AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
#karantindamutolaa

🧠 Хотирани мустаҳкамлашнинг 70 усули

Ушбу китоб — мустаҳкам хотирага эга бўлган алломалар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш асносида ёзилган. Мутолаа жараёнида тавсияларга амал қилиш ва машқларни тўғри бажариш орқали ҳар бир ўқувчи ўз хотираси ва мия фаолиятини ривожлантиради.

📚 Мактаб ўқувчилари, абитуриент ва талабалар ушбу китобдан қимматли маълумотлар олиши мумкин.

@aoka_uz
@kitoboqiuz
#kitobjavoni

⚡️Хушхабар! АОКА Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда янги рукн очди — "Kitob javoni". Бунда дунё адабиётининг энг нодир намуналари, буюк ёзувчи ва шоирларнинг шоҳ асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар, таҳлиллар бериб борилади. Қуйида инглиз ёзувчиси Майн Рид қаламига мансуб "Бошсиз чавандоз" романи ҳақида ҳикоя қилинади:


📕 "БОШСИЗ ЧАВАНДОЗ" РОМАНИ

〰️〰️〰️〰️

🗝 Асар ҳақида

1865 йилда ёзилган. Саргузашт жанрида. 1957 йилда ўзбек тилида нашр этилган. Асар асосида илк бор режиссёр Владимир Вайншток томонидан 1973 йилда филм суратга олинган. Романдаги воқеалар ривожи шиддатли ва қизғин кечадики, китобхон уни бир нафасда ўқиб чиқади.

〰️〰️〰️〰️

🔗 Сюжет

Ёввойи отларни ўргатувчи Морис Жералд ва иш бошқарувчи Кассий Калхаун йирик плантаторнинг жияни соҳибжамол Луизага ошиқ бўладилар. Морис қизни чин қалбдан севса, Кассий амакисининг бойлиги, еру-мулкига эга бўлиш ниятида унга уйланмоқчи эди. Орадаги келишмовчилик икки йигитнинг очиқчасига курашига айланади. Ўз ниятига эришмоқ учун Кассий душмани Морисни йўқ қилиши лозим эди. У мақсадига эришиш учун ҳийла ишлатади ва Луизанинг укаси Ҳенрини ўлдириб, унинг қотили Морис Жералд дея овоза тарқатади.

Ўрмонда ўлдирилган Ҳенрининг жасадини Морис топиб олиб, уни отига худди тирик чавандоз сифатида боғлайди. Ҳенрининг оти Морисга ташланган қоплондан ҳуркуб ўз эгаси — "бошсиз чавондоз"ни олиб қочади. Натижада Ҳенри ўлими билан боғлиқ барча далиллар Морисга қарши "исбот"га айланади. У судланиб, қатл этилиши аниқ бўлган пайтда кекса овчи Зеб Ҳенрининг отини тутиб, устидаги жасад билан суд майдонига олиб келади.

Ҳенри ўлимининг сири ошкор бўлгач, ғараз ниятли Кассий Калхауннинг ўзи ўлимга ҳукм қилинади. Севишганлар Морис ва Луиза турмуш қурадилар.

〰️〰️〰️〰️

🔎 Таҳлил

Роман (1866) нафақат Майн Риднинг, балки жаҳон саргузашт-авантюра адабиётининг мумтоз намунаси сифатида эътироф этилган ва кўплаб тилларга таржима қилинган. Мазкур асарда Техас аҳолиси маиший ва маънавий ҳаётининг реалистик манзаралари ўзининг ёрқин аксини топган. Романда тасвирланган ижтимоий ва маънавий масалалар, иродали ва матонатли қаҳрамонлар тақдири ҳанузга қадар китобхонлар оммасини мафтун этиб келади.

〰️〰️〰️〰️

📢 Хулоса

Ҳақиқий муҳаббат ҳамиша қадрланиши, адолат ноҳақлик устидан ғалаба қилиши, эзгулик ёруғ кунларга етказиши асар қаҳрамонларининг ўзаро муносабатлари орқали баён этилади.

〰️〰️〰️〰️

📝 Муаллиф ҳақида

Майн Рид Ирландияда руҳоний оиласида таваллуд топган. 1840 йил у иш топиш ниятида Америкага боради. Бироқ Америкада ўзи орзу қилган ҳаёт ва кўнглига маъқул иш тополмай, бир қанча вақт журналистика билан шуғулланади. 1846-1848 йиллар АҚШ ва Мексика урушида иштирок этади. Уруш тафсилотларига бағишланган "Кўнгиллилар" (1850) романини ёзади. Майн Рид тарихий-саргузашт жанрида битган "Бошсиз чавандоз" романи адибга жаҳоний шуҳрат келтиради.

@aoka_uz
#karantindamutolaa
❗️Дунёга машҳур ёзувчиларнинг энг сара ҳикоялари бир китобда жамланган.

🔎 Ўқиш учун 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️

📖 Оноре де БАЛЗАК — «Ғойиб бўлган дурдона»

📖 Николай ГОГОЛ — «Бурун»

📖 Стефан ЦВЕЙГ — «Бир умрнинг заволи»

📖 Ясунари КАВАБАТА — «Ойнадаги ой»

📖 Жан-Пол САРТР — «Девор»

📖 Дино БУЦЦАТИ — «Тақиқ»

📖 Макс ФРИШ — «Бир ҳалокат ҳисоботи»

📖 Нодар ДУМБАДЗЕ — «Hellados»

📖 Габриэл Гарсиа МАРКЕС — «Атиргулнинг тикони»

📖 Фозил ИСКАНДАР — «Қўшюрак»

📖 Валентин РАСПУТИН — «Француз тили сабоқлари»

@aoka_uz
@kitoboqiuz
#karantindamutolaa