Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.8K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Бўстонлиқ

Сижжакнинг ойдан тушмаган Ойтепаси

📍Бўстонлиқ тумани
нинг қадимий қишлоқлари ва қадамжолари кўп. Пском дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Сижжак қишлоғи кўпчиликка маълум ва машҳур.

🔰Сижжакуч сой маъносини билдиради. Улар Жарбошисой,Қайнарсой, Навалисойдан иборат. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, қишлоқ минг йиллар аввал ташкил топган. У ерда учта тепалик мавжуд бўлиб, иккитаси сув остида қолиб кетган. Биттаси эса Жарбоши авлиё муқаддас қадамжосида сақланиб қолган. Мазкур қадамжо Ойтепа деб ҳам аталади.

🔍Фанлар академиясининг Чорвоқ археология отряди 1963 йилда ёдгорликларни ўрганганда тепанинг энг баланд жойида қадимий қалъа қолдиқлари борлиги маълум бўлган.
Ҳикоя қилишларича, ой тўлган пайтларда ҳудуд ўзгача ёришиб, атрофга нур таратган.

📜Сижжаклик Эргаш Нуртоевнинг ҳикоя қилишича, бу ернинг ўтмиши билан боғлиқ афсона юради. Қадим-қадимда бу ерларда меҳнаткаш одамлар яшаган. Улар камтарона ҳаёт кечириб, кулолчилик, темирчилик, мато тўқиш билан машғул бўлган. Кутилмаганда қўшни шаҳар ва қишлоқларни ёв босган. Аҳолини ғоят
меҳнаткаш эканини кўрган босқинчилар шарт қўяди: бир кечада минг кишилик мато тўқиш, мингта қилич, минг кишига етадиган мусалласни сақлаш учун хурмача ясаш лозим. Қўйилган шартларнинг бирортаси бажарилмай қолса, аҳолини ўлим жазоси кутарди.
Атрофни зимистон қоплади. На бир милт этган чироғ, на ёруғлик кўринади. Аммо шу пайт осмонда бирин-кетин юлдузлар порлаб, бутун самони қоплади. Обдон тўлишган ой ҳам фалакда бўй кўрсатди. У шаҳар устида муаллақ балқиб, ҳар қачонгидан ҳам мўл-кўл нур соча бошлади. Ой нури шу даражада қайноқ эдики, у темирчилик устахоналари ўчоғидаги чўғни алангалатиб юборди. Кулолчилик ва тўқувчилар дастгоҳларини худди кундузгидек ёритди.

Юлдузлар сўнса-да ой муаллақ қотганча заминга нур сочиб тураверади. Душманлар ҳайратдан лол қолади.
“Бу қандай халқки, Ой ҳам ёрдамга келса?!" Қўрқувдан даҳшатга тушган босқинчилар бу ернинг одамлари ярим авлиё бўлсалар керак”, деб тумтарақай қочишади. Ана шу меҳнаткаш халқнинг авлодлари бугун Сижжак қишлоғида истиқомат қилишади.

🔰Сижжак қишлоғи 2015 йили "Сарбоғ" маҳалла фуқаролар йиғини, жорий йилдан эса "Сижжак" маҳалла фуқаролар йиғини деб аталмоқда.

❗️Профессорлар Анвар Нурхўжаев, Ўрмон Тошматов, фан номзодлари Озод Назаров, Эркин Ибраев, Умриддин Далабоев, Меҳриддин Нуриддинов, Гулиниса Нуриддинова, фан доктори Жавлон Жўраевлар шу қишлоқдан.

Айни пайтда аҳолининг асосий даромади деҳқончилик, чорвачилик, асаларичиликдан. Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3500 нафар, 0-30-ёшлилар 1598 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 1724 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Лутфулла Турсунбеков
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Санжар Фазлиддинов
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Рисқинбоев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Нигора Маҳкамова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

Франциянинг Шампани Паркентдами?

⚡️Тошкент вилоятида қизиқарли номдаги қишлоқлар кўплаб топилади. Улардан бири Паркент туманидаги Шампан қишлоғидир.

🔘1944 йилда ташкил этилган бу ҳудудда дастлаб ўзбек, рус ва украин миллат вакиллари яшаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан аввал бу қишлоқдагилар сой бўйларидаги бостирмаларда истиқомат қилган. Кейинчалик одамлар учун янги уй-жойлар қурилган.

📌Маълумотларга кўра, 1949-1950 йилларда Шампан қишлоғига Урал, Уралолди ва Россиянинг Татаристон ҳудудларидан қрим-татарлар кўчиб келган. Уруш тугайдиган йиллари бу ерда 35-40 та хонадон бўлган. Ерларни ўзлаштириш ва озиқ-овқат тақчиллигини олдини олиш мақсадида сувли ерларда сабзи, пиёз, картошка экилган.

🍇1947-1948 йилларда Молдавия, Украина, Грузия, Озарбайжондан винобоп (грузин, баян, пино, ракасител, мускат, сояки, чарос) узум навлари қишлоққа келтирилиб, вино етиштириш учун экилган. Шампан номи ҳам шундан келиб чиққан дейилади. 1955 йилда бу қишлоқда энг катта завод қурилган бўлиб, бу ерда йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган.

🍹Қишлоқда 1983-2003 йилларгача узумдан тайёрланган ичимликлар хорижий давлатларга, хусусан, Франция, Россия, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинган.

🍾Айни пайтда Италия технологияси асоси ишлаб чиқарилган олий навли винолар хорижга экспорт қилинади. Шампан қишлоғи Паркент туманидаги энг кичик қишлоқлардан бири бўлиб, марказдан 16 чақирим нарида жойлашган.

⚪️Олим ва агроном Акбар Ҳасанов, ТИҚХММИ миллий тадқиқот университети  “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультети декани, олим Бегмат Норов, ёшлардан бокс бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони Озодбек Хурсандов шу қишлоқ фарзандларидир.

🏢Қишлоқ ҳудудида 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхона фаолият кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, 1997 йили мазкур қишлоқда “Бошқизилсой” ҚФЙ барпо этилиб, унинг таркибига “Новдак”, “Нивеч”, “Санганак”, “Шампан” маҳаллалари кирган. 2014 йилга келиб, қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилган ва "Шампан" алоҳида маҳаллага айланган..

🍇Айни пайтда аҳолининг асосий даромади - чорвачилик, боғдорчилик, узумчиликдан.

🔺Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2183 нафар, 0-30 ёшлилар 1129 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1233 гектар.

Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Равшан Ойхўжаев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Эркин Эгамназаров
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Абдураҳимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулзора Топилова

✍️Нигора ЎРОЛОВА,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Қуштамғали қишлоғини тамғаси борми?

Оққўрғон
туманидаги Қуштамғали қишлоғи ҳудудида мўғуллар босқинидан олдин ҳам одамлар яшагани айтилади. Ҳозир бу бўйича изланишлар олиб бориляпти. Шу ерлик аҳоли ва тарих фани ўқитувчиларидан ҳудудга оид бир қатор ривоятларни ёзиб олдик.

Қадимдан ҳар бир ҳукмдорнинг жойларга доир рамзий муҳри бўлган. Ундаги белгига қараб ўша жойга ном берилган. Шу туфайли ҳам Қуштамғали ёки Қўштамғали дейилишига сабаб маҳаллий ҳоким муҳрида қушнинг тасвири туширилган ёки муҳр жуфт белгига эга бўлганидир.

Яна бир маълумотга кўра, ўтган асрларда шу ерлик бой молини уч ўғлига бўлиб беради. Ҳар бирига ажратган чорва моллари қулоғига қушни, ойни, элтамғани ифодаловчи белгилар қўйилади. Қуштамғали номи шундан келиб чиққан дейди маҳалла оқсоқоллари.

Ўтган асрда Қуштамғалида 4 та колхоз ташкил топади. Уларга Бахри Тоирова, Розиқ Рисқуловлар узоқ йил раислик қилган.

Мустақиллик йилларида колхозлар “Ой тамғали” қишлоқ фуқаролар йиғинига айлантирилади. 2014 йилга келиб қишлоқ фуқаролар йиғини маҳаллаларга бўлинади. Қишлоқ маркази этиб Қуштамғали маҳалласи танланди. Бугунги кунда ушбу ҚФЙ таркибида Қуштамғали, Ойтамғали, Бабалак ота қишлоқлари мавжуд.

Бу ердан фан номзоди Рашид Рисқулов ва футбол мураббийси Далер Розиқовлар етишиб чиққан.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан.

Маҳаллада 15 та кўча мавжуд. 4450 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2286 нафари 14-30 ёшдагилардир. Ҳудуд майдони – 1730 гектар.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Шерали Бахрамов

🔹Ҳоким ёрдамчиси – Фарруҳ Зокиров

🔹Ёшлар етакчиси – Отабек Абсаматов

🔹Хотин-қизлар фаоли – Муҳайё Яралиева

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Қибрай

БАЙТИҚЎРҒОНМИ ЁКИ БАЙТҚЎРҒОН?

Қибрай туманида машҳур Байтқўрғон қишлоғи бор. Айни вақтда бу ҳудуд “Байтқўрғон” маҳалласи деб номланади. Қишлоқ тарихига оид айрим талқинлар бор.

Хайрулла Инағомовнинг "Байтқўрғон қишлоғи тарихи ва гиеографияси" қўлланмасида ёзилишича, қадимда мазкур қишлоқ қамишзорлардан иборат бўлиб, у ерда йирик судралиб юрувчи йиртқич ва паррандалар кўп бўлган.

Дастлаб “Бой тик” лақабли қозоқ кўчиб келган. У қамишзорларни тозалаб, ариқ қазиб сув келтиради. Чорвасини йиртқичлардан сақлаш мақсадида қўрғонлар қуради. Аста-секин бу ерга одамлар кўчиб келиб, ерни ўзлаштириб, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади. Шундай қилиб “Бой тик” қўрғони кенгайиб, қишлоқ даражасига етган. Қишлоқ номи қозоқ лақаби билан “Байтиқўрғон”деб атала бошланган. Аммо вақт ўтиши билан Байтиқўрғон атамаси “Байтқўрғон"га айланиб кетган.

Яна бир ривоятга кўра, қишлоқ табиати гўзал, баҳаво, зилол сувлари, кўп боғлари, узумзорлари, гулзорлари, кўп лолазорларга бой, шоир аҳлининг илҳомини келтирадиган жойлардан иборат бўлган. Шунинг учун ҳам яқин атрофдаги қишлоғу шаҳарлардан шоир, ёзувчи, бахшилар келиб шеърхонлик, ғазалхонлик, байтхонлик қилишган. Вақт ўтиши билан қишлоқ шоир аҳлининг байтхонлик қиладиган марказига айланган. Қишлоқ эса “Байтқўрғон”деб аталган.

Тарихий маълумотларга қараганда аҳоли асосан 1900 йилларда келиб яшай бошлаган. Аҳолининг асосий қисмини ўзбек, тожик, қозоқ миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.

Байт сўзи арабча бўлиб, уй-жой маъносини билдиради. Байтқўрғон асли Байти – қўрғон яъни мустаҳкамланган жой ёки ”қўрғон” маъносини билдиради. Қишлоқ номининг келиб чиқишида ана шундай фараз ва тахминлар бор.

2000 йилда қишлоқ қабристонида археология институтининг илмий доценти Сарвар Азимов бошчилигида олиб борилган қазишма ишларида сопол идишлар, қозон, қопқоқ,лаган дастурхон ва бошқалар топилган. Улар IV-V ва Х-ХI асрларга тўғри келиши айтилмоқда.

Байтқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини 2014 йилда тугатилиб, "Нуробод"," Навбаҳор", А.Навоий, "Кўприкбоши", "Уйма-ўт", "Байтқўрғон", "Истиқбол" маҳаллаларига ажралади. Қишлоқ номи билан аталувчи "Байтқўрғон" маҳалласида 6 та кўча мавжуд.

Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиблари Рихсибой Зияев, Дилором Салимова, "Шуҳрат" медали соҳиби Нигматилла Исроилов, “Shotakan” карате бўйича жаҳон ченпионати бронза медали совриндори, бир неча бор Осиё чемпиони Шохрух Қўзиев шу ернинг таниқли инсонларидан

Айни дамда маҳаллада 2722 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 14-30 ёшлилар 505 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ҳудуди - 30.72 гектар.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Абдуллазокир Акмалов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ҳамидулла Раҳманқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Баҳодирхўжа Ғуломхўжаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Лайло Нурматова

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан

Хоснинг ўзига хослигини биласизми?

Бекобод туманида жойлашган ҳозирги Хос қишлоғи эрамизнинг V-VI асрларида шаҳарча бўлганлиги тарихга муҳрланган.

Мазкур худуд ҳақида турли ривоят ва маълумотлар бор. Шулардан айримларига тўхталиб ўтамиз.

"Далварзин чўлида илгари ҳеч нарса - на сув, на уй-жой бўлган. Қуёш заминни аёвсиз куйдирган. Ер ёрилиб, у томонларда қуш ҳам учолмаган. Икки давлат оралиғидаги заминда мудом сукунат ҳукм сурган. Давлатлар гуллаб яшнаган-у бироқ ҳар икки томондан карвонлар катта қийинчилик билан етиб келган. Нима бўлди-ю, икки ёш бир-бирини севиб қолади. Йигит бу давлатдан, қиз у давлатдан. Улар бир-бирларига мактублар йўллашарди. Аммо бу дил изҳорлари ҳадеганда эгаларига етиб боравермас эди. Карвон йўллари жуда машаққатли бўлиб, хат ташувчи кабутарлар манзилга етиб боролмасди, қанотлари куйиб кетарди.

Ниҳоят йигитнинг отаси қизникига совчилар юборади. Қизнинг отаси эса рад жавоб берди: “Ёлғиз қизимни қандай қилиб бериб юбораман? Ахир у менинг “хос” – тенгсиз, ягона қизим! Икки давлат ўртасида эса, олов пурковчи чўл”.

Йигит қайғуга ботди, азобда қолди. Охири шундай деди: “Муҳаббатимни кўрсатиб қўяман. Мен ҳам "хос ман, тенгсизман".

“Севги қанот бахш этади”, деганлари рост. Йигит одамларни ёллаб, жуда кўп улкан тошларни ташиб келтирди. Шу зайлда шаҳар қуриш бошланди ва у тезда битказилди. Янги шаҳарнинг баланд минораларида карнай овози янграгач, қизнинг отаси “Бу қандай мўъжиза?!” дея ҳайратланиб, шаҳарни ўз кўзи билан кўриш учун келди. Шунда ошиқ йигит унинг қаршисига келиб деди: "Бу Хос, худди менинг муҳаббатимдек ягона ва тенгсиз шаҳар”. Шундай қилиб, янги шаҳарда биринчи севишган йигит-қизнинг тўйи бўлади. Асрлар ўтди. Бепоён, кимсасиз чўлда гўзал Хос шаҳри мағрур қад ростлаб турарди. У ягона, тенгсиз, ўхшаши йўқ ва салобатли эди.

Хос қишлоғи ҳақида Кайковуснинг "Қобуснома"  ва З.М.Бобурнинг "Бобурнома" асарларида келтириб ўтилган.

Қадимда бу ерда карвон саройлар бўлган. Аҳоли яқин-атрофдаги қишлоқ аҳлидан ўзгача, Тошкент шевасида гаплашади. Улар аждодларимиз шошлик бўлган деган тахминларни ҳам келтиради.

Дарҳақиқат, авваллари қишлоқда еттита уруғ яшаган бўлиб, улар 1960 йилларгача бошқа ҳудудлардан қиз олиб, қиз бермаганлар. Чунки бу ҳудудда оқ суякли, олий табақали инсонлар яшагани айтилади. Ўша даврларданоқ ёшлар билимли бўлиши учун изланганлар. Ҳатто хослик  мулла Шорайим ва Шомирза исмли шахслар Қўқон хонлигида хаттот ва мирза бўлиб ишлаган.

Бу ҳудуддан зиёли инсонлар жуда кўп етишиб чиққан. Жумладан Сувонқул Мухторов, Холбўта Деҳқонов, Абдуқодир Шукралиев, профессор Зоир Тошматов, Бердиқул Мирфозилов каби кўплаб инсонларни санаб ўтиш мумкин.

1929-30 йилларда Хос қишлоғида 4 та колхоз ташкил этилган. Шунингдек, қишлоқда  "Меҳнатобод" қишлоқ фуқаролар йиғини ташкил этилади. 1997 йилга келиб, "Хос" ва "Ёшлик" "Тақачи" маҳаллалари ташкил этилган.

Худуд маркази "Хос” маҳалласи ҳисобланади. Аҳолининг даромади савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачиликдан.

Ҳозирда бу ерда аҳоли сони - 4261 нафар, 0-30-ёшлилар 2100  нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 1092 гектар.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Низомжон Тошматов

🔹Ҳоким ёрдамчиси – Одилжон Абдуғаниев

🔹Ёшлар етакчиси – Аброр Сувонов

🔹Хотин-қизлар фаоли – Шахноза Абдусаматова

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Убайд — улуғлар яшаган қишлоқ

Оҳангарон туманидаги “Убайд” қишлоғи узоқ тарихга эга. У милоддан олдин “Сакокат” (Саклар қўрғони), милоддан кейин “Шовкат” (Катта қўрғон) номи билан аталган.

“Убайд” номи пайғамбар Муҳаммад с.а.в нинг 16-авлодига мансуб бўлган, XI аср охири - XII аср бошларида яшаган Шайх Убайдулло ота номидан олинган. Бу зот ўз даврининг катта алломаларидан бири бўлган.

Чингизхоннинг эвараси Эрнегейхон ислом динини қабул қилиб, ўзини “Муборак Шоҳ” деб атайди. У 1266 йилда шу ерни Жанубий-ғарбий Мўғулистоннинг пойтахти деб эълон қилган. Соҳибқирон Амир Темур эса бу заминга тўрт марта ташриф буюрган.

Маълумотларга кўра, қишлоқ ХХ аср бошларигача Қўқон хонлигига қараган, кейинчалик бу ерда колхозлар ташкил этилган. 1990 йилдан 2014 йилгача "Озодлик" қишлоқ фуқаролар йиғини, 2014 йилдан 2018 йилгача "Нўғойқўрғон" МФЙ таркибида бўлган. 2018 йил “Убайд” маҳалла фуқаролар йиғини сифатида ташкил этилган.

Ҳозирги кунда "Убайд" маҳалласида Убайд, Тўртовул, Шоштепа, Ҳожибой аҳоли яшаш пунктлари мавжуд.

Ушбу ҳудуддан кўплаб маърифатпарвар, меҳнатсевар инсонлар етишиб чиққан. Жумладан,  “Шуҳрат” медали соҳиблари Мутал Турсунқулов, Гулида Ишонқулова, Маҳфират Турдиева, “Жасорат” медали соҳиби Собир Ишонкулов, бир неча китоблар муаллифи, шоира Сабоҳат Қўзибоева шулар жумласидан .

Ҳудудда 2 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 2 та тиббиёт пункти фаолият кўрсатади.

Маҳаллада 2618 нафар аҳоли истиқомат қилиб, асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Уларнинг 600 нафарини 16 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ҳудуд майдони - 8753 гектар.

Маҳалла раиси Анвар Қўзибоевнинг айтишича,  маҳалла номини  Шайх Убайдулло ота деб номланиш режалаштирилган.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Анвар Қўзибоев

🔹Ҳоким ёрдамчиси – Фахриддин Мирзаев

🔹Ёшлар етакчиси – Иззат Муҳтаров

🔹Хотин-қизлар фаоли – Норбуви Назарова


Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан

Шум бола юрган Чувалачи қишлоғини эшитганмисиз?

Ғафур Ғуломнинг "Шум бола" асарида келтирилган Чувалачи қишлоғи Тошкент туманида жойлашганини биласизми?

Маълумки, Шошдан ўтган карвон йўлида савдогарлик ва ҳунармандчилик кенг ривожланган. Мазкур ҳудудда ҳам пахта ва жундан ипини чувалувчилар яшаган.

Шундан келиб чиқиб чувалачи номи келиб чиққан бўлса, яна бир манбада Тошкент шаҳри ва Тошкент туманидаги қурама ўзбекларнинг тама қабиласига кирадиган ойтамғали уруғининг бир тармоғи (чубаланчи) деб аталган.

Тарих ўқитувчиси Йўлдош Надибоев қишлоққа оид ҳужжатлардаги маълумотлар билан ўртоқлашди. 1865 йилда ҳозирги ҳасанбойликлар эрта баҳорда деҳқончилик қилиш учун ушбу қишлоққа "дача" қуриб яшашган.

Тахминан 1870 йили Назарбой исмли бой шу ерда аввал кўприк, кейин болахонали уйлар барпо этади. Яқин атрофдаги ҳудудлардан оилалар кўчиб келиб истиқомат қила бошлайди. Атрофни ободонлаштиради, деҳқончилик қилади. Бироқ Биринчи жаҳон уруши туфайли одамлар танг аҳволда қолади. Кўпчилик бошқа жойларга кўчиб кетади.

1917 йили Бошқарбой Нишонов деган бой кўчиб келиб халққа кўмаклашади. Ҳудуд шаклланади ва 1925 йили биринчи оқсоқол этиб Худайберди Мирзамуродов тайинланади. 1929 йили чувалачи қишлоқ ҳудудида 5 та колхоз ташкил этилади.

1960 йили Халча Ҳакимжонова таклифи А.Навоий колхози ташкил этилади. Ўша вақтларда Чуваличининг ер майдони 2 минг гектарга яқин бўлган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, "Қизил юлдуз" ордени соҳиби Йўлдош Қулмуҳамедов, Олимжон Каримовлар, машҳур сут соғувчи Вазира Шобобоева, ёзувчи Эминжон Усмонов, республикамизда ёнғоқнинг бир неча турини яратган олим Манноп Тўйчиев, фан номзодлари Раббим Шоназаров, Анвар Нўмонов, Темур Ризаев, Қаҳрамон Шоназаров, "Шуҳрат" медали соҳиби Қурбон Жумаевлар қишлоқнинг машҳур инсонларидан.

2017 йилга келиб Чувалачи қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилади. Унинг таркибида "Гултепа", "Истиқбол", Ширин ва "Чувалачи" маҳаллалари ташкил этилди. Ҳудуд маркази "Чувалачи" маҳалласидир.

Мазкур маҳалланинг асосий даромади деҳқончиликдан. Аҳоли сони 3140 нафар, 0-30 ёшлар 1600 нафар. Ҳудуд майдони 417 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Аваз Абдуллаев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Ҳотам Зиямиддинов
🔹Ёшлар етакчиси – Хуршид Бўриев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Раъно Мўминова.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Бир асрга тенгдош "Бойовул"

Вилоятимизда турли номлар билан аталаётган қишлоғу овуллар тарихига қизиқиб кўрганмисиз? 

Масалан Ўрта Чирчиқ туманидаги Бойовул қишлоғи XIX асрнинг илк йилларида ташкил этилган бўлиб, аввал бу манзилда ҳеч ким  яшамаган.  Қишлоқ кексаларининг айтишича, илк бор  Раҳматилла исмли  бой  келиб ерларни ўзлаштирган. У кишининг беҳисоб мол-мулкини  кўрганлар бу ер бойнинг овули дея аташган. Шу-шу Бойовул деб номланади.  Афсуски, у бой босмачилар томонидан ўлдирилиб, бойликлари талон-тарож қилинган дейилади. Ҳозиргача бойнинг авлодлари шу қишлоқда яшайди.

Мазкур қишлоқ турли йилларда ҳар хил номдаги колхозга айлантирилган. Хусусан, 1940-42 йилларда "Қизил Юлдуз", 1960-69 йилларгача Максим Горький,  1969-1992 йилларда Акмал Икромов, 1994-2000 йиллардан сўнг "Уйшун" қишлоқ фуқаролар йиғини таркибида бўлган. Унга  Нуриддин Турғунов, Анорали Марасулов, Муҳаммад Умиров, Абдукарим Тошматов, Ёдгор Сайитбоевлар раислик қилган.

2009 йилга келиб қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилади. "Бойовул" маҳалласида "Бойовул", "Уйшун-1", " Уйшун-2" кўчалари ташкил этилади. Уйшун сўзи эса уюшмаган аҳоли маъносини англатади.

Қишлоқдан кўплаб машҳур инсонлар етишиб чиққан.   Бир қатор  орден ва медаль соҳиблари Нормат Тошенов,Тожибой Ибрагимов, Ҳолтурсин Пўлатов,  Фозил  Маматқулов, Ҳотам Шодиев, Зиёаҳмад Мўминов, шифокор Низом Бегманов, Абдукарим Тошматовлар ҳаёти ва фаолияти ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Аҳоли сони - 3282 нафар, 0-30 ёшлилар - 2161 нафар.  Ҳудуд майдони - 425 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –  Мақсуд Турғунбоев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Хушнуд Норқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Муҳайё Турдибоева
🔹Хотин-қизлар фаоли – Нигора Пардаева

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Зар топилмаган Зарбулоқ

Юртимизнинг турли ҳудудларида Зарбулоқ номи билан аталувчи қишлоқ ва маҳаллалар кўплаб топилади. Хусусан, Ангрен шаҳрида ҳам ана шу номдаги қишлоқ мавжуд.

Зарбулоқ қишлоғи Чотқол тоғ тизмалари бағрида жойлашган. Ҳудуднинг юқори қисмида доимо сариқ ва қизил тусда товланиб турадиган иккита булоқ қайнаб туради. Қишда иссиқ, ёзда муздек суви билан танилган учун зарбулоқ дейилади.

Қишлоқнинг тўрт асрга тенг ўтмиши шу кунгача ота-боболар томонидан оғиздан-оғизга ўтиб келмоқда. Мазкур маълумотларни жамлашда педагог Дўсан Тошбоевнинг ҳиссаси катта. Айни вақтда меҳнат фахрийси Қурбонқул Юсупов ушбу ишни давом эттирмоқда. Унинг таъкидлашича, Зарбулоқ қишлоғи  Дукентсой, Сойлиқлар номи билан ҳам аталган. Дукентсой дейилишига сабаб, ҳудуддан оқиб ўтувчи сойнинг икки томонида аҳоли яшаган. 

1930 йилда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудига тегишли мазкур қишлоқда Инқилоб,  Фрунзе, Октябрь номлари билан колхозлар ташкил этилган.  Шунингдек, Зарбулоқ қишлоғи 1940 йилда Оҳангарон туманига, 1960 йилдан Ангрен шаҳар ҳудуди таркибига қўшилгач, 1967 йилдан то мустақиллик даврига қадар Усмон Юсупов номи билан аталган.  2011 йилдан эса "Зарбулоқ" маҳалласи ташкил этилган.

Дарвоқеа, 1961 йилда аҳоли томонидан бу ерлардан ўтган асрларга дахлдор омоч, чироқ, четар (дўмбра), дон ва сув сақлайдиган кўза каби бир қатор рўзғор буюмлари топилган. Қишлоқда ЮНЕСКО рўйхатидан жой олган 18 асрга дахлдор Қоробишбой жоме масжиди бор. Ундан ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда.

"Шуҳрат" медали соҳиби, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Убай Назаров, фан номзоди Муҳаммаджон Мирзабоев,   Оҳангарон туманининг собиқ ҳокими Маҳмуд Мирзабоевлар шу ерда туғилиб ўсган.

Ҳудудда мактаб, ёшлар учун  спорт ўйингоҳи йўқ. Шунингдек, қишлоқ инфратузилмаси 60 йилдирки, янгиланмаган.

Аҳоли даромади - боғдорчилик,чорвачилик, асаларичиликдан.

Ҳозирда "Зарбулоқ"да 1626 нафар аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 688 нафари, 0-30  ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ҳудуд майдони - 316,64 гектар.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Авазбек Абдуҳалиқов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Алишер Юсупов
🔹Ёшлар етакчиси – Соҳибжон Тангиров
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳло Юсупова.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Нодирабегим тўхтаб ўтган қишлоқ

📍Оҳангарон туманидаги машҳур "Тут" қишлоғи Шоввозсой этакларида жойлашган. Айтишларича, мазкур ҳудудда 1880 йилларгача қишлоқ бўлмаган. 1890 йиллардан сўнг қорахитойлик аҳоли аста-секин ҳар ким кучи етганча ер майдони эгаллаб, кўчиб чиққан. Қишлоқ номи бир неча асрлик тут номига берилган. Тутни ким, қачон эккани номаълум. Бу тутни одамлар эъзозлаб Узун ота деб аташади. 1925 йилларгача Тут қишлоғининг жойлашиши “Сой”, “Тут”, “Оқтепа” номи билан юритилган. 1929 йилга келиб “Сталин”номи билан аталган.

❗️Тут маҳалла фуқаролар йиғини 2001 йил 28 ноябрда Қорахитой қишлоқ фуқаролар йиғинидан ажралиб чиққан.

Яна бир маълумот: қишлоқ яқинида "Қайнар" сардобаси асли ҳолидек сақланиб қолган. Уни 1935 йилда академик М.Массон топиб, тўлиқ таъриф-тавсиф берган, давлат томонидан қадимий ёдгорлик сифатида қўриқланадиган объектлар рўйхатига киритган. Бу ерда карвонсарой бўлиб, хаттоки шоира Нодирабегим ҳам шу ерда икки кун бўлгани ҳақида маълумотлар келтирилган.

Фарғонадан Тошкентгача бўлган бу йўл тўрт томони қир ва адир тепаликлари билан ўралган хушманзара, энг муҳими хавфсиз бўлган. Карвонлар сардобада қўниб тин олгач, Паркент ва Шошга йўл олишган. Ушбу савдо йўллари баҳодир кишилар томонидан қўриқланган.

❗️Ана шундай тарихга эга Тут қишлоғининг ўз машҳур инсонлари бор. Узоқ йиллар раислик қилган Мамат Бўрибоев, Майрам Раҳманова, Умар Умрзоқовларни кўпчилик яхши эслайди. Фан доктори Толибжон Умаров, машҳур шифокор жарроҳ Қўчқор Аллабердиев, кардиолог Мақсуда Умрзақова, таниқли фермер Шунқор Умрзоқов ҳам шу қишлоқдан. Ёшлар орасидан Моҳигул Йўлдашова ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон, таэквондо бўйича жаҳон чемпиони, шунингдек, у шу қишлоқдаги 20 дан ортиқ ёшларни Ўзбекистон чемпионлари этиб тайёрлади.

🔰Ҳудудда 1 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ҚВП, 1 та оилавий боғча, 6 та савдо дўкони, 1 та нон цехи шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади.

💰Аҳолининг асосий даромади чорвачиликдан. Ҳудудда оқар сувнинг йўқлиги қишлоқ аҳлининг муаммоларидан биридир.

🔍Қишлоқ ер майдони - 57 гектар. Аҳоли сони - 2843 нафар. 0-30 ёшгача бўлганлар 1487 нафар.

Ҳозирда:

🔹 Маҳалла раиси – Шамсиддин Умрзоқов

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Камолиддин Раҳимбоев

🔹 Ёшлар етакчиси – Муҳриддин Саттаров

🔹 Хотин-қизлар фаоли – Зилола Режабоева

✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTub
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Бузруклар қишлоғини эшитганмисиз?

📍Бекобод туманида ўнлаб қадимий қишлоқлар бор. Ҳар бирининг ўз тарихи, турмуш-тарзи мавжуд. Тумандан бир неча чақирим нарида Ҳамза қишлоғи жойлашган. Ривоятларга кўра, Х аср бошларида Саид Неъматулло Мағрибий исмли бу одам Мағрибдан, яъни Ғарбий Африкадан келган. У олим киши бўлиб, маҳаллий халққа араб ёзувини ўргатишга жалб этилганди.

🌱Аммо тақдир тақозоси билан у деҳқончиликка ҳам қўл уриб, ерга ишлов бериш ва экин-тикин билан шуғуллана бошлайди. Одамларни унинг бошқа бир хислати – у эккан дарахтлар сувсиз ҳам тутиб, барқ уриб ўсиши кўпроқ ҳайратга солади.

❗️Бир куни унинг ёнига маҳаллий бир одам келиб, ундан бу маҳоратини ўргатишни илтимос қилади. Саид Неъматулло шундай жавоб берди: “Мен сенга маҳорат эмас, ихлос, яъни агар инсон астойдил Аллоҳга ишонса, ерни, тупроқни қалбдан севса, меҳр-муҳаббатнинг кучига ишонса, кўп нарсаларга қодир бўлишини ўргатаман".

🎋У ўша одамга қамиш таёқчасини узатиб, бир учидан ушлашни буюради, ўзи иккинчи учидан тутади. Улар шу зайлда ортга ўгирилмай, олға қараб юришади.

😀Охири у одам чидолмай, ортга ўгирилганда, Мағрибий томондан ўз оёқлари остига қамиш таёқчаси бўйлаб сув оқаётганини кўрди-ю, сеҳрлангандек туриб қолади. Сув биринчи деҳқоннинг оёқлари остида тўпланиб, кейин кўл ҳосил бўлади. Одамлар унга Қоронкўл деб ном беришади. Кейинчалик бу жой у инъом этган буюк неъмат сув учун Саид Неъматулло Мағрибий шарафига Бузрукбобо деб аталади. Шу кунларда ҳам Саид Неъматуллонинг кийик терисига ёзилган Насабномаси (шажара китоби) ва ҳассаси сақланган.

Бузрукбобо боқий қўним топган қишлоқ рамзий маънода Деҳқонобод дея аталган. Кейинчалик бу қишлоқ Ҳамза номи билан аталган.

👨‍🦳Нуронийларнинг айтишича, неча асрлар олдин туб аҳоли ҳозирги Жиззах вилоятининг Зомин туманидан кўчиб келган.

🚜1928 йилдан то 1935 йилгача Андижон ва Фарғона вилояти фуқаролари деҳқончилик билан шуғулланиш учун кўчириб келтирилган.

😀Мазкур ҳудудда 1936 йилда Будённый, 1960 йилдан "Машъал"номли колхоз ташкил этилган.1984 йилдан эса Ҳамза оилавий пудрат хўжалиги, 1998 йилдан Деҳқонобод ширкат хўжалиги деб юритилган ҳамда "Жумабозор" ҚФЙ ташкил этилган. 2004 йил унинг таркиби Ҳамза, "Қушчи", "Ўзбекобод", "Бунёдкор", "Оқтепа" маҳаллаларига ажралади.

🔰Бугунги кунда қишлоқ марказида "Ҳамза" маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритади.

❗️Ушбу ҳудудда ўз даврининг миришкор пахтакор ва пиллакорлари етишиб чиққан. Улардан Абубашар Усмонов, Адолат Рўзматова меҳнат қаҳрамонлари Ҳайдарали Ҳамрақулов, Акбарали Мамадалиев, номдор бригадир Боймат Каримов, иқтисодчи Алижон Ҳожимирзаев, фан номзодлари Абдусалом Аҳмедов, Бахтиёр Эгамқулов ва туман маориф бўлими мудири Райимқул Худайбердиев шу қишлоқдан.

💰Аҳолининг даромади - чорвачилик ва деҳқончиликдан.

🏢Ҳозирда ҳудудда 1 та ҚОП, 1 та умумтаълим мактаби, 2 та хусусий МТМ, 6 та хусусий дўкон ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд.

❗️Аҳоли сони - 3781 нафар, 0-30 ёшлилар - 1220 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 85 гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Юсубали Усмонов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Абдуваҳоб Худайбердиев
🔹Ёшлар етакчиси – Ҳусанбой Анорқулов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Дилшода Эргашалиева

✈️Telegram 📷Instagram 📒Facebook 🖤YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан

Тарихнинг қадим Бурчмуллоси

🏔 Бўстонлиқ тумани ўзининг бетакрор табиати, соф ҳавоси билан ҳамиша одамларни жалб этиб келган. Туманда қатор машҳур қишлоқлар бор. Улардан бири Бурчмулло қишлоғидир.

📜 Қадим тарихга эга ҳудуд Чотқол ва Кўксув дарёлари қўшиладиган бурчакда жойлашган. Бу ерда эрамизнинг VII асридаёқ маълум ва машҳур бўлган Ардланкент қадимий шаҳри жойлашган бўлиб, X-XI асрларда обдон гуллаб-яшнаган. Шарқлик географлар ўз йилномаларида ва хариталарида белгилашган бу кўҳна шаҳар ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг кучли қалъаси ва мол айрбошлаш пункти бўлган. Бу ерда кумуш қазиб олиниб, ишлов берилган. Кулолчилик буюмлари ишлаб чиқариш кенг ривожланган.

📍 Палтавсойнинг ўнг соҳилида, унинг Чотқол дарёсига қуйилиш жойида бошқа ноёб қадимий шаҳар харобалари бор. Қадимий Обираҳмат ёдгорлиги ҳам айнан шу ерда. У юмшоқ шаклдаги кўҳна ғор бўлиб, илк бор Чоч – Илоқ экспедицияси (Бўстонлиқ археологик отряди) томонидан очилган. Бу ерда 30 га яқин маданий қатлам кавлаб очилган. Улар юқори палеолит даврига таалуқли. X-XII асрлардаёқ бу ерда Обираҳмат металл қуйиш пункти ишлаган.

🏗 Қазиш ишлари жараёнида топилган металл эритиш печи, таркибида магнезит кўп бўлган шағал, эритилган темир қотишмаси ва X-XII асрга тегишли сопол ва шиша буюмлар шундан далолат беради. Ҳозир бу ердаги қишлоқ Обираҳмат номи билан аталади. Бошқача айтганда, бу суви роҳатбахш замин.

🕌 Шунингдек, қишлоқдан унчалик узоқ бўлмаган масофада, Чорвоқ сув омбори соҳилида қадамжолардан бири – Қадамжобува жойлашган.
Афсонага кўра, Одам алайҳиссаломнинг олтинчи набиралари ҳазрати Идрис алайҳиссалом бу ерларга келиб қолганида қаттиқ чарчоқ ҳис этади. Чанқоғини қондирмоқчи бўлади, аммо сув топа олмайди. Набий Аллоҳга дуо билан илтижо қилади ва ўша заҳоти ҳазрати Идрис (а.с.)нинг бешта бармоқларидан бешта булоқ отилиб чиққан экан.

📌 Ўшандан бери Қадамжобувада йилнинг ҳар бир фаслида ўша бешта булоқлардан ер остидан сув отилиб чиқади. Улардан чиқаётган сув зиёратчиларнинг турли дардларидан халос этишидан ташқари, ҳар қандай истак ва орзуларини рўёбга чиқариши тўғрисида ривоятлар бор, бунинг учун орзу истагингизни ният қилиб, булоқ сувидан ичишингиз ва шу сув билан юз-қўлларингизни ювсангиз бўлди.
Муқаддас саналган бу қадамжога ҳар куни республиканинг турли бурчакларидан юзлаб одамлар зиёратга келади.

🗓 Бурчмулло қишлоғи аввал Бўстонлиқ қишлоқ фуқаролар йиғини таркибига кирган. 2001 йилга келиб "Бурчмулло" маҳалласи ташкил этилган. Мазкур ҳудудда ўзбек, қорақалпоқ, рус, қирғиз, қозоқ, корейс, тожик миллатига мансуб фуқаролар яшайди.

🎓 Қишлоқдан машҳур инсонлар етишиб чиққан. Улардан академиклар Ортиғали Ҳакимов, Тўхтамурод Набиев, Абдували Имомалиев, профессорлар Аҳмаджон Майсупов, Зубайда Файзиева, фан номзодлари Ортиқали Ўринбоев, Раъно Ворисова, Малик Кабиров, Дилшод Алмжанов, Шопўлат Бабаджанов, Жўра Йўлдашов, Эргаш Икрамов, прокурор Бегали Зоировлар туғилиб ўсган.

🔰Ҳудудда 1 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ОП, 1 та ҳарбий санатория, 26 та савдо дўкони, 1 та асаларичилик, 1 та Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонаси, 52 та уй меҳмонхоналар фаолият юритади.

💰Аҳолининг асосий даромади чорвачилик, асаларичилик,боғдорчилик, туризимдан.

🔍Қишлоқ ер майдони - 68 127 гектар. Аҳоли сони - 4179 нафар. 0-30 ёшгача бўлганлар - 1940 нафар.

Ҳозирда:

🔹 Маҳалла раиси – Файзулло Назиров

🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Майрам Йўлдашова

🔹 Ёшлар етакчиси – Зарнигор Луқмонова

🔹 Хотин-қизлар фаоли – Бахтинисо Тошметова

✉️ Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан

Қолғансирда қандай “сир” қолган?

Бекобод туманидаги “Қолғансир” маҳалласи ҳақида эшитганмисиз? Тарихшуносларнинг маълумотларига қараганда, қишлоқ XVI асрда шаклланган.

У ердан карвон йўли ўтган бўлиб, карвонсарой жойлашган. Айни пайтда қабристонга айланган бу манзилдан турли хилдаги хумдон синиқлари чиқади. Тарихчиларнинг аниқлашича, бу топилмалар XVII-XVIII асрларга тўғри келади. Шу ердаги тепалик карвон йўли учун хабар бериш “пости” бўлган. Номаълум сабабларга кўра, ушбу қишлоқ тупроқ остида қолиб кетган.

🌊Ҳудуддан аввал Сирдарё оқиб ўтган. Ўша вақтлари дарё суви кўплигидан тўлиб-тошган. Ҳатто қирғоғи қир-адирга туташган. Асосан кўчманчи чорвадорлар яшаган. Кейинчалик собиқ шўро ҳукумати топшириғи билан қўшни ҳудудлардан, ҳатто Тожикистон Республикасидан аҳоли кўчириб келтирилган. Улар бу жойни сўраганларга тожик тилида “кўли сиёҳ” яъни “қора кўл”, маҳаллий аҳоли эса "Сирдарёдан қолган кўл атрофида яшаймиз", деб жавоб берган. Шу-шу сирдан қолган, яъни Қолғансир деб айтилади.

Ҳудудни обод қилиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Қўшробод тумани Нурота тоғ ён-бағирларидаги "Устук" ва "Саврак" қишлоқларидан аҳоли кўчириб келинган. Устук қишлоғининг фарзанди ёзувчи Баҳром Фирузнинг кундалик дафтаридаги манбаларда ёзилишича, 1950 йил апрель ойда Қолғансир қишлоғига кўчиб келган устукликлар тожик тилида сўзлашган. Ҳозиргача тожик тилида сўзлашадилар.

❇️Қишлоқ 1996 йилга қадар “Чаноқ” ҚФЙ таркибида бўлган, Кейинчалик “Қолғансир маҳалласи ташкил этилган. Яна бир гап. Қишлоқдан машҳур инсонлар кўплаб етишиб чиққан.

❗️Маҳаллий аҳоли профессор Омон Турсунов, Республика бош прокуратураси тергов бўлими бошлиғи Обид Ҳамраев, Тошкент шаҳар (собиқ) прокурори Тошмурод Амонов, Республика ЖИЭК бош бошқармаси назоратчи бош прокурори Алиқул Ҳамраев, ёзувчи, шоир Баҳром Фируз, Хушвақт Умриллаевни шу ернинг фарзанди сифатида фахр билан тилга олади.

🎖Ёшлардан "Маънавият фидойиси" кўкрак-нишони соҳиби Зулхумор Мирзаева, спорт мураббийлари Кенжа Мирзаев, Эсан Қурбоновлар йигит-қизларга ибрат бўлмоқда.

🔰Ҳудудда 2 та мактаб, 1 та МТМ, 1 та ОШП, 2 та савдо дўкони, 4 та балиқчилик фермер хўжалиги фаолият юритади.

💰Аҳолининг асосий даромади чорвачилик, деҳончилик асаларичилик ва боғдорчиликдан.

🔍Қишлоқ ер майдони - 92.02 гектар. Аҳоли сони - 1978 нафар.
0-30 ёшгача бўлганлар 926 нафар.

Ҳозирда:
🔹 Маҳалла раиси – Нурали Шодмонов
🔹 Ҳоким ёрдамчиси – Зуфарбек Мирзакаримов
🔹 Ёшлар етакчиси – Далержон Дўстбоев
🔹 Хотин-қизлар фаоли – Фотимахон Бердиева

Нигора Ўролова,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

✉️ Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан

МИНГТЕПА: БРОНЗА КЎЗГУ, СИРЛИ ҚАБРЛАР ВА ОЧИЛМАГАН ХАЗИНА

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан

ХОНДОЙЛИҚ ХАЗИНАСИ

Хондойлиқ қишлоғининг ўрни қадим замонларда қамишзор ва қалин чакалакзор бўлган. Тоғлардан сувлар уч сой орқали оқиб келади. Тоғ сувининг зилоллиги, турли жойлардан қайнаб чиққан булоқлар қадимданоқ одамларни ўзларига жалб этган.

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Паркент тумани 1926 йил сентябрда ташкил этилган. Шимоли шарқ ва жанубдан Бўстонлиқ, Оҳангарон, ғарбдан Юқори Чирчиқ ва жануби ғарбдан Ўрта Чирчиқ туманлари билан чегарадош.

Майдони - 1,08 минг км². Туманда 1 та шаҳар ва 9 та қишлоқ мавжуд. Бугун биз туманнинг энг машҳур 5 та қишлоғи ҳақида ҳикоя қиламиз.
#Қишлоқларимиз_тарихидан

ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИ: ИККИ ҚИШЛОҚ, ИККИ ТАРИХ

📌 Юқори Чирчиқ тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган.

📍 Туман шимоли шарқдан Бўстонлиқ ва Паркент, жанубдан ва жануби-шарқдан Оҳангарон, жануби-ғарбдан Ўрта Чирчиқ, ғарбдан Тошкент шаҳри ва Қибрай туманлари билан чегарадош.


💠 Бугун Юқори Чирчиқнинг икки қишлоғи ҳақида ҳикоя қиламиз.

КЎҲНА КАВАРДОН ШАҲРИ ҚАЕРДА?

САКСОН АВЛИЁНИ СИЙЛАГАН МАКОН

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

КУМУШ ЙЎҚ, КУМУШКОН БОР...

Кеча, 18 июнь куни Паркент туманидаги “Кумушкон” қишлоғи учун тарихий давр бўлди. Давлат раҳбарининг ушбу ҳудудга амалга оширган ташрифи Кумушконни нафақат маҳаллий аҳамиятга эга жой, балки миллий туризм ва тарихий мерос нуқтаси сифатида қайта кўриб чиқишга туртки бўлди. Маҳалланинг бой тарихи, бетакрор табиати ва географик жойлашуви уни келажакда Ўзбекистон туризм харитасида муҳим нуқтага айлантириши мумкин.

Қишлоқ ҳақида

Паркент тумани марказидан 16 км узоқликда жойлашган, вилоят туризми ривожида муносиб улушга эга Кумушкон қишлоғи ана шундай гўзал гўшалардан бири ҳисобланади. Айтишларича, бир неча асрлар илгари хитойликлар бу ҳудудга кумуш илинжида келишган. Ва албатта излаган конларини топишган ҳам. Хитойликлар барча кумушни ташиб кетишганми, йўқми, буёғи ҳеч кимга маълум эмас.

📂 1940 йилда кон масаласи яна кун тартибига чиқади, яна изланишлар бошланиб кетади. Орадан 7 йил ўтиб бу ерда кон очилди, Фақат у кумуш эмас, қўрғошин кони эди. 1957 йилда номаълум сабабларга кўра, фаолияти тўхтатилди.

🔰Қишлоқ дастлаб Чанги Ҳисорак, сўнгра Ҳисорак қишлоқ фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган. 2002 йилда маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлди.

⚪️ Кумушкондаги “Масжид Али” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида меҳр билан тилга олинадиган Ҳазрат Али номи билан боғлиқ кўркам қадамжо бўлиб, вилоятнинг энг ажойиб диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Зиёратгоҳдаги улкан чинор ва шифобахш булоқ суви зиёратчилар томонидан эъзозланади. Айтишларича, еростидаги маъданларнинг булоқ сувларига ижобий таъсири натижасида инсон саломатлигига ниҳоятда фойдали.

🔺 Қишлоқда 7 та кўча мавжуд. 3 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1617 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 97 гектар.


🌴 Кумушкон тоза ҳавоси, мафтункор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шу сабаб Ҳукумат қарори билан туризм қишлоғига айлантирилган. Жуда қисқа вақтда бу ерда 62 та меҳмон уйи рўйхатга олинди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, мавсумда (апрелнинг 15-санасидан сентябрнинг охиригача) 30 млн. сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин.

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM