Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.07K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: 8 нафар талабгорлар хусусий нотариусликка лицензия олиш ҳуқуқини қўлга киритди

Жорий йилнинг 1 июль куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди. Малака имтиҳони натижасига кўра 8 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

Фермер ғалласини тортиб олган қонунбузарлар жазоланади!

Адлия вазирлиги қонунларни менсимасдан фермернинг режадан ортиқча ғалласини тортиб олаётган айрим мансабдор шахсларга амалдаги қонунчиликни эслатиб, уларга нисабатан жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантиради.

👉
Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 2021 йил 25 июнь – 2 июль кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Батафсил: youtu.be/cvPgv5Sg4YU

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Совринли_викторина

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 850 га яқин иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 61 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.

Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 18:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.

Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“E-ekspertiza” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади

“Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6256-сон, 05.07.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Фармон билан Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда концепция бўйича 2021–2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “йўл харитаси” тасдиқланди.

🏢 Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

🔎 Институт суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан:

давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади;

иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилади;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар 3 йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинади.

2022 йил 1 мартдан аҳолига ва ваколатли органларга суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотларни етказиш ва ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган “E-ekspertiza” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади.

☑️ Шунингдек, соҳада кадрларни тайёрлаш ОТМларида дуал таълим принципига мувофиқ, камида 6 ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида амалга оширилиши мумкин.

📋 Фармон билан шунингдек, 2021–2025 йилларда жорий этиладиган экспертиза ва тадқиқот турлари рўйхати (16 та) тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эълон

Матбуот анжумани

Мавзу:
Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида оҳирги 5 йилда амалга оширилган ишлар, янги тартиблар ва кутилаётган натижалар

Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Олий суд, Қурилиш вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги масъул ходимлари

Сана ва вақти: 6 июль, 14:00

Жойи: АОКА мажлислар зали

🔊Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этиб қоламиз!

@adliyangiliklar
#Adliya_anjuman

АОКА мажлислар залида "Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида оҳирги 5 йилда амалга оширилган ишлар, янги тартиблар ва кутилаётган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бошланди.

📹 Онлайн трансляция https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/336487324700405

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартибларга бағишланган матбуот анжумани

Акбар Ташкулов, адлия вазири ўринбосари:
— Адлия органлари томонидан 2016—2020 йилларда мулк ҳуқуқига оид муаммоларни ўрганиилиб таҳлил қилинганда, 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлар мулкдорларнинг хабардор этилмай бузилганлиги аниқланди. Қарорга кўра мулкдор 6 ой хабардор этилиши керак эди лекин умуман хабардор қилинмасдан бир-икки кун қолганда келиб объектлар бузилиш ҳолатлари кузатилган.

1 388 та ҳолатда мулкдорларни хабардор қилиш муддатига риоя қилинмаган. 1 244 та ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган ҳолда бузиб юборилган.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартибларга бағишланган матбуот анжумани

Янги қонун фуқароларни ўз уйидан мажбурий кўчиришнинг олдини ололадими?

@adliyangiliklari
2016—2020 йилларда 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари уларнинг мулкдорларини хабардор этилмаган ҳолда бузиб ташланган;

1 388 ҳолатда
мулкдорларни хабардор қилиш муддати бузилган;

1 244 ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган ҳолда бузиб ташланган;

430 та кўчмас мулк объектлари тегишли компенсация берилмаган ҳолда бузиб ташланган.

Батафсил #инфографикада

"Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ва янги тартиблар" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманидан.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигида июнь ойининг энг яхши ходими аниқланди

Адлия вазирлиги жамоаси орасидан 2021 йилнинг июнь ойи учун “ойнинг энг яхши ходими” аниқлади. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош маслаҳатчиси Азимов Тургунбой Насретдинович “ойнинг энг яхши ходими”, дея топилди.

Турғунбой Азимов 2006-2018 йиллар мобайнида юридик таълим муассасаси, хусусий фирмалар ҳамда солиқ идораларида турли масъул лавозимларда ишлаб, бой амалий тажрибага эга бўлган.

2018 йилдан Адлия вазирлиги тизими (Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти)да иш фаолиятини бошлаган. Ҳозирда Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Турғунбой Азимов давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва мансабдор шахслар томонидан бажарилишини назорат қилишда ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга услубий раҳбарлик қилишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Вазирлик жамоаси Азимов Тургунбой Насретдиновични бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди! Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги Қонун юристлар муҳокамасида

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 6 июль куни “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун мазмунини тушунтириш мақсадида ўқув-амалий вебинар ташкил қилинди. Унда ташкилотларнинг 300 дан ортиқ юридик хизмат ходимлари иштирок этишди.

Вебинарда янги таҳрирда қабул қилинган Қонунда белгиланган устувор қоидалар, унинг аввалги Қонундан афзаллик жиҳатлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Андижон ва Қашқадарё вилоятидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи айрим нотариусларнинг лицензиялари ва нотариус мақоми тугатилди

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг
15-3-моддасига мувофиқ маъмурий судларнинг қарорларига кўра Андижон ва Қашқадарё вилоят адлия бошқармаларининг буйруқларига асосан:

Андижон вилояти, Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдукаримходжаева Гулгина Абдулазизовнанинг (лицензия AN № 0011, 20.04.2020 й.);

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Жобборов Аброр Дилшодовичнинг (лицензия KS № 0039, 27.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ҳамда нотариус мақоми тугатилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: "Ҳоким қарорлари қабул қилинишининг янги тизими: эндиликда барча қарорлар очиқ".

Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📹 Онлайн трансляция: https://youtu.be/GX6mKn2jzvc

@adliyangiliklari
#Эълон

Диққат, муҳим!

Куни кеча қабул қилинган коррупцияга қарши Президент Фармони ва Қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

Сана ва вақти:
9 июль, 15:00

Жойи: АОКА мажлислар зали

Иштирок этади:
Русланбек Давлетов — адлия вазири;
Акмал Бурханов — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори;
Икрам Муслимов — Олий суд раиси ўринбосари;
Бахриддин Валиев — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, шунингдек, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари.

Барча ОАВ вакиллари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиши мумкин!

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Коррупцияга қарши кураш бўйича янги тартиблар

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 9 июль куни АОКА анжуманлар залида коррупцияга қарши бўйича қабул қилинган Ўзекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда адлия вазири Русланбек Давлетов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, Олий суд раиси ўринбосари Икрам Муслимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев, шунингдек, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari