Yoshlar kundaligi | Rasmiy
99.7K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Туйғу

Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин,
Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин,
Қабригамас, бориб қўлига берсин,
Гул беринг онасин соғинганларга.

Йўл беринг онасин соғинганларга...

Шеър: Гулжамол Асқарова

📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Малоҳат Йўлчиева


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларда нима гап?

🇰🇬 Ишлаш мумкин, тўйлаш мумкин эмас: Қирғизистонда ҳукумат вакилларининг тўйларга бориши тақиқланди — Kg.24.

🇹🇯 Эшиклар ёпилади: Россия томонидан Тожикистон фуқароларининг мамлакатга кириши учун оммавий рад жавоби берилмоқда — Xovar.

🇰🇿 Нон нархи кўтарилади: Қозоғистонда нон нархини 500 тенгегача (14 290 сўм) кўтариш таклиф қилинди — Baq.kz.

🇹🇲 Қочқинлар учун қароргоҳ: Туркманистон эронлик қочқинлар учун лагерлар яратиш масаласини муҳокама қилди — Хроника Туркменистана.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Суратлар_гапирганда

Яхшидир аччиқ хақиқат,
Лек ширин ёлғон ёмон
...

✍️ Эркин Воҳидов

🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг

🎨 Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Марафон

🏃‍♂‍➡️🏃‍♀‍➡️ Нурафшонда "Янги нафас" оммавий югуриш марафони старт олди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

⛳️ ХАЛҚ БИЛАН МАРРАГА ЕТГАН ҲОКИМ

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Янги нафас" марафонининг фақат очилиш қисмида эмас, югуришида ҳам иштирок этди. Кўриб турганингиздек, бир гуруҳ илғорлар сафида финиш чизиғини кесиб ўтди.

📌 Спорт – соғлик гарови!

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️❄️❄️

БАҲОР КУНЛАРИДА КУЗНИНГ ҲАВОСИ

Кўчада кеч кузнинг салқинини сезяпсизми?

🇰🇿 Кеча Тошкент вилоятига қўшни Жамбиль вилоятида (Қозоғистон) қор ёғди.

🏔 Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам қор кузатилган.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ...

🚚 Очиғи, кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан. Яхшиси ўзингиз кўринг.

😁 Юк машина ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
​​#Бир_севги_афсонаси

МУСЛИМ ВА ТАМАРА: Бокудаги танишув, Миландаги изҳор ва Москвадаги тўй

Романтик изҳор

1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди:

Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей.
Дни, что нами пройдены,
Помнят свет нежности твоей...

Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди.

Илк учрашув

1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди.

Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан.

Эсдан чиққан никоҳ

Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди.

Булбул тилини тушунган Булбул

Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди.

Фақат ёрига ишонган аёл

Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади.

Ёлғизликнинг 16 йили

2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди.

Шунга ҳам мана 16 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади:

Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей…

Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" журналисти


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Суратлар_гапирганда

🚨 Ёш ҳайдовчилар!
Тез ёрдам ва ўт ўчирувчи техникаларга йўл беринг. Чунки ҳеч ким, ҳатто, СИЗ ҳам касаллик ва ёнғиндан кафолатланмагансиз.

🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг

🎨 Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?

‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.

ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.

УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ

Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:

🚴‍♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;

🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;

🥗 Енгил ва мазали нонушта;

☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;

📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.

ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ

📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

😁 Якшанбани шўх ва гўзал қўшиқ билан якунлашга нима етсин.

👍 Қани, бир эшитиб кўринг-чи. Дилбар қизларнинг қўнғироқ овозига баҳо беринг.

Yoshlar kundaligi