Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tоморқадан самарали фойдаланиш - фаровонлик асоси
#23apr #uzbekiston24
Томорқа - ундан фойдаланишни билганлар учун чинакам хазина. Бугун ана шу хазинадан унумли фойдаланиб, оиласи ва яқинлари бандлигини таъминлаётган юртдошларимиз сони ортиб бормоқда.
Сурхондарё вилоятида жорий йилда жами 2 миллион 309 минг 620 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш режалаштирилган. Бунда албатта аҳоли томорқасида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юқори улушга эга.
Воҳанинг Денов туманида ер билан тиллашиб мўл ҳосил ва даромад олаётган юртдошларимиз сафи тобора кенгайиб боряпти.
Бунда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг ҳузуридаги Жамғарманинг ҳам ҳиссасаси катта бўлмоқда. Кенгаш томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар қуриш, томорқада турли маҳсулотлар экишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида имтиёзли кердитлар, субсидиялар тақдим қилиняпти.
@a_xaitov