Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Аграр соҳада бозор ислоҳотлари самарали бўлмоқда

Кейинги йилларда юртимизда, бошқа соҳаларни айтмаймиз, биргина аграр тизимда шахсан Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган тарихий ислоҳотлар жуда катта самара берганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Асосийси, деҳқон шахси ва унинг заҳматли меҳнатига муносабат тамомила ўзгарди. Уларнинг елкасига офтоб тегди. Қадр­қиммати юксалди, ҳаёти бутунлай ўзгарди, турмуш фаровонлиги ошди. Шу боис барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – ғаллачиликдаги туб ислоҳотлар ҳам ўз мевасини бермоқда. Ғалла етиштирувчилар манфаати таъминланиб, юқори даромадга эришилмоқда.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 4 июль сонидан.

@a_xaitov
Ҳосилдан бўшаган майдонлар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда энг муҳим захира вазифасини ўтайди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлимлари ва O‘zLiDePдан сайланган депутатлар томонидан 2024 йилда ғалладан ва эртаки экинлардан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар жойлаштирилиши ҳамда аҳолига ажратилиши назоратга олинган. Барча вилоятларда томорқа хизмати корхоналари орқали уруғлик ва техника таъминотидан кўмак берилмоқда.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 4 июль сонидан.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон ва Хитой етакчилари стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Остона шаҳрига амалий ташриф доирасида 3 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Етакчилар кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида улкан ютуқларга эришилганини таъкидладилар.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ҳукуматлар, парламентлар, ташқи сиёсат ва тармоқ идоралари даражасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Яқин кунларда Хитой парламентининг юқори даражадаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

Шунингдек, Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 14 миллиард долларга етди. Яқин истиқболда бу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш имкониятлари қайд этилди.

Инвестиция лойиҳаларининг жорий портфели 50 миллиард доллардан ошган. Шу йил бошидан буён мамлакатимизда 3 миллиард доллардан зиёд Хитой сармояси ўзлаштирилиб, 500 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилди. Инфратузилма, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва "яшил" энергетика соҳаларида стратегик ҳамкорлик дастурларини қабул қилишни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Яқинда Жиззах вилоятида Ўзбекистон-Хитой технопарки ишга туширилгани ва минтақамизда биринчи бўлиб "BYD" электромобиллари ишлаб чиқарила бошлангани мамнуният билан қайд этилди.

Мулоқот давомида "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва минтақани ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлган Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги таъкидланди.

@a_xaitov
Президентимиз ШҲТ доирасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш тарафдори эканини таъкидлади

Президентимиз 4 июль куни Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан очиқ фикр алмашилди, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ШҲТ олдида турган энг долзарб вазифалар юзасидан таклифларини билдирди.

Ўзбекистон томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббусини амалга ошириш долзарблиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари мулоқотни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ШҲТнинг Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини қабул қилишга чақирди.

Иқтисодий йўналишда стратегик юксалишга эришиш учун ташкилот доирасида савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимни, амалдаги рақамли савдо платформаларини интеграция қилган ҳолда электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш доирасида ўзаро инвестицияларни, энг аввало, инфратузилма, саноатнинг юқори технологик тармоқлари ва хизматлар соҳасига жалб қилишни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

ШҲТ мамлакатларининг иқтисодий салоҳиятини самарали ривожлантиришга хизмат қиладиган "Шарқ-Ғарб" ва "Шимол-Жануб" йўналишларида инклюзив транспорт тизимини шакллантириш зарурлигига эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, логистика тартиб-таомилларини рақамлаштириш, жумладан, ШҲТ мамлакатлари чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш режасини ишлаб чиқишни таклиф этди.

Ташкилот маконида замонавий ва ишончли энергетика инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида қайта тикланадиган энергетикага инвестициялар ва технологияларни жалб қилишни рағбатлантириш бўйича комплекс ҳамкорлик режасини тайёрлаш ташаббуси билдирилди.

Аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш ва ҳудудларни, биринчи навбатда, қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни амалга ошириш 2030 йилгача мўлжалланган энг муҳим мақсадларга эришиш йўлида умумий ҳисса бўлиши таъкидланди.

