Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.6K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Туйғу

Бозорга чиқибди қулупнай, 
Етказган Худодан айланай, 
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман...

Ишларим йўлимни тўсса ҳам, 
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам, 
Онамни кўргани бораман.

Р.S: Ангренда қулупнай ҳосилга кирди.😋

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Lifehack

Кундалик хаётимизда керак бўладиган ажойиб лайфхаклар тўплами

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Севги вазн танламайди😂

Отнинг ҳам бу севгини кўтаришга кўзи етмадими дейман?!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкент шаҳри, Янги ҳаёт туманида 12 яшар қизнинг жасади топилган. Воқеа кеча тунда содир бўлган. Қиз педофил томонидан аввал зўрланиб, кейин бўғиб ўлдирилган.

Тасаввур қилаяпсизми, Нурафшондан 15 километр олисда, пойтахти муаззамда педофил бемалол шаҳар айланиб, оғзидан гўдак иси кетмаган қизалоқни зўрлаган, қийнаган, нафсини қондиргач, уни азоблаган, бўғиб ўлдирган.

Педофилия энг жирканч иш. Бундайларга қамоқ жазоси камлик қилади. Ўлим ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши керак. Амалдаги қонунчиликда педофилга енгилроқ жазо бор. Тармоқ фаоллари мана шу жиноят тури учун умрбод қамоқ жазосини қўллашни сўрашаяпти.

Бизнингча, умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси қўлланиши керак бундай ҳолларда. Педофил – масъум болаларни зўрловчи, азобловчи манфур, манқурт кимса. Ундайларни кечирмаслик керак.

Қизалоқнинг ота-онасига ачиндик. Энди қандай яшайди, қандай тирик юради бу оламда? Халқда айни пайтда ҳақли саволлар туғилаяпти, ижтимоий тармоқлар портламоқда. Куппа-кундузи, шаҳарнинг қоқ марказида педофил юрса, болаларимизни қандай асрайлик, демоқда интернет фойдаланувчилари.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фототанқид

Фуқаро:
- "Саломатлик йўлаги"нгизнинг соғ жойи қолмабди-ку!

Масъул:
- Йўлакдан кимдир юриб қўйганмиди?!

Суратда: Оҳангарон шаҳри 2-сектор штаби яқинидаги йўлакнинг аҳволи.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Ўрта Чирчиқ. "Бургалик" маҳалласидаги кўл қирғоғига ташланган чиқиндилар ҳашар йўли билан тозаланди.

Шу ўринда фуқароларга белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтамиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

Расул Кушербаев табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Расул Кушербаев 2014 ва 2019 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2022 йил декабрда бюджет муҳокамаларида унга сўз берилмаганидан норози бўлиб, истеъфога чиққан эди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

"Исботланг Шербеклигингизни!"

Шу кунларда "Мард ўғлон" давлат мукофотига ҳужжат йиғиш жараёни бошланди. Кузда Зулфия номидаги давлат мукофотига ҳужжатлар йиғилганди. Бу - яхши.

Лекин давлат мукофоти учун 18 та ҳужжат талаб этилади. Уларнинг учдан бири шахсий маълумотлар, қолгани тавсиянома ва ижодий ишлардан намуналар.

Масалан, мен ўзимнинг Отабек Бакиров эканлигимни тасдиқлаш учун шахсимни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, маълумотнома (объективка), таржимаи ҳол, сўровнома, тавсифнома тўлдиришим керак. Деярли инкубатор жўжаларидай бир хил кўринишдаги шу ҳужжатларнинг ўзи 20-30 вароқнинг бошини ейди.

Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланаётган бир даврда битта паспорт етарли эмасми?

Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича муҳташам Комиссия ёшларга енгиллик бермасмикан?

Ахир, истеъдоди ошиб-тошиб кетаётган одам ҳам бундай қоғозбозлик олдида эсанкираб қолади-ку.

Балки йигитлар "Мард ўғлон" эканлигини қоғозлар орқали эмас, амалда кўрсатадиган вақт келгандир?

Отабек Бакиров.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фейсбукдан

12 ёшли қизчанинг ўлдирилиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола,
Интиласан яна олдинга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.


Шеър: Анвар Обиджон.

Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Эрталаб бошини ювиб кўчага чиқадиган йигит-қизлар эшитсин!

Видеони яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#айнидам

Нурафшонда ёмғир,  Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида эса қор ёғмоқда. ❄️

Сизда-чи?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

⚡️Талабаларга академик таътил қачондан ва қанча муддатга берилишини биласизми?

👉 Ҳарбий хизматни ўташ учун — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;

👉 Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига (MK 233-234-moddalar);

👉 Саломатлигини тиклаш ҳамда оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун — кейинги йилнинг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошлангунига қадар бўлган муддатга (агар мазкур Nizomning 11-бандига мувофиқ талаба академик таътил муддатига таълимнинг мавжуд сиртқи, масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилса, навбатдаги семестрнинг бошлангунига қадар бўлган муддатга).

☝️Бунда, қайд этилган муддатлардан бири талабанинг аризасига мувофиқ ОТМ ректори (директори) томонидан белгиланади.

😂Қизиғи, талабага академик таътил даврида стипендиялар тўланмаслигини ҳамма билса керак.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube