Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.08K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from Tanzila Narbaeva
Адлия вазирлигининг жамиятимизда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга, ҳуқуқ ва кафолатларини ёритишга қаратилган ташаббусларидан бирини кўриб хурсанд бўлдим.

Бу каби лойиҳалар жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитинининг мустаҳкамланишига хизмат қилиши, шубҳасиз!

Танлов ғолибларини чин юракдан табриклайман!

Ҳам оилада, ҳам жамиятда аёлларнинг ролини кучайтириш борасидаги ишларга қўшаёган ҳиссангиз учун миннатдорлик билдираман.
____________
Хочу отметить одну из инициатив Министерства юстиции, направленную на защиту женщин от притеснения и насилия в обществе, поддержку освещения материалов касательно их прав и возможностей.

Такие проекты, несомненно, служат укреплению в обществе атмосферы нетерпимости к притеснению и насилию в отношении женщин.

Искренне поздравляю победителей!

Благодарю за ваш вклад в дело укрепления роли женщин как в семье, так и в обществе.

#himoya
#gendertenglik
#zoravonlikkayolyoq

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
E`lon 📣📣📣

Joriy yilning 30 iyun kuni soat 10:00 da X.Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazida OAV vakillari uchun Markazning 70 yilligiga bag`ishlangan Media tur va Matbuot anjumani bo`lib o`tadi.

Barcha OAV, keng jamoatchilik vakillarini media tur va matbuot anjumaniga taklif etamiz!

Manzil: Toshkent shahar, Mirobod tuman, Farg`ona yo`li ko`chasi, mo`ljal EVOLUTION (China town) restorani.
Murojat uchun telefon: 71-209-11-55 (160)
Xalqaro hamkorlik va jamoatchilik bilan aloqalar bo`limi.

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram|🌐 sudex.uz|🆘@sudexuz_bot
#Adliya_xabari

Ўзбекистон адлия вазири Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилотининг раҳбарияти билан учрашди

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) халқаро ноҳукумат ташкилотининг ижрочи директори Э. Андерсен билан учрашди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган сўнг марказ ходимлари ўртача ойлик маоши қай даражада бўлади?

2021 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда белгиланётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича маълумотларни қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали олсак.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Внимание_конкурс

Дайте предложение по совершенствованию законодательства и не упустите шанс получить денежный приз.

📣 Министерством юстиции проводится конкурс "Самый активный инициатор законодательства".

Конкурс проводится по двум номинациям:
▫️"Самый активный представитель общественности, участвующий в усовершенствовании законодательства";
▫️"Самая активная государственная организация, участвующая в усовершенствовании законодательства".

В первой номинации могут участвовать лица старше 18 лет.

Во второй номинации могут участвовать сотрудники органов государственного и хозяйственного управления, а также других государственных организаций
.

Отправьте свои предложения и проекты документов указав, название номинации, на почтовый адрес [email protected].

При отправке предложений не забудьте оставить информацию о себе (Ф.И.О. и номер телефона).

Предложения принимаются с 1 июля по 30 октября.

🏆Победители будут объявлены в первой декаде декабря.

👉Подробнее об условиях.

@adliyangiliklari
#Диққат_танлов

Қонунчиликка таклиф беринг ва пул маблағига эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.

📣Адлия вазирлиги томонидан “Энг фаол қонунчилик ташаббускори” танлови ўтказилмоқда.

Танлов икки номинациялар бўйича ўтказилади:
▫️“Қонунчиликни такомиллаштиришда энг фаол жамоатчилик вакили”;
▫️“Қонунчиликни такомиллаштиришда энг фаол давлат ташкилоти”.


Биринчи номинация бўйича 18 ёшга тўлган барча иштирок этиши мумкин.

Иккинчи номинация бўйича эса давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари иштирок этишлари мумкин
.

Ўз таклифингиз ва ҳужжат лойиҳаларингизни номинация номини кўрсатган ҳолда [email protected] почта манзилига юборинг.

Таклифларни юборишда ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлар (Ф.И.Ш. ва телефон рақамингиз)ни қолдиришни унутманг.

Таклифлар 1 июлдан 30 октябрга қадар қабул қилинади.

🏆Танлов ғолиблари декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида эълон қилинади.
Танлов шартлари ҳақида
батафсил.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Жамоатчилик эшитуви: Фарғона вилоятидаги ижро интизоми муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 2 июль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ва ташриф баёнларидаги топшириқлар ижросини ўрганиш натижасига бағишланган навбатдаги жамоатчилик эшитувини ўтказди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Тошкент давлат юридик университети битирувчиларига дипломлар топширилди.

Бугун Тошкент давлат юридик университети битирувчиларига диплом топширишга бағишланган марифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов иштирок этиб, битирувчиларни табриклади.

А.Ташкулов томонидан қайси ташкилот ёки корхона бўлмасин, вазирлик, идора ё муассасами — соҳа мутахассислиги бўйича салмоқли меҳнат қилиш ва халқимиз манфаати учун хизмат қилиш кераклиги таъкидланди.

Шуниндек, тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Р. Хакимов, Олий суд вакили Ж. Юлдашев, Бош прокурор ўринбосари С. Артикова, фан арбоби, профессор Ҳ. Бобоев ҳамда талабаларнинг ота-оналари иштирок этиб, битирувчиларни табриклашди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Адлия вазири Мулк ҳуқуқлари альянси раҳбарияти билан учрашди

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Мулк ҳуқуқлари альянси (Property Rights Alliance) халқаро ноҳукумат ташкилотининг ижрочи директори Л. Монтанари билан учрашди.

Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистонда жисмоний ва интеллектуал мулк ҳуқуқини таъминлашга қаратилган сўнгги ўзгаришларни, жумладан жорий йилда бошланган кенг кўламли ер ислоҳотининг истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон Альянс томонидан юритиладиган Халқаро мулк ҳуқуқлари индексида акс эттириш масалаларини муҳокама қилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari