Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар ХТБ тасарруфидаги 35-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси Ф.Бўрибаева томонидан 3"А"-синфда "Байроққа садоқат - юртга садоқат" мавзусида очиқ тарбиявий соат дарси ташкил этилди. Ўқувчилар томонидан мавзуга оид шеърлар, куй-қушиқлар ижро этилди. Ушбу дарс ўқувчиларга кўтарингки кайфият бағишлади ва ўқувчиларнинг Республикамиз байроғига бўлган ҳурмат, эътибори янада кучайишига сабаб бўлди.

📱Ангрен шаҳар ХТБнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари
👇 👇 👇 👇

Telegram | Facebook | Veb-Sayt
Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга нисбатан билдирган сўзлари кенг жамоатчилик томонидан қораланмоқда

➡️ https://bit.ly/2OhC1eQ

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#билдириш

Айни дамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда @oltin voha расмий каналларига шаҳримиз ҳудудидаги дайди итлар бўйича кўплаб мурожаатлвр оқиб келяпти.
Ҳурматли маҳалла раислари!
Агар маҳаллангизда дайди ит пайдо бўлса, Ободонлаштиришга ёзма ариза билан манзил кўрсатилган ҳолда "заявка" яъни, буюртма беришларингиз зарур бўлади.
Ушбу масалани ҳал этишда каналларга мурожаат қилаётган фуқарога ушбу жараённи амалга оширишида кўмак беринг.
Ободонлаштириш бошқармаси томонидан фақатгина маҳалла вакили ёки айнан фуқаро номидан ёзилган ёзма мурожаатдан сўнг жонзотни тутиш мумкинлиги маълум қилинди.
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги маълум қилади

Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувлар бўйича ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганлиги маълум қилинди.

Адлия вазирлиги ушбу ўрганиш жараёнида Бош прокуратура билан ҳамкорлик қилмоқда.
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
​​​​Бугун Халқаро талабалар куни!

1946 йил 17 ноябрь Прага шаҳрида бутундунё талабалар конгресида тасдиқланган. Албатта, бу байрамни ёшлик, хушчақчақлик ва романтика деб эсга олинади. Лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида Чехославакияда бошланган фожеали воқеаларга боғлиқ. 1939 йил 28 октябрда фашистлар томонидан Чехословакиянинг Прага шаҳридаги талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехославакия давлатининг таълим байрамини (1918 йил 28 октябрь) нишонлаш учун намойишга чиққанлар. Босқинчилар намойишчиларни тарқатиб юбордилар. Лекин шу тўполонда тиббиёт факультетининг талабаси Ян Оплетал отиб ўлдирилган. 1939 йил 15 ноябрь Ян Оплетални дафн этиш маросими норозилик намойишига айланиб кетди. 17 ноябрь куни эрталаб гестапочилар ва эсэсчилар талабалар ётоқхонасини ўраб олдилар. 1200 дан ортиқ талабалар ҳибсга олиниб, Заксенхаузен концлагерига қамалганлар. 9 та талабалар ҳаракатининг фаоллари Рузине районидаги қамоқ деворлари орасида, судсиз ўлдирилган. Бундан ташқари, урушнинг охиригача Чехиядаги ҳамма олий ўқув юртлари ёпилган. Бу воқеаларга асосланиб, бутундунё талабалар конгрессида халқаро талабалар кунини ўтказиш белгиланди. Ҳозирга келиб, дунёнинг кўпгина давлатлари бу байрамни нишонлайди.

Шундай экан барча талабаларни ушбу байрам билан бошқармамиз номидан табриклаймиз ва ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишларини тилаймиз!

Сизлар ҳақиқатдан Ўзбекистоннинг келажагисиз, асосийси "Олтин давр"ни беҳудага ўтказманг. Қадрига етинг. Ўқиш ва изланишдан сира тўхтаманг. Йўқса кейин афсусланасиз. Омад барчангизга!

👉 @toshkentviloyatmoliya 👈

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdQtN43mlBlf-bPUQ
#мавзуга _муносабат

ҲОЛАТ ЎРГАНИЛДИ

"Сладко" кафесидаги ҳолат ўрганилди. Қизғин мунозараларга сабаб бўлган ушбу ҳолат юзастдан тадбиркор Фароғат Эргашева қуйидагиларни маълум қилди:

- Тўғриси, бу яқинда ишга олинган ходимамиз томонидан йўл қўйилган хато. Лекин бунинг учун ходимага ҳеч қандай чора кўрмадим. Аксинча, тўғри тушунча бердим. Бу каби ҳолатлар тўлиқ назоратга олинди. Биринчи навбатда ходимларимиз ўртасида антисанитария бўйича тушунтириш олиб борилди. Бугун эрталабдан яна бир карра барча идишлар, жиҳозлар талаб даражасида дезинфекция қилинди. Аслида ҳам шундай қилиниб келинган. Мижозлардан ушбу ҳолат юзасидан узр сўраймиз.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#билдириш

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бўлимининг
Ангрен шаҳри аҳолисига

МУРОЖААТИ

Ҳурматли, ҳамшаҳарлар!

Шаҳримизда ёлғиз қариялар, эҳтиёжманд ва қўшимча ёрдамга муҳтож оилалар, табиий офатлар натижасида жабрланган аҳолига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти шаҳар ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2016 йил 8 июндаги 3-5-сонли Раёсати қарори ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг 2019 йил 24 сентябрдаги 01-496-сонли мурожаат хати ҳамда Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йил 29 октябрдаги 608-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокимининг 31 октябрь 2019 йилда 209-сон фармойиши қабул қилинди.
Фармойишда 2019 йил 21 ноябрдан 30 ноябргача шаҳарда “Хайр-эҳсон декадаси” ва “Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлимининг ҳисоб рақамига хайрия маблағларини йиғиш ўн кунлиги” эълон қилиниши белгилаб қўйилган.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда “Хайр-эҳсон декадаси” уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш ва жамоа розилиги асосида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) фоизи миқдорида хайрия маблағларини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бўлимининг қуйидаги ҳисоб рақмига:
(“Халқ банки” Ангрен шаҳар филиали, ҳ/р 20212000000145115001, МФЎ 00784, ИНН 202076096) га ўтказиш учун аниқ чора-тадбирлар белгиланганини маълум қиламиз.
Ангрен шаҳридаги ёлғиз қариялар, ногиронлар ва қўшимча ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатишдек савобли ишга ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз!
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бўлими ушбу саховатли тадбирни амалга ошириш ташаббусини татбиқ этган барчага олдиндан миннатдорчилик билдиради!

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Ангрен шаҳар бўлими
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун!

Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов Ўзбекистон байроғи қабул қилинган сана муносабати билан Ангрен шаҳри аҳолисини ва меҳнаткашларини муборакбод этади.

Кўнгилларга фахр, ифтихор, ғурур бағишловчи давлат рамзимиз мангу ҳилпирайверсин!

Каналга уланиш👇👇👇

@angrenhokimligi_7
Forwarded from Bayonot.uz
Сайловолди ташвиқотларига старт берилди

Бугундан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сиёсий партияларнинг ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

👉@Bayonoff
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати тақдим этади.

18 ноябрь · Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи тасдиқланган кун
#Халқ_билан_мулоқот

Бугун Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов раислигида республика Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим ҳамда олий ва ўрта таълим вазирликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, шунингдек, коммунал соҳа мутасаддилари иштирокида Олмалиқ, Ангрен,, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон тумани фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда республикамизнинг барча вазирлик ва қўмиталари, вилоят ва шаҳар, туман масъуллари фуқаролар мурожаатларини тинглаб, айримлари жойида ечилиб, бир қатори назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Нурафшон йўллар(и)дан байроқдорлар ўтди...

Қадим замонларда қўшиннинг олд сафида байроқдорлар юрган – улар ҳукмдорнинг энг ишончли, сараланган аскарий қўшинидан саралаб олинган жангчилар эди.

Бугунги тадбирларда қўлида байроқ, қалбида Ватан туйғуси билан қаддини тик тутиб юрган ёшларимизни ана ўша жасур аскарларга менгзаш мумкин.

Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб вилоятимиз бўйлаб бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Нурафшонда тантанали марш садолари остида миллий гвардия хизматчилари йўлбошчилигида тантанали юриш ўтказилди. Юзлаб ёшлар Ватан байроғини сарбаланд кўтариб, "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб юриб ўтишди.


