Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.08K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Единообразное правоприменения на территории Узбекистана — важное условие обеспечения комфорта инвесторов во всех аспектах их деятельности

Министр юстиции Республики Узбекистан Русланбек Давлетов принял участие в международной конференции «Роль рынка капитала в развитии экономики страны» в Ташкенте.

Подробнее: https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/98506/

Подписаться на канал: https://t.iss.one/adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун

❗️ Адлия вазирлиги Ўзбекистон байроғи қабул қилинган сана муносабати билан юртдошларимизни муборакбод этади.
Бизни бирлаштирган давлат рамзимиз мангу ҳилпирайверсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Медиатур
📌 Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказилиб, медиатур ташкил этилди. Тадбирда ОАВ вакилларига суд-экспертлик фаолиятидаги янгиликлар ва амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот етказилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
_____________________
#Медиатур
📌 Для представителей СМИ организован медиатур в здание Республиканского центра судебной экспертизы имени Х. Сулаймановой при Министерстве юстиции. В ходе пресс-конференции их проинформировали об исполнении Указа Президента «О мерах по дальнейшему совершенствованию судебно-экспертной деятельности» от 17 января 2019 года.

Подписаться на канал: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Билиб_қўйган_яхши!

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга йўл қўйиладими?

Қонунга биноан, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

👉🏿 Қуйидаги ишлар, яъни:
ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан (2230000) 30 бараваригача (6690000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Вояга етмаган шахсга нисбатан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлашни содир этиш, энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан (6690000) 50 бараваригача (11150000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👮🏿‍♀️

Каналга уланиш 👇🏿✍🏻
https://t.iss.one/advice_uz
#Адлия_муносабат
“Ие? Ростданми?” Ҳар нарсага ҳам ишонмаслик лозим

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган бир хабар кўпчиликнинг эътиборимизни тортди. Мазкур хабар мутлақо сохта бўлиб, унинг сохталигини исботловчи бир нечта фактларни келтириб ўтамиз.

▶️ Биринчидан, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қайд рақами олдидан ҳарфли қисқартмалар қўлланилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайд рақамидаги “ПҚ” шаклидаги қисқартмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига нисбатан қўлланилади.
▶️ Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси (www.lex.uz) да Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2535-сон қарори мутлақо мавжуд эмас.
▶️ Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ кўп хотинли бўлиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#ЭЪЛОН
“Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқариш салоҳияти, савдо ва барқарор ривожлантириш мақсадлари” мавзусида минтақавий конференция

📌Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури шафелигида “Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқариш салоҳияти, савдо ва барқарор ривожлантириш мақсадлари” мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтади.

Мазкур Минтақавий конференцияда БМТ, Европа иттифоқи ва бир қатор хорижий мамлакатларнинг ҳукумат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, минтақавий конференцияга хориж ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари ҳам иштирок этиш учун таклиф этилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги маълум қилади

Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувлар бўйича ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилаётганлиги маълум қилинди.

Адлия вазирлиги ушбу ўрганиш жараёнида Бош прокуратура билан ҳамкорлик қилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Байроғим_фахрим
#Эслатма

Давлат байроғини ҳурмат қилишда фуқароларнинг мажбурияти нимадан иборат?

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Байроғим_фахрим
#Эслатма

Давлат байроғини ўрнатиш қай тартибда амалга оширилади?

Давлат байроғи:
▶️ биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда;
▶️ тегишли тутқичи бўлган дастада;
флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда ўрнатилади.

Ўрнатилган Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Байроғим_фахрим
#Эслатма

Давлат байроғи элементлари ва белгиларидан қай ҳолларда фойдаланишга йўл қўйилмайди?

Давлат байроғи элементлари ва белгиларини
▶️ нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритиш;
▶️ ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган "Коррупция тараққиёт кушандаси" танловидан репортаж

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (11 – 16 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud #Байроғим_фахрим

Мустақиллигимиз рамзи бўлган Давлат байроғи ҳамиша юксакларда ҳилпираб турсин.
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Вы_знаете_что

18 ноября – день принятия Закона «О Государственном флаге Республики Узбекистан».

Государственный флаг является символом государственного суверенитета Узбекистана.

Государственный флаг и его изображение, независимо от их размеров, всегда должны точно соответствовать цветному и схематическому изображениям, указанным в настоящем Законе.

Граждане Узбекистана, а также иные лица, находящиеся в Узбекистане, обязаны чтить Государственный флаг.

Согласно Уголовному кодексу, надругательство над Государственным флагом Узбекистана или Каракалпакстана наказывается штрафом до 5 575 000 сумов или обязательными общественными работами до 360 часов либо исправительными работами до 3 лет.

А в соответствии с Кодексом об административной ответственности, нарушение законодательства о Государственном флаге Узбекистана или Каракалпакстана влечет за собой соответствующую административную ответственность.

Подписаться на канал👇👇👇
https://t.iss.one/pravoinf
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт мазкур Қонунда белгиланган рангли ва схематик тасвирга аниқ мос бўлиши керак.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан эса, Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эълон
📌 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қоидаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади.

Маълумот учун: мазкур анжуманнинг ўтказилиши Вазирлар Маҳкамасининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган эди.

Жойи: Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 88 (Radisson Blu Hotel).
Санаси ва вақти: 2019 йил 19 ноябрь, 10:00.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari

_______________________
#Объявление
📌 19 ноября в городе Ташкенте состоится международная научно-практическая конференция «Роль правоохранительных органов Республики Узбекистан в реализации положений Конвенции ООН о правах ребенка».

Для сведения: организация данной конференции было предусмотрено постановлением Кабинета Министров «Об утверждении программы мероприятий, посвященных празднованию 30-летия принятия Конвенции Организации Объединенных Наций о правах ребенка» от 17 июля 2019 года.

Место: г. Ташкент, ул. Амира Темура, 88 (Radisson Blu Hotel).
Дата и время: 19 ноября 2019 года в 10:00.

Подписаться на канал: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Eр участкаларини олиб қўйиш ва компенсация беришнинг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (911-сон, 16.11.2019 й.) билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра:
👉 ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади, ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда ва харажатлардан устун келган тақдирда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмас;
👉 олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади;
👉 ҳокимлик ёки инвестор томонидан мулкдорларга компенсация бериш ишлари амалга оширилади.

Келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулклар бузиб ташланишига йўл қўйилмайди.

Мулкдорларга келишилган компенсация берилганидан сўнг:
👉 мулкдор томонидан кўчмас мулк бўшатиб берилади;
👉 ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органларига хулоса олиш учун юборилади;
👉 адлия органлари компенсация берилганлиги, уй-жойлар амалда тўлиқ бўшатилганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганади ва ўз хулосасини ҳокимликларга тақдим этади;
👉 адлия органларининг хулосаси ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

Олиб қўйиладиган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказишга Келишув имзоланганидан сўнг ташаббускорнинг ёзма розилик хати мавжуд бўлган тақдирда ёки Келишув (Келишувда назарда тутилган тартибда, тарафларнинг розилиги билан ёки суд тартибида) бекор қилинган ҳолларда йўл қўйилади.

Бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектини сотиб олган мулкдор мазкур Низомга мувофиқ тузилган Келишувдан келиб чиқувчи аввалги мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Ер участкалари олиб қўйилиши, кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш, фуқароларни кўчириш, шунингдек, компенсациялар беришда қонун талаблари ижросини назорат қилиш прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.

Мазкур тартиб 2020 йил 1 январдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ер участкасини олиб қўйиш тартибини бузганлик учун, шунингдек, ушбу тартибни бузиш натижасида кўчмас мулкка зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Новости_законодательства

Установлен новый порядок изъятия земельных участков и предоставления компенсации

Постановлением Правительства (№ 911, 16.11.2019 г.) утверждено Положение о порядке изъятия земельных участков и предоставления компенсации собственникам объектов недвижимого имущества, находящихся на изымаемом земельном участке.

Согласно этому:
👉 при возникновении необходимости изъятия земельного участка будет проводиться открытое обсуждение с участием СМИ, в первую очередь, между хокимиятом или инвесторами и собственниками;
👉 хокимиятом или инвестором будут проведены предварительные расчеты, а также изучение наличия достаточных ресурсов для предоставления компенсаций;
👉 Жокаргы Кенес Республики Каракалпакстан, Кенгаши народных депутатов рассмотрят выгоду и издержки изъятия земельного участка, при наличии достаточных ресурсов, а также в случае превышения выгод и затрат будет принято решение об изъятии земельного участка. Хокимияты не уполномочены принимать решения об изъятии земельного участка;
👉 недвижимость на земельном участке, который планируется изъять, будет оцениваться оценочной организацией;
👉 хокимият или инвестор и собственники договариваются о виде, размере и сроке выдачи компенсации, и это соглашение нотариально заверяется;
👉 хокимиятом или инвестором будет проводиться работа по выдаче компенсации собственникам.

Снос объектов недвижимости без предоставления согласнованной компенсации не допускается

После предоставления согласованной компенсации владельцам:
👉 недвижимое имущество освобождается собственником;
👉 проект постановления о сносе недвижимого имущества направляется хокимиятами в органы юстиции для выдачи заключения;
👉 органы юстиции, изучив предоставление компенсации, фактического освобождения жилья и другие обстоятельства, предоставляют свое заключение хокимиятам;
👉 постановление о сносе недвижимого имущества принимается только при наличии положительного заключения органов юстиции.

Передача объектов недвижимости, расположенных на изымаемом земельном участке, другому лицу допускается только в том случае, если имеется письменное согласие инициатора после подписания Соглашения, либо в случае расторжения Соглашения (в порядке, предусмотренном Соглашением, с согласия сторон или в судебном порядке).

Собственник, приобретший объект недвижимого имущества, подлежащий сносу, является правопреемником прав и обязанностей предыдущего собственника, вытекающих из Соглашения, заключенного в соответствии с настоящим Положением.

Контроль за исполнением требований законодательства при изъятии земельных участков, сносе объектов недвижимого имущества, переселении граждан, а также предоставлении компенсаций осуществляется органами прокуратуры.

Данный порядок вступает в силу с 1 января 2020 года.

Напоминаем, что разработан проект закона об усилении административной ответственности и установлении уголовной ответственности за нарушение порядка изъятия земельного участка, а также причинения ущерба недвижимому имуществу вследствии нарушения данного порядка.

Подписаться на канал👇👇👇
https://t.iss.one/pravoinf
#Танлов_рейтинги

“Ҳуқуқ билимдонлари” танлови: ким қандай натижа қайд этяпти?

Танловда бугунга қадар 7 498 нафар иштирокчи фаол қатнашиб келмоқда. Танловнинг 14-кунигача иштирокчилар қайд этган натижаларини қуйида кўришингиз мумкин.

💾 Натижалар

Айрим иштирокчилар: “Нима учун менинг натижаларим камайиб қоляпти?” деган саволларни беришмоқда. Танлов шартларига кўра, иштирокчи томонидан қўшилган ва айни дамда фаол бўлган (яъни каналдан чиқиб кетмаган) аъзолар сонигина ҳисобга олинади. Шунинг учун дўстингиз каналдан чиқиб кетмаслиги керак.

Танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг 1 декабрига қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot орқали дўстларингизни “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо қилинг. Каналга энг кўп одам қўшган 500 иштирокчи 2-босқичга ўтиб, асосий соврин – “SPARK” автомобили учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек. Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Шошилинг!

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari