Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ёшлар_масаласи
#очиқ_мулоқот
#муаммо_ва_ечим
🔎Айни пайтда Ангрен шаҳар ҳудудидан олисда жойлашган "Красногорск" қўрғонида "Секторлар раҳбарлари ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтмоқда.

📌Унда Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, шаҳар прокурори Ж.Юсупов, ИИБ бошлиғи Д. Валиев, ДСИ бошлиғи Қ.Матқобулов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, маҳалла раислари иштирок этишаяпти.

🔹Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ва секторлар раҳбарлари ёшларнинг тасвирий санъат ва мусиқа йўналишидаги фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_сиёсати
#очиқ_мулоқот
Ангрен шаҳридаги "Чотқол" маҳалла фуқаролар йиғинида "Ёшлар ва аёллар билан учрашуви" ташкил этилди.

📌Унда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов маҳалладаги уюшмаган ёшларнинг ҳамда "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганларнинг муаммоларини ўрганди.

⚡️"Чотқол" маҳалласида 37 нафар аёл "Аёллар дафтари"га киритилган бўлиб, уларнинг 24 нафари шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов билан юзма-юз мулоқотда қатнашди.

🔹Очиқ мулоқот давомида кўплаб ёллар касб-ҳунарни эгаллаш истагини билдирдилар ва улар шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази томонидан ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларига йўналтирилди ва тикувчилик, қандолатчилик, сартарошлик каби касб-ҳунар бўйича ўқув машғулотларида зарур кўникмалар олишнинг тартиблари тушунтирилди.

⚡️Учрашув давомида 15 та мурожаат кўриб чиқилди.
​​#очиқ_мулоқот

“Кўмир таъминот” МЧЖ: “Тошкент вилоятида кўмир танқислиги билан боғлиқ муаммо бўлиши – уят!

Бугун, 6 февраль куни Ангрен шаҳар ҳокимлигида ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида ўтказилган очиқ мулоқотда ана шу сўз баралла янгради.

“Ўзбеккўмир” АЖ Матбуот хизмати вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда ҳудуддаги хонадонлар қишда кўмир билан иситиладиган маҳаллалар раислари, фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида Ангрен шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Наргиза Назарова пандемия муносабати билан 2020-2021 йиллар куз қиш мавсумига тайёргарлик ўта мураккаб бир шароитда олиб борилгани, шунга қарамай кўмирга эҳтиёжманд 31 маҳалла аҳолисига шу кунгача 26 минг тоннага яқин қатиқ ёқилғи билан таъминланганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Кўмир сифати ҳам аввалги йиллардагига қараганда анча яхши. Бунинг учун “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти раҳбариятига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, деди жумладан Наргиза Назарова.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти 2020 йилда истеъмолчиларга 4,2 млн тонна кўмир етказиб берди. Жорий йилда ушбу рақам 4,45 млн. тонна этиб белгиланган. Айни кунларда аҳолига кўмир етказиб бериш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятидаги мавжуд кўмир омборида 10 минг тоннадан кўпроқ махаллий кўмир мавжуд. “Ўзбеккўмир” АЖ бош геологи Эркин Жўраев корхонанинг ўтган йил иш натижалари ва истиқбол режалари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берар экан, аҳоли дидига мос кўмир етказиб бериш борасида амалга оширилаётган тадбирларга ҳам тўхталиб ўтди. Айни пайтда аҳолига уч хил маркадаги кўмир таклиф этиш режалаштирилган. Ушбу марка табиатан юмшоқ кўмирнинг қазиб олишдан тортиб, истеъмолчига етиб боргунча мадаланиб кетишининг олдини олиш мавсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, май ойидан 0-7000 миллметрли марка жорий этилмоқда.
Пандемия шароитига қарамай “Ўзбеккўмир” корхоналарида кўмир қазиб олиш суръатларининг пасайишига йўл қўйилмади. Биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир ва кўмир маҳсулотлари етказиб беришга жидиий эътибор қаратилди. Шу мақсадда 2020 йил июль ойидан «Ўзбекистан темир йўллари»АЖ тасарруфида бўлган мавжуд 91 та кўмир омбори, ушбу омборларда фойдаланилаётган темир йўл йўлаклари брикет ишлаб чиқарувчи ускунаси ва автотарози ҳамда қатор ёрдамчи техникаси «Ўзбеккўмир»АЖ таркибига ўтказилди. Аҳоли ҳамда ва бюджет ташкилотларига кўмир ва кўмир маҳсулотлари тарқатишни самарали йўлга қўйиш учун «Кўмир таъминот» МЧЖ ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда “Кўмир таъминот” МЧЖ тошкент вилояти филиали раҳбари Абдуваҳобд Эргашев шу ҳақда маълумот бериб ўтар экан, кўмидан фойдаланадиган вилоят аҳолисида ушбу ёқилғи билан боғлиқ муаммо ҳақида ҳеч қандай гап бўлишига ўрин йўқлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тошкент вилояти, хусусан, Ангрен шаҳри йирик кўмир қазиб олувчи ҳудад ҳисобланади. Ушбу маҳсулотга маҳаллий аҳолида талаб бор экан, ушбу талабни тўла ва сифатли қондириш кўмир таъминотчитларининг асосий ва бош мақсади эканлигига, бу борада истеъмоляилар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканликларини маълум қилди.
Тадбирда Грум МФЙ раиси Холхўжа Юнусов, Кўктерак маҳалласи раиси Эрали Эрбўтаев, Майдон маҳалласи раиси Абдумутал Кўканов ва бошқалар аҳолини кўмир билан таъминлашни самарали ташкил этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Очива дўстона тарзда кечган тадбирда ишлаб чиқарувчи, еткзиб берувчи ва истеъмолчи муносабатларини янги босқичга кўтариш юзасидан галдаги долзарб вазифаларп бергилаб олинди.

