Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.09K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Эълон

Бугун, 4 май куни АОКА да брифинг режалаштирилган:

Мавзу: Сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масалалари

▫️ Вақти: 14:00
▫️ Жойи: АОКА мажлислар зали
▫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@adliyangiliklari
#Эълон

Эртага, 20 май соат 14:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Президент ҳужжатлари ижросини самарали ташкилга этиш борасида амалга оширилаётган ишлар”.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Эълон

2021 йил 27 май соат 15:00 да Миллий матбуот марказида “Қабул қилинаётган муҳим қонун ҳужжатларини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик субъектларига етказиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, муҳим қонун ҳужжатларини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик субъектларига етказиш усуллари бўйича тушунтириш беришади.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Матбуот анжуман трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали онлайн ёритилади.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

@adliyangiliklari
#Эълон

ИЛК бора 2021 йил 27 май соат 10:00 да “Тараққиёт стратегияси” маркази платформасида энергетика соҳаси бўйича #ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ ўтказилмоқда.

Барча ОАВ ходимлари ва блогерларни жамоатчилик эшитувига таклиф этамиз.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонида “Юксалиш” умуммиллий миллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази майдонларида фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фаол фуқароларни ижтимоий шериклик асосида жалб қилган ҳолда жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувларини ташкил қилиш белгиланган эди.

@adliyangiliklari
#Эълон

Бугун, 31 май куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида "Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказишдан мақсад ва уни амалга ошириш тартиблари бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуман онлайн ва офлайн режимида бўлиб ўтади.

Онлайн иштирокчилар Zoom платформасида қуйидаги ҳавола орқали қатнашиши мумкин:
https://zoom.us/j/95876445769?pwd=SEhFN2FTUFNzYnlybm8rSUZLWVdUUT09

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

📹 Онлайн трансляция https://www.youtube.com/embed/gRdzNHjoMfM

@adliyangiliklari
#Эълон

“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида 11 июнь куни соат 10:00 да Ёшлар ижодиёт саройида навбатдаги “Мафтункор ранглар жилоси” республика танлови бўлиб ўтади.

ОАВ ходимлари ва блогерларни имконияти чекланган болалар томонидан яратилган санъат асарларидан баҳраманд бўлишга чорлаб қоламиз!

Маълумот: Адлия вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йилдан “Биз биргамиз!” (“Мы вместе!” “We are together!”) ижтимоий лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
#Эълон

2021 йил 25 июнь куни соат 22:00 дан 26 июнь 05:00 га қадар www.lex.uz сайтида профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш вақтинча чекланади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉 @lexuzofficial
#Эълон

Матбуот анжумани

Мавзу:
Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида оҳирги 5 йилда амалга оширилган ишлар, янги тартиблар ва кутилаётган натижалар

Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Олий суд, Қурилиш вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги масъул ходимлари

Сана ва вақти: 6 июль, 14:00

Жойи: АОКА мажлислар зали

🔊Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этиб қоламиз!

@adliyangiliklar
#Эълон

Диққат, муҳим!

Куни кеча қабул қилинган коррупцияга қарши Президент Фармони ва Қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

Сана ва вақти:
9 июль, 15:00

Жойи: АОКА мажлислар зали

Иштирок этади:
Русланбек Давлетов — адлия вазири;
Акмал Бурханов — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори;
Икрам Муслимов — Олий суд раиси ўринбосари;
Бахриддин Валиев — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, шунингдек, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари.

Барча ОАВ вакиллари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиши мумкин!

@adliyangiliklari
#Эълон

📢 Бугун, 10 июль куни АОКА анжуманлар залида янги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 11:30.

Иштирок этади:
▫️Акмал Саидов — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари;
▫️Русланбек Давлетов —Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
▫️Дилшод Эшнаев — Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари.

Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз!

@adliyangiliklari