#kitobjavoni
⚡️Хушхабар! АОКА Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда янги рукн очди — "Kitob javoni". Бунда дунё адабиётининг энг нодир намуналари, буюк ёзувчи ва шоирларнинг шоҳ асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар, таҳлиллар бериб борилади. Қуйида инглиз ёзувчиси Майн Рид қаламига мансуб "Бошсиз чавандоз" романи ҳақида ҳикоя қилинади:
📕 "БОШСИЗ ЧАВАНДОЗ" РОМАНИ
〰️〰️〰️〰️
🗝 Асар ҳақида
1865 йилда ёзилган. Саргузашт жанрида. 1957 йилда ўзбек тилида нашр этилган. Асар асосида илк бор режиссёр Владимир Вайншток томонидан 1973 йилда филм суратга олинган. Романдаги воқеалар ривожи шиддатли ва қизғин кечадики, китобхон уни бир нафасда ўқиб чиқади.
〰️〰️〰️〰️
🔗 Сюжет
Ёввойи отларни ўргатувчи Морис Жералд ва иш бошқарувчи Кассий Калхаун йирик плантаторнинг жияни соҳибжамол Луизага ошиқ бўладилар. Морис қизни чин қалбдан севса, Кассий амакисининг бойлиги, еру-мулкига эга бўлиш ниятида унга уйланмоқчи эди. Орадаги келишмовчилик икки йигитнинг очиқчасига курашига айланади. Ўз ниятига эришмоқ учун Кассий душмани Морисни йўқ қилиши лозим эди. У мақсадига эришиш учун ҳийла ишлатади ва Луизанинг укаси Ҳенрини ўлдириб, унинг қотили Морис Жералд дея овоза тарқатади.
Ўрмонда ўлдирилган Ҳенрининг жасадини Морис топиб олиб, уни отига худди тирик чавандоз сифатида боғлайди. Ҳенрининг оти Морисга ташланган қоплондан ҳуркуб ўз эгаси — "бошсиз чавондоз"ни олиб қочади. Натижада Ҳенри ўлими билан боғлиқ барча далиллар Морисга қарши "исбот"га айланади. У судланиб, қатл этилиши аниқ бўлган пайтда кекса овчи Зеб Ҳенрининг отини тутиб, устидаги жасад билан суд майдонига олиб келади.
Ҳенри ўлимининг сири ошкор бўлгач, ғараз ниятли Кассий Калхауннинг ўзи ўлимга ҳукм қилинади. Севишганлар Морис ва Луиза турмуш қурадилар.
〰️〰️〰️〰️
🔎 Таҳлил
Роман (1866) нафақат Майн Риднинг, балки жаҳон саргузашт-авантюра адабиётининг мумтоз намунаси сифатида эътироф этилган ва кўплаб тилларга таржима қилинган. Мазкур асарда Техас аҳолиси маиший ва маънавий ҳаётининг реалистик манзаралари ўзининг ёрқин аксини топган. Романда тасвирланган ижтимоий ва маънавий масалалар, иродали ва матонатли қаҳрамонлар тақдири ҳанузга қадар китобхонлар оммасини мафтун этиб келади.
〰️〰️〰️〰️
📢 Хулоса
Ҳақиқий муҳаббат ҳамиша қадрланиши, адолат ноҳақлик устидан ғалаба қилиши, эзгулик ёруғ кунларга етказиши асар қаҳрамонларининг ўзаро муносабатлари орқали баён этилади.
〰️〰️〰️〰️
📝 Муаллиф ҳақида
Майн Рид Ирландияда руҳоний оиласида таваллуд топган. 1840 йил у иш топиш ниятида Америкага боради. Бироқ Америкада ўзи орзу қилган ҳаёт ва кўнглига маъқул иш тополмай, бир қанча вақт журналистика билан шуғулланади. 1846-1848 йиллар АҚШ ва Мексика урушида иштирок этади. Уруш тафсилотларига бағишланган "Кўнгиллилар" (1850) романини ёзади. Майн Рид тарихий-саргузашт жанрида битган "Бошсиз чавандоз" романи адибга жаҳоний шуҳрат келтиради.