Неъмат Душаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ Матбуот котиби
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот
☑️Ушбу ҳафтада Ангрен шаҳар ҳокимлигида вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, “Ўзбеккўмир” АЖ Матбуот хизмати ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди. ▪️Унда Ангрен шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Назарова, "Ўзбеккўмир" АЖ бош геологи Э.Жўраев, Матбуот хизмати раҳбари Н.Душаев, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қатнашдилар. Батафсил🎥видеолавҳада Каналга уланиш⬇️ https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#онлайн
#матбуот_анжумани
#очиқ_мулоқот


Пресс-тур доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда завод бош директори ва етакчи мутахассиси томонидан "Uzauto Motors" АЖга эҳтиёт қисмлар ва маҳсулот етказиб бериш борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва маҳсулот етказиб беришни бошлаш режаси тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.

Режага мувофиқ " Uzauto Motors" 2021 йил ва 2023 йилгача янги турдаги шиналар ишлаб чиқарилади.

Алишер КАДИРОВ: - Заводга нисбатан эътирозимиз йўқ, аксинча уни қўллаб-қувватлаш...
#ёшлар_масаласи
#очиқ_мулоқот

🔎Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда "Ҳоким ва ректор соати" номли очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

🔹Унда шаҳардаги 11-синф ўқувчилари ва уларнинг синф раҳбаолари таклиф этилди.

🔹"Ҳоким ва ректор соати" тадбирида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, Чирчиқ Давлат педагогика институти маъсуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

🔹Очиқ мулоқот давомида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов Ангрен шаҳрида ёшларнинг чкқур билим эгаллашлари, келгусида олий таълим муассасаларида таҳсил олишларининг афзалликлари, мамлакатимизда таълимга қаратилаётган эътибор, ёшларнинг комил инсонлар бўлиб улғайишларидаги шароитлар ва яратилаётган имкониятлар тўғрисида сўз юритди.

🔹Ўқувчиларга Чирчиқ давлат педагогика институтидаги шароитлар, олийгоҳдаги йўналишлар ҳамда ихтисосликлар бўйича маълумотлар ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар.

🔹Тадбир давомида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ўндан ортиқ ўқувчиларни муддатидан олдин хорижий давлатлар олийгоҳларига талабаликка қпбул қилинганлиги билан қутлади ва уларга эсдалик совғаларни улашди.
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Ангрен шаҳрида иссиқлик энергиясининг узатилиши билан боғлиқ мавзу юзасидан ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Ангрен шаҳрида исстқлик ънергиямининг узатилиши билан боғлиқ мавзу юзасидан ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#очиқ_мулоқот

Юртимизда хотин-қизларни қўллаб -қўвватлашга қаратилаётган жараёнлар сиёсат даражасига кўтарилди.

Бу борада ҳар бир қабул қилинаётган қарор тарихий аҳамият касб этмоқда. Аёллари эъзозланган юрт қудратлидир.

Зеро аёл Она, оила файзи ва жамият кўркидир. Шу маънода шаҳримиздаги "Биринчи Резинотехника заводи" МЧЖ да ўтказилган тадбир ҳам аёлларимиизнинг оила ва жамиятдаги фаоллигига бағишланди.

