Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Демак, Президентимининг юқоридаги Фармонига асосан:

2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида:

2020 йилда 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;

29 август – шанба 31 август – душанбага.

2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.


@piskenthokimligi
Audio
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Сизларнинг розилигингиз бизга янада куч беради!

Обуна булишингиз учун телеграм рақамимиз.
(94) 215 71 21
УЛАНИНГ ВА БИЗГА ЯНАДА ЯКИН БУЛИНГ!
@angrenhokimligi_7
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Иссиқлик энергияси ДУК шуни маълум қиладики, 5- ЦТП, 6-ЦТП ларда қисқа носозликлар бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан тармоққа иссиқлик яқин соатлар ичида етказилади!
Маъмурият узилишлар учун узр сўрайди.
#сектор_фаолияти

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи, подполковник Камолиддин Бойбутаев давлат ва жамоат ташкилотларидан иборат сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири В. Ибрагимовлар билан Красногорск қўрғони ҳудудига ташриф буюрдилар.

Маҳалла қувонч, ташвишларига ҳамнафас бўлаётган сектор раҳбари галдаги мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилотлар зиммаларига вазифалар юклади ва аниқ чоралар белгилади.

Ҳудудда коммунал,, транспорт ва бошқа ижтимоий соҳаларга оид муаммолар бартараф этилиши зарурлиги таъкидланган очиқ мулоқотда бир қатор масалалар жойида ечимини топди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@angrenhokimligi_7
#таълим

ШАҲАР ТАРИХИ МУЗЕЙИДА

Ангрен шаҳар тарихи музейида ўқувчилар учун очиқ дарс машғулотларига шароитлар етарли.

33-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиларига тарих фани дарсида она диёримиз ва ўлкамиз тарихига оид маълумот ва тарихий манбаалар тарих фани ўқитувчиси Е. Нурматова ҳамда музей ходимлари томонидан атрофлича тушунтирилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@angrenhokimligi_7
#саёҳат

МЕҲМОНЛАР ТАШРИФИ

Ангрен шаҳар тарихи музейига ташрифлар кўлами кенгаймоқда.
Вилоятимиз туман ва шаҳарлар маданият уйлари қошида ташкил этилган тўгарак раҳбарлари ва аъзолари музейимизга ташриф буюришди.

Шаҳримизнинг бой ўтмиши ва бугуни ва эртаси билан яқиндан танишдилар. Чирчиқ шаҳар Маданият бўлими ходими С. Ходжиматов бошчилигидаги бир гуруҳ ёшлар шаҳар тарихи музейида меҳмон бўлдилар ва катта таассуротлар олдилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


@angrenhokimligi_7
#Матбуот_анжумани

Бугун Нурафшонда Тошкент вилояти Ахборот хизматлари раҳбарлари, маҳаллий газеталар бош муҳаррирлари иштирокида вилоят ҳокимлигида "Қишлоқ хўжалиги-иқтисодий барқарорлик ва халқ фаровонлигининг асосий омили" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, фермерлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

Тадбир якунида вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасини кенг ёритган матбуот ва ОАВ вакиллари рағбатлантирилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
МУАММО ҲАЛ БЎЛИШ АРАФАСИДА
"Грум" МФЙ. аҳолисининг иссиқ сув муаммоси бўйича билдирган эътирозлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳолат юзасидан кеча Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зарифа Эралиева аҳоли ва тегишли ташкилот мутасаддилари билан учрашди. Иссиқлик узатилиши бўйича муаммоларни имкон даражада ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ангрен ИЭС АЖ масъул ходими Садриддин Муталимов раҳбарлигида 2 та бригада носозлик юзага келган ҳудудларда икки кун давомида таъмирлаш ишларини олиб бордилар.
Депутат айни пайтда "Грум" маҳалласида. Яқин дақиқаларда хонадонларга иссиқ сув узатила бошлайди.
Аҳолининг фикр-мулоҳазалари тўғрисида яна каналимиз орқали кенг ёритилади.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#натижа

ИССИҚ СУВ КЕЛДИ!!!

"Грум" маҳалласи ГРЭС ҳудудидаги хонадонлардамиз.
Камолот кўчаси 3-1 манзилда яшовчи Гўзал Мамарасулова хонадонидамиз. Хонадон эгаси жуда мамнун.

Ушбу муаммони ҳал этишга бош қўшган барча раҳбарлар, Ангрен шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудовга, Ангрен ИЭС раҳбари Муродкул Макеев, цех бошлиғи Садриддин Муталимов, Ангрен шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Акбархон Камолхонов, депутат Зарифа Эралиева, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси Хасан Абдураҳмоновларга аҳоли миннатдорчилик билдиришди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Gulshoda_Sh
#изҳор

- Иссиқ сув келди, раҳмат, - дейди Камолот кўчаси, 3-уйда яшовчи
Наргиза Исабекова, Латофат Аҳмедова, Нилуфар Эшонова, Жавҳар Ҳайдарова, Раъно Кузибаевалар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Олтин воҳа
Нурафшон. Тошкент вилояти ҳокими ёшлар билан мулоқот қилаяпти.

Рустам Холматов:

- Биз эндиликда ёшлар билан ишлашда янгича экспрементни йўлга қўямиз. Шогирдлари олий ўқув юртига кирган устозларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.

- Ҳозирги давр интеллектуал ва илмий салоҳиятли ёшларнинг даври. Сиз ана шу курашни ҳис қилишингиз керак...
#таълим

ОЧИҚ ДАРС

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ДХХ Чегара Қўшинлари ҳарбий, қисм ҳарбийлари ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, 8-мактабнинг юқори синф ўқувчилари учун очиқ дарс ташкил этилди. Ҳарбийлик, миллий Армия ва Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ўқувчиларга батафсил тушунтирилди.

Худди шундай очиқ дарс 5-умумтаълим мактабида ҳам ташкил қилинди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@angrenhokimligi_7
#миллатлараро_тотувлик

БАҒРИКЕНГЛИК - НАЗДИМИЗДА

Бгун - Халқаро бағрикенглик куни. Сана муносабати билан республикамиз умумтаълим мактабларида фестиваллар ўтеазилди.

Хусусан, ушбу кунга бағишланган тадбир Ангрендаги 29-умумтаълим мактабида кенг кўламда ўтди.

Дунё халқлари вакиллари, мамлакат тарихи, миллий анъана ва одатлари ёрқин акс этган тадбирда Ҳиндистон, Корея, Россия, Туркия, Қозоғистон Тожикистон давлатлари ҳамда она Ватанимиз Ўзбекистоннинг бой тарихи, турли миллатлар миллий либослари ҳамда анъана ва удумлари,, қўшиқ ва рақслари орқали ҳар бир мамлакат тарихи акс эттирилди.

Тадбир лойиҳаси доирасида "Бағрикенглик - менинг наздимда" мавзусида иншолар ва расмлар танловлари ўтказилиб, ғолиблар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@angrenhokimligi_7