Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.95K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
#шукуҳ

"Майдон" маҳалласида хонадонларнинг бирида сумалак таоми тайёрланмоқда.

Маҳалланинг кайвонилари, оқила аёллари жамул-жам бўлишди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, "Майдон" маҳалла хотин-қизлар фаоли билан ушбу масканда бўлдилар ва дошқозон атрофида дилдан суҳбат қурдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи ташаббуси билан сумалак сайли ташкил қилинди.
#фаолият
#шукуҳ

Юртимизда нишонланадиган ҳар бир байрам ва шодиёналар энг аввало эл дастурхони тўкин-сочин бўлиши билан аҳамиятлидир.

Муборак Рамазон Ҳайити айёми арафасида Ангрен шаҳрида деҳқон бозорида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар савдо ярмаркалари ташкил этилди. Эл дастурхонига сифатли, арзон маҳсулотлар етказиш, ярмаркада ва савдо мажмуаларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш доимий назоратда.

Бугун шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи Ортиқбой Хамдамов деҳқон бозорида бўлган чоғида ана шу жиҳатларга эътибор қаратдит ва назорат ўрнатди.

Бундан ташқари, бюозор ҳудудида сифатли хизмат кўрсатиш тартибини ўрнатиш ҳамда айрим тадбиркорларнинг савдо фаолиятига қонуний тус бериш ва легаллаштириш бўйича тушунтиришлар олиб борди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#шукуҳ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари С.Анарбоев, Д. Жўрабоев, ФВБ бошлиғи С.Рахимбаев, Ангрен ШЭТ раҳбари Б.Ниматуллаев, "Ангреншаҳаргаз" ГТБ бошлиғи С.Мирзамииддиновлар ҳудуддаги 3 та жомеъ масжидининг Рамазон Ҳайити намозига тайёргарлиги ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, "Қорабоғ", "Облиқ","Қорабошбой"  жомеъ масжидларида бўлдилар ва масжидлар имом-хатиблари билан Рамазон Ҳайити айёмини кўтаринкилик билан ўтказиш ва Ҳайит намозига келганлар учун қулайликлар яратиш тўғрисида зарур таклиф  ва тавсиялар бердилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги  Ахборот  хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#шукуҳ

Тоғли ҳудудда Наврўз айёми

Бугун Ангрен шаҳридан олисда жойлашган "Лашкерак" маҳалласида янгиланиш байрами - Наврўзи олам кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Ушбу тантанада 3-сектор раҳбари Абид Арипов иштирок этиб, барчага ва маҳалла фаолларига эзгу тилаклар билдириб,тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.

Ушбу байрам тадбирини ташкил қилишда 31-мактаб раҳбари бошчилигида ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда маҳалла ходимлари ташаббус кўрсатишди.

Мактаб ўқувчилари чиройли рақслар ижро этишди. Байрам дастурхони атрофига жамланган ёшу қари, каттаю кичикка баҳорий кайфият улашилди.

Нуроний отахон ва онахонлар дуога қўл очишиб, юртга омонлик, эл дастурхонига тўкинлик, хонадонларга файзу барака тиладилар.

📲
Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from РЕЙД(ТошОБЛ)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Президентимиз бугун Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталида бўлиб, бир гуруҳ иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан мулоқот қилдилар, байрам билан муборакбод этдилар. Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи Муҳиддин ота Дўсанбоев бугун давлатимиз раҳбари билан кўришдилар. Отахоннинг орзуси амалга ошди. Набиралари олий таълим даргоҳига ўқишга қабул қилинди. Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов бу ҳақидаги сертификатни Муҳиддин отага ўз қўли билан топширди.

Айтиш жоизки, бугун вилоятимизда 16 нафар уруш фахрийлари истиқомат қилади. Давлатимиз раҳбарининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонларига асосан, уруш фахрийларига муҳтарам Юртбошимизнинг байрам табриги ва совғаларини топшириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бугун вилоят сектор раҳбарлари томонидан мазкур совғалар фахрийларга етказилди.

Хусусан, бугун Ангрен шаҳрида истиқомат қилаётган уруш фахрийлари – Николай Прокошкин, Мария Овасапова, Роза Жаназарова ва Элвира Якименконинг хонадонларида бўлиб, Юртбошимизнинг байрам табриклари ва совғаларини етказдим, самимий суҳбатлашдик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube 📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
"Ангрен иссиқлик энергияси" ДУК меҳнат жамоаси истиқлол айёми билан муборакбод этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

🎆 Финал. Нурафшон. Мушакбозлик

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Ангрен шаҳфида  Наврўз сайли ўзгача шукуҳ ва баҳорий кайфиятда  ўтмоқда.
#шукуҳ

"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остидаги байрам тантаналарида Ангрен шаҳар ҳокими сўзга чиқди ва "Зулфия" Давлат мукофоти соҳибаси Ойша Ўролова, "Мўътабар аёл" кўкрак нишони совриндори Ақидахон Омиловаларни эътироф этди ва эсдалик совғаларини топширди.
#шукуҳ

"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остидаги байрам тантаналарида шаҳар Маданият бўлими ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактаблари бадиий ижодкорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди
#шукуҳ

"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остидаги байрам тантаналарида эл ардоғидаги санъаткорлардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоев, Ҳожиакбар Нуриддиновлар ҳам қатнашдилар.
#шукуҳ

Ангренда "Ёшлар боғи"да "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остида айём шодиёналари
#шукуҳ

Ангренда "Ёшлар боғи"да "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остида айём шодиёналари
#шукуҳ

Ангренда "Ёшлар боғи"да "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остида айём сайлида миллий кураш бўйича мусобақалари ташкил этилди.

Ғолибларга шаҳар ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
#шукуҳ

"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" шиори остидаги байрам сайлида махсус мактаб ва мактаб -интернати "Моҳир қўллар" тўгараги томонидан тайёрланган ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотлар кўргазмаси тадбир қатнашчиларининг эътиборини тортди.

Шаҳар ҳокими бошчилигида бир гуруҳ раҳбарлар, депутатлар ушбу кўргазмалар билан танишдилар.
#шукуҳ

Ангрен шаҳридан олисда жойлашган "Жигаристон" маҳалласида "Наврўзи олам"га бағишланган байрам тадбири бўлди.

"Ассалом, Наврўз! " мавзусида сайл бўлди.

Аҳолини байрам билан қутлаш учун "Ўзбеккўмир" АЖ "Энергетика бошқармаси" филиали раҳбари Эркин Эргашев, округ депутати М.Муратаев, махалла фаоли фан номзоди , профессор  Б.Каюмов ва бошқа меҳмонлар қатнашдилар.

Тадбирни ташкил этишда ҳудуддаги "Ўзбеккўмир" АЖ ҳомийлик қилди.

Олмалиқ шаҳар " Мажнунтол " фольклор жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Байрамда шўх-куй қўшиқлар, маҳалла нуронийлари томонидан халқ лапарлари, айтишувлар ижро этилди. Ҳудуддаги 17-ДМТТ тарбияланувчилари томонидан  қувноқ рақслар ижро этилди.

Маҳалла "Оқила  аёллар ҳаракати"нинг фаол аъзолари томонидан сумалак ва турли баҳор таомлари тайёрланиб, дастурхонга тортилди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлари бор хонадонларга тарқатилди.

Маҳалла аҳли баҳамжиҳат бўлиб, Наврўз сайлини кўтаринки кайфият билан нишонлади.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#шукуҳ
#қадр

Юртимизда инсон қадри улуғ, хотираси абадий. Ҳадемай, халқимиз "9 Май - Хотира ва Қадрлаш куни"ни нишонлайди

Байрам арафасида эътибор ва эъзоз кўрсатиш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар янада ўз ифодасини топади.

Ангрен шаҳрида "Гўзал" МФЙда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Николай Павлович Прокошинни каттаю кичик ва яқинлари, кенг жамоатчилик томонидан доимий ардоқланиб келинмоқда.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлар Қўмондонининг ўринбосари ҳамда Ангрен Гарнизони бошлиғи уруш қатнашчиси Николай Прокошин хонадонида бўлдилар. Унинг ҳолидан хабар олиб, "Хотира ва Қадрлаш" куни муносабати билан табрикладилар.

Ўзаро мулоқотларда Николай Прокошиннинг босиб ўтган йу‌ллари ва жангу жадалларда кўрсатган қаҳрамонлиги ёдга олинди. Катта авлод вакилининг ҳаёти, умри, меҳнат фаолияти ва Ангрен шаҳрида қурилиш соҳасида фидокорона хизматлари ўсиб келаётган ёш авлодга намуна бўлиши ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбия топишида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
#шукуҳ

“Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медаллари ва пул мукофотлари ўз эгаларига етказилди

Юртимизда кекса авлод вакилларини қадрлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ана шундай эзгу ташаббуслар асосида, бугун  шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими, Мудофаа ишлари бўлими, Ангрен Гарнизони ҳарбий қисми, Пенсия жамғармаси шаҳар бўлими билан биргаликда Ангрен шаҳрида умргузаронлик қилаётган фронт орти меҳнат фахрийларидан тўққиз  нафарига Президентимизнинг совғалари топширилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

"Ёшлар боғи"  амфитеатр барпо этилди