This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адреналик
Адреналин керакми? Мана зўри. Баландлик 70 метр.
Сакраб кўрган бўлармидингиз?🤩😇
📍 Паркент тумани, Қуёш шаҳарчаси
Yoshlar kundaligi
Адреналин керакми? Мана зўри. Баландлик 70 метр.
Сакраб кўрган бўлармидингиз?🤩😇
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми
Ўқувчиларнинг вақтинча хорижга чиқиш тартиби ўзгариши мумкин
📌 Муҳокамага қўйилган ҳужжатда ота-она фарзандини қайси давлатга, нега, қанча муддатга олиб кетаётгани кўрсатилган аризани мактаб директорига киритиши таклиф этилмоқда.
⚡️Директор аризани бир кунда кўриб чиқиб, буйруқ чиқаради ва ўқувчи хорижга кетаётгани ҳақида синф раҳбари ва ўқитувчиларни хабардор қилади.
✔️ Шунингдек, директор ўқув йили давомида четга чиқиб кетиб, 3 ойдан кўп узлуксиз дарс қолдирган ўқувчи ҳақида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга маълумот беради. Комиссия розилиги билан бола ўқувчилар сафидан чиқарилади.
Р.S: Айтганча, вазирлик номи ўзгардими? Бехабар қолибмизку.😊
Yoshlar kundaligi
Ўқувчиларнинг вақтинча хорижга чиқиш тартиби ўзгариши мумкин
⚡️Директор аризани бир кунда кўриб чиқиб, буйруқ чиқаради ва ўқувчи хорижга кетаётгани ҳақида синф раҳбари ва ўқитувчиларни хабардор қилади.
Р.S: Айтганча, вазирлик номи ўзгардими? Бехабар қолибмизку.😊
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
ХАЛҚ МЕРОСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ҲАҚИДА
⚡️ Шерали Жўраев яхши ижрочи, зўр қўшиқчи. Ўзбек санъати тарихида мана шундай улуғ ҳофизлар кўп: Комилжон Отаниёзов, Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров, Ботир Зокиров. Шунинг учун Шерали Жўраевдан маъбуд ясашнинг кераги йўқ.
🔖 Унинг қўшиқлари учун муаллифлик талашиб, майдонга чиқиб олган қанақадир сурбет санъаткор ҳам йўқ. Ҳамма устозни номи билан айтиб ижро қилаяпти. Унда Шоҳжаҳон Жўраев отасининг қўшиқларини кимдан қўриқлаяпти? Хавотир нимада?
📌 Эмишки, бу киши Шерали Жўраев қўшиқларининг қоровули экан. Отасининг вафотидан кейин бир қанча санъаткорларни йиғиб, "Ҳаммангиз айтаверинг, фақат кейин дадамни дуо қилинглар", деган гапига бу чиқиши тўғри келмаяпти-ку?
✔️ Бу йигит мард кетиб: "Анови Ботир Қодиров қўлига торни олиб, Шералининг қўшиқларини ижро қилганда, худди ҳофиз тирилиб келгандай давра оёққа қалқиб кетаяпти, Озодбек Назарбеков ҳам зўр ижро қилиб, халқдан дуо оляпти, мана шунга ичим куйиб кетди", деёлмайди. Ҳалиги, анақа ва ҳоказо гаплар билан сиполаниб, писмиқланиб гапни олиб қочади. Чунки Шералининг довудий овози айнан Ботирда бор.
‼️"Отамизнинг қўшиқларини ҳамма айтаверсин, хусуматимиз йўқ, фақат профессионал ҳофизлар айтмасин, ўзини қўшиғи қилмасин", шунақа ноаниқ, вазиятга қараб турланадиган гаплар. Халқ аҳмоқ эмас. Бу гап билан Ботир Қодировга тақиқ қўйганингизни тушундик.
❔Сиз бунга нима дейсиз, ҳурматли кузатувчи?
Yoshlar kundaligi
ХАЛҚ МЕРОСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ҲАҚИДА
‼️"Отамизнинг қўшиқларини ҳамма айтаверсин, хусуматимиз йўқ, фақат профессионал ҳофизлар айтмасин, ўзини қўшиғи қилмасин", шунақа ноаниқ, вазиятга қараб турланадиган гаплар. Халқ аҳмоқ эмас. Бу гап билан Ботир Қодировга тақиқ қўйганингизни тушундик.
❔Сиз бунга нима дейсиз, ҳурматли кузатувчи?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт
🌎БАА сув остида қолаётган бир пайтда бошқа давлатларда нима гап?
➖🇩🇰Дания пойтахти Копенгагенда XVII асрга оид эски фонд биржасида катта ёнғин содир бўлди.
➖🇵🇰Покистонда яшин уриши ва ёмғир оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
➖🇯🇴Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди.
➖🇮🇷Эрон армияси куни муносабати билан мамлакатнинг йирик шаҳарларида ҳарбий парадлар ўтказилди.
➖🇷🇺Россияда қаровсиз қолган 17 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.
➖🌊Афғонистонда сув тошқинлари туфайли камида 66 киши кўз юмди.
➖🇮🇩Индонезияда Руанг вулқони отилишни бошлади. Вулқон фаоллиги сабаб оролдан 838 нафар аҳоли эвакуация қилинган.
➖🇰🇿Қозоғистон телевидениесида қозоқ тилининг улуши 60 фоизгача оширилади.

#Эслаб
🌷 ТОҒ БОШИДАГИ ЛОЛАНИ ЙЎҚЛАБ...
🏔 Ўшанда ҳам баҳор эди... Чотқол бағрини тилкалаб турган ўнгирлар оралаб, Хотам буванинг чўпон уйига кириб борамиз. Ҳаво салқин, тупроқ намга тўйинган, унда-бунда мойчечак кулиб турибди. Кетдик, кетавердик...
🌱 Ўрик гуллари шамолда титрар эди. Хотам буванинг кампири ер ағдараётган ҳашарчига ғирт Қорахитой шевасида гап уқтиради: “Анав жайга тегинма, ўсмани човиб қўйма, хой...”
😋 Човгум бозиллаган чўғда биқирлаб қайнайди. Хотам бованинг арзандаси, шўх-шаддод қизи Шаҳло Кўчимова ловуллаган тандирга ярим елка қайириб кириб кетади. Ҳаял ўтмай баркашда иссиқ нон келтиришади. Сарёғга нонни булаб, болаликни эслабми, яна нонни сувга ивитиб татинган бўламиз.
🌟 Шу муаззам тоғлар орасида, баҳорда мойчечак териб, қирда кетмон чопиб, яйловда от чоптириб, дўппини бошга қўндириб яшаган, сал қўли бўшаса Самарқандни бир кўриб келишни ният қилиб турган Хотам бувани ўйлаб кетаман.
✅ Қалбимни тўлатиб турган орзу ва режалар кўзимга хира туюлади. Самарқандни бир кўриш орзусидан ҳам покиза ўй бор эканми, жўралар?..
🌠 Хотам бува, аслида сиз ўзингиз Самарқандсиз, ҳар оқшом Самарқанднинг ўзи олдингизга келади.
⏳ Ўшанда ҳам баҳор эди...

🌷 Сўнгра шундоқ ҳовли адоғидан бошланган тоғнинг чўққисига чиқиб кетдик ҳансираб, чарчаб... Тоғ лоласининг тепасида ўшшайиб, ёруғликни тўсиб турган дарахт эсимда. Гўзаллик бор жойда, бир ғаламис ҳам бўлар экан-да...
🌟 Шу муаззам тоғлар орасида, баҳорда мойчечак териб, қирда кетмон чопиб, яйловда от чоптириб, дўппини бошга қўндириб яшаган, сал қўли бўшаса Самарқандни бир кўриб келишни ният қилиб турган Хотам бувани ўйлаб кетаман.
✅ Қалбимни тўлатиб турган орзу ва режалар кўзимга хира туюлади. Самарқандни бир кўриш орзусидан ҳам покиза ўй бор эканми, жўралар?..
🌠 Хотам бува, аслида сиз ўзингиз Самарқандсиз, ҳар оқшом Самарқанднинг ўзи олдингизга келади.
⏳ Ўшанда ҳам баҳор эди...
Yoshlar kundaligi
#Биласизми
“Новостройка”дан уй олмоқчимисиз? Унда сиз учун тўрт маслаҳат
🏢 Янги уй оламан, деб топганини фирибгарларга бой бераётган соддалар ҳалиям бор. Устомонлар хат-ҳужжат ишларига уқуви йўқ одамларни чув туширгани кунда-кунора қулоққа чалинади. Ҳамёну хонадон аччиғи жигарни эзади. Айниқса, ёш оилалар ҳушёрликни қўлдан бермасин.
1️⃣ Ишни объектни қурган компания билан танишишдан бошланг. Олдинги ишлари қандай бўлган, янги очилган бўлса кафолати борми, давлат рўйхатидан ўтганми-йўқми, аниқлик киритинг.
2️⃣ https://mc.uz/oz/activity/ulush-platform платформаси сизга мажмуа, қурувчи ташкилот номи, манзили ва бошқа маълумотларни тақдим этади. Мижозларга бу платформада рўйхатдан ўтмаган қурилиш фирмаларидан уй харид қилиш тавсия этилмайди.
3️⃣ Шартнома шартларининг тўлиқ бажарилиши ҳақида қурувчидан ёзма маълумот талаб қилинг.
4️⃣ Агар ўзингизда етарли маълумот олиш имкони бўлмаса, қонун доирасида аниқлик киритиш учун юридик шахсларни ёки мутахассисларни жалб қилинг.
📌 Маълумот ўрнида: Тошкент вилояти Қурилиш бош бошқармаси манзили — Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 90-уй. Ишонч телефони: 95-145-28-80, 95-146-28-80
📌 Тошкент вилояти қурилиш назорати инспекцияси манзили — Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси 7-уй. Ишонч телефони: 71-241-12-64, 71-241-37-04
Yoshlar kundaligi
“Новостройка”дан уй олмоқчимисиз? Унда сиз учун тўрт маслаҳат
🏢 Янги уй оламан, деб топганини фирибгарларга бой бераётган соддалар ҳалиям бор. Устомонлар хат-ҳужжат ишларига уқуви йўқ одамларни чув туширгани кунда-кунора қулоққа чалинади. Ҳамёну хонадон аччиғи жигарни эзади. Айниқса, ёш оилалар ҳушёрликни қўлдан бермасин.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ
Опен бюджетда қийналиб овоз йиққанлар ана энди асфальтни қаричлаб қабул қилиб оляпти.
📍 Паркент тумани, Красногорск шаҳарчаси, "Толбулоқ" МФЙ.
Yoshlar kundaligi
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ
Опен бюджетда қийналиб овоз йиққанлар ана энди асфальтни қаричлаб қабул қилиб оляпти.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оддий_қишлоқ #Бўстонлиқ #Нанай
📍 Бўстонлиқ тумани, Нанай қишлоғи денгиз сатҳидан 2 минг метр юқорида жойлашган, тоғли ҳудуд ҳисобланади.
🔥Ёз ойларида бу ер гавжум бўлади, пойтахтдан минг-минглаб одамлар Нанай шаршараси, машҳур осма кўприк, Кўксув дарасини кўриш, шунингдек, булутларга ёндош қирларда дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун боришади.
📷 «Оддий қишлоқ» жамоаси бу сафар Нанайда бўлди. Тўлиқ видео ютубда.👇👇
🔥Ёз ойларида бу ер гавжум бўлади, пойтахтдан минг-минглаб одамлар Нанай шаршараси, машҳур осма кўприк, Кўксув дарасини кўриш, шунингдек, булутларга ёндош қирларда дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун боришади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Эслатар бир нозанин чун чеккан оҳу зорларим,
Юзлари гул, гул-гуландон, кўзлари жодуларим...
✍️Қўшиқдан
🖼 Образда: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Эслатар бир нозанин чун чеккан оҳу зорларим,
Юзлари гул, гул-гуландон, кўзлари жодуларим...
✍️Қўшиқдан
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ойдинда_юрган_одамлар
⚡️Ҳа, бизнинг қаҳрамонларимиз ҳам ўзгача одамлар. Улар нолиш нима билмайди, синовларга бўйин эгмайди. Ҳаёт дардлари билан қизиқ-да, деганча олдинга интилади. Шукр қилишни билади.
🔥Ҳадияхон турмуш ўртоғининг кўзи ожиз бўлиб қолганда, унинг кўрар кўзи бўлди. У ҳақиқатда Аброрга тақдирнинг ҳадяси эди.
Yoshlar kundaligi
У олислардан кўз узмайди, киприкларини-да пирпиратмайди. Биз у тикилмиш тарафга қараймиз. Зангори уфқ. Шу! Ақалли булутлар-да йўқ. У бизни ҳайрон қолдириб-қолдириб яшайди!..
Тоғай Мурод, "Ойдинда юрган одамлар"
⚡️Ҳа, бизнинг қаҳрамонларимиз ҳам ўзгача одамлар. Улар нолиш нима билмайди, синовларга бўйин эгмайди. Ҳаёт дардлари билан қизиқ-да, деганча олдинга интилади. Шукр қилишни билади.
🔥Ҳадияхон турмуш ўртоғининг кўзи ожиз бўлиб қолганда, унинг кўрар кўзи бўлди. У ҳақиқатда Аброрга тақдирнинг ҳадяси эди.
Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ташаббус
Блогерлар овози: Янгийўллик йигитлар йўллардаги чуқурларни ямаб чиқишди.
📍 Инстаблогер Достонхўжа Умаров (Янгийўл)
Yoshlar kundaligi
Блогерлар овози: Янгийўллик йигитлар йўллардаги чуқурларни ямаб чиқишди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
ЭЛ УСТОЗИ
Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳам турк, ҳам форс тилларидаги ижоди ҳар икки тилни истиқболга олиб чиққани билан баҳоланади. Айниқса туркнинг бош бўғини бўлишимизда ўрни беқиёс. Бу ижодкорнинг ҳам тожик ва ўзбек тиллари ривожланишида, нафақат тожик тили ҳамда тилшунослиги, балки бир халқ, бир миллат шаклланишида қилган хизматларининг шунчаки бир четда сарғайиб, чанг босиб ётган қоғоз-ҳужжатларда қолиб кетиши уят.
Бухоронинг Ғиждувонини биласиз, кабоблари билан машҳур. Айни шу туманнинг Соктаре қишлоғида туғилганди бу болакай. Ҳалол, ўзини сен, ерни сиз дейдиган деҳқон оиласида униб-ўсди. Отаси тегирмон устаси бўлган. 5-синфга ўтар-ўтмас 11 ёшли болакайнинг қишлоғида чечак тарқади. Кимдир уйидан чиқмай қамалиб олган, кимдир жон ҳолида кўчиб, қишлоқни тарк эта бошлаган бир пайтда касаллик болакайнинг отаси, онаси, тоғасига ёпишди: кетма-кет уч йўқотиш.
Акасининг пинжига кирганча бу қора дунёга ўз ранглари билан рангбаранглик бахш этишнинг иложи бор-йўқлиги ҳақида қайғура бошлади. Аввал эски мактаб, сўнг мадрасаларда ўқиб, илмини оширди. Араб тилини мукаммаллаштирди. Тарихни “сув қилиб ичди”. Адабиёт билан қалин дўст тутинди. "Онамнинг ўғрилик ва ёлғончилик қораланган эртаклари-ю қиссалари ҳақиқат, аслида, камолотга элтувчи энг тўғри йўл эканлигини тушунганман", деб ёзган эди ўз эсдаликларида.
Буюк маърифатпарвар олимлардан бири, тарихчи, рассом Аҳмад Дониш ҳамда озарбайжон ёзувчиси Ҳожа Мароғийни ўзининг маънавий устозлари деб билган. Бухорода маърифат зиёсини тарқатишда эса жадид маърифатпарварлари ичган булоқдан сув симириши туртки берган. Ўз-ўзига ҳеч ким фойдаланмаган "АЙН" сўзидан келиб чиққан тахаллус бериши ҳам бежиз эмас. Чунки у қиладиган иш аввалгиларига ўхшамаслиги зарур ва шарт эди.
У яшаган давр ижтимоий-сиёсий воқеалар шиддат билан кечган даврга тўғри келди. Бошбошдоқлик, феодаллик борган сари чўққига кўтарилишга шай эди.
Шундай бир таҳликали замонда илмга баралла тарғиб қила олган шахс бўлиб етишди у. Янги усулдаги мактаблар очиб, ундаги толиби илмлар учун ўқув-қўлланмалар, дарсликлар яратди. Бутун бир халқни саводга, илмга етакловчи "Ёшлар тарбияси" дарслигини тузди. Тўғридан-тўғри оммани ҳақиқат билан юзлаштириш иложсизлигини билгач, ўткир сатирик асарлар ёзишга киришди, ҳақиқатни ҳазил билан етказишга қарор қилди ва машҳур "Судхўрнинг ўлими" ҳажвий повестини ёзди.
Кейинчалик, замонавий шарқшуносликни ривожлантиришда нафақат адабиёт тарихи тадқиқотчиси-адабиётшунос, балки тарихчи-этнограф, фольклоршунос, луғатчи-лексикограф, тилшунос, тарбияшунос-услубчи ва моҳир мураббий сифатида ҳам муносиб ҳисса қўша олди. Эвазига эл томонидан устод дея эъзозланди. Ёдга олинди. Кўкка кўтарилди.
Адабий ҳаёт тарихида беқиёс маънавий озуқа қолдирган ва эстетик тафаккур шаклланишида УСТОД дея эътироф этилган бу болакайнинг исми...
Садриддин эди. Садриддин (Айний) Саид Муродзода эди.
Yoshlar kundaligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга жўнаб кетди. Бугун тожик тили ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

#Билдириш
ПЛОГГИНГ АКЦИЯСИГА МАРҲАМАТ!
☘Ям-яшил далалар қўйнида дам олишнинг завқи, шукуҳи ўзгача бўлади. Аммо мўъжизавий табиати ва дунёнинг бор гўзаллигини ўзида мужассам этган бетакрор атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишни ҳам унутмаслигимиз лозим.
🔥Айни шу мақсадда Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида фаол ёшлар, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда волонтёр ёшлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрель куни соат 8:00 дан бошлаб Қизилтоғ ҳудудида плоггинг акцияси ташкил этилмоқда.
🌱Акция давомида табиат чиқиндилардан тозаланади ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги ниҳоллар экилади.
🔖 Шунингдек, сўлим табиат, яшил кенгликлар узра варрак сайли ҳам бўлиб ўтади.
🤝Ҳурматли ёшлар! Сиз ҳам ушбу акцияга ўз ҳиссангизни қўшинг! Сизларни Қизилтоғда кутиб қоламиз.🙋♂