@aoka_uz
#karantindamutolaa

Telegraph
__
#kitobjavoni
АОКА Миллий кутубхона билан ҳамкорликда йўлга қўйган «Kitob javoni» рукнини давом эттиради:
📕 «ЎНТА НЕГР БОЛАСИ» ДЕТЕКТИВ РОМАНИ
〰️〰️〰️〰️
🗝 Асар ҳақида
1939 йил ёзилган. Инглиз ёзувчиси Агата Кристи қаламига мансуб. Дунёнинг 100 дан ортиқ тилларига таржима қилинган. Роман асосида илк бор 1945 йилда филм суратга олинган. Муаллиф ўзи шу асарини ижодидаги «энг яхшиси» дея эьтироф этган.
〰️〰️〰️〰️
🔗 Сюжет
Асарда бир-бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чақирди? Детектив ихлосмандларининг юраги дарров шув этиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта, сирли уй ва орол соҳибининг таклифига кўра уйга келган мутлақо нотаниш, бир-бирига ўхшамаган ўнта одам. Бу ерда уларни қулай шароитлар, мазали таом ва шинам ётоқхоналар кутиб турибди. Лекин хавас қилгудек меҳмондўстлик тез орада саробга айланиб, меҳмонлар номаълум қотил қурган тузоққа тушиб қолгани аён бўлади. Улар оролнинг тошлоқ ерига қадам қўйган заҳоти тузоқ ёпилган. Оролдан қочишнинг иложи йўқ. Барчани шубҳа-гумон чулғаб олган. Чеҳраларда ажал сояси. Қўрқув ва ваҳм. Фақатгина болаларнинг саноқ шеьри ва митти негр ҳайкалчалар йўқолиб-тугаши билан бу даҳшатли ўйинга ҳам хотима ясалади. Бироқ нега?
Уларни бирин-кетин энг ғайриоддий йўллар билан ўлдириш кимга керак? Содир бўлаётган воқеаларнинг бари нега қувноқ болалар шеьри билан чамбарчас боғлиқ? Наҳотки бу жумбоқнинг ечими топилмаса, наҳотки ҳаммаси ўлимга маҳкум бўлса? Лекин нима учун? Улар ростдан ҳам айбдорми?
〰️〰️〰️〰️
🔎 Таҳлил
Бу воқеа 1930 йиллар охирида содир бўлади. Оролга жаноб Алрик Оуэн ва хоним Анна Оуэн томонида таклиф қилинган саккизта бир-бирига нотаниш одам келади, меҳмоноларни эр-хотин хизматкорлар кутиб олишади. Меҳмонлар меҳмонхонага йиғилишганда, Оуэн буйриғи билан хизматкор граммофонни ёқади. Меҳмонлар уларни қотилликда айблаётган овозни эшитишади. Меҳмонлар ёмон ҳазилдан шубҳаланишни бошлайдилар. Аниқланишича, йиғилганларнинг ҳеч бири, шу жумладан хизматкорлар ҳам, Оуэн билан шахсан учрашмаган ва меҳмонлар сохта баҳона билан оролга тақлиф қилинган. Охири-оқибат ҳар бир меҳмон ғайритабиий ўлим билан «жазоланади».
Оролга келган полициячилар 10 та жасадни топишади. Полиция инспектори қурбонларнинг кундаликлари ёрдамида воқеалар хронологиясини тиклашга ва қора орол қотилликларининг сиини очишга ҳаракат қилади. Инспектор Мейнининг таъкидлашича, қурбонларнинг ўзлари ҳам аслида қотил (кимларнидир ўлимига сабабчи ё алоқадор) бўлишган ва жазодан қутулиб яшаб юришган, уларнинг ҳаётига нуқта қўйган оролдаги сирли қотил шу йўл билан адолатни тиклашга қарор қилган.
〰️〰️〰️〰️
📢 Қизиқарли фактлар
• 2005 йил роман асосида компьютер ўйини ишлаб чиқилган.
• Асар воқеалари кечадиган сервиқор қоялардан иборат оролча ҳақиқатда мавжуд — у Жанубий Британиядаги Бург ороли эди.
• Роман Агата Кристининг дунё бўйича энг кўп сотилган асари ҳисобланади. Кўпинча у асл номида эмас, бошқа: «Ҳеч ким тирик қолмади» номи билан чоп этилади.
〰️〰️〰️〰️
📖 «Бошсиз чавандоз» романи ҳақида 👉 бу ерда
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники