Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.08K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (14 – 19 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ Ўзбекистон Республикасининг “Меценатлик тўғрисида”ги Қонуни Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасининг Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Ковенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколига қўшилиши тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️Президент қарори билан Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Батафсил.

▫️Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️Ҳукумат қарори билан Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

❗️НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРГА ЭЛЕКТРОН НАВБАТГА ЁЗИЛИШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Нотариал идораларга электрон навбатга ёзилиш тартиби жорий этилганлигига қарамасдан, айрим фуқароларнинг ушбу янгиликдан бехабар эканлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Эслатма тарзида айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги давлат нотариал идораларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон навбатга ёзилиш учун ариза қолдириш хизмати жорий этилган.

📌 Нотариал идораларга электрон навбатга ёзилиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
1.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да жойлаштирилган электрон ариза шаклига шахсий маълумотлар тўлдирилади;
2. Аризани тўлдириш давомида амалга оширилиши лозим бўлган нотариал ҳаракат тури танланади;
3. Нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим бўлган кун белгиланади;
4. Нотариал ҳаракат амалга ошириладиган ҳудуд танланади;
5. Белгиланган ҳудуддаги нотариуслардан бири танланади;
6. Нотариуснинг қабул вақти белгиланади;
7. Ариза бланкасини тўлдириш якунланганидан сўнг экранда навбатга ёзилганлигингиз ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлади;
8. Аризангиз "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимининг электрон навбат бўлимига жойлаштирилади;
9. "Нотариус" тизим орқали аризангизни қабул қилади ва танишиб чиқади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали 5 дақиқа ичида нотариуснинг навбатига ёзилиб, нафақат нотариал идорада навбат кутишга кетадиган вақтингизни, балки нотариал идорага келиб кетиш учун кетадиган ҳаражатларингизни ҳам тежашингиз мумкин.

❗️Таклиф ва мулоҳазаларингизни Адлия вазирлигининг 1008 қисқа рақамли "Ишонч телефони"га ёки (071) 207-04-43 телефон рақамига юборишингиз мумкин. Унутманг, Сизнинг фикрларингиз биз учун муҳим!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Каналга
уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (4 – 9 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳар йилги “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Tashkent education” нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Байроғим_фахрим
#Эслатма

Давлат байроғини ҳурмат қилишда фуқароларнинг мажбурияти нимадан иборат?

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Байроғим_фахрим
#Эслатма

Давлат байроғини ўрнатиш қай тартибда амалга оширилади?

Давлат байроғи:
▶️ биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда;
▶️ тегишли тутқичи бўлган дастада;
флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда ўрнатилади.

Ўрнатилган Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Байроғим_фахрим
#Эслатма

Давлат байроғи элементлари ва белгиларидан қай ҳолларда фойдаланишга йўл қўйилмайди?

Давлат байроғи элементлари ва белгиларини
▶️ нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритиш;
▶️ ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (11 – 16 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (9 – 14 декабрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун. Батафсил.

▫️“Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири. Батафсил.

▫️“Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони. Батафсил.

▫️“Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони. Батафсил.

▫️“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.

▫️“Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.

▫️“Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.

▫️“Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори. Батафсил.

▫️ “Шоличиликни барқарор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️“Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида”ги низом. Батафсил.

▫️“Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори. Батафсил.

▫️“Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма
Касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари рўй бераётгани ҳақидаги хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликлар тўғрисида яна бир марта эслатиб ўтамиз.

❗️Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан:
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 2021 йил 25 июнь – 2 июль кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Батафсил: youtu.be/cvPgv5Sg4YU

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot