Avtomobil yo'llari qo'mitasi
5.91K subscribers
67.4K photos
4.45K videos
96 files
10.9K links
Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi rasmiy Telegram kanali
🌐 www.uzavtoyul.uz
📱 t.iss.one/avtoyulqumita
⌨️ https://www.facebook.com/profile.php?id=100095166775974&mibextid=ZbWKwL
🖥the_commitetee _for_roads

Aloqa:
📬[email protected]
📞71 207 67 68
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО_РЕПОРТАЖ
#АНДИЖОН_ТАЖРИБАСИ

"ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ УНИТАР КОРХОНАСИ ТОМОНИДАН "РИВОЖ" МФЙ "ЯНГИ АРИҚ" КЎЧАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЦЕМЕНТ-БЕТОН ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИЛИШИ ОЛДИДАН ЙЎЛ АСОСИ ТАЙЁРЛАШ ИШЛАРИДАН ЛАВҲАЛАР...

ЖАРАЁНЛАРНИ БИРГАЛИКДА КУЗАТИНГ...

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_репортаж
#Андижон_тажрибаси

Айни кунларда Жалақудуқ тумани "Кўтарма" ва "Равот" Мфй кўчалари ҳам замонга мослашмоқда. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан "Обод қишлоқ" дастури асосида кўчалар цемент_бетон қопламли йўлга айланмоқда. Йўлларнинг обод бўлаётгани инсонлар кайфияти ва дунёқарашига ижобий таъсир кўрсатиб, маҳалла аҳли ёшу қарисининг қалбида шукроналик сабаб қўллари дуода.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
#Ҳудудлардан_жараён
#Андижон_тажрибаси

ЙЎЛЛАРИ ОБОД ВА РАВОН БОБОХУРОСОН МАҲАЛЛАСИНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА...

Андижон вилоятида сўнгги 5 йил давомида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида катта хажмдаги эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Бу бунёдкорлик ишларида йўлсозларнинг ҳам алоҳида ўрни бор...

Маълумот ўрнида айтиш жоизки,
Андижон вилоятида қарийб 10,883 км ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан 4,504 км ички хўжалик йўллари таъмирга мухтож. Ҳар йили махсус дастурлар асосида ушбу йўлларга шағал,бетон ва асфальт ётқизиб келинади.

Айни кунларда ҳам Марҳамат тумани "Бобохуросон" МФЙга қарашли Улюз кўчасида ҳам қизғин иш жараёни кетмоқда."Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида ички хўжалик йўлининг 1,2 км қисмида эни 4,5 смдан кам бўлмаган, қалинлиги 18 см бўлган бетон қоришмали текис ва равон йўллар барпо этилмоқда.

https://t.iss.one/avtoyolpressa
Forwarded from Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati
#Андижон_тажрибаси

ЙЎЛЛАРИ ОБОД ВА РАВОН, МАҲАЛЛАЛАРНИНГ ФАЙЗИ БОШҚАЧА...

Андижон вилоятида сўнгги 5 йил давомида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида катта хажмдаги эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Бу бунёдкорлик ишларида йўлсозларнинг ҳам алоҳида ўрни бор...

Маълумот ўрнида айтиш жоизки,
Андижон вилоятида қарийб 10,883 км ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан 4,504 км ички хўжалик йўллари таъмирга мухтож. Ҳар йили махсус дастурлар асосида ушбу йўлларга шағал,бетон ва асфальт ётқизиб келинади.

Айни кунларда Балиқчи тумани маҳаллаларида ички йўлларни шағаллаштириш ва шебенлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан 12 та маҳалла фуқоролар йиғинларидаги кўчаларнинг  жами  9000 метр майдонларини шағалаш ва шебенлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Тўда МФЙдаги Тараққиёт кўчасини 450 метр, Баҳор кўчасини 150 метр , Эски марказ МФЙ  ўрамидаги 1-мактаб ҳудудида 400 метр, Ўлмас МФЙдаги Ҳаёт йўли кўчасининг 2500 метр, Янгиҳаёт МФЙдаги Бобур кўчасини 450 метр, Дўнгсарой  МФЙдаги Нурҳаёт ва Лолазор кўчаларини 1200 метр,Сортепа МФЙнинг Навоий кўчасига 500 метр,Тулкиобод МФЙ Сойгузар кўчасига 300 метр, Баркамол МФЙ Сой бўйи кўчасига 300 метр, Маллачек МФЙдаги Мевазор  кўчасини 1100 метр, Файзиобод МФЙдаги Тошлоқ кўчасини 400 метр, Гулбоғ кўчаси 300 метр, Авесто МФЙдаги Боғ кўчасини 450 метр майдонларига шебен ётқизилган бўлса, Олчазор МФЙдаги Олчазор-1 кўчасининг 500 метр майдонига шағал ётқизилиб, устидан шебенлаштириш ишлари амалга оширилди.

Маҳаллаларда шағаллаш ва шебеньлаш ишлари давом этирилмоқда.Туманда 2 та “Обод қишлоқ” ва 8 та оғир ҳудуд деб топилган маҳаллаларда 27.3 км бетон-асфальт қилиш ишлари режалаштирилиб, бугунги кунда 6 та МФЙларда (шундан 1 та МФЙда “Обод қишлоқ” дастурига асосан) 19.4 км йўллар цемент-асфальт қилинди.
     
Жумладан, Оқ-тепа МФЙда 10.5 км, Товулди МФЙда 2.8 км, Эшончек МФЙда 2 км, Аролхон МФЙда 1.18 км, Гўравон  МФЙда  0.9  км, Омонариқ МФЙда 0.5 км ва Мумтоз МФЙда 2.3 км ички йўлларда  цемент-асфальт қилиш ишлари амалга оширилди.

https://t.iss.one/and_avtoyolpressa