Халқ қабулхонаси мудири Насиба Ғафурова, корхонанинг хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавжуда Рахмонова, хуқуқшунос Зухра Қурбонбаевалар иштирокидаги очиқ мулоқот оила ва унинг мустаҳкамлигида аёлнинг ўрни мавзусида бўлди.

Очиқ мулоқот давомида аёлларимиз ўзларини қизиқтираётган саволлар, қабул қилинаётган қарорларнинг жойлардаги ижроси юзасидан фикрлашдилар.
#очиқ_мулоқот
#маънавият
#Тараққиёт_стратегияси

📌"Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Aнгрен шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Тараққиёт" МФЙ да жойлашган 4-мактабда "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устивор вазифалар" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Устувор вазифаларни маҳалла фаоллари ва йиғилганлар ўртасида йўналишлар кесимида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, ижросини таъминлашга масъул ташкилотлар ва улар томонидан тузилган йўл хариталари ҳақида батафсил тушунтириш ва маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқотда Aнгрен тарихи музейи раҳбари М.Бегмуродова ва ҳоким маслаҳатчиси Н.Назарова, шаҳар маънавият бўлинмаси бош мутахассиси Ё.Джўраевлар сўзга чиқиб йиғилганларга атрофлича тушунча беришди.

⚡️Тадбирда берилган саволларга жавоб берилди. Фикрлар, таклифлар ёзиб олинди.

РМММ Aнгрен шаҳар бўлинмаси
#сайловга_тайёргарлик
#очиқ_мулоқот
Шу кунларда Ангрен шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик бошланди.

✔️Бугун шаҳар ҳокимлигида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

⚡️Ангрен шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича кўмаклашувчи комиссия раиси Бакир Расулов сўзга чиқди ва комиссия аъзоларининг сайловга тайёргарлигидан ўтказилишигача бўлган жараёндаги иштироки тўғрисида гапирди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик
#очиқ_мулоқот
Бугун Ангрен шаҳрида "Янгиобод" қўрғонида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти ДСБ бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Инамов, Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори в.б. Акмал Гулмуротов, шаҳар ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобуловлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўрдилар.
#очиқ_мулоқот

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган галдаги тадбир шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташкил этилди.

Уни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мовлуда Абдураҳмонова кириш сўзи билан очди ва Бош Қомусимизнинг янги лойиҳаси юзасидан фикр билдирди.

Шаҳар хотин-қизлар фаоллари, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги давра суҳбатида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ойдин Қодирова, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, шаҳар Адлия бўлими масъул вакили Алимардон Бутаев, ЎзЛиДеП шаҳар аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаевалар қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамият, оила ва хотин-қизлвр ҳаётидаги ўрни хусусида муносабат билдирдилар.
#инвестиция
#очиқ_мулоқот

Ангренимкониятлар маскани сифатида дунё харитасида ўз ўрнига эга.

Айниқса, ҳудуднинг драйвер соҳалари сифатида кейинги йилларда саноат, қурилиш, енгил саноат ва туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Шу билан бир қаторда ҳудудга таълим йўналишида инвестиция киритиш истагини билдираётган хорижий инвесторлар сони тобора ортмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов Жанубий Корея ишбилармонлари билан учрашди.

Унда шаҳар ҳокими ҳудуднинг инвестицион салоҳияти ҳақида сўз юритди.

Ангрен шаҳрида нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш, хусусан, мактабгача таълим, умумтаълим ва олий таълим йўналишларида киритиладиган инвестиция, жумладан, йўлга қўйиладиган янги лойиҳа хусусида музокаралар олиб борилди.

Ўзаро дўстона мулоқотлар давомида лойиҳанинг мақсад ва афзалликлари хусусида чет эллик ишбилармон доира вакилларининг таклифлари тингланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#очиқ_мулоқот

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Ангрен шаҳрига ташрифи чоғида "Янгиобод" маҳалласида, туризмга мослашган объектларда бўлди.

Ушбу объектларда тадбиркор аёллар фаолияти билан яқиндан танишди ва очиқ мулоқотда қатнашди.

Шу ернинг ўзида тадбиркор аёллар ҳамда саломатлигини тиклаётган нуроний онахонлар билан дилдан суҳбатлашди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#очиқ_мулоқот

Айни дамда Ангрен эркин иқтисодий зонаси дирекцияси биносида шаҳар ҳокими Алишер Райимов тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Самимий юзма-юз мулоқотларда шаҳар ҳокими бошчилигида тадбиркорларнинг соҳадаги мавжуд муаммолари, таклифлари муҳокама этишаяпти.

Тадбирда шаҳар сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари қатнашаяптилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube