AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.32K photos
1.09K videos
10 files
5.68K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
✈️Telegram ноқонуний контентга қарши кураш чораларини кучайтирмоқда

⚡️Telegram платформаси ҳар куни фойдаланиш қоидаларига зид бўлган контентга қарши чоралар кўришда фаолият юритмоқда. Компания маълумотларига кўра, ўн минглаб канал ва гуруҳлар блокланиб, миллионлаб зарарли контентлар ўчирилмоқда.

⚡️Telegramнинг модерация сиёсати ноқонуний фаолиятларни, жумладан, болаларга нисбатан зўравонлик, наркотик моддалар савдоси ва зўравонликка чақирувчи маълумотларни тарқатилишини чеклашга қаратилган. Бунда сунъий интеллект технологиялари ҳамда фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар асосида иш олиб борилади.

Шу билан бирга, платформа танқидларга ҳам дуч келмоқда. Баъзи кузатувчиларнинг фикрига кўра, мавжуд чоралар ҳали етарли эмас ва баъзи ҳолларда зарарли каналлар фаолияти узоқ вақт давомида тўхтатилмайди.

Компания ўзининг хавфсизлик сиёсатини такомиллаштириш ва ноқонуний контентга қарши янада қатъий чоралар кўришни режалаштирмоқда. Telegramнинг мақсади – фойдаланувчилар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишдир.

➡️Батафсил

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷Истанбулда IV Халқаро стратегик коммуникация форуми бўлиб ўтди

Жорий йил 13-14 декабрь кунлари Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси томонидан тўртинчи марта ташкил этилаётган Халқаро стратегик коммуникация форуми (Stratcom Summit 24) “Коммуникацияда сунъий интеллект: тенденциялар, тузоқлар ва ўзгаришлар” мавзусида бўлиб ўтди.

Туркиянинг энг катта алоқа саммити бўлган Stratcom Summit 24'да 30 давлатдан етакчи давлат ва хусусий ташкилотлар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар ва таҳлил марказларидан маҳаллий ва хорижий экспертлар, шу жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ҳамда Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил килиш ва мувофиклаштириш бошкармаси бошлиғи Жасур Ҳусанов иштирок этди.

Тадбир Туркия Вице-президенти Жевдет Йилмаз ва Президент ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси раҳбари Фаҳреттин Алтуннинг очилиш нутқлари билан бошланди.

Икки кун давом этган Халқаро стратегик коммуникациялар форумида 8 та панел, 4 та маъруза ва 6 та индивидуал сессияларда сунъий интеллектнинг коммуникация соҳасида юзага келтирган ўзгаришлари барча жиҳатлари билан кўриб чиқилди, янги технологиялар томонидан тақдим этилган имкониятлар ва қийинчиликлар таҳлил қилинди.

Маълумот учун: Stratcom Summit 24 коммуникация соҳасидаги сунъий интеллектнинг ўзгартирувчи таъсирига эътибор қаратади ва оммавий коммуникация, янги алоқа стратегиялари, журналистика, рақамли медиа ва дипломатия, дезинформацияга қарши кураш ва инқирозни бошқариш, рақамли ахлоқ ва киберхавфсизлик каби турли долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 16 декабрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Кон номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Зиёда Аҳмедова, Тоғ-кон саноати ва геология вазири маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ёнғин хавфсизлиги ойлиги якунлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мурод Содиқов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 17 декабрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Фахриддин Ҳайитов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Давлат хизматлари соҳасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Адлия вазирлиги
раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сирожиддин Ўсаров, Маданият вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM