#Адлия_муносабат
“Ие? Ростданми?” Ҳар нарсага ҳам ишонмаслик лозим
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган бир хабар кўпчиликнинг эътиборимизни тортди. Мазкур хабар мутлақо сохта бўлиб, унинг сохталигини исботловчи бир нечта фактларни келтириб ўтамиз.
▶️ Биринчидан, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қайд рақами олдидан ҳарфли қисқартмалар қўлланилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайд рақамидаги “ПҚ” шаклидаги қисқартмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига нисбатан қўлланилади.
▶️ Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси (www.lex.uz) да Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2535-сон қарори мутлақо мавжуд эмас.
▶️ Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ кўп хотинли бўлиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari

Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_муносабат
Адлия вазирлиги: муносиб маош коррупцияга қарши самарали воситадир
Жорий йилнинг 3 январь куни адлия вазири Русланбек Давлетов “Umid 2.020” халқаро конференциясида: “Ҳозир маошларимиз қанчалигини яширишга ҳожат йўқ, ҳаммаси шаффоф. Масалан, Адлия вазирлигидаги бошқарма бошлиқлари [мукофот пуллари ва бошқа тўловлар билан бирга] камида 15-16 миллион сўм ойлик маош олишмоқда” деган маълумотни берган.
Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг маошларини очиқлашдан мақсад халқаро миқёсдаги конференция минбаридан туриб хорижда фаолият юритаётган ўзбекистонлик кадрларни ўз юртимизга чорлаш ва улар учун давлат раҳбарияти томонидан етарли шароитлар яратилганини таъкидлашдан иборат эди.
Адлия вазирлиги ушбу маълумотни янада ойдинлаштириш учун қуйидагиларни маълум қилади.
Биринчидан, Адлия вазирлигида бошқарма бошлиқлари ҳақиқатдан ҳам 2019 йил давомида олган барча маблағларининг умумий суммаси 12 га бўлинганда 15-16 миллион сўм атрофидаги сумма келиб чиқади.
Бунда олинган маблағ таркиби қуйидагилардан ташкил топган:
• ягона тариф сеткаси бўйича маош;
• маошга устамалар – мартаба даражаси учун устама, кўп йил ишлагани учун устама, шахсий устама, давлат хизматчиси сифатида белгиланган устама;
Байрамлар (Янги йил, Хотин қизлар куни (фақат аёлларга), Наврўз, Мустақиллик куни, Конституция куни, Рўза ҳайит, Қурбон ҳайит) ва ҳар ярим йиллик якуни учун мукофотлар;
• бир йилда бир марта икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам;
• йиллик меҳнат таътили учун тўланадиган маблағ;
• овқатланиш ва йўл ҳақи учун компенсация.
Иккинчидан, Адлия вазирлигида бу каби ойлик иш ҳақининг белгиланишининг асосий сабаби тизимга энг малакали ходимларни жалб қилиш ҳисобланади. Хусусий секторда яхши малакали ҳуқуқшунослар бир ойда 15 -30 млн сўмгача маблағ топишади.
Бошқа ташкилотлар ҳам малакали ҳуқуқшуносга катта маблағ ажратишга тайёр.
2017 йил ва 2018 йилнинг 1-чорагида ойлик иш ҳақи камлиги туфайли вазирлик тизимидан жами 1280 нафар ходим бошқа ташкилотлар, жумладан хусусий секторга ишга ўтиб кетган. Ходимларнинг оммавий равишда бошқа ташкилотларга ўтиб кетиши тизимда вакансиялар сони бўйича ачинарли рақамларни келтириб чиқарди.
Учинчидан, маълумки Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритади. Бундан ташқари, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳам вазирлик зиммасида. Бу эса тизимда энг малакали ҳуқуқшуносларнинг ишлашини талаб этади.
Шу сабабли ҳам бу борада киритилган таклиф қўллаб-қувватланиб, 2018 йил 13 апрелдаги Президент қарори билан қуйидагилар белгиланган:
• адлия органлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорларини прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштириш;
• адлия органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилиши;
• адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига, ҳудудий бошқармалар бошлиқларига лавозим маошига 50 фоиз миқдорида устама тўланиши.
Тўртинчидан, коррупция даражаси ислоҳотлар самарадорлигига таъсир қилувчи жиддий хавф ҳисобланади. Бунда кўп масала давлат ташкилотларидаги хизматчиларга келиб тақалади.
Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотининг замонавий тизими яратилганлиги вазирликда коррупциявий хатарни минимумга туширди.
Шу ўринда вазирлик ходимларга қанча маош тўланишини доимо ошкор қилиб келганини, тизимдаги вакансияларни тўлдириш танлов асосида бўлаётганлигини эслатиб ўтамиз.
Бу ҳақдаги эълонлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
👉 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/1842
👉 https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/
Бундан ташқари бу каби ойлик тўланаётган бошқарма бошлиқларидан талаб ҳам шунга яраша бўлмоқда. Вазирликда ходимлар фаолияти интеграциялашган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб борилмоқда.

"Прописка яқинда яна ёпиларкан" деган
миш-мишларга Адлия вазирлиги ойдинлик киритди
Бугунги кунда аҳоли орасида “Прописка яқинда яна ёпиларкан, очилгани маълум муддат амал қилинадиган акция экан” деган миш-мишларга ойдинлик киритиш юзасидан Адлия вазирлигига мурожаат этган ОАВга қуйидагиларни маълум қилади:
Биринчидан, Президент Фармонлари билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги белгиланди.
Шунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас мулк сотиб олиш учун ушбу ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги шарти бутунлай бекор бўлган.
Иккинчидан, 2020 йил 21 майдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бирламчи бозордан янги қурилган уй-жой сотиб олишда шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўлаш тартиби бекор бўлди.
Учинчидан, “Тошкент шаҳрида прописка ёпилиши ёки очилиши” масаласига кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Тўртинчидан, бугунги кунда Республикамиз ҳудудида 818 нафар нотариуслар фаолият кўрсатаётган бўлиб, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун фуқаролар исталган нотариусга мурожаат қилиши мумкинлиги, фақатгина Тошкент шаҳридаги нотариуслар Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк
олди-сотди шартномаларини расмийлаштириши мумкин деган фикрдан йироқ бўлиши лозимлиги маълум қилинади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

Адлия вазирлиги: депутатни тинтув қилиш ва ўз ваколатларини амалга оширишга монелик қилиш ноқонунийдир
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 17 май куни ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутат Ш.К.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишда, Миллий гвардия ходимлари томонидан айрим депутатларни тинтув қилаётганлиги ҳолати акс этилган фотосуратлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Айтиш жоизки, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга кўра ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилиниши, депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўлиши, депутатлик ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга қанақа тарзда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмаслиги, депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий Регламентига мувофиқ сессия ўтказиладиган вақт, сана ва жой ҳамда кун тартиби Кенгаш депутатлари эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилиши, депутатларга танишиб чиқиш учун ҳужжатлар юборилиши, сессиялар очиқ, ошкора ўтказилиши ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши, зарур ҳолларда Кенгаши ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Бироқ, мазкур Кенгаш сессиясида депутатларнинг дахлсизлиги бузилиб телефон ва овозли видеога олувчи мосламаларни олиб кириши тақиқланган ҳамда айрим депутатлар тинтув қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича адлия органлари томонидан ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига ҳамда Миллий гвардия Андижон вилоят Қўриқлаш бошқармасига тақдимномалар киритилди. Унда, келгусида бундай қонунбузилишларга йўл қўйилмаслиги ҳамда айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш сўралган.
Шу ўринда, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
@adliyangiliklari