“ШҲТ озиқ-овқат хавфсизлиги атласи” қўшма электрон платформасини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

Минтақавий хавфсизлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

@a_xaitov
ШҲТ кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтирмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16033

Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Тадбир кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш, барқарор тинчлик ва тараққиёт сари интилиш масалаларига бағишланди. Саммитда 15 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.
_______

ШОС расширяет многоплановое сотрудничество

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/16033

В эти дни в Астане прошел очередной саммит Шанхайской организации сотрудничества (ШОС), который посвящен укреплению многостороннего диалога, стремлению к устойчивому миру и развитию. На саммит приехали главы государств и правительств свыше 15 стран.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз тарихда биринчи марта қатнашади. Жамоани қўллаб-қувватлашга қаратилган «Мен Ўзбекистонликман — қонимда ғалаба» шиори остида спортчилар учун махсус видео суратга олинди.

Ушбу видео ёшларимизни ватанпарварлик, она юртга муҳаббат уйғотишга, фаол ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ундайди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини бўлажак йирик мусобақада каттадан катта ютуқларни қўлга киритишни, улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

@a_xaitov
Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватларини 40 фоизга етказади

Президентимиз 5-6 июль кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги норасмий саммитида қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди.

Хусусан, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватларининг энергетика балансидаги улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганини маълум қилди.

Ҳорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Яшил энергетика сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилиш таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуслари ва таклифларини партиямиз тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва амалга оширилиши тарафдори.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон — Хитой ўртасида парламентлараро ҳамкорлик янада ривожланмоқда

2024 йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоиловнинг Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишларида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бораяпти. Мамлакатларимиз минтақавий ва халқаро масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Айниқса, икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг қатъий сиёсий иродалари, олий даражадаги учрашувлари туфайли Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўламли аҳамият касб этиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилди, турли соҳалардаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди.

Шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб боряпти, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўилмоқда. Буни биргина партиямиз мисолида ҳам ўз аксини топаётганлигини алоҳида эътироф этиш мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан Хитой Коммунистик партияси ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзаро тажриба алмашиш, партиялар ўртасида барча йўналишдаги ҳамкорлик янада ривожланиб боряпти.

@a_xaitov
Маҳаллий Кенгашларнинг роли янада оширилмоқда

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳокимларнинг айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятини бошқариш ваколати бекор қилинмоқда. Ҳокимларга маҳаллий Кенгашлар сессиясига масала киритиш, зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисида маҳаллий Кенгашга таклиф киритиш, маҳаллий Кенгашнинг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёки судга мурожаат қилиш каби бир қатор янги ваколатлар берилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши, уни муддатидан олдин лавозимдан озод қилинишига оид қоидалар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказилиши, унда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслиги мустаҳкамланмоқда.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манба мақомини бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси бўйича ўз таклифлари ва фикрларини билдириб ўтишди, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

@a_xaitov
Партиямиз нашри бўлган “XXI asr” газетасининг 2024 йил 4 июлдаги сонида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг мамлакатимизга ташрифи, аграр соҳадаги ислоҳотларда бозор ислоҳотларнинг жорий қилиниши, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшлар билан мулоқот қилгани ва қатор ташаббуслар илгари сурилгани юзасидан партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари, муносабатлари билдириб ўтилган.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий Кенгашларга ҳоким эмас, депутат раислик қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича муҳокама қилдик. Қонун ташаббускорлари бўлган бир гуруҳ депутатларимиз бўлгани ҳам эътиборга молик.

Янги таҳрирдаги Конституцимизда халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи янги норма ўз аксини топган.

Муҳокама қилинаётган қонунимизда мана шу норма ўз аксини топаётганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга деб биламиз.

Қонун лойиҳаси билан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги, кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлиги янада оширишга, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.

@a_xaitov
Фарғонада Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактаби ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси “Фарғона шаҳрида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Мактабга умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синф битирувчилари белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинади ва ўқув жараёни бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилади.

Мактабда:

юридик шахс бўлмаган “Фермерлар мактаби” ташкил этилади ҳамда буюртмачилар маблағлари ҳисобидан фермерлар малака ошириш курслари йўлга қўйилади;

таълим жараёнини бошқариш, шу жумладан, дарс жадвали, ўқувчилар баҳоларини қайд қилиш, педагог кадрлар ўқув юкламаларини белгилаш ва гуруҳ журналларини юритиш тўлиқ рақамлаштирилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда мунтазам равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9-синф битирувчиларини қишлоқ хўжалиги соҳасидаги касбларга йўналтириш чоралари кўрилади.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Мактабда:

тасдиқланган намунавий ўқув режаси доирасида “Германия тажрибаси” асосида ўқувчиларни қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш жорий этилади;

таълим жараёнини сифатли ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш учун Мактаб Фарғона давлат университети бириктирилади, университет ҳар ўқув йили якуни бўйича кадрлар тайёрлаш устидан тизимли назорат ўрнатади.

Таъкидлаш керак, Л.Муротова ЎзЛиДеП фаоли сифатида ҳам партиямизнинг нуфузини оширишга хизмат қилган. Партиямиз Лола Муротованинг хотирасини абадийлаштириш йўналишидаги мазкур ташаббусини қўллаб-қувватлайди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳамкорлиги - кооперациясининг хуқуқий асослари мустаҳкамланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш давлат ва кооперативлар ўртасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари белгиланмоқда.

Шунингдек, белгиланаётгаан нормалар кичик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш, молиялаштириш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирларни қўллаш масалаларини кўзда тутади.

Лойиҳада қишлоқ хўжалиги кооперативи жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашиб, эгалик қиладиган ва демократик йўл билан бошқариладиган, аъзоларининг моддий ва бошқа эхтиёжларини қондириш учун пай усулига асосланган қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи мустақил ва тижорат ташкилот эканлиги белгиланмоқда.

Куни кеча бўлиб ўтган партиямиз фракцияси йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Ялпи мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.   

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Ферганскую область.

В ходе поездки предусматривается ознакомление с ходом развития промышленности и инфраструктуры региона, проводимой созидательной работой в махаллях, а также запуск новых крупных проектов.

Запланировано также проведение совещания по приоритетным задачам социально-экономического развития области.

Facebook|Instagram|X
☑️ Бўш ер участкаларидан самарали фойдаланилади

Давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудлари ташкил этилади. Ушбу мақсадда мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати тасдиқланган.

Шунингдек, аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этилади, бунинг учун мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати шакллантирилган.

Қарорда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар рўйхати ҳам назарда тутилган.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил қилиш - мастер-режаларнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

2024 йил 1 августдан жорий йил якунигача белгиланган мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади.

Мазкур қарор мамлакатимизда иқтисодий фаолликни, тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва яшаш инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

@a_xaitov
☑️ Қўқондаги йирик кимё корхонаси фаолияти билан танишилди

Президентмиз Фарғона вилоятига ташрифи давомида “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур корхонага 70 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилиб, ишлаб чиқариш технологиялари модернизация қилинди. Испания, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Россия давлатларининг етакчи компанияларидан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Қўшимча 150 та иш ўрни яратилди.

Ҳозирда мазкур корхона йилига 30 миллион доллар маҳсулотни экспорт қилиш қувватига эга. Бугунги кунда МДҲ, Европа, Африка ва Осиёнинг 16 давлатига минерал ўғитлар экспорт қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари завод бўйлаб юриб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Корхона йирик кимё кластерига айланиб, нафақат иқтисодий, балки ижтимоий намуна бўлиши кераклиги таъкидланди. Завод ходимлари учун замонавий уй-жойлар қуриш, келажакда мактаб ва шифохона лойиҳаларини ҳам назарда тутиш бўйича фикр алмашилди.

Корхона изчил ривожланмоқда ва кейинги босқичлар бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Иккинчи босқич доирасида 50 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди. Швейцария, Германия, Ҳиндистон, Хитой ва Италиядан замонавий технологик ускуналар келтириб ўрнатилди. Ушбу босқичда йилига 24 миллион долларлик калий сульфат, сульфат кислотаси ва аммоний-хлорид ўғитлари ишлаб чиқарилади. 120 та янги иш ўрни яратилади.

Учинчи босқич ишлари 2025-2028 йилларда амалга оширилади. Унда моно ва дикальций фосфат, калий-нитрат, азот-фосфор-калийли комплекс минерал ўғит, кальций хлорид, моно аммоний фосфат, моно калий фосфат ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати – 100 миллион доллар. 235 та иш ўрни яратилади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Фарғонада Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби очилди

Президентимиз Фарғонага ташрифи чоғида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактаби очилди.

Лола Муротова Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳибаси бўлган. Бутун умрини шу соҳага бағишлаб, катта муваффақият ва ҳурмат қозонган.

Бу бой тажрибани ёшларга етказиш, қишлоқ хўжалигида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида ушбу таълим даргоҳи ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Касб-ҳунар мактаби 480 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрланади. Ўттиздан ортиқ аудиториялар, еттита лаборатория, компьютер хоналари, фаоллар зали ва музей барпо этилган. Шунингдек, 150 ўринли турар жой, спорт зали, мини-футбол майдончаси, устахона, иссиқхона ва машғулотлар учун автодром ўқувчилар ихтиёрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари Лола Муротованинг кўп йиллик меҳнати, инсоний фазилатларини ёдга олар экан, ўзбек аёлининг нималарга қодирлигини кўрсатгани, шу билан бирга, жуда камтар ва соддадил инсон экани, фидокорлиги, меҳнатсеварлиги билан юртимиз ривожи ва ободлигига катта ҳисса қўшгани, ушбу жиҳатлар ёшларга ўрнак бўлиши, улар касбни яхши ўрганиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, мазкур мактабда “Германия тажрибаси” асосида ўқувчиларни қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш жорий этилади. Шунингдек, муассасада “Фермерлар мактаби”ни ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.

@a_xaitov
☑️ Фарғонада йирик саноат ва энергетика лойиҳалари ишга туширилди

Президентимиз Фарғона вилоятида йирик саноат ва энергетика объектлари фаолиятига ва қурилишига старт берди. Улар – Бешариқ туманида қуёш электр станцияси, Ўзбекистон туманида электр энергиясини сақлаш тизими, Фарғона туманида кичик гидроэлектр станциялари.

Хусусан, Фарғонанинг Бешариқ туманида Германиянинг “Hyper Partners” компанияси билан 500 мегаваттли қуёш электр станцияси қурилиши бошланмоқда. 350 миллион долларлик мазкур лойиҳанинг дастлабки 200 мегаватти шу йилнинг ўзида тармоққа уланиб, келгуси йилда тўлиқ ишга туширилади. Унда йилига 1 миллиард 600 миллион киловатт соат ёки 675 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг “яшил” энергия ишлаб чиқарилади. Натижада 466 миллион метр куб табиий газ тежалади.

Ўзбекистон туманида 144 миллион доллар хорижий инвестиция ҳисобига 150 мегаваттли илк электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилади. Хитойнинг “Gezhouba Group” компанияси билан ҳамкорликдаги ушбу мажмуа шу йил якунига қадар ишга туширилади. У электр энергиясига талаб ортган вақтда автоматик ишга тушиб, энергетика тизими барқарорлигини таъминлайди.

Ушбу замонавий станциялар энергетика хавфсизлигини таъминлашга, иқтисодий самарадорликни оширишга, экологик барқарорликни яхшилашга хизмат қилади.

Бундан ташқари Фарғона туманининг чека ҳудудларида 2 та кичик ГЭС барпо этилди. Биринчиси, Шоҳимардон қишлоғида қурилган 2,2 мегаваттли, иккинчиси, Юқори Водил қишлоғидаги 430 киловаттли станциялардир. Улар яқин маҳаллалардаги аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди.

Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, битган корхоналар фаолиятини ва янги лойиҳалар қурилишини бошлаб берди.

@a_xaitov
ҲАР БИР ДАҚИҚАСИ ҒАНИМАТ ФАСЛ унда куртак ёзсанг, гуркирайсан бил

Президентимиз раислигида ёшлар сиёсатига бағишлаб ўтказилган бу йилги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар, ташаббуслар, таклифлар юзасидан партия "Ёшлар қаноти" вакилларининг фикр-мулоҳазалари билдириб ўтилган.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 11 июль сонидан.

@a_xaitov
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАҲАЛЛАЛАРГАЧА КИРИБ БОРАДИ

Партиянинг хотин-қизлар ва ёллар йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалари ва уларнинг самарадорлиги юзасидан мақолалар чоп этилган.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 11 июль сонидан.

@a_xaitov