Шунингдек, Олмалиқ, Қибрай туманларида ҳам шу каби тадбирлар ўтказилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#тадбир

Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроги қабул қилинган сана муносабати билан 17-умумтаълим мактабида тадбир бўлиб уўтди. Унда республика маънавият маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари А.Юсупов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Д.Меликов, ХТБ мудири ўринбосари М.Усмонова, 42219-сонли ҳарбий қисм тарғибот гуруҳи ва шаҳар фаол ёшлари иштирок этишди.Тадбир куўтаринки руҳда ташкил этилди.
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ipak yo'lida turizm" Toshkent Xalqaro turizm yarmarkasidan maxsus lavxa:

Moliya vazirligi huzuridagi Аlkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasining Vino turizmini rivojlantirishga qo'shayotgan hissasi to'g'risida

Toshkent viloyati hokimligi Moliya bosh boshqarmasi Axborot xizmati

👉 https://t.iss.one/ToshkentViloyatMoliya
#мавзуга _қайтиб

ДАЙДИ ИТЛАР ЭНДИ ДАЙДИМАЙДИ...МИ?

Хабарингиз бор кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри ҳудудида дайди итлар бўйича видео, фотосуратлар жойланиб, "итбазм"га оид фикрлар билдирилди.

Ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир мурожаатни ва ҳудуддаги муаммоларни назоратга олиб, уларнинг ҳал этилишида зудлик билан зарур чора-тадбирлар кўраётган Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ушбу масалага ҳам қачонлардан бери жиддий эътибор қаратмоқда. Ушбу муаммони биргина Ободонлаштириш билан бартараф этиш мушкул кечди. Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудовнинг муаммо бартараф этилишида Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон туманига тегишли Ободонлаштириш бўлимлари махсус бригада аъзоларини жалб қилиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Бугун тўртта ҳудуд махсус бригада ҳамкорликда дайди итларни тутиш, махсус жойга олиб келиш ишлари билан шуғулландилар.

Ободонлаштириш бошқармаси мутахассисининг айтишича, тутилган дайди итлар бошқарма қошидаги махусус қаровхонага келтирилади. Ветеринария томонидан кўрикдан ўтказилади, сақланади ва албатта эмланиб, парваришланади. Гоҳида ушбу жонзотлар орасидан парваришлашга танлаб олинар ҳам экан.

Хуллас, айни дамда ҳам шаҳар ҳудудида ҳамкорликдаги тадбир давом этяпти.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тадбир жараёнидан лавҳалар
#оммавий_қабул

ҲОКИМ "СОҒЛОМ" МАҲАЛЛАСИДА

Халқ билан мулоқотнинг янги тизими йўлга қўйилгани инсон манфаатларига хизмат қилмоқда.

Куни кеча Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов раислигидаги сайёр қабулда берилган топшириқлар ижроси шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан бажаришга киришилди.

Эндиликда сектор раҳбарлари иштирокида ҳудудда қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар маҳаллалардаги мавжуд кўчалар бўйлаб оммавий қабуллар ўтказиш йўлга қўйилди.

Хусусан, шаҳар ҳокими 1- сектор раҳбари Шукурулла Маҳмудов Соғлом маҳалласида навбатдаги оммавий қабулни ўтказди.

Унда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва масъуллари иштирок этишди.
Маҳалла хонадонларига ичимлик сувини етказиш билан боғлиқ масала ўрганилди. Унда ОКМК Ангрен кон бошқармасига зарур бўлган 700 метр қувурни ётқизиш, ушбу маҳаллани Самарчўғ МФЙ билан боғловчи кўприкни реконструкция қилиш каби вазифалар юклатилди.

Шаҳар ҳокими маҳалладаги 37-сайлов участкасида ҳам бўлди. Сиёсий жараёнга тайёргарликнинг бугунги аҳволи билан танишди. Қабул давомида маҳалла ҳудуди ва сайлов участкасига доир
ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Назарбекавтойўл, Ангрен ШЭТК, Ободонлаштириш бошқармаси, Халқ банки Ангрен филиали мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайлов участкаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Маҳалла кексалари билан амалга ошириладиган ишлар хусусида мулоқот.