Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.43K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцион ҳолатларнинг олди олинади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15347

O'zLiDeP фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан маъмурий жазолар миқдорини камайтириш, уларни бир хил кўринишга келтириш, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳамда аҳолига енгилликлар яратиш лозимлигини инобатга олган ҳолда белгиланишини таъминлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартишлар киритиляпти.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15354

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мазкур вазифалар партия ва унинг фракцияси олдига ҳам катта масъулият юклаши айтиб ўтилди. Шунингдек, жойларда жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш, тарғибот-тушунтириш ишларида фаоллик кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya #ustuvorvazifalar

O'zLiDeP расмий канали
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 10 йилгача иккиламчи ижарага берилиши мумкин

👉 Батафсил

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида дала четлари, боғ ва токзор қатор оралари ҳамда коллектор-дренаж атрофларидаги фойдаланилмай келинаётган ер участкаларида маҳсулотлар етиштиришни кенгайтириш орқали аграр соҳада аҳоли бандлигини, озиқ-овқат хавфсизлигини ва нарх барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15408

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур вазифалари ижросини таъминлашга қаратилган партия ва фракциянинг узоқ муддатли "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳлар шакллантирилди.

#uzlidep #fraksiya #dastur

O'zLiDeP расмий канали
Кенг қамровли ишларга фидойилик билан ёндашилади

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15-16-феврал кунлари Андижон вилоятига ташрифи якунларидан келиб чиқувчи устувор вазифаларни муҳокама қилдилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15538

Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонидан келиб чиқувчи O’zLiDeP ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
105,2 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилди

👉 Батафсил

Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида кўрилган чоралар туфайли ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 фоизни ташкил этган.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасидаги муаммолар олди олинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16062

Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири — махсус иқтисодий зоналар ҳудудида фаолият юритиш истагини билдирган инвесторларга қўшимча қулайликларни яратиш, уларнинг махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик жараёнларини автоматлаштирилиши саналади.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади

Фракция йиғилишида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг мақсади суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни кескин даромад йўқотишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялашдан иборат. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросида депутатларимиз фаол бўлади

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси учун партия фракцияси олдидаги устувор масалалар муҳокама қилинди.

🗣 Давлатимиз раҳбари банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилгани яхши натижа бераётгани, айниқса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувонда тадбиркорлик муҳити тубдан ўзгариб, одамлар даромади ошаётгани, эртанги кунга ишонч пайдо бўлаётганини таъкидлади. Келгуси 2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш, бунинг учун 40 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар тайёрлангани айтиб ўтилди.

✔️ Фракция аъзолари партиямизнинг келгуси беш йилликка мўлжалланган сайловолди дастурида ҳам бу борада муҳим вазифалар белгилаб олганини эътироф этдилар. Хусусан, партиямиз юртимиздаги камбағаллик кўламини икки карра камайтириш, фуқароларни тадбиркорликка жалб қилишда маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлашни мақсад қилган. Шунингдек, соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, банк бозорига нуфузли чет эл банклари кириб келиши, нобанк молиявий хизматларини кенгайтириш учун зарур имкониятлар яратиш ташаббусини илгари сурган.

🗣️ Шу боис давлатимиз раҳбарининг аҳолини камбағалликдан чиқариш, даромадли қилиш борасидаги вазифалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда бу борада партиямиз фракцияси аъзолари, жойлардаги депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда муҳокамалар олиб боради, назорат-таҳлил тадбирларни йўлга қўяди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор ташаббуслар илгари сурилди

😎 Фракция мажлисида Президентимиз раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда тадбиркорлар билан мулоқотида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

🗣️ Давлатимиз раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтар экан, жамоатчилик кенгаши аъзолари давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк бўлиб, аниқ таклифларни ўртага қўйиб келаётгани алоҳида таъкидланди. Натижада жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар фаолияти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 та қонун, 101 та фармон ва қарорлар қабул қилинди.

😎 Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор қонунларда ташаббускорлик кўрсатганлигини алоҳида эътироф этдилар.

🗣 Тадбиркорликни янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, қатор имтиёзлар бериш, қонунчиликни янада такомиллаштириш масаласи ЎзЛиДеПнинг келгуси беш йилликдаги устувор вазифаларидан бири экан, давлатимиз раҳбарининг бу борада белгилаб берган вазифалари ва ташаббуслари ижросида партия фракцияси аъзолари фаол бўлишлиги, жамоатчилик назорати тадбирларни олиб боришлиги борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Қамоққа олинганларни қийноққа солиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM