Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 |Такрорий экинлар экиш бўйича семинарлар ташкил қилиняпти
#9july #uzbekiston24
Шу кунларда ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экиш ишлари қизғин палласига кирган. Бу борада Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан республика бўйлаб кўргазмали семинарлар ташкил қилиняпти.
Семинарларда Фермер хўжаликларида бир контур бир маҳсулот тамойили асосида такрорий экин экиш бўйича тавсиялар берилмоқда.
Хусусан, Наманган вилоятида ҳам кўргазмали семинарлар ташкил қилиняпти. Унга кўра, жорий йилда Наманган вилоятида 2250 та фермер хўжаликлари томонидан 74 000 гектар майдонга буғдой экилган. Ғаллакорлар жами 531 999 тонна бошоқли дон ишлаб чиқариш мақсадида тер тўкдилар. Шундан 183 460 тоннаси шартномага кўра давлатга сотилади.
Айни дамда вилоятда ғалла ўрими қизғин паллага кирган. Фермер хўжаликлари, томорқа ер эгалари ғалладан бўшаган майдонларни пешма пеш ҳайдаб, такрорий экинлар экишни бошлаб юборганлар. Наманган туманида жорий йилда 5475 гектар майдонга такрорий экин экилиши режалаштирилган.
Бугунга қадар 1286 гектар сабзавот,70 гектар полиз, 20 гектар картошка, 1781 гектар дуккакли ва 547 гектар мойли , 775 гектар шоли ва 461 гектар бошқа экинлар экилди.
@a_xaitov

☑️ Фарғонада қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш борасидаги вазифалар белгилаб берилди
Қувада Президентимиз раислигида бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам таҳлил қилиниб, келгусидаги аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Сўнгги уч йилда вилоятдаги 110 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун 25,5 минг гектар ер берилган. Ушбу ерларда 3 марта ҳосил олиш бўйича Фарғона тажрибасини яратиш топширилди.
Шунингдек, 15 та туманда 500 гектардан ерда боғлар ташкил қилиниб, 50 сотихдан 30 минг аҳолига бўлиб берилади, вилоятдаги 8 минг гектар самарасиз боғлар янгиланади.
Фарғона туманида саноат усулида Италия ва Польшанинг серҳосил малина навлари экилади. Қўштепа ва Ёзёвонда 1 минг гектардан юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, гилос ва олхўри боғлари ташкил қилинади.
Вилоятдаги йирик боғбонларнинг ерида 50-100 тонналик музлаткичли омбор ташкил қилиш таклифи қўллаб-қувватланди. Буни ҳисобига уларни экспорт салоҳияти 2 карра ошади, йўқотишлар 25 фоизга қисқаради, 4 мингта янги иш ўрни яратилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон, Риштон, Бешариқ, Боғдод туманларида жорий йилда ҳар бири 10 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш топширилди.
Вилоят боғбон-тадбиркорларининг мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий валютада олинган кредитларнинг 6 фоизгача қисми қоплаб берилади.
Шунингдек, Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг оғирини енгил қилиш учун ер солиғи ярмига камайтирилса, адолатдан бўлиши таъкидланди.
Умуман олганда, вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш, фаровон турмушини таъминлаш мақсад қилинган.

☑️ Фарғонада саноатга катта туртки берадиган лойиҳалар кўпайтирилади
Қувада Президентимиз раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.
Давлатимиз раҳбари вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Жумладан, Қувасойнинг Пакана, Кокилон ва Сўфон маҳаллалари ҳисобидан Қўқон иқтисодий зонаси ҳудуди 210 гектарга кенгайтирилади. Бу ерларда 200 миллион долларлик, келгуси йилда 500 миллион долларлик лойиҳа қилиш, камида 10 минг иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, 19 та туман-шаҳарнинг ҳар бирини Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштириш ва уларда саноат зоналарини ташкил қилиш топширилди. 161 та йирик маҳаллада ҳам 1 гектардан майдонда 4-5 қаватли саноат марказлари ташкил қилинади.
Яна бир муҳим масала ҳудудни саноатлаштириш бўлиб, хусусан энергетика, нефт-газ ва кимё соҳаларида 2 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари куни кеча Бешариқда 500 мегаваттли, Ўзбекистон туманида 180 мегаваттли фотоэлектр станцияларини қуриш ишларига старт берди.
Тошлоқда 120 миллион долларлик флоат ойнаси, Ўзбекистон туманида 80 миллион долларлик 20 турдаги қурилиш материаллари корхонаси, Қувасойда 65 миллион долларлик керамо-гранит лойиҳасини тезлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мазкур вазифалар партиямиз мақсад ва ғояларига ҳамоҳанг бўлиб, уларнинг ижросини таъминлашда ҳам фаоллик кўрсатади.

Axborot 24 | Мавсумий агротехник тадбирлар олиб бориляпти
#13july #uzbekiston24
Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш орқали, мўл хосил етиштириш мумкин.
Айни пайтда Наманганлик пахтакорлар ҳам ғўза ниҳоллари парваришида тажрибали деҳқонлар маслаҳати билан иш кўриб, 61 минг гектардан зиёд майдонда ҳосилга кирган ғўзаларни зараркунандалардан ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда.
Мингбулоқ туманидаги фермер хўжалигида ташкил этилган кўргазмали семинар пахтачиликдаги долзарб юмушлардан бири ғўза чеканкасини уюшқоқлик билан ўтказиш масаласига бағишланди.
Унда фермер деҳқон хўжаликлар ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда ўсимликлар карантин ва ҳимояси вилоят бошқармалари бу борадаги ҳамкорликдаги ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Қува туманидаги Томорқа участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази фаолияти
Бугун томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил қилинган Қува туманидаги “Томорқа участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази” МЧЖнинг фаолияти йўлга қўйилгани фикримиз тасдиғидир. Ўқув марказида техника парки, кўчатчилик иссиқхонаси, совутиш омбори, мевани қайта ишлаш, қадоқлаш ва саралаш хизмати, инкубатор тухумга, ем ишлаб чиқариш, қуёнчилик мажмуаси, дала дўкон, ўсимликлар клиникаси фаолияти йўлга қўилган.
Марказда 168,8 гектар интенсив боғлар, 191,0 гектар боғзорлар; 28,0 гектар оналик боғлари, шунингдек музлаткичли омборхона, бино ва иншоотлар, иссиқхоналар учун 1 гектардан ер майдонлари ажратиб берилган.
Ўтган 5 йил давомида 19,5 млрд.сўмга яқин даромад кўрилди. Бундан ташқари Ўқув маркази томонидан томорқа ер эгаларини мева–сабзавотчилик йўналиши бўйича билим ва кўникмалари ошириш борасида ҳам ижобий ишлар йўга қўйилди. Илмий марказда 2019-2023 йиллар давомида жами 19 000 нафар тингловчилар қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курсларида ўқитилиб сертификатлар топширилди. 2025 йилда 10 000 нафар томорқа ер эгалари малакаси оширилиб, деҳқончилик борасида билим ва кўникмаларига эга бўлади.
Марказда замонавий технологияларга асосланган “In vitro”лабораторияси ҳам мавжуд бўлиб, унга бириктирилган ходимларнинг малакаси хорижда ўқитиш орқали ошириб келинмоқда. Лабораторияда 150 минг дона Республика иқлимига мос ҳамда касалликка чидамли янги узум ва мевали кўчатлар, лимон, манзарали дарахтлар, доривор гулларнинг кўчатларини яратиш йўлга қўйилган.
Марказ томонидан маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, экспортга чиқариш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 4,7 минг тонна мева, сабзавот маҳсулотлар етиштирилди. Хусусан, Россия, Белоруссия, Қирғизистон давлатларига экспорт йўлга қўйилган.

Инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилади
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16062
Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири — махсус иқтисодий зоналар ҳудудида фаолият юритиш истагини билдирган инвесторларга қўшимча қулайликларни яратиш, уларнинг махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик жараёнларини автоматлаштирилиши саналади.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep

☑️ Пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига ўн гектаргача бўлган ер участкалари ажратилади
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмита ва ялпи мажлисларда қизғин муҳокама қилиниб қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Сенатда тасдиқланди.
Қонун билан Ер кодексига ҳамда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлар ўн йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкинлиги, шунингдек ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан мазкур ер участкаларида ҳамда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига мақбул экинлар экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари, Ер кодексига пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, агросаноат кластерлари ва бошқа юридик шахсларга майдони ўн гектаргача бўлган ер участкалари ажратилиши мумкинлиги тўғрисидаги қўшимча киритилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга доир ваколатлари белгиланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳамда пиллачилик ва тутчиликни янада ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш имкониятларини янада кенгайтиради.

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси доирасида 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари унификация қилинмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатсининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Тадбиркорлик кодекси лойиҳасига 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификация қилиш орқали тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни ягона ҳужжат билан тартибга солиш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилаш кўзда тутилмоқда.
Кодекс лойиҳаси билан тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлик, тадбиркорлик эркинлиги, субъектлар тенглиги, ҳалол рақобат, виждонлилик презумпсияси, коррупциядан холилик каби асосий принциплари мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ҳамда тартибга солиш шакллари кўзда тутилмоқда. 39 та давлат органининг 147 та назорат функциялари ва Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган 20 турдаги текширувлар рўйхатлари мазкур кодексга илова сифатида тасдиқланиб, рўйхатга киритилмаган барча текширувлар Бизнес-омбудсман билан келишилган тартибда амалга оширилиши таклиф этилмоқда.
Мазкур кодекс лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратилади, хусусий мулкни, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади.
Тадбиркорларга эркинлик бериш ва уларга кўмаклашиш партиямиз сайловолди дастурида ҳам устувор вазифаси сифатида белгиланган. Шу жиҳатдан партиямиз қабул қилинаётган мазкур кодексни тадбиркорликни янада ривожлантириш ғоятда муҳим норма деб ҳисоблайди.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

☑️ Тадбиркорлик кодекси орқали тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Тадбиркорларга эркинлик бериш ва уларга кўмаклашиш партиямиз сайловолди дастурида ҳам устувор вазифаси сифатида белгиланган. Шу боис партиямиз мутасадди идора ва ташкилотлар билан Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишда ҳамкорликда иш олиб борди.
Тадбиркорлик кодекси лойиҳасига 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификация қилиш орқали тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни ягона ҳужжат билан тартибга солиш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилаш кўзда тутилмоқда.
Партиямиз қабул қилинаётган мазкур кодексни тадбиркорликни янада ривожлантиришда жуда муҳим хуқуқий асос бўлади деб ҳисоблайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаевнинг “Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётганишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.
2021 йилдан бошлаб ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида мутлақо янги тизим – “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилди. Тизимни рақамлаштириш, ижтимоий ёрдамларнинг манзилли етиб боришини таъминлаш мақсадида “yoshlardaftari.uz” электрон платформаси ишга туширилди. 25 та вазирлик ва идораларнинг таҳлиллари электрон платформа билан интеграция қилинганлиги эвазига ҳақиқатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар рўйхатлари шакллантирилди.
“Ёшлар дафтари” орқали ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш имконияти яратилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунгача қисқарди, кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етди.
“Келажак касблари” лойиҳаси доирасида 1 038 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тиллар бўйича ўқув курсларида бепул ўқитилди.
Шу ўринда ЎзЛиДеП дастурида ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидламоқчи эдик. Партиямиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун қатор лойиҳа ва дастурларни ҳаётга татбиқ этган. Партиямизнинг ёшлар сиёсати борасида олиб бораётган ишлари туфайли бугунга қадар юз минглаб йигит-қизларимиз тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда. Бу борада партиямиз ҳамкорликни давом эттиради.

☑️ Иқтисодий ўсиш суръатларининг ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар белгиланди
Президентимиз раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.
Йиғилишда 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайгани, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга, бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсгани эътироф этилди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари ютуқлар билан камчиликларни ҳам айтиб ўтди, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
Хусусан, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари ўзини оқлаганини ҳисобга олиб, уларга янги суръат бағишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Жумладан, ҳали 4 минг 122 та маҳаллада ихтисослашув даражаси пастлиги қайд этилди.
Жорий йил якунигача “Сайхунобод тажрибаси”, яъни иқтисодий комплекс ташкилотларининг маҳаллага тушиб, хонадонбай ишлаш тизими асосида ҳар бир маҳалладаги хонадонлар учун молиявий пакет қилиб берилиши белгиланди. Бу орқали 495 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкин бўлади.
Шунингдек “Уйчи тажрибаси”, яъни тадбиркорлар ва бизнес билан шуғулланиш истагидаги аҳоли билан манзилли ишлаш тизими асосида туман ҳокимлари тадбиркорлар билан, банклар эса мижозлари билан мунтазам учрашиб, уларга бизнесини кенгайтиришга кўмаклашиши белгиланди.
Яна бир энг муҳим масала тадбиркорлар билан манзилли ишлаш ҳисобига йил якунигача 670 минг аҳоли бандлигини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча вазифалар ижросида партиямиз фаоллик кўрсатади, жойлардаги депутатлик гуруҳларимиз жамоатчилик назорати тадбирларини олиб боришади.

☑️ Паст ҳосилли ерларда саноатлашган боғ ва токзорлар барпо қилинади
Президентимиз раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш борасида ҳам қатор вазифалар белгилаб берилди.
Давлатимиз раҳбари экспортни кўпайтириш учун янги уруғ навларини ўзимизда яратиш кераклигини таъкидлади. Унга кўра, Хитой ва Туркия тажрибаси асосида қишлоқ хўжалигида уруғчилик тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиб, экинлар ген банкини кенгайтириш чораларини ишлаб чиқиш топширилди. Ушбу ишларга 24 миллион доллар маблағ йўналтирилади.
Шунингдек, туманларда 75 минг гектар самарасиз боғлар борлиги, ҳар йили 1 минг гектардан боғни тиклаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада янги тизим жорий қилиниб, унга кўра ҳокимликлар саноатлашган боғларни яратиш учун буюртма беради, лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга 30 йилга ижарага беради.
Саноатлашган боғларни яратиш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар ажратилади. Шу сабабли 75 минг гектар самарасиз боғлар ҳамда 100 минг гектар паст ҳосилли пахта, ғалла ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Умуман олганда, ушбу тизим орқали аҳоли даромадлари ошириб борилади, фуқаролар бандлиги таъминланади.

Партиямиз нашри бўлган “XXI asr” газетасининг 2024 йил 18 июлдаги сонида Президентимизнинг аҳоли ҳаётини жойида ўрганиш, ҳудудлар ривожининг бориши билан бевосита танишиш мақсадида шу йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якунлари, партиямиз фракциясида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг муҳокамаси юзасидан партия фаолларининг таклифлари фикр-мулоҳазалари, муносабатлари билдириб ўтилган.
@a_xaitov
@a_xaitov
ЎзЛиДеП ташаббуси жойларда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалар босқичи давом этмоқда. Кўрик-танлов минглаб тадбиркор хотин-қизлар учун ўз имкониятларини яна бир карра намойиш этишга замин яратмоқда.
"XXI asr” газетасининг 2024 йил 18 июль сонидан.
@a_xaitov
"XXI asr” газетасининг 2024 йил 18 июль сонидан.
@a_xaitov
☑️ Маҳаллада вертикал ўсадиган саноат бинолари ташкил қилинади
Президентимиз раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш орқали саноат биноларини ташкил қилиш вазифаси белгиланди.
Тадбиркорлар билан маҳаллабай ишлаш бўйича “Ғиждувон тажрибаси” асосида туман ҳокимларига йил якунига қадар 1 мингта маҳаллада вертикал ўсадиган саноат биноларини ташкил қилиш топширилди.
Бундай биноларда хонадонларда ташкил қилинган, лекин кенгайиш имкони бўлмаган ишлаб чиқаришлар учун шароитлар яратилади. Ушбу саноат марказларининг иккинчи ва ундан юқори қаватларида ишлаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.
Шунингдек, туман даражасида катта лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида камида 5-7 тадан “драйвер” лойиҳа ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Улар туманлардаги саноат зоналари, бўш турган давлат объектларига жойлаштирилади. Энг яхши лойиҳаларга жорий йилда 500 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Бу орқали яна 150 минг иш ўрни яратиш мумкин.
Умуман, айтилган 4 та тажрибани қўллаган ҳолда йил якунигача 2 миллион 416 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режасини тасдиқлаш топширилди.

☑️ Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари янада мустаҳкамланади.
Президентимизнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан мамлкатимизда бўлиб турибди.
Ташриф доирасида қайта тикланувчи энергия манбалари, автомобилсозлик ва тўқимачилик соҳаларида кооперация лойиҳалари ишга туширилиши кўзда тутилган.
Стратегик аҳамиятга эга минтақавий лойиҳаларни, жумладан, "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тез фурсатда амалга ошириш масалаларига устувор эътибор қаратилди.
Транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

Биринчи ярим йилликдаги иқтисодий натижалар ва йил якунигача мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди
Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлил қилинди ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар белгилаб олинди.
Барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Соҳада таннархни камайтириш, ҳосилдорликни кўтариш, шу орқали фермерлар ва деҳқонларни манфаатдорлигини ошириш лозимлиги бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари экспортни кўпайтириш учун янги уруғ навларини ўзимизда яратиш кераклигини таъкидлади. туманларда 75 минг гектар самарасиз боғлар борлиги, ҳар йили 1 минг гектардан боғни тиклаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада янги тизим жорий қилиниб, унга кўра ҳокимликлар саноатлашган боғларни яратиш учун буюртма беради, лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга 30 йилга ижарага беради.
Саноатлашган боғларни яратиш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар ажратилади. Шу сабабли 75 минг гектар самарасиз боғлар ҳамда 100 минг гектар паст ҳосилли пахта, ғалла ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Яна бир муҳим масала Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари ўзини оқлаганини ҳисобга олиб, уларга янги суръат бағишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.