Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Эътироф

🎉 МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН, ВИЛОЯТДОШЛАР!

🇺🇿 "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони билан тақдирланган Тошкент вилояти вакиллари:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан - Саидзода Озода Парпиевна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

«Дўстлик» ордени билан - Арсланов Негмат - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи.

🇺🇿 "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан бир гуруҳ юртдошларимиз тақдирланди. Улар орасида Тошкент вилояти вакиллари ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан - Абдирашидов Ахрар Нарматович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг саноат темир йўл транспорти бошқармаси участка устаси.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони билан - Азимов Рахматжон Махмуджонович - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Афросиёб» юқори тезюрар электропоезди машинисти.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан - Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан - Рахманов Абдумавлян Абдукаримович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг технологик транспорт бошқармаси бульдозер машинисти.

«Дўстлик» ордени билан
- Рўзиқулова Санобар Ботировна - Бекобод туманидаги «Лолазор ифори» деҳқон хўжалиги бошлиғи.

«Жасорат» медали билан - Ходжирахимов Фарход Анваржанович - Бекобод туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.

«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар) - Казакбаева Сайда - Ўрта Чирчиқ тумани.

«Шуҳрат» медали билан

Капланбеков Хикмат Абдуллаевич - Тошкент туманидаги «Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;

Мирзаматов Абдумумин Мухтарович - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг электрда пўлат эритиш цехи оператори;

Рахматов Кахрамон Ахмадович - Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси асфальт ётқизиш машинаси ҳайдовчиси.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Манзилим боғ ичрадир,
Саҳрога ошиқ бўлмишам.


Шеър: Огаҳий
🖼 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.


Yoshlar kundaligi
#Халқаро_ҳаёт

ДУРОВ ПАРИЖДА ҲИБСГА ОЛИНДИ

Телеграм мессенжери асосчиси ва раҳбари Павел Дуров Париждаги аэропортда Франция полицияси томонидан ҳибсга олинди.

🔖Дуров телеграмда модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва Кремл фойдасига жосусликда айбланмоқда. У 20 йилгача қамалиши мумкин. 

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Эҳ, аёллар, аёллар! Сиз бир тўйга борманг эканда. 🤣

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

ҚИЛИЧ ВА ҚАЛАМ: Зебуннисо садоқати, Розий жасорати

Қарқуноқдан булбул чиққанда


Аврангзеб Оламгир отаси Шоҳ Жаҳондан фарқли равишда ўта қаттиққўл, фаровонлик ва бунёдкорликка бефарқ, гап кўтара олмайдиган, қайсар ҳукмдор эди. Отасининг Тож Маҳалга сарфлаган пуллари Аврангзебга тинчлик бермас, салтанат хазинасининг чўғи камайиб қолганидан безовта эди. Оқибатда отасини асир қилиб, жигарлари жонидан кечиб тахтга чиқади.

Ана шундай бир ота хонадонида 1638 йил 15 февралда гулдай нозик Зебуннисо бегим дунёга келади. Маликанинг шажараси ҳам ота, ҳам она томондан бобурийлардан эди. Онаси Дилрасбону Гулбадан бегимнинг авлодларидан. Зебуннисо шоира, олима, санъаткор, арбоб эди. Диний ва дунёвий билимларни мукаммал ўзлаштирди. Тарих китобларида шундай ёзиларди: “Зебуннисо бегим отаси ҳукмдорлик билан қозонолмаган шуҳратни илм ва одоб билан қозонган”.

Ёндиради, куйдиради санамгина...

Гўзал боғ қўйнидаги икки ёшнинг ширир суҳбати ҳукмдор ташрифи билан узилиб қолди. Навниҳол маликанинг номуси ўртага тушди. Йигит ўзини боғ четидаги дошқозон ичига отди. Қиз ҳам ўзини панага олди. Аммо кеч бўлган эди. Келгувчилар ҳаммасини кўрганди. Ҳукмдор дошқозон устига чиқиб, ўчоққа ўт ёқишни буюрди.

Олов гуриллаб, қозон қизий бошлади. Атрофга аччиқ тутун ва куйган одам иси тарқалди. Аммо маҳбубаси пок номи учун Ошиқ бир бор бўлсин “оҳ” деб қўймади. Тишини тишига босиб чидади... ва ҳалок бўлди.

Бу йигит ёш, шўх, етук сухандон, шоир табиат вазир Оқилхон Розий, қиз эса фозила Зебуннисо бегим, ҳукмдор эса Аврангзеб Оламгир эди.

Олтин қафас ичра ...

Маҳбубининг вафоти Зебуннисога қаттиқ таъсир қилди. Шу кундан бошлаб ёлғизликни ихтиёр этди. Не‑не шаҳзодалар, амирлар, вазирлар, саркардалар қўйган совчилар юзига эшик ёпди, ишқий номаларни ўтга солди. Устига оқ либос кийиб ўзини илму урфонга, адабиётга бағишлади. Унинг ягона безаги марварид шодаси эди. Отаси ва жигарларига ҳақни айтишдан қайтмайдиган малика 20 йиллик умрини Салимгарҳ қалъасида ўтказди.

Аёллар ичида биринчилардан бўлиб, Қуръонга тафсир ёзди, ғазалларидан девон тузди, Мирзо Абдулқодир Бедилнинг қизига мураббиялик қилди. Саройида ўнга яқин фан бўйича китоблар ёздириб, кўчиртиришга ҳомийлик қилди.

Ошиқларга ўлим йўқ

1702 йил, май. Бобурийлар чаманининг мунглиғ куйли булбули, муҳаббат мулкининг садоқатли маликаси, мискинлар ҳомийси, ҳақиқат жарчиси ва иффат денгизининг тоза инжуси Зебуннисо бегим 63 ёшида, етти кунлик хасталикдан сўнг вафот этди. Тугади.

Йўқ, нега тугайди? Аслида ҳаммаси энди бошланганди. Ахир ошиқларга ўлим йўқ. Қилич ва қалам соҳибларининг ҳижрони абадий висол билан ниҳоясига етди.

Шоҳ қизи бўлсам-да, қилдим фақр йўлин ихтиёр,
Бас менга бу зебу зийнат ким, отим Зебуннисо.
..

Отабек Бакиров,
"Ёшлaр кундалиги" мухбири


💬Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

АВАЗ ОХУН - «10 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ» НОМЛИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ

Дам олиш куни учун энг муносиб танлов 👍

(979 Мб)

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Бир жуфт беҳи келтирган эдинг,
Бир-биридан хушбўй, муаттар...

Матназар Абдулҳаким

🎬Образда: Анора Абдурашидова, Дониёр Акбаров

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт

ДУРОВНИ ҲИБСДА САҚЛАШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

🔖Франция суд органлари 25 август, якшанба куни 39 ёшли Телеграм асосчиси Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини яна 48 соатга узайтирди.

🖇Дуров 24 август куни кечқурун Ле Бурже аэропортида қўлга олинган. Журналистларнинг таъкидлашича, сўроқ учун ҳибсга олишнинг дастлабки муддати максимал 96 соатгача давом этиши мумкин. Бу вақт ичида Дуровнинг айби тасдиқланиши ёки озод этилиши керак.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат

ШЕРАЛИЕВНИНГ ШЕЪРИ НАЗАРБЕКОВ НАЗАРИГА ТУШДИ

🎼 2015 йилларда Алишер Файзнинг "Озарбайжон гўзали" таронаси тўйларда хит даражасига чиққан эди. Зеро, қўшиққа ўзбек халқининг муносабати тўйларда билинади. Кейинроқ озарбайжон хонандалари Лайло Раҳимова ҳамда Заур Жалил муаллифини кўрсатган ҳолда ўз тилларида ижро этди. Алишер Файзнинг бу қўшиғи ҳануз давраларда файз олиб келмоқда.

🎼 Ўтган ҳафта Форумлар саройида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари иштирокида бўлиб ўтган икки халқ санъат усталари концерт дастурида Озодбек Назарбеков янги "Озарбайжон гўзали" таронасини ижро этди.

🎼 Икки тилда айтилган қўшиқ сўзлари Тошкент вилояти фарзанди Ғайрат Шералиевга, мусиқаси эса Алишер Неъматовга тегишли.

