#Жиноят_ва_жазо
Пора билан "қонун посбони" бўлса, адолатни нима билан ўлчайди?
#️⃣ Ҳолат Олмалиқда юз берган. 5000 "кўкат" эвазига Ўш шаҳридаги Юридик институтга "грант"га ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар соққани олаётган вақтда қўлга олинган.
👨🏻⚖️ Бу жойни битирганлар келажакда оқни қорадан ажратадиган, айбдор ёки беайб, деб ҳукм ўқийдиган амалдор бўлади камида. Хайриятки, жиноятнинг олди олинибди, йўқса, жамиятимизда яна коррупционер кўпайган бўлармиди?
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Пора билан "қонун посбони" бўлса, адолатни нима билан ўлчайди?
👨🏻⚖️ Бу жойни битирганлар келажакда оқни қорадан ажратадиган, айбдор ёки беайб, деб ҳукм ўқийдиган амалдор бўлади камида. Хайриятки, жиноятнинг олди олинибди, йўқса, жамиятимизда яна коррупционер кўпайган бўлармиди?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси
МУСЛИМ ВА ТАМАРА: Бокудаги танишув, Миландаги изҳор ва Москвадаги тўй
Романтик изҳор
🌐 1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей.
Дни, что нами пройдены,
Помнят свет нежности твоей...
💤 Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди.
👩❤️💋👨 Илк учрашув
1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди.
Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан.
💍 Эсдан чиққан никоҳ
Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди.
✅ Булбул тилини тушунган Булбул
Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди.
👫 Фақат ёрига ишонган аёл
Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади.
😮💨 Ёлғизликнинг 16 йили
2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди.
Шунга ҳам мана 16 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей…
✍️ Отабек Бакиров
17 август — Муслим Магомаев (1942 - 2008) таваллуд топган кун.

#биласизми
Дунё давлатларида янги ўқув йили қайси санадан бошланади?
🇯🇵 Япония. Болалар 1-синфга 1 апрелда, айни сакуралар гуллаган пайтда чиқади. Японлар учун баҳор ҳаётнинг янгидан бошланишидир.
🇨🇦 Канада. Ғарбий яримшарда жойлашган бу давлат ўқувчилари 5 сентябрдан 26 июнгача умумий ўрта таълим олишади.
🇦🇺 Австралия. Ўқув йили 25 январдан 5 февралгача бўлган оралиқда бошланиб, декабрда тугайди. Ҳар 4 ҳафтада ўн кунлик таътил берилади.
🇫🇮 Финляндия. Тажрибасини астойдил ўрганаётганимиз − финлар юртида ўқув йили 1-5 август оралиғида бошланади. Июнь ойининг биринчи ҳафтасида болалар таътилга чиқади.
🇱🇧 Ливан. Ўқув йили август ойининг иккинчи ҳафтасидан бошланади ва 23 майдан таътил берилади.
🇺🇿 Ўзимизда эса 2024-2025-ўқув йили Мустақиллик байрамига берилган қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига 4 сентябрдан бошланади.
Yoshlar kundaligi
Дунё давлатларида янги ўқув йили қайси санадан бошланади?
🇫🇮 Финляндия. Тажрибасини астойдил ўрганаётганимиз − финлар юртида ўқув йили 1-5 август оралиғида бошланади. Июнь ойининг биринчи ҳафтасида болалар таътилга чиқади.
🇱🇧 Ливан. Ўқув йили август ойининг иккинчи ҳафтасидан бошланади ва 23 майдан таътил берилади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнинг_фахримиз
ТАНИШИНГ, ПАРИЖ-2024 ПАРАОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ВИЛОЯТИМИЗ СПОРТЧИЛАРИ!
Омад сизга ёр бўлсин!

#Биласизми
💠 Океанлар тубида 20 миллион тоннага яқин олтин бўлиши мумкин экан. Лекин уни қазиб олиш жуда қийин ва олтиннинг ўз нархидан қимматга тушиши боис саноатнинг бу йўналиши ҳали тараққий этмаган.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Ойнинг ўн беши қоронғу,
Ўн беши ёғду билан,
Умрини ошиқ ҳамиша
Ўтказар орзу билан...
✍ Қўшиқдан.
📹 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.

#Бу_қизиқ #Ана_холос
Бугун ярим тунда астрономик ҳодиса — "суперой" ва "Мовий Ой" кузатилади
✅ Икки ҳодисанинг комбинацияси камдан кам учрайди, кейинги бундай ҳодиса 2037 йилда бўлиши кутиляпти. Бугунгиси эса Тошкент вақти билан тунги соат 23:26 да содир бўлиши айтилмоқда.
❄️ Бугун Ой Ерга максимал яқинлашади ва у оддий тўлин ойдан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ бўлади.
🌚 "Мовий ой" — мавсумнинг учинчи ойига берилган ном.
📹 Видео: Space.com