Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#инвестиция
#иқтисодиёт

Россиялик инвесторларга юртимизда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш бўйича хизмат кўрсатилди.

Мамлакатимизда инвестиция жозибадорлигини ошириш, иш фаолиятини амалга ошираётган инвесторларга қулай шарт-шароит яратиш бўйича бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан Ангрен шаҳар, Адлия булими, Давлат хизматлари маркази хорижий сармоя иштирокидаги "ANGREN PACK" АЖ ҚК инвесторлари Руслан Гиниятулин ва Лина Гильмановаларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш бўйича хизмат кўрсатилди.

🖇Инвесторлар яратилган ва кўрсатилаётган хизматардан ҳамда йўлга қўйилган сифатли сервис ва иш сифатидан миннатдор бўлишди.
#инвестиция

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов Туркиянинг “EPHESHAN” компанияси ишбилармон доира вакиллари билан учрашди.

Унда хориж компанияси раҳбари Mehmet ва шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов ҳамда ҳокимлик масъуллари ва коммунал ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Ангрен шаҳар "Оҳангарон" кўчаси ҳудудидаги бўш турган 32 гектар ер майдонида уй-жойлар, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этиш бўйичатаклиф лойиҳаси хусусида музокаралар олиб борилди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон-Туркия давлатлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик алоқалари эътироф этилиб, лойиҳанинг ташкилий ишларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. 

Шаҳар ҳокимлиги томонидан режалаштирилган, "Тошкент Бош планЛИТИ" томонидан лойиҳалаштирилган "Янги замонавий массив" қуриш ишларида Туркиянинг йирик қурилиш бизнеси билан шуғулланувчи компаниянинг ишончли вакиллари, инвесторлар "Янги шаҳар" замонавий массивини қуриш истагини билдирдилар
#иқтисодиёт
#инвестиция

Ангрен шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда имкониятлар ишга солинмоқда.

Кўплаб қўшма корхоналарда хорижий инвесторлар билан биргаликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тобора ортиб бораяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддиновлар "Uz-Shindong Silikon" ҚК МЧЖ ишбилармонлари билан учрашдилар ва ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#саноат
#инвестиция

Маълумки, юртимизда металлургия тармоғи ва соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилган.

Ангрен шаҳрида ҳам темир-металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддиновлар "Маxprodukt" ҚК МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехларида бўлдилар.

Унда металл ишлаб чиқаришда олиб борилаётган жараённи кўздан кечирдилар ва соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан тармоқ ривожи ва маҳсулот сифати, иш ҳажми юзасидан мулоқотда бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#инвестиция
#музокара

Ангрен  шаҳар  ҳокими  Алишер  Райимов Африка қитъасининг Гана шаҳридан келган ишбилармон доира вакилларини қабул қилди.

Унда шаҳарда спорт бўйича  инвестиция  киритиш  лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#инвестиция

Ангрен шаҳрида ишбилармонлик, тадбиркорлик муҳитининг жозибадорлиги кўплаб хорижий инвестопларнинг қизиқишини орттирмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов Хитойнинг  "Trina solar" компанияси директори Вай Ю билан учрашди.

Унда инвестиция киритиш истагида бўлган хорижлик ишбилармонлар Ангрен шаҳрида қуёш панелларини ишлаб чиқариш ва маркетинг йўналишида фаолият юритиш учун ҳудудда корхона  қуриш бўйича тайёрлаган тақдимотларини ҳавола қилдилар.

Шаҳар раҳбари Алишер Райимов хорижлик инвесторларлар билан музокараларда ўз таклифларини билдирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инвестиция

Ангрен - имкониятлар маскани

Ангрен - саноат шаҳри. Ҳудудда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитининг янада жозибадорлиги кўплаб инвесторларни ўзига жалб қилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов Россия Федерацияси ишбилармон доира вакиллари билан учрашди.

Унда россиялик инвесторлар томонидан Ангрен шаҳрида енгил саноат - текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона қуриш таклифи кўрилди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Жасур Зайниддинов, Шавкат Эркабаев, шаҳар бош архитектори Илхом Бегматовлар иштирокида ўтган ўзаро музокараларда инвесторлар томонидан таклиф этилаётган лойиҳани татбиқ этишнинг муҳим омиллари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги ВМ-685-сонли қарори ва мазкур ҳужжатда белгиланган мавжуд имкониятлар хусусида сўз юритилди.

Томонлар музокаралар давомида ҳудуд салоҳиятидан келиб чиқиб, иш ўринларини ташкил этишга ҳам эътибор қаратдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инвестиция
#очиқ_мулоқот

Ангренимкониятлар маскани сифатида дунё харитасида ўз ўрнига эга.

Айниқса, ҳудуднинг драйвер соҳалари сифатида кейинги йилларда саноат, қурилиш, енгил саноат ва туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Шу билан бир қаторда ҳудудга таълим йўналишида инвестиция киритиш истагини билдираётган хорижий инвесторлар сони тобора ортмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов Жанубий Корея ишбилармонлари билан учрашди.

Унда шаҳар ҳокими ҳудуднинг инвестицион салоҳияти ҳақида сўз юритди.

Ангрен шаҳрида нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш, хусусан, мактабгача таълим, умумтаълим ва олий таълим йўналишларида киритиладиган инвестиция, жумладан, йўлга қўйиладиган янги лойиҳа хусусида музокаралар олиб борилди.

Ўзаро дўстона мулоқотлар давомида лойиҳанинг мақсад ва афзалликлари хусусида чет эллик ишбилармон доира вакилларининг таклифлари тингланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инвестиция

Ангрен шаҳрининг табиий кон қазилмалари бойлиги иқтисодий барқарорликка муҳим манбаидир. Айниқса каолин қазилмаси кўплаб чет эллик ишбилармонларнинг қизиқишини орттирмоқда

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов Россия Федерацияси ишбилармон доира вакиллари билан учрашди ва янги лойиҳа юзасидан музокаралар олиб борди.

Ангрен каолинини бойитиш орқали тайёр хом-ашё ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни мақсад қилган Россия давлати ишбилармонлари "Ангрен" ЭИЗ доирасида ўзи лойиҳаларини татбиқ этиш таклифини билдирдилар.

Шаҳар раҳбари "Ангрен" ЭИЗ доирасида лрйиҳани амалга ошириш тартиблари, имкониятларини тушунтирди ва чет эл инвестициясини киритаётган инвесторларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инвестиция

Ангрен шаҳар "Гулбоғ" маҳалласида "Ангрен" ЭИЗ лойиҳаси асосида барпо этилаётган янги корхонада қурилиш ишлари давом этаяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов, "Ангрен" ЭИЗ администрацияси Хитойнинг "Zhong peng ceramics international" МЧЖ ХК инвесторлари билан учрашдилар.

Унда амалга оширилаётган қурилиш ишлари ва лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш қуввати ҳамда коммуникация тизими хусусида мулоқот қилинди.