Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчиси

Тошкент туманида яхши сатира ва юмор гуруҳи етишиб чиқаяпти. Бу сафар улар ҳоким ёрдамчиси лавозимига ишга кириш учун суҳбат мавзусида юмор қилишибди.

Бу масала реал ҳаётда ҳам шундай бўлган, дейишга тил бормайди. Инкор қилай десанг, яна бўлмайди: тагида ҳақиқат учқунлари ҳам бор. Хуллас, ҳаммаси 2*2=? дан бошланди. 🙈😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан

АСИЯ АҲОЛИГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

"Ёшлар кундалиги" томонидан ўтказилган "Йил танлови 2022" лойиҳасида вилоятнинг ёш истиқболли кадри сифатида Зангиота тумани "Қиргузар" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Асия Мирзали қизи эътироф этилган эди.

Асия ушбу номни муносиб оқламоқда. Куни кеча у "Қиргузар" маҳалласи фаолларини бир ерга тўплади ва 2022 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот берди, 2023 йил режаларини маҳалладошлари билан келишиб олди.

Орамизда "негативчилар" ҳам йўқ эмас. Асия маҳаллада нимани қойиллатибди дейдиганлар эшитиб қўйинг, йил давомида маҳаллада  “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 15 нафар фуқарога 264 млн. сўмдан имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари маҳалладаги ишсиз ёшларнинг 52 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 103 нафар ишсиз ва норасмий равишда фаолият кўрсатаётган фуқаролар бандлиги таъминланди,167 нафар фуқаро касаначилик асосида доимий даромадга эга бўлишди.

Ҳали бу ҳаммаси эмас, Асия маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида ҳам талайгина ишларни амалга оширибди. Хуллас, қаҳрамонимиз "Ёш истиқболли кадр" номини оқлаётганидан мамнунмиз, олға, Асия, сени бундан-да буюк ишлар кутмоқда.😊

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM