Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури: тараққиёт йўлидаги комплекс чора-тадбирлар
#27feb #uzbekiston24

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи O’zLiDeP ва унинг фракцияси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўз олганлар Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг барчаси халқимизнинг ҳаёт даражаси янада яхшилаш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошишига хизмат қилишини қайд этдилар.

Дастурда белгиланган долзарб вазифаларни оғишмай амалга ошириш, унинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб қилиш ҳамда ҳужжатда назарда тутилган мақсадларнинг самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозимлигини таъкидладилар.

#uzlidep #davlatdasturi

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент вилоятида аҳоли хонадонларида сердаромад экин экишни ташкил қилиш борасида амалий семинар
#11mar #uzbekiston24

Чиноз туманида яшовчи Нуриддин Халикуловнинг томорқасида ташкил этилган 25 сотихдаги иссиқхонада Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Республика кўргазмали семинари ўтказди.

Республика семинарида Давлат раҳбари томонидан имзоланган "Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-115 сонли қарорида белгиланган вазифалар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, қарор ижросига киришилди.

Унга кўра, ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув таъминотини инобатга олган ҳолда туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади. Унда Чиноз тумани сердаромад сабзавот кўчатлари етиштиришга ихтисослашиши белгиланган.

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб оладиган корхоналарга грантлар ажратилади.

Давлатимиз раҳбари Сайхунобод туманига ташрифлари доирасида ҳам хонадонларда бўлдилар, ҳам фаоллар билан учрашув ўтказдилар.

Сайхунобод тумани мисолида таҳлил қилинганда бу ерда энг катта заҳира ер ресурслари бўлиб, 17 мингдан ортиқ хонадон мавжуд. Уларнинг аксарияти 14-15-20-25 сотихли хонадон бўлсада лекин томорқадан даромад топиш нисбатан паст. 15 сотих томорқадан 20 млн сўм даромад билан 1 йилда чекланиб қолишяпти. Энди шуни 100 млн сўмдан ортиқ даромадга олиб чиқадиган тизим қилиняпти.

Бунда биринчи навбатда сотиб оладиган тизимига жуда катта эътибор қаратиляпти, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб оладиган корхоналарга энди грандлар ҳам ажратилади.

Умуман олганда, Сайхунобод тумани тажрибаси республика бўйлаб оммалшатирилади. Мақсад аҳолининг даромадларини ошириш, фаровонлигини таъминлашдан иборат.

Таҳлилнома | Президент: Бу йил иқтисодиётимизда ҳаётий уйғониш ва юксалиш йили бўлади
#17mar #uzbekiston24

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқадан самарали фойдаланиш
#18mar #uzbekiston24

Хоразм вилоятида маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳоли даромадини ошириш ва ишсизликдан ҳоли қилиш бўйича амалий ҳаракататлар бошланди.

Бу борада Сирдаё вилоятидаги Сайхунобод тажрибаси асосида 54 тижорат банклари ҳамда иқтисодий комплексга кирувчи ташкилотлар вилоятдаги 531 та маҳаллага бириктирилди.

Янги бозор туманидаги Паҳлавон Маҳмуд маҳалласида амалий семинар бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, мазкур маҳаллада 633 та хонадон бўлиб, аҳоли сони 3016 нафарни ташкил этади. Маҳалла аҳолисига томорқадан унумли фойдаланиш, хонадонда ишлаб чиқариш, кўчада хизматларни кўпайтириб, даромад топишга кўмаклашишга киришилди.

Ўрганиш натижасига кўра шу маҳалланинг 609 та хонадонларида истиқомат қилувчи 2717 нафар аҳолидан 1475 нафари меҳнатга лаёқатли эканлиги аниқланган. Ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ҳамда молиявий кўмакка муҳтож 1194 нафар фуқаролар рўйҳатга олиниб уларга кредит, субсидия олишга, ишга жойлашишга ҳамда тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашиш чоралари кўрилди.

Мазкур амалий семинарда уйда қўшимча даромад олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди. Аҳолига аниқ тушунчалар бериш мақсадида кўргазмалар ташкил этилди. Унда асаларичилик, парандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик каби бир нечта йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. Ишни ташкил этиш истагидагиларга шу куннинг ўзида маҳсулот етказиб бердилар.

@a_xaitov

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқачилик маданияти ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш
#27mar #uzbekiston24

Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, томорқа имкиниятларидан унумли фойдаланиш бўйича янги самарали тизим йўлга қўйилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Сайхунобод тажрибаси республикамиз бўйлаб кенг оммалашмоқда.

Даромадли экин турларини кўпайтириш, бир йилда 2-3 мартагача ҳосил олиш, бир сотих томорқадан камида 1-2 млн сўм даромад кўриш борасида мақсадли ишлар ташкил қилинмоқда. Ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон қамраб олинган ҳолда кўчат экиш ишлари амалга ошириляпти.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида 661 минг хонадонга тегишли 116 минг гектар томорқалар ҳамда 36 минг деҳқон хўжаликларини 20 минг гектарлик майдонларида Сайхунобод тажрибасини йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотларнинг бозорини топиш, аҳолини даромадли қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги ишлар Миришкор, Касби, Қамаши туманларида ҳам йўлга қўйилди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишчи гуруҳ ўрганишлари кўриб чиқилди
#24mar #uzbekiston24

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан тиббиёт тизимидаги хусусий сектор вакилларининг муаммоларини аниқлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилган эди. Қисқа вақт ичида мазкур ишчи гуруҳлар томонидан қатор ўрганишлар ўтказилди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ушбу ўрганиш натижалари якунлари муҳокамасига бағишланди.

Таъкидланганидек, ҳудудда соғлиқни сақлаш соҳасида 500 дан ортиқ хусусий клиника, шифохона ва дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ишчи гуруҳлар бу субъектлардан 342 тасининг фаолиятини кўриб чиқди. Ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари умумлаштирилган ҳолда йигирмага яқин таклиф ишлаб чиқилди.

Дастлабки таҳлилларга кўра, хусусий тиббиёт муассасаларида малакали кадрлар етишмовчилиги жиддий масала сифатида аниқланган ҳолатлар ичида алоҳида ўрин эгаллайди.

Танқидий ўрганишлар шуни кўрсатяптики, хусусий секторда мутахассислар етишмовчилиги қарийб 40 фоизни ташкил этади. Айниқса, гинеколог, физиотерапевт ва УЗИ мутахассисларига талаб жуда юқори.

Йиғилишда ўрганиш якунларида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусий секторни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

@a_xaitov

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Кичик саноат зонаси: имконияти, имтиёз ва самара
#15apr #uzbekiston24

Республикамиз ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг истиқболли лойиҳалари амалга ошмоқда.

Бунда кичик саноат зоналарининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Наманган шаҳридаги Даштбоғ кичик саноат зонаси мисолида амалий ишларни кўриш мумкин.

Салкам икки гектар майдонни эгаллаган умумий қиймати 118.7 млрд. сўмлик 22 та йирик тадбиркорлик лойиҳалари ишга туширилган. 3200 та янги иш ўрни яратилди. 2022 йилда фаолият бошлаган "Наврўз текстил" корхонаси ҳам анашулардан бири. Бу ерда Туркия технологияси асосида трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб ички бозордан ташқари Россия бозорига ҳам экспорт қилинмоқда. 70 нафар аҳолининг доимий бандлиги таъминланган.

ЎзЛиДеП ҳам ўз дастурига мувофиқ электорати манфаатларини кўзлаб, кичик саноат зоналарида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, ижобий ҳал қилишда парламент ва жамоатчилик назорати тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Жамоат транспортидан фойдаланиш тизими янада такомиллаштирилмоқда
#16apr #uzbekiston24

Бугунги кунда мамлакатимизда жамоат транспорти тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиш борасида салмоқли ишлар қилиняпти.

Президентимиз томонидан жорий йил 25 мартда қабул қилинган “Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори аҳоли учун янада қулайликлар яратиб берилмоқда.

Қарорга кўра, ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.

Жойларда иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари” ташкил этилади.

2024 йил 1 июнгача жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилиши таъминланади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқа даромад манбаи
#22apr #uzbekiston24

Азал-азалдан она-замин битмас–туганмас хазина сифатида улуғланиб келинган. Ҳозирги кеча кундузда эса томорқани ривожлантиришга давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар қуриш, томорқада турли маҳсулотлар экишда яқиндан кўмаклакчи бўлиб келмоқда.

Бу борадаги ишлар Фарғона вилоятида ҳам тизимли олиб борилмоқда.

Хусусан, Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан ўтган йил томорқа ер эгаларига ажратиб берилган имтиёзли кредитлар ҳисобидан 1069 хонадондаги жами 41 гектар майдонда иссиқхона жумладан, 950 та хонадонда 23 гектардаги лимончилик иссиқхоналари ташкил этилган.

Шунингдек, иккита хонадонда 5900 бош парранда, 87 та хонадонда эса қарийб 1000 та қутидаги асалари боқишни ташкил этишда кўмаклашилган. Натижада эса 1000 дан зиёд янги иш ўринлари яратилишига эришилган.

Бундан ташқари бу йилнинг ўзида Жамғарма томонидан Фарғона вилоятига жами 60 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Мақсад аҳоли даромадларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, фаровон турмуш кечиришини таъминлашдир.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tоморқадан самарали фойдаланиш - фаровонлик асоси
#23apr #uzbekiston24

Томорқа - ундан фойдаланишни билганлар учун чинакам хазина. Бугун ана шу хазинадан унумли фойдаланиб, оиласи ва яқинлари бандлигини таъминлаётган юртдошларимиз сони ортиб бормоқда.

Сурхондарё вилоятида жорий йилда жами 2 миллион 309 минг 620 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш режалаштирилган. Бунда албатта аҳоли томорқасида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юқори улушга эга.

Воҳанинг Денов туманида ер билан тиллашиб мўл ҳосил ва даромад олаётган юртдошларимиз сафи тобора кенгайиб боряпти.

Бунда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг ҳузуридаги Жамғарманинг ҳам ҳиссасаси катта бўлмоқда. Кенгаш томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар қуриш, томорқада турли маҳсулотлар экишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида имтиёзли кердитлар, субсидиялар тақдим қилиняпти.

@a_xaitov