🎼 Санъат шайдоларига янги қўшиқ муборак бўлсин! Ният шуки, янги қўшиқ ҳам халқнинг дилидан, яхши кунларга аталган фонотекасидан жой олсин.

🎉 Ғайрат Шералиевни эса янги ютуғи билан табриклаймиз!

О.Бакиров тайёрлади

Yoshlar kundaligi
#Махсус_дайжест

МУСТАҚИЛЛИК ТАНТАНАЛАРИ ҚАЕРДА ҚАЧОН НИШОНЛАНАДИ?

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик тантаналари "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида кенг нишонланмоқда. Вилоятимизнинг туман-шаҳарларида бўлиб ўтадиган байрам тадбирлари вақти ва манзилини сизгаям илиндик.

🔖Янгийўл тумани: Халқобод марказий ўйингоҳи
🗓 26 август, соат 17:00 да
📍Локация

🔖Олмалиқ шаҳри: ОКМК спорт комплекси
🗓 26 август, соат 18:00 да
📍Локация

🔖Чирчиқ шаҳри: "Кимёгарлар" маданият саройи
🗓 26 август, соат 18:00 да
📍Локация

🔖Оққўрғон тумани: Марказий спорт ўйингоҳи.
🗓 26 август, соат 19:00 да
📍Локация

🔖Тошкент тумани: Маданият саройи
🗓 27 август, соат 17:00 да
📍Локация

🔖Янгийўл шаҳри: Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби
🗓 27 август, соат 18:00 да
📍Локация

🔖Ангрен шаҳри: марказий ўйингоҳ
🗓 27 август, соат 18:00 да
📍Локация

🔖Пискент тумани: "Ёшлик" марказий ўйингоҳи
🗓 27 август, соат 18:00 да
📍Локация

🔖Зангиота тумани: "Маданият боғи", амфитеатрда
🗓 27 август, соат 18:30 да
📍Локация

🔖Бекобод шаҳри: Ёшлар боғи.
🗓 27 август, соат 19:00 да
📍Локация

🔖Бўстонлиқ тумани: марказий ўйингоҳ
🗓 27 август, соат 19:00 да
📍Локация

🔖Ўрта Чирчиқ тумани: маъмурий марказ
🗓 28 август, соат 18:00 да
📍Локация

🔖Чиноз тумани: марказий ўйингоҳ
🗓 28 август, соат 18:00 да
📍Локация

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

Дунёдаги жамики халқлар қатори ўзбек эли ҳам тинчлик ва осойишталикни юксак қадрлайдиган, оқкўнгил ва бағрикенг халқдир. Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг туб моҳиятини ҳам турли давлатлар билан тинчлик ва ҳамкорлик, дўстона муносабатларни ривожлантириш тамойили ташкил этади.

Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимидаги нутқидан

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Олмалиқ шаҳри. “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги байрам тантаналари.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎙 Замира Суюнова, "Боғи шамол".

Самарқанд. "Шарқ тароналари" фестивали. Ўтган асрнинг охирлари.
Телевизордан кузатарканмиз, ўзимизникиларни интиқиб кутардик... Бир маҳал...


Регистон узра сокинлик турди. Қўшиқ ва хонанда таништирилди ва ке-ее-етди...

Соддадил ва оқкўнгил, бир умр қишлоқдан чиқмаган бувим титраб йиғладилар. Менинг бола қалбим ҳам алланечук улуғвор ҳисларни туйиб, оқ-қора тасвирли "Рекорд" телевизор қаршисида кўзларимдан дувва-дувва ёш оқиб кетди...

Саҳнада эса бир тенгсиз мўъжиза содир бўлаётган эди. Ўзбекнинг булбулнафас хонандаси майин ва тарихий оҳангларга эш инжа овози билан куйлар эди. Ҳамма санъат сеҳридан карахт аҳволга тушган, олий ўринни ким эгаллаши ҳақидаги баҳсга мутлақо ҳожат қолмаган эди.

"Боғи шамол" ниманинг рамзи эканини биласизми? Оҳ, қанийди билсангиз, қанийди билолсангиз...

Бу туйғуни англаш завқини қалбингизга ҳавола қиламан...

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Дугоналар, бормисиз, омонмисиз?

📍Олмалиқ шаҳри.
◀️Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM