлардан_жараён

МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ-ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан озодалик, поклик, саранжон ва саришталик маҳалларимизни янада кўркам бўлишига замин яратади.

Андижон вилояти Избоскан туманида ҳам айни дамда "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида "Бунёдкор" ва "Зарбдор" маҳаллаларида бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштирилиш ишлари авжида.Избоскан тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан ҳудудда сақлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

❗️Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки,
жараён давомида "Бирлашган" маҳалласининг ички кўчалари бетон йўл қилиниши, электр таянчлари ўрнатилиши баробарида тоза ичимлик суви қувурлари тортилиб, яроқсиз ҳолга келганларини алмаштирилиши режалаштирилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Фото_репортаж
#Ҳудудлардан_жараён

ЙЎЛСОЗЛИКДАГИ "АНДИЖОН ЦЕМЕНТ-БЕТОН ЙЎЛ ТАЖРИБАСИ" АМАЛДА...

2022 йил режасига кўра, Андижон вилоятида 800км узунликдаги ички йўллар таъмирланади. Маълумки, бу борада Андижонда ўзига хос тажриба яратилган бўлиб, кўчаларни цемонт-бетон қопламаси ёрдамида реконстукция қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 18 май санасида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Цемент-бетон қопламали Автомобиль йўллар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди. Ушбу тарихий хужжат шаҳар ва қишлоқлардаги йўлларнинг таъмирланишидаги сифат ва хажмни ортиришга туртки бўлди.

Юқорида келтирилган қарор ижроси бугун Избосканда ҳам ўз амалий ифодасини топди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида маҳалларни обод қилишга киришилди. Ҳудудда жойлашган "Бирлашган" МФЙ да 3.1км масофа ҳамда "Зарбдор" МФЙ да 2.8км масофадаги кўчалар цемонт-бетон қопламаси билан таъмирланди.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Ички_йўллар_таъмири

"БОБОЧЕК" КЎЧАЛАРИГА ЯНГИЧА ШУКУҲ КИРДИ...

Барча муваффақиятларга инсон қадрини юксалтириш орқали эришиш бу Янги Ўзбекистоннинг янги йўл харитасидир.

Эзгу ҳаракатларга йўғрилган ислоҳотлар замирида энг аввало ҳалқни давлатдан рози қилиш мақсади мужассам. Шунга кўра, Андижон вилоятидаги ҳудудларнинг йўл борасидаги муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишда йўл бунёдкорлари томонидан кўплаб савобли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳрихон тумани "Бобочек" МФЙ да истиқомат қилаётган аҳоли вакилларини узоқ йиллардан бери йўл муаммоси қийнаётган эди. Айни кунларда ушбу масала ижобий ечим топди. Яъни, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ушбу маҳалланинг 2.2 км масофадаги ички хўжалик йўлларида шағал ётқизиш ишлари якунланиб, асфальт-бетон қопламаси билан тўлиқ таъмирланди. Айни дамда аҳоли йўлсозлардан миннатдор, кўчаларга эса янги шукуҳ кирган палла.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Ички_йўллар_таъмири

"ДЎНГҚИШЛОҚ" КЎЧАЛАРИНИНГ 3717 МЕТР МАСОФАСИ АСФАЛЬТЛАНИБ, 1500 МЕТРИ ШАҒАЛЛАШТИРИЛДИ...

Юртимизнинг олис ва чекка манзилларидаги ҳудудларда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш, аҳолига муносиб ҳаёт сифати, турмуш шароитини яратиб бериш борасида давлатимиз раҳбари топшириқлари асосида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Андижон вилояти Андижон тумани "Дўнгқишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли "Ёшлик" кўчасида ҳам ўзининг ижобий натижаларини кўрсата бошлади.

Инсон манфаатларини амалда таъминлаш, ички хўжалик йўлларининг меъморий қиёфасини янгилаш борасидаги кенг қамровдаги саъй-ҳаракатлар маҳалла аҳолиси ҳаётига ҳам енгиллик олиб кириб, одамлар розилигига сабаб бўлди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан маҳалла ҳудудида қарийб 3717 метр ички йўлларда асфальтлаш ҳамда 1500 метрида шағаллаштириш ишлари бажарилиб, мазкур маҳалла кўчалари обод бўлиш баробарида, кенг ва равон қиёфа касб этди.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Ички_йўллар_таъмири

ЭЛИ АЗИЗ ЮРТГА ОБОДЛИК ВА ФАРОВОНЛИК ЯРАШАДИ...

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да Андижонда турмуш фаровонлигини ошириш борасида тизимли
жараёнлар изчил давом этмоқда. Республикамиз давлат мустақиллигининг 31 йиллиги ҳар бир соҳада муносиб кутиб олишни мақсад қилган вилоят фаоллари шу кунларда фуқаролар турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўлида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ҳабарингиз бор, айни кунларда Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Андижон шаҳри "Исломобод" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Муҳиддинов кўчасида Андижон Минтақавий йўлларга буюртмачи давлат унитар корхонаси буюртмаси асосида "Самандар шижоати" МЧЖ томонидан 465 метр масофадаги йўл асфалть-бетон қопламаси ётқизиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Ички_йўллар_таъмири

ЙЎЛ РАВОНЛИГИ ЮРТНИНГ ФАЙЗИ...

Йўлларнинг равонлиги маҳаллага файз киритади. Кўчаларни кўркамлаштиради Янада муҳими, инсонларни кайфиятини кўтариб, эртанги кунга ишончини оширади.

Вилоятимизнинг сўлим маскани Балиқчи туманида бошланган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури асосида "Мумтоз" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ўрмонбек шох ва Толзор кўчалари замонавий қиёфага касб этмоқда.

Айни кунларда мазкур ҳудудда Андижон Минтақавий йўлларга буюртмачи давлат унитар корхонаси буюртмаси асосида "MAYRAM" ХК қурилиш ташкилоти томонидан асфалтьлаш ва цемент-бетон қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилиб, қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Ички_йўллар_таъмири

Айни дамда Марҳамат тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Бирлик" Мфй Орол кўчаси ва "Ўзбекистон" Мфй Оқибат кўчаларида цемонт-бетон қопламаси ётқизилиши олдидан йўл асосини тайёрлаш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.

Жараёнларни биз билан кузатинг...

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Обод_қишлоқ

"ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ АСОСИДА ОБОД БЎЛАЁТГАН МАНЗИЛЛАР...

Манзиллардан манзилларга олиб борувчи йўллар бугун замонавий кўриниш касб этмоқда. Вилоятимиз ҳудудларида ҳам ҳозирда магистрал йўлларни таъмирлаш билан бирга ички йўллар ҳам бугунги кун талабига жавоб берувчи ҳолатга келтирилмоқда.

Айни кунларда Булоқбоши тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Обод қишлоқ" дастури доирасида тумандаги "Ривож" маҳалла фуқаролар йиғини Янги ариқ кўчасида Андижон тажрибаси дея таъриф этилаётган цемент-бетон йўл қурилиши олдидан йўл асоси тайёрлаш ишлари юзасидан
жараёнлар жадаллик билан бошланиб, кўчалар замонавий кўринишга келиш арафасида...

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, мазкур кўчанинг 1.73 км масофасига цемент-бетон ётқизилиб, қишлоқ кўчалари кенг ва равон кўриниш касб этади.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Обод_қишлоқ

"ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ АСОСИДА ОБОД БЎЛАЁТГАН МАНЗИЛЛАР...

Манзиллардан манзилларга олиб борувчи йўллар бугун замонавий кўриниш касб этмоқда. Вилоятимиз ҳудудларида ҳам ҳозирда магистрал йўлларни таъмирлаш билан бирга ички йўллар ҳам бугунги кун талабига жавоб берувчи ҳолатга келтирилмоқда.

Айни кунларда Булоқбоши тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Обод қишлоқ" дастури доирасида тумандаги "Ривож" маҳалла фуқаролар йиғини Янги ариқ кўчасида Андижон тажрибаси дея таъриф этилаётган цемент-бетон йўл қурилиши олдидан йўл асоси тайёрлаш ишлари юзасидан
жараёнлар жадаллик билан бошланиб, кўчалар замонавий кўринишга келиш арафасида...

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, мазкур кўчанинг 1.73 км масофасига цемент-бетон ётқизилиб, қишлоқ кўчалари кенг ва равон кўриниш касб этади.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Обод_қишлоқ

АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ ГАРАГУРА ҚИШЛОҒИНИ ҲАМ ЧЕТЛАБ ЎТМАДИ...

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да Андижонда аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, ҳудудлар инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш орқали халқ розилигига эришиш йўлида амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу вазифалар натижадорлигини ошириш вилоят ҳокимининг доимий эътиборида.

Айни кунларда Хўжаобод тумани "Гарагура" Мфй Фидокор кўчасида янги тонг отди дейиш мумкин. Сабаби маҳалланинг ички йўллари цемонт-бетон қопламаси билан таъмирланяпти. Умумий 1 км масофани ўз ичига олган ҳудуднинг ҳозирда 650 метри бетон билан қопланиб, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан
жараёнлар жадаллик билан давом этирилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Обод_қишлоқ

ЗИЁЛИНИНГ КЎЧАЛАРИ РАВОНЛАШМОҚДА

Хабарингиз бор, айни кунларда барча ҳудудлар қатори Пахтаобод тумани Зиёли маҳалласида ҳам "Обод қишлоқ" дастури доирасида ободонлаштириш ва йўл қурилиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Ушбу эзгу амаллар негизида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозларининг меҳнати сабаб маҳалланинг Отуш кўчаси ички йўлларига цемент -бетон қопламаси қуйиш ишлари айни қизғин паллада.

Ҳозирга қадар, кўчанинг 180 метр ички йўллари бетон қопламаси билан таъмирланиб, бунёдкорлик ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Батафсил фотолавҳаларда...

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Обод_қишлоқ

БУ ЙЎЛЛАР ОБОД МАНЗИЛЛАРГА КЎПРИКДИР...

Жамият ва иқтисодиёт ривожида шубҳасиз ички йўлларнинг ҳолати ва сифати муҳим аҳамият касб этади.Шу боис ҳам сўнгги йилларда ички хўжалик йўлларини қуриш ва қайта таъмирлаш мақсадида махсус дастурлар қабул қилиниб, амалиётга тадбиқ этиляпти.

Олтинкўл тумани Андижон вилоятининг сўлим масканларидан бири саналиб, қисқа даврда туман марказидан тортиб маҳаллаларга олиб борувчи ички йўллар қиёфаси бутунлай ўзгармоқда. Туманнинг ички йўлларини қуриш ва таъмирлаш борасида улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўриб эса кўнглингиз равшанлашади.

Айни кунларда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Гулбоғ" маҳалласида "Обод маҳалла" дастури асосида ички йўллари бетон қопламаси билан таъмирланиб, файзли масканга айланмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#автомобиль_йўллар

ЭЛИ АЗИЗ ЮРТГА ОБОДЛИК ВА ФАРОВОНЛИК ЯРАШАДИ...

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да  Сайхунобод туманида хам ахоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида  тизимли
жараёнлар изчил давом этмоқда. Республикамиз давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрамини ҳар бир соҳада муносиб кутиб олишни мақсад қилган вилоят фаоллари шу кунларда фуқаролар турмуш  фаровонлигини янада яхшилаш йўлида қурилиш соҳасидаги бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.

  Ҳабарингиз бор, айни кунларда Автомобиль йўлларини хар бир ҳудудларда қурилиш-таьмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
  Шу ўринда, Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш  унитар корхонаси томонидан.
   Мазкур, умумфойдаланувдаги 4Н-646 автомобиль йўлининг 0-1 км
қисмини иссиқ асфальтобетон қопламаси ётқизиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати.
#Ҳудудлардан_жараён
#Андижон_тажрибаси

ЙЎЛЛАРИ ОБОД ВА РАВОН БОБОХУРОСОН МАҲАЛЛАСИНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА...

Андижон вилоятида сўнгги 5 йил давомида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида катта хажмдаги эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Бу бунёдкорлик ишларида йўлсозларнинг ҳам алоҳида ўрни бор...

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Андижон вилоятида қарийб 10,883 км ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан 4,504 км ички хўжалик йўллари таъмирга мухтож. Ҳар йили махсус дастурлар асосида ушбу йўлларга шағал,бетон ва асфальт ётқизиб келинади.

Айни кунларда ҳам Марҳамат тумани "Бобохуросон" МФЙга қарашли Улюз кўчасида ҳам қизғин иш
жараёни кетмоқда."Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида ички хўжалик йўлининг 1,2 км қисмида эни 4,5 смдан кам бўлмаган, қалинлиги 18 см бўлган бетон қоришмали текис ва равон йўллар барпо этилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Янги_Андижон

БУ ЙЎЛЛАР НУРАФШОН МАНЗИЛЛАРГА ЭЛТАДИ...

Дунё андозаларига мос, кенг автомобиль йўлларини қуриш учун миллиардлаб маблағ, юзлаб ишчи кучи зарурлигини соҳа вакиллари, айниқса, йўлсозлар яхши билади. Жаҳон тажрибасида ҳам йўлларни барпо этиш кўп харажат талаб этадиган юмуш ҳисобланади. Сўнгги йилларда вилоятимизда кенг ва равон магистраллар, энг сўнгги технологик ютуқларни ўзида мужассам этган муҳташам кўприклар, ер ости ва ер усти йўлларини қуриш кўлами ва сифати ортиб бормоқда.

Айни кунларда Андижон вилоятининг "Янги Андижон" массивидан ўтувчи 4Р 130 "Андижон халқа йўли" автомобиль йўлининг 20-29 км қисмида Андижон йўллардан Мунтазам фойдаланиш унитар  корхонаси томонидан йўллар илғор ёндашувлар асосида қайта қурилиб, янги кўриниш касб этмоқда.Массивда янги тушган йўллар нурафшон манзилга айланмоқда. Инсонларнинг қалбларига ҳам фаровонлик олиб кириб, дилларида розилик, шукроналик ҳисларини уйғотмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#ҲУДУДЛАРДАН_ЖАРАЁН

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси таркибидаги Қамаши тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4К297а "М-39" Алма-Ата-Бешкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз" автомобиль йўлидан Қўштамғали қишлоғига кириш автомобиль йўлининг 1-2км оралиғида пиёдалар йўлаги қурилди.

@qashqadaryoavtoyol