Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#билдириш

"Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар  бўлими шуни маълум киладики, жорий йилнинг 13 август куни сув кувуридаги носозликларни  бартараф этиш мақсадида ичимлик суви таъминоти соат 08.00 дан 20.00 га қадар тўхтатилади.

Истеъмолчилардан ичимлик сув заҳираси яратишларини сўраймиз.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉: 70 66 5-08-60

Мурожатлар учун ягона телеграм  👉:+99895-148-55-65

"Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар бўлими маъмурияти
#билдириш
"Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар филиали раҳбари Х.Мухиддиновнинг берган маълумотига кўра, “Оҳангарон ГЭС” унитар корхонасининг (мини ГЭСга борувчи) Д-1000  мм. затворни алмаштириш ишлари ҳануз давом этаяпти. Таъмирлаш-монтаж ва шу каби коммуникацион-технологик жараённи янада мустаҳкамлашга вақт талаб этилиши кузатилди. Ичимлик сувини етказиш билан боғлиқ жараён учун барча куч ва воситалар йўналтирилган. Корхона маъмурияти
истеъмолчилардан таъмирлаш ишларини якунига етказишда юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди
.

❗️Айни соатларда Оҳангарон ГЭС ҳудудида иш қизғин олиб борилаяпти. Мазкур вазиятни ўнглаш, камчиликларни тўлиқ сифатли якунига етказиш вазифалари бажарилмоқда. Ушбу жараён шаҳар ҳокимининг назоратида.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉: 70 665-08-60

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

Ангрен шаҳри аҳолиси диққатига!

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли тадбирлар,  хорижий ҳамда маҳаллий шифокор ва етакчи мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиш йўлга қўйилган.

Ангрен шаҳар ҳокимининг ташаббуси  ва саъй-ҳаракати билан жорий йилнинг 19 октябрь куни Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникада Ҳиндистонлик малакали шифокорлар ташриф буюради. Унда тиббий маслаҳат (бепул) тиббий кўрик ташкил этилади.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги,  шаҳар Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти барчани таклиф этади!

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

Ангрен шаҳри аҳолиси диққатига!

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли тадбирлар,  хорижий ҳамда маҳаллий шифокор ва етакчи мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиш йўлга қўйилган.

Ангрен шаҳар ҳокимининг ташаббуси  ва саъй-ҳаракати билан жорий йилнинг 19 октябрь куни Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникада Ҳиндистонлик малакали шифокорлар ташриф буюради. Унда тиббий маслаҳат (бепул) тиббий кўрик ташкил этилади.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги,  шаҳар Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти барчани таклиф этади!

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

Ангрен шаҳри аҳолиси диққатига!

Жорий йилнинг 8 ноябрь кунидан  Ангрен шаҳрида иститиш тизимига ўтиш ва ҳудудда босқичма-босқич иссиқлик билан таъминлаш бошланди.

Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳа обектлари ҳамда турар-жой биноларини иситиш мавсуми бошланди.

Ангрен шаҳар ҳокимининг 2024 йил 7 ноябрда "2024-2025 йилги куз-қиш даврида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.


Иссиқлик узатилиши муносабати билан кўп қаватли уйлар аҳолисидан ўз хонадонларида иситиш тизимини кўздан кечириб,  қувурлардан сув сизиб чиқиши каби носозликларнинг олдини олиш чораларини кўришлари сўралади.

Бошқарув сервис компанияларидан кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмида иссиқлик тизими соз ҳолатда бўлишини ва узатиладиган иссиқлик билан меъёрида узлуксиз таъминлашлари, бунда чуқур масъулият билан ёндашишлари талаб этилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ангрен ШЭТ маъмурияти шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 26 ноябрь куни "Беруний" МФЙ ҳудудида жойлашган 302-сонли ТПда юқори кучланиш ЛРНД ўрнатиш  ишларининг амалга оширилиши муносабати билан   соат 09 00. дан 17.00. гача "Беруний" МФЙ ҳудудида қисман кўчаларида электр энергия узатиш вақтинча тўхтатилади

Мурожатлар учун↩️
телефон: 93- 095-14-47
95-195-14-47


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

Аҳоли диққатига!

Хабар берганимиздек, "Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар  бўлими жорий йилнинг  9 январь куни шаҳарни сув билан таъминловчи Д-1000мм. ҳажмда бўлган ичимлик суви қувурида авария носозлиги вуждудга келган эди.

Шу муносабат билан олиб борилган таъмирлаш ишлари якунига етди ва носозлик бартараф  этилиб, сув таъминоти қайта тикланди.

Айни дамда тармоққа ичимлик суви узатилди.

Аҳоли хонадонларига сув узатилишида ва етиб боришида техник талабларга мувофиқ маълум вақт зарур бўлади.

"Тошкент сув таъминоти" Ангрен шаҳар бўлими маъмурияти бугун кун давомида истеъмолчиларга сув узатилишини маълум қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги "Сув спорт турларини  ривожлантириш чора-тадбирлари тӯғрисида"ги ПҚ-382-сонли Қарор ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолиси, спортчиларга қулай ва замонавий шарт-шароит яратиш, шунингдек, сув спорт турлари бўйича вилоят ва республика чемпионати, нуфузли мусобақаларни ӯтказишга муносиб тайёргарлик кӯриш мақсадида Ангрен шаҳар 1-сон Спорт мактабига қарашли "Дельфин" ёпиқ сузиш ҳавзасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
#билдириш

"Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ маъмуриятининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 февраль куни деҳқон бозорида санитар-тозалаш куни муносабати билан савдо-сотиқ фаолияти бир кунга вақтинчалик тўхтатилган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 64-моддаси)


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 январдаги  «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги ПҚ- 31-сонли Қарорига асосан 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган,  бўйи 1.65 смдан баланд, вазни 55 кгдан ортиқ, чақирув ёшдаги фуқаролар МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ва СЧР (1 ойлик) хизматига юборилиш учун 15 февралдан  бошлаб (шанба ва якшанба кунларидан ташқари)  соат 9:00дан 17:00 гача  Оққўрғон тумани Мудофаа Ишлари бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Ангрен шаҳар МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИ

Ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.
#билдириш

Ангрен шаҳрида айрим ҳудудларда авария юзага келганлиги муносабати билан электр энергияни узатиш вақтинчалик тўхтатилган эди

Ангрен ШЭТК ЮКТ ходимлари томонидан  ВЛ-110 кВ Л-25 К -1 ўнг занжирли ҳаво тармоғида  91-таянчда Ф "В" да изолятор алмаштириш ишлари бажарилди.

Электр энергия узатилди.
#билдириш

"Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Ангрен шаарҳ филиали шуни маълум қиладики, Ангрен шахрини ичимлик сув билан таъминлайдиган Оҳангарон сув  омборида Д-1020 мм.ли затвор ва Д-300ммли "байпас" задвижкаларини  алмаштириш жараёни якунига етказилди. Айни дамда сув узатиш технологик ишлари амалга оширилмоқда. Яқин соатларда истеъмолчилар сув билан таъминланади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ангрен шаҳар электр тармоқлари корхонаси маъмурияти шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 11 март куни соат 11.18 да ГЭС-25 дан чиқувчи 35 кВ Л-25 ДР ҳаво тармоғи авариявий ўчди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари бажарилаяпти. Электр тармоғидаги ушбу носозлик натижасида “Гулзор”, “Бўстон”, “Чотқол” МФЙлари ҳамда қисман “Оппартак”, “8 Март”, “Чинниобод”. “Грум” маҳаллаларида электр энергиясида узилишлар юзага келди.

Вужудга келган авария туфайли ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Мурожаат учун телефон:
93- 095 -14 -47
95- 195 -14 -47

Ангрен ШЭТК маъмурияти

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимининг 2025 йил 20 мартдаги "Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 20 мартдаги 80-10-0-F/25- сонли фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида"ги 36-10-148-F/25-сонли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 20 март куни соат 24.00 да иситиш мавсуми якунланади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

"Ангреншаҳаргаз" газ таъминоти диспетчерлик хизмати телефон ракамлари:
(+99871)664-05-95
(+99871)664-05-09
Ушбу рақамларга авариявий ҳолатлар ёки уйингизда газ ҳиди сезилса, телефон қилиб мурожаат қилишингиз мумкин.

Абонент бўлими телефон рақами: 94-681-29-32 ушбу рақам орқали қарздорлик, ҳисоб рақами ва тўловлар билан боғлиқ масалалар бўйича маълумот олишингиз мумкин!

Ангреншаҳаргаз ГТБ маъмурияти

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

"Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар бўлими шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 3 июнь куни Ангрен шаҳри миқёсида сув қувурида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида ичимлик суви соат 08.00 дан 20.00 га қадар ўчирилади. Носозликлар бартараф этилгандан сўнг сув таъминоти қайта тикланади.

Истеъмолчилардан ичимлик сув заҳирасини яратишларини сўраймиз.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉: 71 66 5-08-60

Мурожатлар учун ягона телеграм   
👉:+99895 -148-55-65

"ТОШКЕНТ СУВ ТАЪМИНОТИ" АЖ шаҳар бўлими маъмурияти
~~~~~~~~~
ВО ВНИМАНИЕ ПОТРЕБИТЕЛЕЙ!

Администрация АО "Тошкент сув таъминоти" городского отдела сообщает, о том что 3 июня текущего года подача питьевой воды города Ангрена будет приостановлена с 08.00 до 20. 00 с целью устранения неисправностей в водопроводе.

Просим потребителей создать запас питьевой воды.
Единый колл-центр для заявок 👉: 71 66 5-08-60

Единая телеграмма для заявок
👉:+99895 -148-55-65

Администрация
#билдириш

Ҳурматли футбол мухлислари!

Тошкент вилояти ҳокимлиги 2025 йил 10 июн куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Қатар футбол учрашуви муносабати билан махсус оммавий тадбир — "Салом, Мундиал!" номли супершоуси ташкил этмоқда.

Футбол томошаларига бағишланган тадбир Тошкент вилояти марказида жойлашган “Нурафшон арена” стадионида катта экран орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Бошланиш вақти: 18:00

Шу муносабат билан Ангрен марказий стадионида режалаштирилган жонли эфир томошаси бекор қилинди.

Барча футбол мухлисларини футбол ўйинларини онлайн томоша қилиш истагида бўлган ҳамшаҳарларимизни Нурафшон шаҳри "Нурафшон арена" стадионига таклиф этамиз!

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Мирзаевнинг 2025 йил 7 июндаги 14-862-сонли топшириқ хатига мувофиқ судлар томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари ошган маҳаллаларда профилактика ишларини амалга ошириш мақсадида сайёр қабулларни ташкил этиш бўйича режа-жадвалга мувофиқ, Тошкент вилояти суди раҳбарияти, туман, туманлараро ва шаҳар суди раислари томонидан қабуллар ўтказилади.

❗️Жорий йилнинг 11 июнь куни Ангрен шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда сайёр қабуллар бўлиб ўтади:

1. "Кимёгар" МФЙ биносида ўтказилиш вақти - соат 09.00.
2. "Боботоғ" МФЙ "Баркамол авлод" болалар марказида ўтказилиш вақти - соат 14.00.
3. "Тараққиёт" МФЙ биносида
ўтказилиш вақти - 09.00.
4. "Озодлик" МФЙ Мусиқа мактаби биносида
ўтказилиш вақти - 14.00.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш
                          
Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 15.05  вақти билан 110кв ҳаво тармоғи Л 25К 1.  авариявий ўчди. Натижада Облиқ, Ҳаккарман-Янги Жигаристон, Ғафур Ғулом, Дўстлик (Брикетный) МФЙларида электр таъминоти узилди.

Ҳозирда  қўшимча бригада жалб қилинган тез орада авария бартараф қилинади
Телефон: 93-095-14-47

Ангрен ШЭТК маъмурияти

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#билдириш
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

"Тошкент сув таъминоти" АЖ Ангрен шаҳар бўлими шуни маълум қиладики , жорий йилнинг 8 июль куни шаҳар ҳудудида ичимлик суви қувурида юзага келган носозликларни  бартараф этиш чоралари кўрилади.

Шу муносабат билан Ангрен шаҳри миқёсида ичимлик суви соат 08.00дан 20.00 гача вақтинча ўчирилади.

Носозликлар белгиланган вақтгача бартараф этилгандан сўнг ичимлик суви таъминоти қайта тикланади.

Корхона маъмурияти истеъмолчилардан ичимлик суви заҳирасини яратишларини сўрайди.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉: 71 66 5-08-60
Мурожатлар учун ягона телеграм  
👉:+99895 -148-55-65

"ТОШКЕНТ СУВ ТАЪМИНОТИ" АЖ Ангрен шаҳар бўлими  Ахборот хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub