‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
396 subscribers
5.8K photos
1.38K videos
238 files
7.57K links
Ko’kaldosh O’MIBY Matbuot kotibi Axundjanov Rustamning Ko'kaldosh O'MIBY yangiliklarini hamda
Hanafiylik va moturidiylik ta'limotlarini keng o‘rganish maqsadida tashkil etilgan kanal

Ijtimoiy tarmoqlarimiz manzili
https://taplink.cc/ahnafuz
Download Telegram
#ТАКФИР_ХАТАРИ

Имом Табароний (раҳимаҳуллоҳ) бир қанча саҳобалардан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: “Биз диний бир масала устида тортишаётувдик, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чиқиб келдилар. Бизга кўпгина нарсаларни айтдилар ва гап орасида: “Ислом ғариб бўлиб бошланган ва яқинда ғариблигига қайтади”, дедилар. Шунда биз: “Ғариблар ким, эй Расулуллоҳ!”, дедик. Ул зоти шариф бундай марҳамат қилдилар:

الذين يصلحون اذا فسد الناس و لم يمارون فى دين الله و لا يكفرون احدا من اهل التوحيد بذنب

“Ғариблар шундай кишиларки, одамлар бузилган вақтда ислоҳ қилиб тузатадилар, Аллоҳнинг динида талашиб-тортишмайдилар, тавҳид аҳлидан бирорта кимсани бирор гуноҳ сабабли кофирга чиқармайдилар”
(Табароний, 8/7659).
Яна
бир жойда Расули акрам, Набийи муаззам, Ҳабиби муҳтарам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деб амр қилганлар:

لا تكفروا احدا من اهل القبلة بذنب و ان عملوا بالكبائر

“Қибла аҳлидан бўлган бирор кимсани кофирга чиқарманглар, агарчи улар гуноҳи кабира қилсалар ҳам” (Табароний, “ал-Мўъжам ал-авсат”, 3/2844; Дорақутний, 2/1780)

Юқорида келтирилган ҳадиси шарифлар Имом ат-Табароний (р.ҳ.) томонидан ривоят қилинган бўлиб, гарчи иснодларида заифлик бўлса-да, бироқ, бутун уммати ислом уларга амал қилишга ҳаракат қилганлар. Жумладан, саҳобаи киромлар ҳам қибла аҳлини асло кофирга чиқармаганлар. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа (р.ҳ.) саҳобаларга қарши курашган, уларни ўлдирган, исломдаги илк фирқа ва оқимларни саҳобаларнинг ўзлари, ва ҳатто Ҳазрати Али (р.а.) кофирга чиқармасдан, мўъмин деб атаганлигини бирма-бир, номма-ном келтирганлар (Қаранг: Имоми Аъзам. Асарлар. Рисола Усмон ал-Баттий (арабча матн). – Т.: Movarounnahr, 2003. – Б. 87-88).
Зотан, Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 94-оятида қуйидагича буюрган:

يا أيّها الذين آمنوا اذا ضربتم فى سبيل الله فتبيّنوا و لا تقولوا لمن القى اليكم السلام لست مؤمنا تبتغون عرض الحياة الدنيا فعند الله مغانم كثيرة كذلك كنتم من قبل فمنّ الله عليكم فتبيّنوا انّ الله كان بما تعملون خبيرا

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида сафарга чиққанингизда аниқлаб олинглар ва сизга салом берган кимсага, “Мўъмин эмассан”, деманглар. Бу дунё ҳаётининг матоҳини кўзлайсизлар, Аллоҳнинг ҳузурида эса кўплаб ўлжалар бор. Сизлар ҳам олдин шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъмат берди. Бас, аниқлаб иш тутингиз! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” (Нисо, 94)

“Тафсири Насафий”да айтилишича, Мирдос ибн Нуҳайк (р.а.) мусулмон бўлади, бироқ, ҳали мусулмонлигини ошкора қилиб улгурмаган эди. Ғазотга чиққан саҳобалар олдига бор-будини ва қўйларини олиб, тоғдан тушиб кела бошлайди. Саҳобалар такбир айтса такбир айтади, кела солиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммаду-р-Расулуллоҳ” дея “Ассалому алайкум”, деб салом ҳам беради. Шунга қарамасдан, Усома ибн Зайд (р.а.) уни ўлдиради, саҳобалар қўйларини ўлжа қилиб олиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келадилар. Бундан Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) қаттиқ ғазабланадилар, “Ундаги нарсалари учун ўлдирдингизларми?”, дея аччиқлари чиқади. Шунда юқоридаги ояти карима нозил қилинади (Абу-л-Баракот ан-Насафий. Тафсири Насафий – Мадорик ат-танзил. 1-2 жилд. – Тошкент, Нўъмон Тошкандий нашри, 1988. – Б. 244).

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴Youtube
#ТАКФИР_ХАТАРИ

"Модомики бир йўл мавжуд экан кишини кофирга чиқаришдан сақланиш керак бўлади. Чунки тавҳидга иқрор бўлган намозхонларнинг қонини мубоҳ деб билиш: бу катта хатодир. Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмоннинг қонини ноҳақ ҳукм билан ҳалол қилишдан енгилдир".

©️Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Р.Охунжонов таржимаси

📢
Дўстларингизга ҳам улашинг:
🟢Telegram

Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK

🔴INSTAGRAM

🟣YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу
#Такфир_хатари

🎬ВИДЕОЛАВҲА
МУСУЛМОН ОДАМНИ КУФРДА АБЛАМАСЛИКНИНГ НАБАВИЙ КЎРСАТМАСИ

🎙КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МУДАРРИСИ Д.РАҲМОНАЛИЕВ

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🟢Telegram

Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!

🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🟣YouTube