Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#маънавият
#ҳафталик

📖Китобхонлик ҳафталиги йил бўйи давом этади

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#маънавият

АНГРЕН ИИБ: "МАЪНАВИЯТ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Шу кунларда Ички ишлар органларида "Mаънавият ойлиги" доирасида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ангрен шаҳар ИИБ томонидан худди шундай тадбир ташкил этилди.

"Маънавият ойлиги" доирасида
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва она Ватанга садоқат, юртга муҳаббат туйғуларини сингдириш кабм эзгу амаллар ўз ифодасини топмоқда.

Бугун тадбир лойиҳаси доирасида Ангрен шаҳар 8-мактабнинг юқори синф ўқувчилари ИИБ ходимлари билан учрашдилар ва янги барпо этилган музей, кутубхона ҳамда "Хотира майдони"да бўлдилар ва бу ердаги мавжуд маълумот ва манбалар билан танишдилар.

Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маънавият
#ўрганиш
📝 Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими тамонидан " ИПОТЕКА БАНК" филиалида маънавий ва маърифий ишларнинг олиб борилиши ўрганилди.

🔰Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги" Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4307-сонли Қарори ижросининг таъминланиш ҳолати ўрганилди.
🖋 Ўрганиш жараёнида маънавий ва маърифий соҳага оид ишлар таҳлил қилинди. 2022 йил учун даврий нашрларга обуна бўлингани маълум бўлди. Ўрганиш жараёнида иш режаларни ҳамкорликда тузиш тўғрисида келишиб олинди ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди.

📝 Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот ҳизмати
#маънавият
Ангрен шаҳрида шоир Муҳаммад Юсуф таваллуди муносабати билан "Эл ардоғидаги шоир" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Наргиза Назарова сўзга чиқди ва Ангрен шаҳрида шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ўтказилгани, танловлар эълон қилингани тўғрисида гапирди.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров ҳам сўзга чиқиб, шоир ижоди бугунги барҳаёт меросга айлангани ва шоир ҳаёти билан боғлиқ қизиқарли хотираларни ёдга олди.
#маънавият

Ангрен шаҳрида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассислари, “Кўкалдош” мадрасаси ходимлари, шаҳар отинойиси ва психологлар иштирокида кенг кўламли маърифий тадбирлар бўлиб ўтаяпти.

🔎"Алишер Навоий" номидаги маданият марказида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита ходими томонидан мавзуга оид маърузалар ўқилиб, видеолавҳалар намойиш этилиб, муҳокама қилинди.

⚡️Ушбу тадбирда шаҳар ҳокимлиги, мактабгача таълим бўлими, ХТБ, касб-ҳунар мактаблари педагоглари ва ўқувчилар, маданият, спорт, туризм ва соғлиқни сақлаш муассасалари, тижорат банклари, иқтисодиёт комплекси раҳбар-ходимлари ва барча маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари қатнашдилар.

📌Мазкур тадбирлар давомида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Маънавият йил ҳисобот

Маънавий ва маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосарларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

⚡️Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2021 йил 21 май куни тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" ги қарорига асосан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини ўқув йили якуни бўйича туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашларига ҳисобот бериш ва натижасига кўра уларнинг фаолиятига баҳо бериб бориш белгиланган.

📌 Шу муносабат билан 9-июнь куни Ангрен шаҳарнинг умумтаълим мактаблари директорларининг ММИБЎлари шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгашига ҳисобот топширди.

А.Юсупов,
шаҳар маънавият ва маърифат бўлими раҳбари
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Маънавият йил ҳисобот

Маънавий ва маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосарларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

⚡️Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2021 йил 21 май куни тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" ги қарорига асосан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини ўқув йили якуни бўйича туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашларига ҳисобот бериш ва натижасига кўра уларнинг фаолиятига баҳо бериб бориш белгиланган.

📌 Шу муносабат билан бугун Ангрен шаҳарнинг умумтаълим мактаблари директорларининг ММИБЎлари шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгашига ҳисобот топширди.

Ёрқин Жўраев,
шаҳар маънавият ва маърифат бўлими бош мутахассиси
#маънавият
#ўрганиш

Ангрен шаҳар ҳокимининг Давлат тили ҳақидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Назарова, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари А. Юсуповлар шаҳардаги "Билимлар мамлакати " ОНМТТ да бўлдилар.

Ташкилотда болажонларнинг маънавияти ва тарбиясига таъсир этувчи миллий эртак қаҳрамонларининг деворга туширилган расмлар, мавжуд эртак китоблар ўрганилди ва керакли тавсиялар берилди.

Ўрганишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрь" Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги топшириқлар ижросининг таъминланиш ҳолати ҳам ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маънавий-маърифий фаолиятни олиб боришда "йўл харита" тузиш тўғрисида келишиб олинди ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маънавият

Ангрен шаҳар 42219-ҳарбий қисмда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмасининг 2022 йилнинг июль ойи учун тадбирлар режасига мувофиқ, “Маданият ходимлари ва ижодкорлар ҳарбий қисмда” мавзусида маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ҳарбий қисм шахсий таркиби ва давлат, жамоат ташкилотлари, жамоатчилик кенгаши аъзолари қатнашдилар.

Унда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиеаа, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алижон Юсупов, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Ангрен автомактаби масъул вакили Абдужалил Исмаилов ҳамда шаҳар ҳокимлиги, Маданият бўлими ходимлари қатнашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маънавият
#ўрганиш

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими тамонидан "Birinchi rezinotexnika zavodi" МЧЖда маънавий ва маърифий ишларнинг ҳозирги ҳолати ўрганилди.

🔰Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5040-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар кўрилди.

🖋 Ўрганиш жараёнида маънавий ва маърифий соҳага оид ишлар таҳлил қилиниб, корхонада 2022 йил учун даврий нашрларга фаоллик билан обуна ташкил этилган.

🔗Бундан ташқари, ишчи-ходимларнинг турли хилдаги китоблар мутолаа қилишлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказилиши учун ҳам шароитлар етарли.

🔹Корхонада соҳага оид тадбирлар бўйича шаҳар Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда режалар тузишга келишилди ҳамда марказ томонидан малий ёрдам кўрсатилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7