Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.84K photos
2.04K videos
22 files
5.5K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Меҳрибон она, ибратли оила бекаси, фаол тадбиркор

Мамлакат иқтисодий ҳаётида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларини ўргатиш давр талабига айланган. O‘zLiDeP ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳага жалб этиш орқали моддий фаровонлигини ошириш борасида қатор амалий тадбирларни ташкил этиб келмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири ўн йилдан бери республика миқёсида ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловидир.

👉 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 24 июль сонидан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда кенг кўламли чоралар кўриляпти

Бугун бутун дунёда иқлим ўзгариши, ерлар деградацияси ва сув тақчиллиги каби вазият кузатилмоқда . Бу озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда ҳам бир қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда. Шунга қарамасдан юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига алоҳида эътибор берилиб, қулай агро бизнес муҳитини яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Аграр жиҳатдан имкониятлари ниҳоятда кенг бўлган Сурхондарёда ҳам бу ўзгаришлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, Жарқўрғон туманида 20 миллион долларлик лойиҳа асосида 2 минг гектар ер майдони ўзлаштирилиб интенсив боғ яратилди. Жорий йилнинг январ-март ойларида воҳада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 4 триллион 61 миллиард сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 3,5 фоизга ўсди.

Агар ҳудудлар кесимида буни таҳлил қиладиган бўлсак, энг юқори кўрсаткич Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шеробод туманлари ҳиссасига тўғри келади. Яна бир рақам шу йил январ-апрел ойларида вилоятдан 44 минг тона мева сабзавот хорижга экспорт қилинган ва унинг қиймати 41,3 миллион долларга етди. Экспорт бозорида Россия, Покистон ва Афғонистон давлатлари асосий ўрин эгаллади.

Вилоятда суғориш қийин бўлган тоғ-олди, лалми ҳамда паст рентабилли ерларда ҳосилдор ёнғоқ, бодом кўчатларини экиб янги интенсив боғлар яратилмоқда. Бу эса озиқ-овқат хавфсизлиги, нархлар барқарорлигини таъминлашга, аҳоли даромадларини ошишига туртки бўлади.

@a_xaitov
Приоритетная задача ведущей политической силы

Фракция УзЛиДеП представляет интересы предпринимателей и оказывает им всестороннюю поддержку

Деятельность фракции Движения предпринимателей и деловых людей — Либерально-демократической партии Узбекистана в Законодательной палате в первом полугодии была насыщенной и продуктивной.

👉 №150 (8994) газеты «Народное слово», от 24 июля 2025 года

@a_xaitov
Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга кўмаклашиш - фаолиятимиз бош мезони

Жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллигида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолияти қизғин ва самарали кечди дейиш мумкин.

👉«Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 23 июль кунги 149 (9044)-сони.
Ташаббуслар илгари сурилди, ечимлар таклиф қилинди

ЎзЛиДеП фаолиятини кузатувчилар яхши билади. Партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, фаоллар ва маҳаллий кенгаш депутатлари мамлакат бўйлаб халқ, тадбиркор ва бошқа қатлам вакиллари ҳузурида мунтазам учрашувлар ўтказиши ажойиб анъанага айланиб қолди. Энг муҳими, ана шундай мулоқотларда халқ вакилларини тўғридан-тўғри эшитиш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга ечим таклиф қилиш имкони пайдо бўлмоқда.

👉 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 24 июль сонидан.
☑️ Бюджет барқарорлиги – иқтисодий тараққиётимиз кафолатидир

Давлатимиз раҳбари 23 июль куни Ҳисоб палатасининг фаолияти ҳамда ижро тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ҳисоб палатасининг иш услуби ўзгаргани ва унинг ваколатлари кенгайгани эътироф этилди. Эскича текширувлардан воз кечилиб, молиявий, мувофиқлик, самарадорлик ва стратегик аудит тизими жорий қилингани қайд этилди.

Эндиликда бу палата фақат назорат қилувчи эмас, балки бюджет интизомига кўмаклашувчи ҳамкор идорадир. Шу боис асосий эътибор молиявий интизом бузилишининг олдини олиш, бунинг омилларини таҳлил қилишга қаратилмоқда. Масалан, бу йил 6 ойда ўтказилган аудит тадбирлари натижасида 5 триллион 600 миллиард сўм самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилган, бюджетга 5 триллион сўм қўшимча тушум имконияти аниқланган.

Тақдимотда тизимга сунъий интеллектни жорий қилиб, камчиликларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Ҳисоб палатасининг бутунлай янгича идорага айлангани мамлакатимиз бюджети барқарорлигини таъминлайди. Бюджет барқарорлиги эса иқтисодий тараққиётимиз кафолатидир.

@a_xaitov
😎 Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга кўмаклашиш — фаолиятимиз бош мезони

🔍 Батафсил

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Малакали мутахассис тайёрлаш муҳим вазифа.

Аҳоли бандлигини таъминлаш инсон қадри учун тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан биридир.

Жорий йилда 3 миллиондан ортиқ фуқаролар даромадли меҳнатга жалб қилингани ҳам бунинг далолати.

Даромадли  меҳнатда бандлик ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш аҳолини камбағалликдан чиқаришда муҳим ва асосий омил, манба бўлмоқда.

Мамлакатимизда камбағаллик даражасининг охирги етти йилда, дастлабки ҳисобга кўра, уч ярим баробарга қисқари6, 6,8 фоизгача пасайгани самарали давлат сиёсатининг натижаси сифатида баҳолаш мумкин.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафтада давлат касбий таълим тизимидаги янги ёндашувларга бағишланган тақдимот билан танишди. Таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги узвий боғлиқликни кучайтириш, хусусий сектор иштирокини ошириш ҳамда касбга ўқитишни бозор эҳтиёжларига мувофиқлаштириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан меҳнат органларини жазолувчи эмас, балки иш берувчиларга хизмат қилувчи ҳамкор тузилмага айлантириш таклифи билдирилди. Электрон платформа орқали ишга жойлашиш жараёнини соддалаштириш ҳам назарда тутилган.

Мутахассис, айниқса малакали касб-ҳунар эгалари етишмовчилиги кузатилаётган соҳаларда касбий таълим устувор йўналишларига айлантирилиши юзасидан чоралар кўриш топшириғи берилди.

Уч босқичли таълим, “касб ваучери”, бепул видеодарслар каби янги ёндашувлар тайёргарликни замонавий талаблар асосида йўлга қўйишга хизмат қилиши ҳам таъкидланди.

Муҳокама қилинган масалалар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди дастурида устувор мақсадлар сифатида белгиланган бўлиб, партиямиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, касбий таълимни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали фаровон жамият барпо этишни кўзда тутади.

@a_xaitov
☑️ Президентимиз ташаббуслари мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг ўтган ҳафтада Жиззах вилоятига амалга оширган ташрифи ҳақида сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбари Зомин технопарки махсус саноат зонасини бориб кўрди. 400 гектарда барпо этилаётган технопаркда хитойлик инвесторлар билан биргаликда 1 миллиард 200 миллион долларлик 31 та лойиҳа амалга оширилади. Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводи ҳам кўздан кечирилди. “Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион доллар. 100 турдаги маҳсулотлар натижасида маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга  етади.

Давлатимиз раҳбари ташрифи давомида вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Хусусан, “ягона дарча” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги хизматларини битта жойга жамлаган  “Агромарказ” ташкил этилди. Ҳосилдорликни оширишга қаратилган янгича ёндашувлар вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига ижобий таъсир этиб, аҳолининг кўпроқ даромад топишига имкон яратмоқда.

Фракция аъзолари ташриф давомида Президентимиз томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилишини қайд этган ҳолда, бу борада партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олдилар.

@a_xaitov
☑️ Озиқ-овқат маҳсулотларига унинг етиштирилган жойи, ишлаб чиқарувчиси, яроқлилик муддати ва таркибини ёзиб қўйишга оид янги нормалар киритилмоқда

Аҳоли истеъмол қилаётган барча озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби, ишлаб чиқариш ва сақлаш шароитлари давлат стандарти ва назорати остида бўлади. Шунингдек, истеъмолчиларни микроблар, пестицидлар, оғир металлар, ГМО ва бошқа хавфли моддалардан ҳоли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари аҳолига истеъмол қилаётган маҳсулоти ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот олиш ҳуқуқи назарда тутилган. Маҳсулотнинг етиштирилган жойи, ишлаб чиқарувчиси, яроқлилик муддати, таркиби аниқ ва ошкора ёзиб қўйилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида иккинчи ўқишда кўриб чиқилган “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан шундай талаблар киритилмоқда.

Муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси билан озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, принциплари, давлат органларининг ушбу соҳасидаги ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги санитария чоралари, қоида ва нормаларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби халқаро қоида ва нормалар билан уйғунлаштирилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, ўраш ва тамғалаш, кузатилишини таъминлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишга қўйиладиган умумий талаблар, ушбу соҳада фаолият юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси озиқ-овқат бизнеси операторлари, яъни озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, утилизация қилиш ва йўқ қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиш билан бир қаторда, уларнинг мажбуриятларини ва ўз навбатида масъулиятини ҳам белгиламоқда.

@a_xaitov
☑️ Халқлар дўстлиги – тинчлик ва тараққиёт кафолати

30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан давлатимиз раҳбари халқимизга байрам табриги йўллади.

Табрикда мамлакатимизда яшаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакилларининг ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик асосида ягона оила сифатида яшаб келаётгани эътироф этилди. Президентимиз ушбу ноёб этник хилма-хилликни умумий бойлигимиз, тинчлик ва барқарорликни таъминловчи муҳим омил сифатида алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, табрикда сўнгги йилларда миллий сиёсат тизими тубдан такомиллаштирилгани, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ва институционал асослар яратилгани қайд этилди. Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ва хориждаги ватандошлар жамоалари билан олиб борилаётган ҳамкорлик натижалари юксак баҳоланди.

Давлатимиз раҳбари “Ягона Ўзбекистон” ғояси атрофида барча фуқароларни бирлаштириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятда инклюзивликни чуқурлаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида эътироф этди.

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўлланган ушбу табрик – мамлакатимиздаги тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

@a_xaitov
☑️ Тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик байрами муборак бўлсин!

30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан мамлакатимизда яшаётган турли хил миллат ва элат вакилларини самимий табриклаймиз.

Сўнгги йилларда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ва институционал асослар яратилди. Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ва хориждаги ватандошлар жамоалари билан олиб борилаётган ҳамкорлик мамлакатимизнинг давлат сифатидаги мавқеини янада оширди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча йўллаган табригида ҳам “Ягона Ўзбекистон” ғояси барча фуқароларни бирлаштириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутаётгани эътироф этилди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аҳил-иноқ, бир оила бўлиб яшаётган турли миллат ва элат вакилларини байрам билан самимий қутлайди. Мамлакатимиздаги тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳити абадий бўлсин!

@a_xaitov
☑️ Озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик учун муҳим бўлган иссиқхонада маҳсулотни кўпайтириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги видеоселектор мажлисида мева ва сабзавотчиликни ривожлантириш, экспортини кўпайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Мен ҳам қатнашдим.

Давлатимиз раҳбари соҳада ечимини кутаётган қатор масалаларни ҳал этиш борасида масъулларга аниқ топшириқлар бердилар.

Хусусан, иссиқхоналар ҳақида гапириб, бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади, деб таъкидладилар.

Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши ҳақида айтдилар. Бу ҳозирги кунда иссиқхона хўжаликларини молиявий қийин вазиятга туширган муаммонинг тўғри ечими бўлди.

Яна бир янгилик: 2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Бу ўз навбатида, расмий ишчиларни кўпроқ ёллаш учун шароитни кенгайтиради, рақобат шароитида маҳсулот таннархига ҳам ижобий таъсир қилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳавонинг ифлосланишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилиши, хусусан табиий газдан фойдаланиш асосида турли ифлослантирувчи омилларга барҳам беришга қаратилган тадбирлар кўрилади.

Иссиқхоналарни иситиш тизими бўйича янгича ва қулай шартлар асосида тадбир кўриш вазифаси тегишли Ҳукумат идораларига топширилди.

Экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш вазифаси берилди.

Партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерлар учун муҳим бўлган мазкур масалаларда, жумладан қонунларни такомиллаштириш ва ижросини таъминлаш борасида депутатларимиз Ҳукумат идоралари билан фаол ҳамкорликда иш олиб боради.

@a_xaitov
☑️ Тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш уларнинг муаммоларини янада чуқурроқ ҳис этишга замин яратади

Йиғилишда Президентимиз энди депутат ва сенаторлар, маҳаллий Кенгаш вакиллари қишлоқ хўжалигида даромадни ошириш, экспортни рағбатлантириш, тадбиркорларни стандартлар жорий қилиш ва сертификат олишга ўргатиш бўйича фаол бўлишга чақирди.

Шу билан бир қаторда дала четига экин экиш, кооперациялар бўйича қонунлар ва Сув кодексининг қабул қилингани сув танқислиги шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Ҳукуматга штаб ташкил қилиб, экспортчи, иссиқхоначи ва бошқа мева-сабзавот етиштирувчилар билан доимий мулоқот платформасини ишга тушириш, тадбиркорларнинг давлат идоралари билан боғлиқ барча муаммоларини аниқлаб, жойида ҳал қилиб бориш вазифаси қўйилди.

Депутатларнинг тадбиркорлар билан ёнма-ён туриб, улар билан ҳамкорликда ишлаши соҳани ривожлантиришга қаратилган қонунчилик базасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу бизга тадбиркорларнинг муаммоларини янада чуқурроқ ҳис этиш имконини беради.

@a_xaitov
Озиқ-овқат хавфсизлиги иқтисодий хавфсизлик масаласидир

Куни кеча Президентимизнинг Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда мевa-сабзавот ва озиқ-овқат экспортни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

👉 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 31 июль сонидан.

@a_xaitov
☑️ Дуккакли экинларни экиш ва йиғиш техникалари фермерларимиз учун катта иқтисодий имконият яратади

Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда экспортда энг катта захиралардан бири – дуккакли маҳсулотлар экани қайд этилди. Ҳар йили 450 миллион долларлик ловия, мош, тариқ ва нўхат экспорт қилинмоқда.

Бу экинлар пахта билан бир вақтда етилгани, ишчи кучи етишмагани учун ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда. Бутун дунёда фермерлар дуккакли экинларни махсус комбайн билан йиғиштиради. Шу боис Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан дуккакли экин экиш-йиғиш техникаларига 15 фоизгача субсидия берилиши, кредит ставкасининг 10 фоиздан ошган қисми қоплаб берилиши эълон қилинди.

Мутасаддиларга бир ойда ушбу тизимни йўлга қўйиш, йил охиригача 200 та бундай техникани олиб келиш топширилди.

Ўзимизда дуккакли маҳсулот етишмагани учун тадбиркорлар импорт қилиб, қайта ишлаб, реэкспорт қилаяпти. Лекин экспортчилар республика ичида ташишга ортиқча харажат қилмоқда. Чунки амалдаги тартибга кўра, маҳсулот қайси чегара постидан кирса, экспорт ҳам ўша ердан бўлиши керак.

Шу муносабат билан Божхона қўмитасига божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизимини йўлга қўйиш топширилди.

Дуккакли экинларни экиш ва йиғиш техникалари учун жорий этилаётган субсидия ва кредит ставкасининг 10 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш амалиёти фермерларимиз учун катта иқтисодий имконият эканини таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар мана шу имтиёзлар билан миллионлаб пулларини тежаб қолишлари мумкин. Бундан ташқари, замонавий экиш-йиғиш техникалари фермерларнинг 1 килограм ҳосилини ҳам ерда қолдирмайди.

@a_xaitov